(O´zbek) Axborot texnologiyalari – davr bilan hamqadam

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ижтимоий жамият ривож­ланишида, глобаллашув жараёнлари фаоллашишида ахборотларнинг аниқлиги ва тезкорлиги, уни қисқа фурсатда муомалага киритилиши жуда катта таъсир кучига эга. Айниқса, мазкур ахборотларнинг зарурлиги ёки уларнинг талаб-эҳти­ёжлар қонди­рилиши билан боғлиқ­лиги, уларга бўлган муносабатни шакл­лантиради. Шу жумладан, маънавий, маърифий, маданий тадбирларни ом­малаштиришдаги ўрни ҳам ниҳоят­да катта. Бирон бир жамиятнинг ало­қа ва ахборотлаштириш хизматларидан фойдаланмасдан туриб, муста­қил равишда ривожланишини тасаввур қилиб бўлмайди. Шу боис, уларнинг ҳуқуқий-ташкилий ва моддий-техник базасини изчил такомиллаш­тиришга катта эътибор берилмоқ­да. Демак, алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг тизимли равиш­да режага асосан йўлга қўйили­ши, мамлакатимизнинг ижтимоий-иқти­содий равнақ топишига хизмат қи­лади.
     Хусусан, АКТ тармоқлари сингари мобиль алоқа хизматлари ҳам сифат жиҳатдан такомиллашиб, уларнинг мутлақо янги турлари вужудга кел­моқда. Алоқа воситаларининг ҳа­ёти­мизга жадал кириб келиши, дав­лат бош­қаруви ва ишлаб чиқа­риш­да кенг жорий қилинаётгани яқ­қол сезилмоқ­да. Масалан, қўл телефони ихчамгина, қулай ва енгил қурилма. У орқали ду­нёнинг исталган ман­зили билан боғ­ланиб, мақсадни тез ва қулай тарзда амалга ошириш мумкин. Айниқ­са, жа­ҳон бозорига кириб бораётган ишлаб чиқарув­чи­лар фаолиятида қурилма ало­ҳида аҳа­мият касб этмоқда. Алоқа воситаларини такомиллаштиришга қаратил­ган инновацион ишланмалар натижасида маҳсулот тури кўпайиб, уларнинг хизмат кўр­сатиш сифати мунтазам равишда ошиб бор­моқда. Бу бо­рада мобиль алоқа ва интернет си­фатини яхшилаш бўйича амалга оширилаётган кенг кў­ламли чора-тадбирлар туфайли, мо­биль операторлари таянч станциялари сонини кўпайтириш истиқ­бол­лари мунтазам рағбат­лан­тирилмоқда.
     Муҳими, алоқа хизматлари яхшиланиши натижасида шаҳар ва қиш­лоқларда мобиль алоқа базавий стан­циялари сони ортмоқда. Жа­ҳон мобиль конгрессининг 2016 йил­ги анжуманида 2025 йил­га қадар дунёдаги интернет тармоғига уланган мобиль қурилма­лари сони 100 миллиардга етиши қайд этилди. Бу жиҳат, ўз нав­батида, сайёрамиз аҳолисига ўзаро алоқа ўрнатиш, билим олиш ва ахборот алмашиш учун хизмат қи­лади. Жумладан, мамлакатимиз­нинг олис ҳудудларида ҳам аҳолининг ахборот-коммуникация тех­нологиялари хизматларидан фойдаланиш им­кониятлари кенгай­ти­рил­моқда. Бу эса, уларнинг турмуш даражаси юксалишига ҳамда юртимиз тараққиёти сезиларли даражада ўзгаришига таъсир эт­моқда. Зеро, юртимизда изчиллик билан амалга оширилаётган кенг қам­ровли ислоҳотларнинг бош мақ­сади ҳам шунга қаратилган.
     Мамлакатимизда ҳар йили давлат дастурлари ва инвестицион дас­турларни жорий этишда аҳоли пунктларида ўрнатилаётган мобиль станция­ларининг муҳим роль ўйнаётганини таъкидлаш лозим. Жумладан, 2016 йилда Ўзбекистон ҳудудида 1456 та база станцияси ўрнатилиб, уларнинг умумий сони 17721 тага етказилди. Натижада, мобиль алоқа абонентлари 21 миллиондан зиёдни ташкил этиб, бу йўналишда хизмат кўрсатиш ҳажми қарийб 26 фоизга ўсди.
     Ҳозирги кунда республикамизда бешта мобиль алоқа оператори фао­лият юритмоқда. Фуқаролар ва тадбиркорлик субъектларига кўрсатилаётган давлат хизматларининг электрон шаклга ўтказилгани, тўловларнинг онлайн тарзда амалга оширилиши, мобиль қурилмалар орқали турли маиший юмушларни бажариш кўламининг кенгайиши интернет хизматлари сифатини янада яхшилашни талаб қилади. Дунё бозорида ахборотнинг энг қиммат маҳсулотга айланишида интернет, яъни, «ўргимчак тў­ри» катта роль ўйнамоқда. Мобиль алоқа, юқори тезликда ишлайдиган интернет ҳамда кабелли телевизион алоқалар, масофа­вий банк хизмати, технологик ускуналарни таъмирлаш ва уларга хизмат кўрсатиш каби замонавий юқори технологиялардан фойдаланиш аҳоли ўртасида тобора оммалашмоқда.
     Бугун мобиль алоқа операторлари тўртинчи авлод тармоғи – 4G (LTE)ни жорий қилаяпти. Бу эса, аҳоли­нинг телекоммуникация хизматларидан са­марали фойдаланиши, мобиль алоқа абонентлари сони ошиши, натижада интернетдан фойдаланиш қамрови­нинг кенгайишини таъмин­ла­моқда. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Рес­публикасини ривожлантиришнинг беш­та устувор йўналиши бўйича Ҳа­ракатлар стратегияси асосида ишлаб чиқилган «Халқ билан мулоқот ва ин­сон манфаатлари йили» давлат дастури доирасида 2017 йил мобайнида мамлакатимиз ҳудудла­рида 1843 та база станция­ларини ўрнатиш кўзда тутилган. Бу ўз навбатида, аҳоли­га кўрсатилаётган мобиль алоқа хизматлари сифатини янада ошириш, қам­ровини кенгайтиришга замин яра­тади. Мазкур масала минтақалар даражасида янада муҳим амалий аҳа­мият касб этади. Сўнгги йилларда ки­чик бизнес, хусусий тадбиркорликни қўллаб-қув­ват­лаш борасида амалга оширилаётган изчил тадбирлар, кўп­лаб тармоқ­ларни ривожлантириш бў­йича қабул қилина­ётган қатор дас­турий йўналишлар ҳам АКТнинг яна­да юқори суръатлар билан ривожланишини та­лаб этмоқда.
     Баъзи ҳолатларда мобиль алоқа операторлари муайян ҳудудда база станциясини ўрнатишда аҳоли қар­шилигига дуч келмоқда. Сабаби эса оддий, одамлар ўзлари истиқомат қи­лаётган ёки фаолият кўрсатаётган би­нолар томига ўрнатилган мобиль ало­қа антеннаси уларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатиши тўғриси­даги далилларни рўкач қилиш­моқ­да. Хўш, аслида бу алоқа ускуналари чин­дан ҳам зарарлими? 2001 йилдан бошлаб, мобиль алоқа тўлқинларининг инсон са­ломатлигига ва атроф-му­ҳитга салбий таъсири хусусида ил­мий-тадқи­қот изланишлари олиб борилмоқда. Жум­ладан, Тошкент шаҳ­ри давлат эко­логик экспертиза маркази вакили Тамара Дурованинг сўзларига кўра, айни пайтгача мобиль алоқа операторлари томонидан ўрнатилган алоқа антенналарининг инсон ёки табиатга зарари илмий жиҳатдан исбот қи­линмаган. 2011 йилда Бутунжаҳон Соғ­лиқни сақлаш ташкилоти эълон қил­ган баёнотда ҳам мобиль алоқа стан­циялари ва мобиль телефонларидан тарқаётган тўлқинлардан ҳо­сил бўладиган электромагнит майдони инсон саломатлигига салбий таъсир этиши ўз исботини топмагани қайд этилган.
     Санитария-эпидемиология назорат марказининг санитария, гигиена ва касб касалликлари лаборатория бош­лиғи М.П.Магайнинг маълум қи­лишича, мобиль алоқа антенналари фаолияти «Аҳоли пунктларида радио­техника объектларини ўрнатиш ва улардан фойдаланишнинг санитария қоидалари ва меъёрлари», «Радиочастоталарнинг электромагнит майдони манбалари билан ишлашда са­нитария нормалари ва қоидалари» каби меъёрий ҳуж­жатлар асосида назорат қилинади. Мутахассис фик­рича, радиотехника воситаларидан тар­қалаётган нурларнинг санитария зарарлари аниқлан­маган.
     Мобиль станцияси ўрнатилишидан аввал унинг жойлашган ҳудуди, биноларнинг ҳолати, атроф-муҳит би­лан электромагнит мувофиқлиги масъ­ул ташкилотлар томонидан яқин­дан ўрганиб чиқилади. Мобиль алоқа опе­ратори ва бино эгаси ёки маҳалла кен­гаши билан база станциясини ўрнатиш бўйича ўзаро ижара шартномаси тузилади.
     Мазкур станциялардан тарқала­диган тўлқинларнинг зарарли жиҳат­лари илмий жиҳатдан аниқланмаган бўлса ҳам, Ўзбекистон Республикаси қонунчилигида станциядан фойдаланиш меъёрлари белгилаб берил­ган. Жумладан, базавий станцияларнинг ишлаш қуввати мамлакатимизда ҳар см2га 2,5 мкВт (микроватт)дан ошмайди. Бу жаҳондаги энг паст кўрсаткич ҳисобланади. Мисол учун, Исроилда бу кўрсаткич 400 мкВт/см2.гача етади ёки АҚШ, баъзи бир Скандинавия мамлакатларида 100 мкВт/см², Россия, Қозоғистон, Тожикистон, Белоруссия, Қирғизистонда 10 мкВт/см²ни ташкил этади. Шу сабабли ҳам, уларнинг зарарли тўлқин чиқариши ҳақидаги исботини топмаган илмий қарашлар ҳисобга олиниб, ҳар эҳти­молга қарши республикамизда энг паст қувватда фойдаланиш давлат томонидан белгилаб қўйилган.
     «Unitel» МЧЖ бош директори Дмитрий Шуковнинг фикрича, одамлар мобиль алоқа станцияларининг зарар келтиришидан шуб­ҳаланмасликлари зарур. Аксинча, аҳоли бу антенналарнинг ма­ҳалла ва бино томларида, уларга яқин ҳудудда жойлаштирилишидан манфаатдор. Бо­иси, уларга яқин­роқ яшаш алоқа сифатини яхшилайди ва телефондан за­рарланиш хавфи­ни камайтиради. Агар мобиль ало­қа воситаларининг алоқа сигналини то­пиши қийинлашса, ўзларидан зарарли нур тарқата бошлайди. Шунинг учун, телефон аппарати сотиб олинаётганда унинг параметрларига ало­ҳида аҳамият бериш мақсадга му­вофиқ.
     Давлат санитария-эпидемиология назорати маркази ўтказган сўровларда иштирок этганлар мобиль ало­қа антенналари касаллик тарқатувчи воситалар эканини интернетдан ўқи­ган­ликларини маълум қилишган. Ай­ни жиҳатга эътибор қаратган ҳол­да, айтиш мумкинки, ҳар бир технологияга кўникиш ва уни ўрганиш учун вақт талаб этилади.
     Зеро, ҳеч биримиз ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланмасликни, унинг қулайликлари­дан воз кечишни ҳатто тасаввур ҳам қила олмаймиз. Шундай экан, давлат идоралари хизматлари бўладими, ўзаро алоқа ёки шахсий ҳисоб-рақам­ларини бошқариш дейсизми, буларнинг барчасида мобиль алоқаларига эҳтиёж сезамиз. Демак, ривожланиш бор экан, технологик тараққиётга юк­ланаётган вазифалар салмоғи ҳам ортиб бораверади.
 
АТКР вазирлиги
матбуот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.