(O´zbek) Biznes uchun katta imkoniyatlar va mijozga nisbatan alohida yondashuv

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда кредитлаш бозори жадал ривожлан­моқда. Бизнеснинг эҳтиёт­корлиги бозорнинг ушбу сегменти аста-секин ва барқарор ривожланишидаги ишонч билан алмашмоқда. Омонатчилар ва мижозларнинг мустаҳ­кам базасига эга бўлган банк сифатида зиммамизга қанчалик улкан масъулият юклатилганлигини ҳис этиб фаолият кўрсатмоқдамиз. Шунинг учун биз ўз ҳаракатларимизда прагматик ёндашувни тарғиб қилиб, нафақат тижорат нуқтаи-назаридан фойдали, балки бозорнинг ривожланишиучун ҳам ўта долзарб бўлган лойиҳаларга инвестиция киритамиз. Биз учун реал сектор, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик устувор ҳисобланади. Биз чакана мижозлар билан ишлашга катта эътибор қара­тамиз. Таъкидлаш лозимки, чакана кредитлаш аста-секин ривожланмоқ­да: аҳоли даромадларининг ўсиши туфайли бозорда ички талаб ҳам ортиб бормоқда. Ушбу йўналиш юксак ривожланиш истиқболларига эга.
     Ўзбекистон банк тизими барча йўналишлар бўйича корпоратив мижоз учун ҳам, якка тартибдаги мижоз учун ҳам курашда юксак рақобат билан тавсифланади. АТ «Алоқабанк» қанчалик рақобатбардош? Банкимизни бошқа банклардан ажратиб турувчи бир неча устунликларни ало­ҳида кўрсатиш мумкин. Биринчидан, бу банк хизматларини аҳолининг барча тоифалари учун қулай бўлган нарх-наво сиёсати. Иккинчидан, тезкорлик ва очиқлик, мижозга сифатли хизматларни зарур ҳажм ва муддатларда кўрсатиш имконияти. Учинчидан, банк филиаллари ва бўлинмаларининг ривожланган тармоғи. Тўр­тинчидан, банкни инновацион банк маҳсулотларини жорий этиш нуқтаи-назаридан бозордаги энг илғор банк­лардан бирига айлантирувчи истиқ­болли ва шу билан бирга қулай молиявий воситалар.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.