(O´zbek) Charm poyabzal sohasi yanada rivojlanadi

3/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Яширишнинг ҳожати йўқ, Истиқлолга эришгунимизга қадар Ўзбекис­тонда чарм-пойабзал со­ҳа­си яхши ривожланмаганди. Мамлакатимиз бу борада собиқ иттифоқ республикалари орасида энг пастки ўринлардан бирида турарди. Сабаби, терини қайта ишлаш, пойабзаллар, чарм-атторлик маҳсулотлари ишлаб чиқа­ришда асқотадиган хомашёлар ва материалларнинг 85–90 фоизи четдан олинар, ўзимизда мавжудларининг сифати техник талабларга жавоб бермасди. Устига-устак, терини қайта ишлаш корхонаси атиги 3 тагина бўлиб, улар тайёрлайдиган маҳ­сулотлар диёримиздаги 42 та пойабзал ва 1 та чарм-атторлик корхонаси эҳтиёжини тўлиқ қондира олмасди. Ҳатто, ўша кезлар Марказий Осиё­да танҳо ҳисобланган Фарғона сунъий чарм заводи маҳсулотлари тармоқ корхоналари талабининг 30 фоизга етар-етмас қисмини аранг қопларди. Давомини суриштирсангиз, кимёвий ва ёрдамчи материаллар, бўёқлар, пойабзал тагчармлари, остки қисмлари, елимлар, иплар ва бошқа асосий хомашёлар, кўп энергия сарфлайдиган, ишлаб чиқариш қуввати ҳаминқадар дастгоҳ-уску­налар катта маблағлар эвазига Россия, Украина ва Молдавиядан келтириларди.
     Табиийки, бу ҳолатлар соҳа тарақ­қиётига халақит берарди. Шу боис, мустақиллик даврида унга эътибор тубдан кучайтирилди. 2000 йил бошида «Ўзбек чарми» акциядорлик ком­панияси «Ўзбекенгилсаноат» уюш­маси тасарруфидан чиқарилиб, мус­тақил иш юритувчи «Ўзбекчармпойабзали» уюшмасига айлантирилди. Унинг зиммасига ўз таркибидаги тармоқ ва корхоналарнинг чарм, мўйна (қоракўлдан ташқари) хом­ашёсини тайёрлаш, сақлаш, қайта иш­лашга боғлиқ фаолиятини муво­фиқ­лаштириш, уларни модернизациялаш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлашга, харидоргир, рақобат­бардош ва экспортбоп пойабзаллар, чарм-атторлик, тикувчилик буюмлари ишлаб чиқариш ҳажми ва турларини кўпайтириш ҳамда сотишга кўмаклашиш, ягона техник ва инвес­тиция сиёсатини юритиш, хорижий сармояларни дадил жалб этиш, ички ва ташқи бозорларнинг маркетинг тадқиқотларини олиб бориш каби вазифалар юклатилди. Кейинчалик айни йўналишда ўндан ортиқ фармон, қарор ва фармойиш қабул қи­линиб, кенг қамровли лойиҳалар ва дастурлар ишлаб чиқилди.
     2018 йил 3 майда эса Президентимиз «Чарм-пойабзал ва мўйначилик соҳаларини ривожлантириш ва экспорт салоҳиятини оширишни янада рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорга имзо чекди. Бу ҳужжат мазкур соҳаларни бош­қариш тизими самарадорлигини кў­тариш, хомашёни қайта ишлаш­ни чуқурлаштириш, илғор технологияларни қўллаш, ишлаб чиқарилаётган маҳсулот турларини диверсификациялаш ва экспорт қилинадиган товарларни кенгайтириш асосида уларнинг жадал ривожланиши учун шарт-шароит яратиш, шунингдек, 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган вазифаларни изчил рўёбга чиқариш мақса­дида қабул қилинди. Қарорга биноан, «Ўзбекчармпойабзали» уюшмаси унинг таркибига чарм, мўйна хом­ашёси ва жун тайёрлаш, сақлаш ва қайта ишлаш, чорва молларини автоматлаштирилган ҳолда сўйиш, жун, қоракўл ва сунъий чармдан буюмлар, чарм-атторлик маҳсулотлари, пойабзал ишлаб чиқариш билан шуғул­ла­нувчи ва бошқа ташкилотлар ихтиёрий равишда кирган ҳолда «Ўзчармсаноат» уюшмаси қилиб қайта ташкил этилди.
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.