(O´zbek) Do‘stlik chegara bilmas

3/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўз бағрида 130 дан ошиқ миллат ва элатларни бир­лаштирган Ўзбекистон деб аталмиш ушбу тарихий маконда шу қутлуғ замин фар­зандларининг бири сифатида азалдан қозоқ миллатининг вакиллари ҳам бошқа халқлар қатори, қардош ўзбек халқи билан бир жону бир тан бўлиб, дўстлик ва ишонч ришталарини бузмай яшаб келмоқда. Улар кўпмиллатли республикамизнинг сиёсий барқарорлиги, иқти­содий ривожланиши ва ижтимоий тараққиёти йўлида фаол иштирок этиб, жонажон Ватанимизнинг ҳар томонлама юксалишига баҳоли қудрат ўз ҳисса­ларини қўшиб кел­моқда.
     Шу боисдан ҳам биз гўзал, бағри кенг, тинч ва осойишта, ҳар томонла­ма ривож топган Ўзбекистондек жаннатмакон юртда умргузаронлик қи­ла­ётганимиздан ғурурланамиз. Чун­ки, ўзбеклар билан қозоқлар тили, дини, маданияти, дунёқараши, урф-одатлари бир, бир-бирининг қал­бидаги ҳис-туйғуларини гапирмасдан тушунадиган қон-қариндош халқлар­дир. Мақсадлар бирлиги, эзгу ниятлар муштараклиги бир ота, бир она фарзандлари эканини исботловчи далиллардир. Шунингдек, бу бетак­рор юртда бизнинг эркин фаолият юритишимиз, айниқса, ўғил-қизлари­миз етук шахслар бўлиб камол то­пиш­лари учун ҳамма нарса муҳайё эканлигидан дилда ифтихор туйғу­лари тўлиб-тошади. Шунинг учун ҳам биз ўзимизни бахтиёр ҳи­соблаймиз.
     Аслида ўзбек ва қозоқ халқлари­нинг дўстлиги кўп асрлик тарихга эга. Азал-азалдан бу икки халқнинг яқин қўшни бўлиб тинч ва тотув яшаб келаётгани ҳаммамизга маълум. Уларнинг ери ҳам, суви ҳам туташ, улар доимо бир-бирларига ҳамкор, ҳатто урф-одатлари хам жуда яқин.
     Бу икки қардош халқнинг тақдир­лари ҳам бир. Тарихга назар ташлайдиган бўлсак, ташқи душманларга қарши курашда бир-бирига ёрдам берган. Улар араб, форс, мўғул ва қалмоқ босқинчиларига қарши биргаликда кураш олиб борган. Шунинг учун ҳам улар бирининг ютуғидан бири суюнади. Қадим замонларда қозоқ халқининг Сарим Датов ва Маханбет Ўтемесов каби асл фарзанд­лари озодлик учун курашда муваффа­қиятсизликка учрагач қувилиб, ўз­бек­лар орасида паноҳ топган. Бу меҳр ҳалигача қозоқ халқи оғзида дос­тон бўлиб келмоқда. Қозоқ халқи­нинг буюк шоири ва мутафаккири Абай Қўнонбоев Алишер Навоийни ўзига устоз деб билган, ўзининг маш­ҳур асарларида ўзбек халқининг тадбиркорлиги ва меҳнатсеварлиги ҳа­қида ижобий фикрлар билдириб, ўз халқини улардан кўп нарсалар ўрганишга чақирган.
     Йиллар мобайнида икки халқ ўртасида сақланиб келаётган мустаҳкам дўстлик туфайли ўзбек ва қозоқ юртида тинчлик ва ҳамкорлик барқарор бўлиб келмоқда. Чунки Тошкент шаҳ­ри қозоқлар учун ҳам маданий-маъ­рифий марказ бўлиб келган. Ўтган XVIII–XIX асрларда ҳаёт кечирган қозоқ халқининг атоқли бийи ва донишманди Тўла би Тошкентда фаолият кўрсатиб, бир қанча муддат унинг ҳокими ҳам бўлиб турган ва ҳо­ки шу ерга қўйилган. Қозоқ хал­қининг яна бир машҳур бийи бўлган Айтеке би эса ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида фаолият юритиб Навоий вилоятининг Нурота туманида дафн этилган. XX асрнинг бошларида ­Ахмет Байтурсунов, Турар Рисқулов, Мустафа Чўғай, Султонбек Хўжанов, Сакен Сайфуллин, Мухтор Авезов сингари қозоқ зиёлилари Тошкентда ўқиб билим олган ва шу юртда ўз ижодий фаолиятларини бошлаган.
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.