(O´zbek) Ishonch va sifat – mustahkam himoya

1-2/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда амалга оширилаётган ижтимо­ий-иқтисодий ривожланиш ва иқтисодий тар­моқ­лардаги таркибий ўзгаришлар таҳлили шуни кўрсатадики, эришилаётган ютуқ ва муваффақиятларнинг асосида иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник ва технологик янгилаш, ишлаб чиқишни диверсификациялаш жараёнларини жадаллаштириш омили ётади. Мамлакатимизда саноат тармоқларига инвестицияларни ва инновацион технологияларни кенг кўламда жорий этишга катта эътибор қаратилиб, саноат тармоқларини изчил ривожлантиришга эришил­моқда.
     Аслини олганда, бугунги биз яша­ётган замон инновациялашган замон, десак муболаға бўлмайди. Ривожла­ниш суръатлари жадаллашган ҳозир­ги кунда ишлаб чиқариш компания­ларининг янгиликка интилиши, та­рақ­қий этиши долзарб масалалардан ҳи­собланади. Акс ҳолда, рақобатга дош беролмас­лиги мумкин. Бу борада сўз кетганда албатта, Жиззах вилоятидаги қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқаришга их­тисослашган «Zenatkor TBB» корхонаси вилоятда турдош корхо­налар орасида ўз мав­қеига эга ва ўз ўрнини топганлиги билан ажралиб туради, десак асло муболаға бўл­майди
     Жиззах вилоятида саноат корхо­наларини модернизация қилиш, со­ҳага янги технологияларни мақсадли жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилда шу мақсадда 159 та лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани сўзи­миз тасдиғидир.
     Яқинда «Zenatkor TBB» масъулияти чекланган жамиятида модернизациялаш ишлари ниҳоясига етказилди.
     Таъкидлаш жоизки, юзга яқин киши меҳнат қилаётган мазкур кор­хонада технологик янгиланишлар амалга оширилгач, йилига 8 миллиард сўмликдан зиёд маҳсулот ишлаб чи­қариш имконияти яратилди. Корхонада асосан Италия давлатидан кел­тирилган қурилиш маҳсулотлари ишлаб чиқарадиган WITECH”(Weiler Italia) технологияси иш суръатининг янада жадал боришида қўл келмоқда. WITECH”(Weiler Italia) технологияси нафақат қурилиш материаллари (бе­тон, плиталар) ишлаб чиқаради, балки уларни етказиб бериш, ўрна­тиш ва шу каби бир неча вазифаларни ба­жара олади. Айниқса, бу технология ноодатий биноларни қуришда жуда асқотмоқда.
     Мамлакатимизда ана шундай технологияларни қўллаш, жаҳон та­рибасига суяниш бугунги кун талаби. Кундан-кун чирой очаётган юрти­мизда замонавий бинолар барпо этилиши учун қурилиш маҳсулотла­рининг сифати муҳим ҳисобланади.
     Бизга маълумки, иқтисодиётнинг реал сектори иқтисодиётнинг бе­восита моддий неъматлар ишлаб чи­қариш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган соҳаси бўлиб, у ўз ичига саноат, қишлоқ хўжалиги, транс­порт, алоқа, хизмат кўрсатиш ва бош­қа тармоқларни қамраб олади.
     Бугун юртимиз бўйлаб улкан бунёдкорлик ишлари олиб борил­моқда. Бу бизга янги ҳаёт нафасини олиб келмоқда, десак муболаға бўл­майди. Бир жойда йўл таъмирланса, яна бир жойда замонавий бино қу­рилаяпти. Бундай ўзгаришлар бар­чани бирдек қувонтираётгани ҳам ҳеч кимга сир эмас. Бу борада қу­рувчи ташкилотлар, шу билан бир қа­торда қурилиш маҳсулотларини етказиб берувчи корхоналарнинг хиз­матларини алоҳида таъкидлаш за­рур. Зеро, мустаҳкам бино асосини сифатли қурилиш материаллари, айниқ­са, темир-бетон маҳсулотлари ташкил этади. Ушбу жамият ўз фаолиятини 2004 йилда бошлаган бўлиб, асосий фаолияти темир-бетон ва тайёр бетон маҳсулотларини иш­лаб чиқаришга ихтисослашган. 100 га яқин киши меҳнат қиладиган жа­мият маҳсулотлари Жиззах ва Сир­дарё вилоятларида барпо этилаётган иншоотларга пешма-пеш етказиб бе­рилмоқда.
     – Корхонамизда бир ойда ўртача 50 минг метр куб темир-бетон ва тайёр-бетон маҳсулотлари ишлаб чи­қарилади, – дейди «Zenatkor TBB» МЧЖ директори Асқар Раҳмонқулов. – Албатта, бу­гунги кундаги қурилиш ҳажмига нис­батан бу кўрсаткич жуда кам. Чунки биз етказиб бераётган маҳсулот­ларга талаб ортиб бормоқда. Буни инобатга олган ҳолда бетон конст­рукция ҳамда хомашёларни такомил­лаш­тириш, маҳсулот тури ва ҳажми­ни ошириш бўйича самарали ишлар олиб бор­моқдамиз.
     Такидлаш жоизки, Жиззах вилоятида саноат корхоналарини модер­низация қилиш, соҳага янги технологияларни мақсадли жорий этиш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда. Биргина жорий йилнинг ўзида шу мақсадни кўзлаган ҳудудда 159 та истиқболли лойиҳа ҳаётга татбиқ этилгани сўзимизнинг исботидир.
Ушбу истиқболли лойиҳалар қа­тори «Zenatkor TBB» масъулияти чекланган жамиятида ҳам модернизациялаш ишлари ниҳоясига етказилди. Бунинг учун Ташқи иқтисодий фаолият Миллий банкининг 11 миллиард сўмлик кредит маблағи йўналтирилди.
     – Ушбу маблағнинг бир қисмига тадбиркорликни ривожлантириш бо­расидаги имконият ва имтиёзлардан самарали фойдаланиб, хориждан замонавий технологиялар келтириб ўрнатдик, – дейди тадбиркор Асқар Раҳмонқулов. – Натижада ишлаб чи­қариш ҳажми икки баробарга ортиб, маҳсулот тури кўпайди. Эндиликда буюртмачиларга турли ҳажмдаги тайёр темир-бетон плиталарини ҳам етказиб беришни бошладик.
     Албатта, ушбу маҳсулотлар ҳудуд­да бунёд этилаётган иншоотларни тез ва соз барпо этишда қўл келади.
     Аслини олганда ҳар қандай иншоотнинг асосий пойдевори темир ва бетон маҳсулотлар ҳисобланади. Юртимизда янгидан қад ростлаётган бино ва иншоотларнинг мустаҳкам бўлишида «Зийнаткор темир-бетон буюмлари» каби корхоналарда тайёр­ланаётган маҳсулотлар сифати жуда муҳим. Буни иш фаолиятида шиор қилиб олган мазкур корхона ўз маҳ­сулотларига талаб янада ортиши учун астойдил ҳаракат қил­моқда.
     Мамлакат равнақи, унинг иқти­содий ривожланиши учун маҳаллий ишлаб чиқариш саноат корхоналарининг аҳамияти беқиёс. Корхоналар ишлаб чиқараётган маҳ­сулотлар сифати эса унинг йиллар давомидаги нуфузини белгилаб беради. Зеро мус­таҳкам бино фақатгина сифатли хомашёдан барпо бўлади.
 
Саодат ҒОЙИПОВА,
журналист

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.