(O´zbek) «KVARTS» jahon bozoriga zamonaviy an’analar bilan kirib bormoqda

5-6/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун ҳаётимизнинг ҳар бир жабҳасига инновация ва замонавий анъаналар кириб бормоқда. Илм-фан, савдо-иқтисодиёт, банк-молия ва бошқа барча со­ҳалар инновация ва ривожланиш сари юз тутмоқда. «Кварц» акциядорлик жамияти ҳам ўз маҳсулотлари билан Ўзбекистон ва жаҳон бозорига замонавий анъаналар билан кириб бораётган корхоналардан.
     Фарғона вилоятининг Қувасой шаҳ­рида фаолият олиб бораётган «Кварц» акциядорлик жамияти мамлакатимиз иқтисодиётини ривожлантиришга ҳисса қўшаётган йирик саноат корхоналаридан саналади. 1975 йилда ташкил этилган корхона мамлакатнинг ойна ва шиша маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи нуфузли корхоналаридан бирига айланди.
     Қарийб 50 гектардан ортиқ ҳудуд­ни эгаллаган корхонанинг бешта асосий ишлаб чиқариш цехи мавжуд. Шиша идишлар, силлиқланган ойна, тобланган ойна ва ўтга чидамли маҳ­сулотлар ишлаб чиқариш цехлари ҳам­да тўққизта ёрдамчи ишлаб чиқа­риш майдонлари мавжуд. Корхонада 2 минг 200 нафардан зиёд ишчи фаолият юритади. Йил сайин ишлаб чиқариш ҳажми ортиб бормоқда. Хусусан, 1991 йилда корхона томонидан 5 турдаги шиша банкалари ҳамда 9 турдаги шиша бутилкалари ишлаб чиқарилган бўлса, бугунги кунда 20 турдаги шиша банкалари ҳамда 170 турдаги шиша бутилкалари ишлаб чиқарилиб, истеъмолчиларга етказиб берилмоқда.
     2015 йилдан бошлаб корхона фаолиятида кескин ривожланиш ва мо­дернизация даври бошланди. Мамлакатимизда енгил ва оғир саноатнинг ҳамда қурилиш соҳасининг ри­вожланиши натижасида харидорларнинг шиша ва ойна маҳсулотла­рига бўлган эҳтиёжи янада ор­тиб, хомашё билан таьминлаш муаммоси пайдо бўлди. Шу сабабли корхонага илгари Хитой, Россия ва Тожикистон давлатларидан келтириладиган хомашёни маҳаллийлаш­тириш дастури ишлаб чиқилиб, амал­га ошириш ишлари бошлаб юбо­рилди.
     Дастлаб, асосий хомашё ҳисоб­ланган республикамиздаги мавжуд кварц қуми конлари ўрганиб чиқи­либ, Навоий вилоятининг Жерой қум конидаги хомашё сифатли, деган бир тўхтамга келинди. 2016 йили лаборатория хулосалари ва изланишлар натижасида Жерой қуми шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришга яроқли экани маълум бўлди. 2016 йилнинг сентябрь ойидан бошлаб шиша ва ойна маҳсулотлари ишлаб чиқаришда маҳаллий хомашё – Навоий вилоятидаги Жерой кварц қу­мидан фойдаланиш йўлга қўйилди. Бугунги кунда шиша маҳсулотлари учун хомашё тўлиқ маҳаллийлаш­тирилиб, корхонада йилига 2,5–3 млн. АҚШ доллари иқтисод қилинмоқда.
     2016 йили Ангрен–Поп темир йўлининг очилиши корхонага келтириладиган хомашёни қулай ва тез олиб келиш имконини яратди. Айниқса, кварц қумини Навоий вилоятидан олиб келиш муаммоси ижобий ҳал этилди.
     Жамиятнинг 2017–2021 йилларга мўлжалланган Стратегик ривожлантириш дастурига асосан ишлаб чи­қариш технологиялари босқичма-босқич янги замонавий, энерготежамкор ускуналарга алмаштирил­моқда. 2017 йилда шиша идишлар ишлаб чиқариш цехи Италиянинг «Bottero» ҳамда «BDF INDUSTRIES» компанияларининг энерго тежамкор линияларни ишга тушириш орқали тўлиқ модернизация қилинди. Кварц қуми сифатини янада яхшилаш мақ­садида хомашё тайёрлаш цехига магнит сепараторлар ўрнатилди.
     Ўтган йили корхонага ойналарга керамик бўёқлар билан тасвир туширишга мўлжалланган замонавий технология харид қилинди. Бунинг натижасида Ўзбекистонда илк бор декоратив тасвирлар туширилган, ранги ўчиб кетмайдиган тобланган ойналар ҳамда ундан тайёрланган буюмларни яратиш имконияти вужудга келди.
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2019
  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.