Lizing xizmatlari bozori

(O´zbek) Lizing ravnaqi – taraqqiyot omili

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Маълумки, турли-туман транспорт воситаларини, техника ва асбоб-ускуналарни, кўчмас мулк, иш­лаб чиқариш иншоотлари ва ҳока­золарни узоқ муддатли ижарага олиш лизинг деб аталади. Шунингдек, у анча вақт фойдаланиладиган товарлар экспортини кредитлашнинг ўзига хос шакли, молиявий ижаранинг алоҳида тури ҳисобланади. Пировардида бизнесга сармоя қилишда, инвестиция жарёнини молиявий таъминлашда, тадбиркорликни ривожлантириб, эл-юртни равнақ топтиришда қўл келади. Лизинг хизматлари эса, технологик муносабатларнинг молиявий кў­ринишдаги тезкор ва қулай воситасидир. Аниқроғи, у замонавий юксак технологияларни амалиётга кенг жалб этган ҳолда, иқтисодиёт ва бизнес тараққиётининг гарови вазифасини ўтайди.
     Шу боис ҳозир юртимизда лизинг жозибадорлигини тарғиб қилиш, унинг янги хизмат турларини жорий этиш ва оммалаштириш масалаларига катта эътибор қаратилмоқда. Бу ишга Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси ҳам муносиб ҳисса қўша­япти. Натижада соҳада ўзига хос ижобий ўзгаришлар кузатилаяпти. Бунга 2018 йилнинг дастлабки ярмида эришилган натижалар тимсолида яна бир карра ишонч ҳосил қилиш мумкин.
     Ҳозирги кунда республикамизда лизинг хизматларини 126 та лизинг берувчи, шу жумладан 24 та тижорат банки, 102 та лизинг компанияси (шундан 97 таси хусусий). 2018 йилнинг биринчи ярим йиллиги якунларига кўра кўрсатилган хизматларнинг асосий улуши (56,0%) 5 та энг йирик компания («O’zagrolizing», «Uzbek Leasing International A.O.», «O’zavto­sanoat-Leasing», «O’zmeliomashlizing» и «Qurilishmashlizing») ҳиссасига тўғ­ри келади.
     2018 йил 1 июль ҳолатига кўра асосан қуйидагиларни умумий харид қилиш учун йўналтирилган лизинг портфели 3,5 трлн. сўмни ташкил қилди: технологик асбоб-ускуналар (33,3%), қишлоқ хўжалиги техникаси (30,7%), автотранспорт (22,0%) ва тижорат кўчмас мулк объектлари (13,9%). Охирги 5 йилда асбоб-ускуналар лизингига барқарор талаб сақланиб қолмоқда (унинг улуши хизматлар умумий ҳажмида 1,6 марта ошди). 
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.