(O´zbek) Mamlakat kelajagining poydevorini qurishga munosib ulush

5-6/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистон иқтисодиёти ривожланиб бораётгани мам­лакатимиз қурилиш саноатининг ривожланиш кўр­саткичлари билан чамбарчас боғлиқ. Бу борада махсус дастурлар ишлаб чиқилиб, ҳаётга татбиқ этилмоқда. Қурилиш ва бунёдкорлик ишларини қурилиш материалларисиз амалга ошириб бўлмайди. «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» мамлакатимизда асосий қури­лиш материали – цемент ишлаб чиқа­риш ҳолати ва қўлланиши борасидаги саволлар билан цемент материаллари ишлаб чиқарувчиларга мурожаат қилди. Мамлакатимиз цемент саноатининг энг кекса вакили – «Қувасойцемент» корхонасининг ахборот кўмагида тайёрланган мақо­лада саволларга тўлиқ жавоб то­пилди.
     Инсоният бир неча асрлар аввал уйни мустаҳкам қуриш ҳақида бош қотира бошлаган. Ўша вақтларда туп­роқ биринчи табиий бириктирувчи материал бўлган. Ҳақиқатдан ҳам, туп­роқ сув билан аралаштирилиб, қу­ритилганидан кейин бирмунча мус­таҳкам кўринишга келади. Бетоннинг дастлабки қадимий кўриниши Дунай дарёси қирғоғида аниқланган: тош асри аҳолисининг кулбасида (эрамиздан 5000 йил олдин) 25 сантиметргача қалинликдаги бетон пол бўлган. Бундай полнинг таркибида ша­ғал ва маҳаллий қизғиш оҳак бор эди. Лекин эрамиздан аввалги 3–4- минг йилликка келибгина бириктирувчи моддаларни оммавий ишлаб чиқа­риш тарихи бошланди. Бу тоғ жинсларини куйдириш ва унинг маҳ­су­лотларини майдалаш жараёни эди. Бундай усулда ишлаб чиқарилган дастлабки бириктирувчи моддалар – оҳак ва гипс – Мисрдаги лабиринт галереялари, Римдаги Пантеон, Буюк Хитой девори, Мексикадаги қадимий уйлар пойдеворларини қуришда қўлланилди.
     Ҳозирги цементнинг ихтирочиси – 1824 йилда уни тайёрлаш учун патент олган инглиз Джозеф Аспинд ҳисобланади. Аспинд цементни туп­роқни оҳак чанги билан аралаштириб, ушбу қоришмага юқори ҳарорат остида ишлов бериш орқали тайёрлашни таклиф этди.
     Бунда хом материал – клинкер олинар эди. Кейин уни майдалаб, сув билан аралаштириш керак эди. Клинкер қуритилганида ундан ўта мустаҳ­кам материал ҳосил бўларди. Ушбу материал портландцемент (Портланд шаҳрида ўзининг мустаҳкамлиги ва ранги бўйича Аспинд томонидан олинган цементга ўхшаш тош қазиб чиқарилган) деб номланарди.
     Цемент энг муҳим қурилиш материалларидан бири ҳисобланади. Ундан бетонлар, асбестоцемент, бетон ва темир-бетон маҳсулотлар, қу­рилиш қоришмалари тайёрлаш учун қўлланилади. Цемент гуруҳига барча турдаги портландцемент, пуццолан портландцемент, шлакопортланд­цемент, глинозёмсимон цемент, кен­гаювчи цементлар ва айрим бош­қа цементлар киради. Цементнинг ҳар бир тури қотганда унинг маркаси билан тавсифланадиган турли мус­таҳ­камликка эга бўлиши мумкин. Цемент маркалари ГОСТ, турли қури­лиш нормативлари ва қоидалари билан регламентланган. Одатда, кўп­роқ 200, 300, 400, 500 ва 600 маркали цементлар ишлаб чиқарилади.
 
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.