(O´zbek) Qishloq xo‘jaligida axborot tizimini yaratishning ahamiyati

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда Истиқ­лолнинг илк йиллари­даноқ бошқа со­ҳалар қатори замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ҳар томонлама равнақ топтиришга, унинг ҳуқуқий-ташки­лий ҳамда моддий-техник базасини изчил такомил­лаш­тириб боришга жиддий эътибор қаратила бошланди. 2015 йил 4 февралда бу борада яна бир хайрли ишга қўл урилди. Давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш, мамлакат иқти­содиёти тармоқлари ва соҳаларида замонавий ахборот технологиялари ва коммуникацияларини, «электрон ҳукумат» тизими ҳамда ахборот тизимларини жадал татбиқ этиш, телекоммуникация инфратузилмасини ва маълумотларни узатиш тар­моқ­ларини модернизация қилиш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ташкил қи­линди. 2018 йил 19 февралда эса Президентимиз Шавкат Мирзиёев «Ахборот технологиялари ва коммуникациялари соҳасини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғри­сида»ги фармонга имзо чекди. Бу ҳуж­жат айни соҳада бошқарув тизимини такомиллаштириш, элект­рон давлат хизматлари ва телекоммуникация хизматлари спектрини кенгайтириш, телекоммуникация инф­ратузилмасини ривожлантириш мақсадида, шунингдек, Ўзбекистон Респуб­ликасида Маъмурий ислоҳот­лар концепциясига мувофиқ қабул қи­линди.
     Табиийки, юртимизда ягона иқтисодий ахборот тизимини яратиш ҳозир мавжуд вазирликлар, идоралар ва банк тизимининг бир-бири билан ўзаро алоқаларини давр талабларига мувофиқ йўлга қўйиб, уларни ишончли ахборот билан таъминлашда, шу тариқа иқтисодий ўсишга эришишда қўл келади. Бунинг учун эса ахборотни излаш, тўплаш, сақлаш ва таҳлил қилиш жараёнларини шакллантириш зарур бўлади.
     Сўнгги йигирма йил мобайнида ривожланган мамлакатлар ахборот фаолиятининг салмоқли қисми бозор инфратузилмасининг асосий элемент­ларидан бўлиб келди ва бозор муносабатлари таркибига сингиб кетди. Ахборот-коммуникациялар бозорининг бозор инфратузилмаси сифатида шаклланиши ўтган асрнинг 50-йиллари иккинчи ярмидан бошланди. Эндиликда бу тармоқ ҳар бир мамлакат миллий иқтисодининг асосий негизи ҳисобланмоқда. Чунки глобал иқтисодиётни таркиб топтириш учун замонавий ахборот-коммуникациялар инфратузилмасига эҳ­тиёж туғил­моқ­да. Ишбилармонлик фаолиятининг мақбул муҳитини шакллантиришга эса бунинг учун зарур бўлган турли-туман ахборотлар, таҳ­лилий материаллар ва уларни тезкор усулда олишда асқотадиган ахборот-коммуникация технологиялари ривожланиб бораётгани эвазига эришилмоқда.
     Барча мамлакатларда телекоммуникация ахборот тармоқлари кенг тарқалаяпти. Айниқса, интернет ахборот тармоғи­нинг аҳамияти кун сайин кучайиб, дунё миқёсида глобал ахборот инфратузилмаси, унинг негизида эса ахборотлашган жамият шаклланаяпти. Хусусан:
     а) халқаро ахборот тармоқларига уланган шахсий компьютерлар мавжуд хонадонлар тобора кўпаймоқда;
     б) ахборот тармоқларида янги фаолият турлари вужудга келмоқда. Жумладан, тармоқда ишлаш, тармоқ муҳитида дам олиш, ижод қилиш ва кўнгил очиш, тармоқда маориф ва тарбия;
     в) жамиятнинг ҳар бир аъзоси, қаерда бўлишидан қатьи назар ахборот тармоқлари ёрдамида ўзи хоҳлаган мамлакатдан турли мавзу ва йўналишдаги ахборотни қисқа фурсатда тўлиқ олиш имкониятига эга бўлмоқда;
     г) ахборот тармоқлари доирасида мамлакатлараро географик ва геосиёсий чегаралар йўқолиб бораяпти.
Мутахассислар фикрича ахборотлашган жамиятда компьютерлаш­тириш жараёни кишиларга ишончли ахборот манбаларига киришлари учун кенг имконият яратади. Шунингдек, ишлаб чиқаришда ва ижти­моий соҳаларда ахборот маҳсулот­ларини юқори даражада қайта ишлашни таъминлаши боис уларни кўп вақт ва меҳнат сарфланадиган юмушлардан озод этади.
     Ахборотлашган жамиятда нафа­қат ишлаб чиқариш жараёни, балки ҳаёт мазмуни ҳам тубдан ўзгаради, жумладан, моддий бойликдан кўра маданий ҳордиқ чиқаришнинг аҳа­мияти ортади. Товар ишлаб чиқариш ва истеъмол қилишга йўналтирилган индустриал жамиятга нисбатан ахборотлашган жамиятда ақлий меҳ­нат улушини орттирувчи билим, интеллект, ахборот кўпроқ ишлаб чиқари­лади ва истеъмол қилинади. Хилма-хил компьютер техникаларига асос­ланган тизим ва тармоқлар, ахборот технологиялари ҳамда ало­қа телекоммуникациялари ахборотлашган жамиятнинг моддий-технологик базаси вазифасини ўтайди. Бошқача қи­либ айтганда, ахборот-коммуникациялар бозори товарлари ушбу жамият шаклланишининг негизи саналади. Бу бозордаги асосий товар ахборот маҳсулотлари ва хизматларидир. Яъни ахборот-ком­муникация­лар технологиялари ёрдамида фойдаланувчиларга кўпроқ ахборот хиз­матлари кўрсатилиши лозим.
 
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.