(O´zbek) O‘zbekistonda sog‘liqni saqlash tizimini tashkil qilish va boshqarish mexanizmlari

5-6/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ўзбекистонда дунёнинг ил­ғор мамлакатлари тажри­балари ва ўзига хос тарихий-маданий, миллий урф-одатлари, анъаналари, демографик, экологик вазиятдан, иж­тимоий-иқ­тисодий шарт-шароитдан келиб чиқ­қан ҳолда, соғлиқни сақ­лашнинг янги тизими ва уни бошқа­ришнинг янги усуллари ишлаб чиқил­моқда ва ҳаётга татбиқ этилмоқда. Бугунги бозор муносабатларига ўтиш даврида соғлиқни сақлаш тизимини ислоҳ қилиш, давлат дастурини амалга ошириш тиббиётда бошқарувнинг янги, илмий асосланган менежмент ва маркетинг тамойилини қўллаш зарурлигини келтириб чиқарди. Бу, соғлиқни сақлаш, аҳолининг саломатлик кўрсаткичларини ривожланган мамлакатлар даражасига етказиш, тиббий ёрдам оммабоплигини, сифати ҳамда самарадорлигини ошириш бўйича давр талабларига мос бўлган мутахассисларни тайёрлаш ва малакасини ошириш усули ва шаклларини такомиллаштириш, аҳоли саломатлигини муҳофаза қилишнинг биосоциал негизини чуқур тушуниб етувчи, хизмат кўрсатишни жаҳон андозаларига мувофиқ тарзда ташкил эта олувчи фаол ташкилотчилар ва врачларни тайёрлаш муҳимлигини белгилаб беради.
     Ўзбекистонда соғлиқни сақлашни ташкил этиш ва бошқаришни амалга ошириш бўйича аниқ механизм­ларни ишлаб чиқишда қуйидаги тад­қиқот усулидан фойдаланиш талаб этилади. Улар қуйидагилардан иборат: яъни, статистик, тарихий, эксперт баҳолаш, иқтисодий тадқиқот, эксперимент, социологик усуллар:
     Статистик усул аҳоли саломатлиги ҳамда ундаги ўзгаришларни, тиббиёт муассасалари фаолиятини ва унинг самарасини объектив баҳо­лаш имконини беради. Статистик усул кўп­роқ математик статистикага таянган ҳолда тадқиқот натижасини ҳи­соблайди ва таҳлил этади. Уларга нисбий қиймат, ўртача қий­мат, стандартлаш усули, корреляцион таҳлил, дисперсион таҳлил каби баҳолаш ме­зонлари ва бошқалар киради. 
Тарихий усул соғлиқни сақлаш тизимини бошқариш тадқиқотларида аҳоли саломатлигини, соғлиқни сақ­лаш тизими динамикасини жамиятнинг тарихий тараққиёт даврларидаги сиёсий, ижтимоий-иқтисодий шарт-шароитларнинг ўзгаришлари билан боғлаб ўрганиш усулидан кенг фойдаланилади.
     Эксперт баҳолаш усули тиббий ёрдам сифати ва самарадорлигини баҳолашда белгиланган мезонлар ва тамойилларга асосланади. Бошқарув­нинг бу шаклида экспертларнинг кузатувлари ва хулосалари ҳам муҳим роль ўйнайди.
     Иқтисодий тадқиқот усулида соғлиқни сақлаш тизимига ажратилган маблағлардан унумли ва самарали фойдаланиш, режалаштириш ва ишлаб чиқариш харажатлари, фойда ва зарар каби иқтисодий категориялардан фойдаланилади. Ушбу усуллар орқали бошқарувнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётдаги ўрни аниқ­ланади ва аҳоли саломатлигига таъсири белгиланади.
     Эксперимент усули тиббий ёрдам кўрсатишнинг янги рационал шакллари ва усулларини излаб топиш, тиббий ёрдамнинг самарали моделларини яратиш, илғор тажрибаларни амалиётга татбиқ этиш, лойиҳа ва кашфиётлар натижаларини текшириш, тажриба сифатида янги тиббиёт муассасаларини яратиш ва улар фаолиятини ташкил этишни амалий таҳ­лил қилиш тизимидир.
     Социологик тадқиқотлар ўтказиш усули тиббиёт ва соғлиқни сақлашни бошқаришда катта аҳамиятга эга. Ушбу усул махсус анкета сўрови, сў­ров-интервью ўтказиш орқали олиб борилади. 
     Демак, соғлиқни сақлашни бош­қариш билан боғлиқ масалаларни ўрганиш жараёнида юқорида келтирилган барча усуллардан кенг фойдаланилади. Улардан алоҳида якка ҳолда эмас, балки бир неча усулни қўллаган ҳолда фойдаланиш мақсадга мувофиқ. Натижада тадқиқотлар чу­қурлигига, кетма-кетлигига ва олинган натижалар аниқлигига тўла эришилади. Ушбу усуллар соғлиқни сақ­лашни режалаштириш, молиялаштириш, бошқариш, меҳнатни илмий жиҳатдан ташкил қилиш, моддий ва техник ресурслардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш соҳанинг айрим масалаларини ўрганиш ва ишлаб чиқишни талаб этади.
     Бевосита тиббиёт соҳасида менежмент фан сифатида ўтган асрда АҚШда юзага келди, бироқ ҳозирги вақтгача умумий қабул қилинган ва аниқ таърифга эга эмас. Атаманинг моҳиятини белгиловчи бир неча таъ­рифлар бор, холос. Америка бошқа­рув уюшмасининг президенти Экли менежмент – бу, буюмларни бошқа­риш эмас, балки одамларга таъсир кўрсатишдир, деган эди. Бу ходимларни бошқариш орқали керакли натижаларга эришиш санъатидир.
     Бошқаришнинг асосий мақсади – жамиятнинг моддий-маънавий эҳти­ёжларини тўлиқ қондириш мақсадида ижтимоий муносабатларни ва ишлаб чиқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда ривожлантиришдан иборат. Тиббиёт менежменти деганда, тиббиёт ходимларининг хатти-ҳара­кати, интеллекти, меҳнатидан фойда­ланган ҳолда олдинга қўйилган мақ­садга эриша олиш қобилияти тушунилади. 
     Соғлиқни сақлаш тизимини бош­қариш жараёнига жалб этилган врач­лар, ҳамширалар, доришунослар, бўлим бошлиқлари, соғлиқни сақ­лаш тизими раҳбарлари ва маъ­мур­лари учун менежментнинг асосий концепциясини тушуниш, уни қўллаш услуби муҳим аҳамиятга эга. Шифохонага ётқизиш вақтини камайтириш, даволаш қийматини пасайтиришга йўналтирилган тадбирлар ва давлат ажратмаларининг камайиши тиббий хизматлар қийматида қарорлар акс этилишини тўла англаши лозим бўл­ган соғлиқни сақлашнинг барча бў­ғин­лари ва ходимларнинг фаол иштирокини талаб этади. Бу билан даволаш муддатлари қисқариши туфайли шифохоналар бюджетларининг шарт­ли равишда тежалиши аниқланади. Бу эса, бошқарув жараёнида стратегик режалаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади. Соғлиқни сақ­лашнинг муҳим иқтисодий йўналиши – бу, даволаш муассасаларига аж­ратиладиган воситалардан самарали фойдаланишни оширишдир. Маълумки, бўш қолаётган ўрин харажатлари банд ўринни таъминлаш қийматининг ¾ қисмини ташкил этади. 1 ўрин-кунлик харажатлари кўпа­йиш тенденциясига эга бўлгани учун ҳам ўрин фондидан фойдаланишни яхшилаш долзарб масаладир. Шифохоналар фаолиятига иқтисодий тавсиф беришда бир ўриннинг йил давомидаги режали кўрсаткичлари ба­жарилишини таҳлил этиш муҳим (ўрин-кунларнинг режали сони). Ста­ционарнинг ўрин-кунлар бўйича режани (Ус) бажариш имкониятига эга бўлмаётганлиги билан боғлиқ иқти­содий йўқотишлар қуйидаги формула орқали ҳисобланиши мумкин:
Ус = (Б – ПМ) × 1 – Кф/Кn,
     бу ерда: Б – шифохонанинг сметаси бўйича харажатлари, сўм; ПМ – овқатланиш ва дори-дармонларга бўлган харажатлар миқдори; Кn – режали ўрин-кунлар сони (ёки 1 ўриннинг режали ҳолати); Кф – амалдаги ўрин-кунлар сони (ёки 1 ўриннинг амалдаги ҳолати).
     Тахминий соддалаштирилган ҳи­соб-китоблар учун:
 
Ус = 0,75 × Б × 1– Кф/ Кn,
 
     бу ерда: 0,75 – бўш қолган ўрин харажатларининг банд ўрин харажатларига нисбатини акс эттирувчи ўртача коэффициент.
     Масалан (шартли), шифохона бюджети – 100 000 000 сўм, шу жумладан, овқатланиш ва дори-дармонга бўлган харажатлар – 25 000 000 сўм, йил давомида 1 ўриннинг режа­ли фаолияти – 340 кун, амалда 1 ўрин 330 кун банд бўлган, яъни ре­жани бажариш даражаси – 0,96.
 
Ус = (100 000 000 – 25 000 000) × (1 – 0,96) = 300 000 сўм
ёки
Ус = 100 000 000 × 0,75 × 0,04 = 3 000 000 сўм.
 
     Беморларнинг ўринда бўлиши ўртача муддатларининг қисқариши туфайли битта беморни даволаш учун кетадиган харажатлар ҳам камаяди. Бир вақтнинг ўзида даволаш давомийлигининг қисқариши шифохоналарга ўша миқдордаги бюджет ажратмалари ҳисобига кўпроқ беморларга стационар ёрдамини кўрсатиш имконини беради. Ушбу вазиятда давлат воситаларидан янада самарали фойдаланилади. Бундай ҳолатни бюджет воситаларининг шартли равишда тежалиши, деб аталади. Шифохоналар бюджет воситаларининг шартли равишда тежалиши (Эс) қуйидаги формула бўйича ҳисобланади:
 
Эс = Б/ Кn × (б-р) × Ч,
 
     бу ерда: Б – шифохонанинг сметаси бўйича харажатлари; Кn – режали ўрин-кунлар сони; б – базис (ўтган) даврда беморларни ўртача ўрнида бўлиш муддати; р – ҳисобот даврида беморлар ўртача ўрнида бўлиш муддати; Ч – ҳисобот даврида стационарда даволанган беморлар сони.
     Бундай арифметик ҳисоб-китоб­лар соғлиқни сақлашни бошқа­ришда муҳим аҳамият касб этади. Бошқариш ўз қўл остидаги ходимларнинг муваф­фақиятларга эришишига раҳбарлик қилиш экан, у аниқ мақсадни рўёбга чиқариш билан бевосита боғлиқ. Шундай қилиб, аниқ мақсадга эришиш йўлидаги муваффақият бошқа­рув натижаларидан бири ҳисобланади.
     Соғлиқни сақлашда менежмент қуйидагиларни амалга ошириш учун зарур кўникмаларни яратади: ишлаб чиқариш жараёнини ўзгартириш; соғлиқни сақлаш аҳволини яхшилаш; натижа; таъсирни келтириб чиқариш.
     Соғлиқни сақлашни бошқариш ўзига хос хусусиятларга эга, уларга қуйидагилар киради:
     ● қабул қилинаётган қарорлар­нинг жамиятда муҳим аҳамият касб этиши;
     ● уларни башорат қилишнинг қийинлиги, чунки улар дарҳол самара бермайди;
     ● нотўғри қабул қилинган қарор­лар оқибатини тўғрилашнинг иложи йўқлиги, қийинлиги.
     Бошқарув жараёни таркиби жи­ҳатидан ўзаро боғлиқ ва тўхтовсиз давом этадиган циклни ташкил этади ва у бир неча босқичлардан иборат.
     Анъанавий менежмент қуйидаги босқичлардан ўтади:
     ● режалаштириш;
     ● ташкил этиш;
     ● мотивлаштириш (қизиқтириш);
     ● назорат, олинган натижаларни таҳлил қилиш, баҳолаш.
     Режалаштириш жараёни – бош­қариш мақсадларига эришиш воситаларини аниқлашдир.
     Ташкил этиш жараёнига ишчи кучини жалб этиш, ишчиларни қабул қилиш, иш жойларига қўйиш, бош­қарув бўғинининг касбий тайёргарлиги, қайта тайёрлаш, банд ходимларнинг меҳнат шароитларини такомиллаштириш.
     Қизиқтириш – ташкилот мақсади­ни амалга оширишга хизмат қилувчи фаолиятда ходимлар ва гуруҳни рағ­батлантириш. Ходимларни бошқариш жараёнини тартибга солишда улар мавқеини ошириш, жойини ўзгартириш ёки пасайтириш, уларни ишдан озод қилиш ва иш ҳақини тартибга солишдан иборат.
     Назорат ходимлар билан ишлашни тартибга солиш, самарадорлигини муайян босқичларда баҳолаш учун қаратилади.
     Ҳисобга олиш ходимларнинг меҳ­нат фаолиятини баҳолаш учун давлат ва ички тартиб ҳисоботини олиб боришдан иборат. 
     Ходимларни бошқаришда қуйи­даги усуллар қўлланилади:
     ● маъмурий-ташкилий: бошқа­риш аппарати функциялари, ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаш (ходимларни танлаш ва жойига қўйиш, маъмурий тақсимлаш, ижрони назорат қилиш);
     ● иқтисодий самарадорликни оши­ришда банд ходимларнинг моддий манфаатдорлигини яратувчи ва бошқаришга жамоа ҳамда алоҳида ишчилар манфаатлари орқали таъсир этиш;
     ● ижтимоий-руҳий: жавобгарликни ҳис этиш бўйича тарбиялаш, қизиқтириш, ходимларни моддий рағ­батлантириш, ишга қобилиятли­ларда жамоавийлик руҳиятини шакл­лантириш.
     Яқин вақтларгача «ходимларни бошқариш» тушунчасининг ўзи бош­қарув амалиётимизда, хусусан, соғлиқни сақлаш тизимида қўлланилмас эди. Ҳар бир ташкилотнинг бошқарув тизимида ходимларни бошқариш ва жамоанинг ижтимоий ривожланиши билан шуғулланувчи бўлинма (ходимлар бўлими) мавжуд бўлса-да, ходимларни бошқариш бўйича ишларнинг асосий қисмини бўлинмалар раҳбарлари (масалан, бирламчи ва иккиламчи бўғинларда – бўлинма ва шифохона мудири) бажарар эди.
     Ходимларсиз ташкилот бўлмайди ҳамда мутахассисларсиз ҳеч бир ташкилот ўз мақсадига эришиши ва фаолият кўрсатиши мумкин эмас. Би­роқ, ташкилотга қандай ходимлар за­рурлигини, умумий вазифаларни ҳал этишга қандай йўналтирилишини аниқлаш учун қуйидаги босқич­ларни ўз ичига олувчи бош­қарув зарур.
     Демак, бошқариш жараёни бош­қариладиган объект ва субъект бўли­шини кўзда тутади. Бу ҳар бир ташкилот бошқаришнинг иккита тизими: бошқариладиган ва бошқарилувчи бирлигини акс эттиради. Ҳар иккала ҳолатда ҳам бошқариладиган ҳамда бошқарувчи тизимлар ўртасидаги му­носабатлар – бу, ходимларнинг ўза­ро муносабатларидан иборат бў­лади.
     Бошқарувнинг самарадорлиги бош­қарув субъекти ва объектининг ўзаро муносабатлари билан белгиланади. Соғлиқни сақлаш тизимида Соғлиқни сақлаш вазирлигидан бошлаб, марказий туман шифохонасигача бўлган бошқарув органлари бош­қарув субъекти ҳисобланади, объекти эса тиббий хизмат кўрсатувчи барча тиббиёт муассасалари ҳисобланади.
     Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимини режалаштириш ҳамда молия­лаштириш, молиявий менежмент, тиб­биётни бошқаришга раҳбарлик қи­лиш йўналишида чуқур таҳлилий изланишлар олиб бориш мақсадга мувофиқ. Бу жиҳат амалиётда нисбатан янги йўналиш бўлганлиги боис, халқаро тажрибадан ҳам самарали фойдаланиш зарур.
 
 
Муҳаррам ДАДАХОДЖАЕВА,
Ўзбекистон Президенти ҳузуридаги 
Давлат бошқаруви академияси тадқиқотчиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.