(O´zbek) «O‘ZSANOATQURILISHBANK» ko‘magida moliyalashtirilayotgan istiqbolli loyihalar

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги иқтисодиётнинг тез суръ­атларда ривожланишини таъминлашга қара­тилган давлат ва маҳаллий миқёс­даги инвестиция дас­турлари ички молиявий манбалар билан бир қа­тор­да хорижий сармояларни ҳам кенг жалб этишни тақозо қилмоқда. Халқаро ва хорижий молия институтлари кредит линияларини ўзлаш­тириш жараёнларида эса тижорат банклари иштироки муҳим аҳамиятга эга.
     «Ўзсаноатқурилишбанк» юртимизда миллий иқтисодиётни янада эркинлаштириш ва ривожлантириш­га муносиб ҳисса қўшаётган етакчи молия муассасаларидан бири саналади. Унинг ташқи иқтисодий фаолияти дунёнинг тўрт қитъасидаги 17 та молиявий институтни ҳамда иқти­со­дий жиҳатдан энг тараққий топган 22 мамлакатнинг экспорт – кредит агентликларини қамраб олган.
     Шу кунга қадар хорижий кредит линияларни жалб қилишда банк воситачилигида ҳудудларда бир неча юзлаб лойиҳалар молиялаштирилиб, аҳолининг ижтимоий – иқтисодий шароитлари юксалишига, бандлик даражасининг ортишига омил бўлди.
     Бу борада банкнинг Европа молия институтлари, жумладан, Сredit Suisse, Raiffeisen Bank International AG, Landesbank Baden-Wuerttemberg, Commerzbank, KFW Ipex – Bank кабилар билан ўзаро алоқалари диқ­қатга сазовордир. Бугун айнан «Ўз­саноатқурилишбанк» кўмагида хорижий кредитлардан фойдаланиб, ўз ишлаб чиқариш фаолиятини модернизациялашга, пировардида эса истеъмол бозорига жаҳон стандарт­ларига мос маҳсулот етказиб, нафа­қат маҳаллий, балки дунё бозорида доимий ҳамкор топишга эришган корхоналар сони талайгина. Улардан бири озиқ ва ноозиқ овқат маҳсу­лотларини қадоқлаш учун юмшоқ контейнерлар ишлаб чиқараётган «Сирдарё мега люкс» корхонасидир.
     Шу ўринда таъкидлаш жоиз, ке­йинги йилларда хориж бозорларида «Made in Uzbekistan» ёрлиғи остидаги маҳсулотлар сифат жиҳатидан юқори баҳоланиб, ўз харидорларини топган. Бироқ маркетинг изланиш­лари натижалари шуни кўрсатмоқ­даки, мамлакатимиздан экспорт қи­линаётган товар ва маҳсулотларни қадоқлаш ва маркировкалашда ҳа­мон камчиликлар кузатилмоқда. Шу боис, бугунги кунда банклар тадбиркорлар томонидан шу йўналишда тақдим этилаётган лойиҳаларни молиялаштиришга алоҳида эътибор қаратмоқда. Хусусан, «Сирдарё мега люкс» корхонаси лойиҳаси айнан шу йўналишдаги истиқболли бизнес-режалардан биридир. У Президентимизнинг жорий йил 13 апрелда Сирдарё вилоятига қилган сафари чоғида тасдиқланиб, номи «Ўзсаноатқури­лиш­банк» молиялаштирувчи ташкилотлар қато­рида қайд этилган.
 
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2019
  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.