(O´zbek) Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

4/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2017–2021 йилларда Ўзбе­кистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясининг 3.1-бандига мувофиқ суғурта, лизинг ва бошқа молиявий хизматлар ҳажмини уларнинг янги турларини жорий қилиш ва сифатини ошириш ҳисобига кенгайтириш, шунингдек, капитални жалб қилиш ҳамда корхона, молиявий институтлар ва аҳолининг эркин ресурсларини жойлаштиришдаги муқобил манба сифатида фонд бозорини ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратил­моқда. Бу миллий иқтисодиётимизда суғурта ва қайта суғуртанинг ҳам аҳамияти беқиёс­лигини англатади.
     Зеро, суғурта ва қайта суғурта ҳозирги замон иқтисодиётини ривожлантиришнинг муҳим омиллардан бири бўлиб қолмоқда. Суғурта бозори қанчалик ривожланса, қайта суғуртага талаб ҳам шунчалик орт­моқда.
     Қайта суғурта қилиш – суғурта­лашга рискни қабул қилиш билан боғлиқ иқтисодий муносабатлар тизими (рискларни бирламчи жойлаш­тириш) демакдир. Суғурталовчи мувозанатлашган суғурта портфелини яратиш ва суғурта операцияларининг молиявий барқарорлигини таъминлаш мақсадида қабул қилиб олинган рискнинг маълум қисмини, ўзаро келишилган ҳолда, бошқа суғурта­ловчига бериши (рискни иккиламчи жойлаштириши) мумкин.
     Ўзбекистондаги суғурта бозорининг бугунги аҳволи, инфратузилмасининг ривожланганлик даражаси мавжуд суғурта компаниялари фаолиятини тартибга солиш тизимини янада такомиллаштиришни тақозо этмоқда. Бундан кўзланган асосий мақсад эса суғурта ташкилотларининг капиталлашуви ва молиявий барқарорлигини ошириш, уларнинг ҳудудий тармоқларини кенгайтириш ва инвестицион жараёнлардаги иш­тирокини рағбатлантириш, шунингдек, суғурта хизматларидан фойдаланувчилар ҳақ-ҳуқуқларини самарали ҳимоя қилишини таъминлашдан иборат бўлмоқда.
Қайта суғурталаш соҳасини су­ғурта соҳаси билан бир қаторда ривожлантириб ва такомиллаштириб бориш давр талабига айланмоқда. Бу борада бизнинг юртимизда ҳам диқ­қатга молик ишлар амалга оши­рил­моқда. Хусусан, давлатимиз раҳбари 2017 йил 29 сентябрда имзолаган «Ўзбекистон Республикаси Президентининг баъзи ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш, шу­нингдек, айримларини ўз кучини йўқотган, деб ҳисоблаш тўғрисида»­даги фармонига мувофиқ фаолият юритувчи суғур­та­чиларнинг устав капитали ҳозир умумий суғурталаш тармоғида 7,5 миллиард сўмни, ҳа­ётни суғурталаш тар­моғида 10 мил­лиард сўмни, мажбурий суғур­талаш бўйича 15 миллиард сўмни, қайта суғурталаш бўйича 30 миллиард сўмни ташкил этади.
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.