Serquyosh vohaning beqiyos imkoniyatlari

3/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сурхондарё вилояти рес­публикамизнинг жану­би-шарқида, Сурхон-Шеробод водийсида жойлашган. Тўрт тарафи Ҳисор, Боботоғ, Бойсун ва Кўҳитанг тоғ тизмалари билан ўралган. Жанубдан Амударё билан чегараланган, воҳа ўртасидан Сурхондарё кесиб ўтган. Табиий географик ўрни қулай, меҳнат ресурслари етарли. Жами майдони 20 минг 800 квадрат километр. Аҳолиси 2,5 миллион кишидан ортиқ.
     Бу вилоят фойдали қазилмалар ва қурилиш хомашёларига бойлиги, минерал сувли булоқлари, сўлим ва баҳаво гўшалари кўплиги, ери унумдорлиги билан алоҳида ажралиб туради. Иқтисодий имкониятлари улканлиги, географик ва транспорт са­лоҳияти кенглиги жиҳатидан мамлакатимиз ҳаётида муҳим ўрин тутади.
     Мустақиллик йиллари вилоятда ана шу омиллардан самарали фойдаланиш, ҳудудни ҳар томонлама тараққий эттириш борасида диққатга молик ишлар амалга оширилди. Замонавий техника ва технологиялар билан жиҳозланган корхоналар ишга туширилиб, янги турдаги харидоргир ва сифатли маҳсулотлар тайёрлаш йўлга қўйилди. Сертармоқ фермер хўжаликларини кўпайтиришга эътибор кучайтирилиб, хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесга кенг йўл очиб берилди.
     Натижада, яқин-яқингача асосан қишлоқ хўжалиги етакчи тармоқ саналган Сурхон заминида иқтисоди­ётнинг бошқа соҳалари ҳам изчил ривожланиш йўлига ўтди. Маҳаллий саноат салоҳияти анча юксалиб, экспортбоп тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш кўлами кенгайди. Сервис ва турли хизматлар кўрсатиш давр талаблари даражасида йўлга қўйил­ди. Бу ўзгаришлар аҳолини иш билан таъминлаб, турмушини янада фаровонлаштиришда, воҳадаги шаҳар-қишлоқларни том маънода обод ва сўлим масканларга айлантиришда беқиёс аҳамият касб эта бошлади.
     Бинобарин, эндиликда Сурхондарё вилояти иқтисодиётида саноат, қишлоқ хўжалиги ва транспорт соҳа­лари салмоқли мавқега эга. Келгусида уларни янада ривожлантириш им­кониятлари катта. Чунки бу замин минерал хомашё ресурсларига анча бой. Унда, айниқса, нефть, газ, тошкўмир, стронций-селестин, фосфорит, аргиллит, доломит, керамзит, йод, бром, бентонит, гранит, мармар, сай­қал­ланган ва пардозлаш тошлари, оҳактош, гипс, шунингдек, блок, цемент, ғишт, дамба, чинни маҳсулотлар тайёрлаш учун зарур хомашёлар, лёссимон жинслар, қурилишбоп тошлар, қум, шағал, қум-шағал аралашмалари, маъданли тузлар, шифобахш сувлар кўп.
 
 
 
Ушбу мақолалар тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.