(O´zbek) Taraqqiyotning yangi bosqichidagi hayotbaxsh islohotlar

5-6/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Самарали меҳнатлари эвазига иқтисодиётни юксалтириш, турмуш фаровонлигини ошириш йўлида янги ғоя, янги ташаббуслар билан доимо сергак яшаётган наманганликлар учун республикамиз иж­тимоий-иқтисодий ҳаётида амалга оширилаётган ўзгаришлар ҳеч шуб­ҳасиз дастуриламал бўлмоқда. Дар­ҳа­қиқат, кенг кўламдаги қурилиш-бунёдкорлик ишлари вилоятнинг энг чекка ҳудудлари қиёфасини ҳам тубдан ўзгартиришга сабаб бўлмоқда. Меҳнат жабҳаларидаги янгича шароит, кундалик турмушдаги қулай­ликлар ўз-ўзидан иш унумига, маҳ­сулдорликка ижобий таъсир этмоқда.
     Инсон омили ва манфаатлари олий қадрият саналувчи Ўзбекистонда тараққиётнинг янги босқичига ўти­лиши вилоят аҳлининг ўз салоҳият ва имкониятларини сафарбар этиши учун Президентимизнинг Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган тамойилларга ҳамоҳанг амалга оширишга ки­ришилганлиги муваффақиятлар га­рови бўлиши шубҳасиз. Мазкур ҳуж­жат моҳиятан жамият ижтимоий-иқ­ти­содий ҳаётининг барча соҳала­ридаги тизимли ислоҳотларнинг «йўл харитаси»га айланиб улгурди.
     Хусусан, «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари» йилида Наманган вилоятида иқтисодиётнинг қа­рийб барча соҳаларида ижобий ўзгаришлар, истиқболли лойиҳаларнинг амалга оширилиши аҳолининг турмуш даражаси ҳамда фаровонлигини таъминлашда ўз ифодасини топ­моқда. Яъни, республикамиз ҳаётида юз бераётган сезиларли ўзгаришларни синчковлик билан кузатаётган юртдошларимизни рози қилиш йўлидаги саъй-ҳаракатлар уларнинг эртанги кунга бўлган ишончларини янада мустаҳкамламоқда, иқтисодиё­тимизни ривожлантириш йўлидаги мақсадларини ойдинлаштирмоқда.
     Ортга назар ташлайдиган бўлсак, вилоятда йил давомида ҳаётбахш ис­лоҳотларнинг самарасини ошириш, давлат ва жамиятнинг ҳар жи­ҳатдан жадал ривожлантирилиши учун мақ­бул даражадаги шарт-шаро­итлар яратиш, корхоналарни модернизация қилиш ва барча соҳаларни либераллаштириш бўйича кўплаб иш­лар амалга оширилганига гувоҳ бўламиз.
     Энг муҳими, «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак», деган принцип асосида ташкил этилаётган стратегияда акс этган тамо­йилларнинг ижроси қисқа вақтда самарали натижалар бераётганини кў­риш мумкин. «Вилоятни 2017–2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастури» бўйича ҳар бир ҳудудда ташкил этилган тадбиркорлар, фуқаролар ҳамда сайёр қа­буллардаги ташаббускорлар таклифларига асосан ҳисобот йили давомида 1176 та, жумладан, саноат соҳа­сида 330 та, хизмат кўрсатиш соҳаси­да 566 та, қишлоқ хўжалиги соҳасида 277 та истиқболли лойиҳалар рўйхати шакллантирилди.Ушбу таклифлар асосида қарийб 1,5 трлн сўм миқ­доридаги маблағлар эвазига олти мингдан зиёд иш ўрни барпо этиш белгилангани ҳолда, амалда 1015,2 млрд сўм маблағ ҳисобига 1174 та лойиҳа амалга оширилди.
     Тараққиётни таъминловчи куч сифатида эътироф этилаётган кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига яратилаётган қулайлик ва имтиёзлар ишбилармонлар сони кескин ўсишига, бандлик ва ишлаб чиқариш ҳажми ортишига, бу ўз нав­батида, турмуш сифати ўзгаришига ижобий таъсир этмоқда. Вилоятда ташкил этилган учта кичик саноат зонасига тадбиркорлик субъектлари жойлаштирилаётгани, шунингдек, енгил саноат соҳасида «Текстиль клас­тери» инновацион модели ишлаб чиқилиши вилоятнинг саноат соҳа­сини ҳам тубдан ривожлантиришга ҳисса қўшиши аниқ.
     Вилоятни иқтисодий жиҳатдан ри­вожлантиришда ички ва ташқи қў­йил­маларнинг ўрни беқиёс. Ишга тушган лойиҳалар таҳлилларига кўра, саноат соҳасида 333 та лойиҳага жами 148,4 млрд сўм миқдорида инвес­тиция йўналтирилиб, 11136 та янги иш ўрни барпо этилди. 708,4 млрд сўм миқдоридаги инвестициялар ҳи­собига 236 та янги корхона ишга туширилиши вилоят салоҳиятини ошир­ди. Натижада, маҳаллий хом ашё ҳи­собига янги тур маҳсулотлар ишлаб чиқариш ҳажмлари вилоятнинг рес­публика иқтисодиётига қў­ша­ётган улуши ҳам сезиларли даражада ўса­ётганини кўрсатмоқда. Ай­ниқса, янги корхоналарнинг очилиши маҳал­лий ёшларни иш ўринлари билан таъминлашда муҳим роль ўй­намоқда. Жумладан, уларнинг ташкил этилиши ҳисобига 7164 та иш ўрни яратилди. Лойиҳаларни амалга оширишда, ай­ниқса, енгил саноатга дахлдор 54 та, қурилиш материалларига оид 41 та, озиқ-овқат бўйича 32 та корхонанинг модернизациясига алоҳида аҳамият қаратилди.
     Қамров жиҳатидан бандликни оширишда юқори кўрсаткичга эга хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасига 169,3 млрд сўмлик инвестициялар йўналтирилиб, 566 та замонавий савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари ташкил этилди ҳамда 3689 нафар ишсиз фуқаро мунтазам иш жойларига ва муқим даромад манбаларига эга бўлди.
     Тезкор ҳаётимизни бугун ахборот-коммуникация технологияларисиз тасаввур этиш мушкул. АКТ ҳар бир соҳага жадал кириб, унга эҳтиёж ҳам тобора ошмоқда. Дарҳақиқат, кундалик ҳаётимизни банк хизмати, тезкор пул ўтказмалари, тўловлар ва ахборот оқимини интернетсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Вилоятда 138,9 млрд сўм миқдоридаги маблағлар эвазига ташкил этилган шохобчалардан 15 таси алоқа ва ахборотлаштириш, иккитаси молия, тўққизтаси транспорт, 31 таси овқатланиш, 332 таси савдо, 22 таси кўчмас мулк, иккитаси таълим, 29 таси соғлиқни сақ­лаш, 11 таси компьютер ва маиший жиҳозларни таъмирлаш, 58 таси шахсий хизматлар, биттаси меъморчилик, муҳандислик изланишлари, техник синовлар ва таҳлилига оид хизматлар бўлиб,13 таси бошқа хизмат турларига тўғри келади. Интеллектуал хизматлар кўрсатишга ихтисослаштирилган «Yodiy media» МЧЖ фуқароларнинг тезкор ахборотга бўл­ган эҳтиёжларини қондирмоқда.
     Қишлоқ хўжалиги иқтисодиётнинг таянчи, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминловчи энг муҳим соҳа эканлигини чуқур ҳис этаётган фермерларимиз эндиликда нафақат чорва ва сабзавот маҳсулотлари етиштириш, балки кўптармоқли хўжалик сифатида шаклланиб турли хил ишлаб чиқариш фаолиятини йўлга қў­йишга ҳам катта эътибор қаратмоқ­далар. Бу борада вилоят имкониятлари муфассал ўрганилиб, истиқбол­ли 277 та лойиҳа амалга оширилди. Мазкур лойиҳаларга 159,7 млрд сўм миқдорида маблағлар сарфланиб, 1918 та қўшимча иш ўринлари яратилди. Бугун фермер ва деҳқон хўжаликлари учун барча шарт-шароитлар яратиб берилаётганлиги Наманганнинг қирмизи олмалари, мева-сабзавотлари хорижга экспорт қи­линиб, чет элда уларга талаб тобо­ра ортиб боришига сабаб бўлмоқда.
     Тадбиркор бой бўлса, халқ бой бўлади, дейди Президентимиз. Дар­ҳақиқат, аҳолини тадбиркорликка йўналтириш, оилавий бизнесни ривожлантириш бўйича вилоятда 86 та қорамолчилик, 16 та асаларичилик, 24 та балиқчилик, 23 та паррандачилик, 28 та боғдорчилик, 18 та узумчиликка ихтисослашган хўжаликлар ташкил этилди. Шунингдек, 15 та ис­сиқхонадан баҳор, куз ва қиш мавсумларида самарали фойдаланил­моқда, 14 та музлатгичли омборхона эса етиштирилган маҳсулотларни уринтирмай сақлаш имконини бер­моқда.
     Давлат ғазнасидан йилма-йил аж­ратмалар миқдори оширилаётган соҳа – соғлиқни сақлаш тизимидир. Ижтимоий соҳалар, аҳолига кўрсатиладиган тиббий хизмат даражаси савиясини ошириш дастурига муво­фиқ, тизимдаги ҚВПлар негизида 60 дан зиёд оилавий поликлиника, 30 га яқин тез тиббий ёрдам кўрсатувчи шохобчалар ташкил этилди. Соҳани янада ривожлантириш мақсадида тез тиббий ёрдам хизмати учун 104 та махсус транспорт воситаси ажратилиб, ходимларнинг касбий салоҳияти муттасил оширилаётгани ижобий самара бермоқда. Вилоятдаги қатор соғлиқни сақлаш муассасалари инсон ҳаёти учун энг зарур жиҳозлар билан таъминлангани, эндиликда мураккаб операцияларни ҳам шу ернинг ўзида амалга ошириш имконини бер­моқда. Бу эса, аҳолининг тиб­биёт ходимлари томонидан мунтазам кў­рик­дан ўтишини таъминлаш, касалликларни эрта аниқлаб, олдини олишга хизмат қилмоқда.
     Эртамиз қандай бўлиши биз бугун фарзандларимизга бераётган таълим-тарбия сифатига чамбарчас боғ­лиқ. Буни теран англаган вилоят маорифчилари асосий эътиборни, энг аввало, мактабгача таълим-тарбия тизими сифатини яхшилашга, боғча­нинг моддий-техник базасини ривожлантиришга қаратишган. Шу мақ­садда вилоятдаги 30 га яқин МТМ таъмирдан чиқарилиб, тарбияланувчилар кўникмаларини ошириш учун энг зарур ўқув қўлланмалари, китоб­лар, дидактик ўйинчоқлар билан таъминланди. Мураббийларнинг кас­бий салоҳиятини ошириш, қайта тайёрлашга зарурий омил сифатида қаралмоқда. Бу каби вазифалар вилоятдаги ўрта таълим мактаблари, олий ўқув юртларида ҳам самарали йўлга қўйилиб, барча эътибор – дун­ёқараши кенг, янгича фикрловчи билимдон авлодни тарбиялашга қа­ратилган.
     Таъкидлаш керак, ижтимоий адолат тамойилини таъминлаш, кўмакка муҳтожларга ёрдам қўлини чўзиш, имкониятлари чекланган шахсларнинг тўлақонли ҳаёт кечиришлари учун муносиб шарт-шароитлар яратиш масаласига устувор аҳамият бе­рилмоқда. Ҳар бир мурожаат ортида инсон тақдири турганини ҳис этиш билан унга ёндашилмоқда. Бу жиҳат вилоят миқёсида кўплаб муаммолар ўз вақтида ечим топишига, юзлаб оилаларга хурсандчилик олиб киришига сабаб бўлмоқда. Хусусан, жорий йилда ногирон шахсларга тў­лақонли ҳаёт кечириши учун 208,3 млрд сўм миқдорида пенсия ва на­фақалар тўланиб, моддий ва маънавий кўмак берилди. Кам таъминланган, уй-жойга муҳтож аҳолини қўллаб -қувватлаш мақсадида уч нафар ногирон фуқа­рога арзон уй-жой берилиб, унинг бошланғич тўловига 58,7 млн сўмдан зиёд маблағ ажратилди. Лаёқати чек­ланган 200 нафар ногирон аёлга тикув машиналари тақдим қилиниб, касаначилик билан шуғул­ланиш имконияти яратилди. 
     Барча вилоятларда амалга оширилаётган қурилиш-бунёдкорлик иш­лари Наманган вилоятида ҳам қиз­ғин паллага кирди. Албатта, бу янгидан қурилаётган ёхуд реконст­рукция қилинаётган соғлиқни сақ­лаш, таълим, маданият ва ижтимоий инфратузилма объектлари, ҳудудлар­га кўрк бағишлаб, кишилар турмуш тарзини ўзгартираётган намунали уй-жойлар қурилишида ўз ифодасини топмоқда. Инвестиция дастури доирасида 85 та ижтимоий-инфратузилма объектларида қурилиш-монтаж, жумладан, 20 та умумтаълим мактаблари, 27 та МТМлари, реконструкция ҳисобига олтита соғлиқни сақлаш муассасалари, иккита спорт иншооти ва битта болалар мусиқа ва санъат мактабида қурилиш-таъ­мирлаш ишлари амалга оширилди.
     Инсон манфаатлари – олий қад­рият саналган юртимизда аҳоли турли қатламлари эҳтиёжи инобатга олинган ҳолда уй-жойлар қуриш анъанага айланди. Ҳисобот йилида аҳолига жами 141,1 млрд сўм маблағ ҳисобига қишлоқ жойларда янгиланган намунавий лойиҳалар бўйича 1142 та арзон уйлар, шундан, 24 та 2–3 қаватли кўп хонадонли, 588 та бир қаватли 2–3 хонали уйлар ва 186 та икки қа­ватли тўрт хонали уй-жойлар қурил­ди. Мос равишда савдо ва маиший хизмат кўрсатиш комплекс­лари, боғча, поликлиника, мини-стадион, спорт майдончалари бунёд этилгани аҳоли турмуш фаровонлигини оширишга хизмат қилмоқда. Президентимизнинг 2017–2020 йилларда ша­ҳарларда арзон кўп қаватли уйлар қуриш ва реконструкция қилиш ҳақи­даги топшириқлари асосида дастур қабул қилинган. Дастурга кўра, ша­ҳарнинг иккита мавзесида жами 336 хонадонли саккизта кўп қаватли уй қурилиб, ўз эгаларига топширилди.
     Аҳолининг қандай яшаётганини билмоқчи бўлсанг бозорига бор, дейди доно халқ. Зеро, фаровонлик ва тўкинлик бозорларда акс этади. Биз, бу жиҳатдан тўлиқ фахрлансак арзийди. Бозорларимиз деҳқон ва фермерларимиз етиштирган дармондориларга бой мева-чева, сабзавот ва полиз маҳсулотлари билан тўла. Деҳ­қон бозорларини реконструкция қилиш ҳамда замонавий савдо комп­лекслари қуриш дастури бўйича 2017 йилда Учқўрғон туманидаги деҳ­қон бозори реконструкция қили­ниб, замонавий савдо комплекслари ишга туширилгани аҳоли учун яна бир қу­лайлик бўлди.
     Хуллас, наманганликлар ҳар бир жабҳадаги ижобий янгиланишни, ўз­гаришларни, турмуш фаровонлигини тубдан яхшилашни ҳалол меҳ­натлари эвазига яратишни ўз олдига мақсад қилиб олганлар. Қайд этилган ютуқларга қарамай, вилоятда ҳали қилиниши лозим бўлган ишлар, ечимини кутаётган муаммолар ҳам талайгина. Навбатдаги вазифалар ана шу муаммоларни, бу эзгу мақсад йўлида учрайдиган барча қийинчилик­ларни бартараф этишга қаратилган.
 
 
Акбар ҲАКИМОВ,
Иқтисодиёт вазирлиги бўлим бошлиғи ўринбосари;
Баҳодир НАЗРУЛЛАЕВ,
Наманган вилояти иқтисодиёт ва ҳудудларни комплекс
ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ўринбосари

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.