(O´zbek) Tarmoqning jadal rivoji – mamlakat iqtisodiyoti barqarorligining muhim omili

5-6/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     2016 йил 25 октябрь куни мамлакатимизда қурилиш тармоғи соҳасида туб бурилиш ясаган муҳим ҳуж­жат тасдиқланди. Ўзбекис­тон Республикаси Президентининг «Республика қурилиш материаллари саноатини бошқаришни ташкил этишни янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қаро­ри қабул қилинди. Ушбу қарор билан қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни янада ривожлантириш, тармоқ корхоналарини модернизация қилиш, технологик ва техник қай­та жиҳозлаш учун хорижий инвестицияларни кенг жалб этиш ҳамда унинг экспорт салоҳиятини ошириш ва уларда корпоратив бошқарув хал­қаро стандартларини жорий этишга қаратилган мақсадларни амалга оши­риш «Ўзқурилишматери­аллари» акциядорлик жамияти вазифалари сирасига киритилди.
     Таъкидлаш жоизки, қурилиш материаллари тармоғи мамлакат иқти­со­диётининг жадал ривожланиши учун зарур шароитлар яратишда асо­сий ўринни эгаллаши керак. Ўтган йиллар мобайнида Ўзбекистонда янги саноат объектлари, тураржойлар, таълим ва тиббиёт муассасалари ва бошқа ижтимоий-маиший объект­ларни қу­риш ҳамда мавжудларини реконст­рукция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар амалга оширилиб, уларда ил­ғор архитектура ва замонавий, юқо­ри технологияли қу­рилиш материаллари қўлланилди. Бугун қу­рилиш ма­териаллари ишлаб чиқа­риш­ни кен­гайтириш ва соҳада бар­қарор нархларни ўрнатишнинг долзарблиги ва стратегик аҳамияти Tashkent City ва Samarkand City замонавий ишбилармонлик марказлари, Нурафшон шаҳ­ри, Тошкент хал­қаро аэропорти, Тошкент ҳалқа йўли, Юнусобод метро линияси, йўл ўтказгичлар, намунавий ва хизмат турар жойлари, кам таъминланган оилалар учун уйларнинг қурилиши билан чам­барчас боғлиқ.
     Экспертлар томонидан барча қу­рилиш ишларининг умумий қийма­тида қурилиш материаллари қийма­тининг улуши қарийб 60 фоизни таш­кил этиши ҳисоблаб чиқилган. Йил сайин қурилиш суръатининг ошиб бориши қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ривожлантиришни тақозо этмоқда. Бунда қурилиш материаллари сифатли ва арзон бўлиши муҳим саналади.
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.