- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Yevroosiyo depozitar tizimlar o‘rtasida aloqalarni yanada mustahkamlash

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 15.11.2018 @ 12:12 In Архив статей | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жорий йилнинг 27–28 сентябрь кунлари Тошкентда Евроосиё марказий депозитарийлари ассоциациясининг «Хориж бозорларига чиқиш: чақириқлар ва имкониятлар» мавзусига бағишланган XV халқаро конференцияси бўлиб ўтди. Конференция ташкилотчиси сифатида Ўзбекистон Республикаси Қимматли қо­ғозлар марказий депозитарийси иштирок этди.
     Барчаси нимадан бошланди?
     Барчаси 2001 йилда, Тошкентда «Депозитар тизимларнинг интеграцияси – халқаро қимматли қоғозлар бозорида самарали ўзаро ҳамкорлик қилишнинг асоси» мавзусига бағиш­ланган халқаро семинарда МДҲ таркибига кирувчи мамлакатлар марказий депозитарийларининг ўзаро ҳам­корлиги масалалари муҳокама қилинганидан кейин бошланди. Ушбу тадбирда қимматли қоғозлар бозорининг профессионал иштирокчилари биринчи марта қўшни мамлакатлар ҳисоб юритиш тизимлари ва фонд бозорларининг ривожланиш даражаси ҳақида тасаввурга эга бўлиш ҳамда кейинги ҳамкорлик йўлларини белгилаш имкониятидан баҳ­раманд бўлишди. Ўшандаёқ ташкилотлар ўртасида ҳамкорлик муносабатларини ўрнатиш, қимматли қоғоз­лар бозоридаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ва уйғунлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларни бирлаштириш, умуман фонд бозорлари ўртасида самарали ўзаро ҳамкорлик қилиш механизмларини йўлга қўйиш зарурлиги таъкидланган эди.
     Кейинчалик бундай семинарларни ўтказиш анъанага айланди. 2002 йилда учрашув Олмаотада (Қозоғис­тон), 2003 йилда Боку (Озарбайжон)­да бўлиб ўтди. Уларда МДҲ мамлакатлари марказий депозитарийларининг вакиллари тажриба алмашиб, долзарб масалалар юзасидан фикр­лар билан ўртоқлашди. Йил сайин тадбирнинг кўлами кенгайиб борди ва 2004 йилда Москвада бўлиб ўтган МДҲ мамлакатлари марказий депозитарийларининг ўзаро ҳамкорлиги масалаларига бағишланган Халқаро конференция бундай учрашувлар тарихидаги янги босқичнинг бошланиши бўлди. Конференция МДҲ мамлакатлари фонд бозорларининг ривожланиш даражасидаги фарқларга ҳамда муайян қонунчилик ва технологик ўзига хос хусусиятлар мавжудлигига қарамай бозорларни интеграциялаш масаласи пишиб етилганлигини, дўст мамлакатларнинг норматив ҳужжатларини уйғунлашти­риш, депозитарийлар ўртасида ало­қа­лар­ни ўрнатишдан реал манфаатдорлик мавжудлигини кўрсатди. Бу­нинг натижасида Евроосиё марказий депозитарийлари ассоциацияси (ЕМДА)ни ташкил этиш тўғрисида қарор қабул қилинди.
     Таъсис конференциясида имзоланган резолюцияга мувофиқ Евроосиё марказий депозитарийлари ас­социациясининг асосий мақсади уму­мий депозитар маконни яратиш, шу жумладан:
     ● норматив-ҳуқуқий базани бирхиллаштириш;
     ● иштирокчи мамлакатлар фонд бозори оптимал ҳисоб юритиш тизимининг моделини ишлаб чиқиш, депозитарийларнинг ишлаш технологиясини, депозитар операцияларни амалга ошириш тартибини, шунингдек, депозитарий функциясини тартибга солувчи ҳужжатларни стандартлаштириш;
     ● депозитар ҳисоб юритиш ва ҳисоботларнинг бирхиллаштирилган стандартларини ишлаб чиқиш;
     ● депозитар операцияларга доир хабарлар халқаро стандартларини қабул қилиш ва уларнинг миллий амалиётда қўлланилишини таъминлаш;
     ● электрон ҳужжатлар айланишини ривожлантириш;
     ● иштирокчиларнинг жаҳон депозитар тизимига интеграцияла­шувини қўллаб-қувватлашдан иборат.
Ҳозирги вақтда ЕМДА – бу Евросиёнинг 14 та мамлакатидан 15 та марказий депозитарий бирлашмаси. Ассоциация марказий депозитарийлар ассоциациялари жаҳон ҳамжа­миятининг тенг ҳуқуқли иштирокчиси ҳисобланади. ЕМДА марказий депозитарийлар форумлари (WFC)да мунтазам иштирок этади, Африка ва Яқин Шарқ марказий депозитарийлари ассоциацияси (AMEDA), Европа марказий депозитарийлари ассоциацияси (ECSDA), Америка марказий депозитарийлари ассоциацияси (ACSDA), Осиё-Тинч океани қим­матли қоғозлар марказий депозитарийлари ассоциацияси (ACG) билан ҳамкорлик қилади. 
 
 
Qayta sug‘urta qilishning sug‘urta amaliyotiga ta‛siri


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/arhiv-statey/yevroosiyo-depozitar-tizimlar-o-rtasida-aloqalarni-yanada-mustahkamlash.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/arhiv-statey/yevroosiyo-depozitar-tizimlar-o-rtasida-aloqalarni-yanada-mustahkamlash.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.