(O´zbek) Agroklasterlar taraqqiyotining logistik aspektlari

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон иқтисодиётида интеграция жараёнларининг глобаллашуви аграр бизнеснинг ички кучли ва заиф томонларини ҳам, унинг ташқи имкониятлари ва хавф-хатарларини ҳам ҳар томонлама чуқур ўрганишни тақозо этмоқда. Айнан ана шу имкониятлардан бири агросаноат гуру­ҳи­ни кластер модели бўйича ташкил этишдан иборат.
     Кластер модели (ингл. kluster – “бирга ўсиш”) жаҳон амалиётида иқтисодий гуруҳ, минтақа, бутун мамлакат рақобатбардошлилигини кўтариш инструменти сифатида кенг қўлланилади. Кластер моделининг асосий белгилари: гуруҳнинг ташқи бозордаги улушини ошириш имкониятига эгалиги; жойлашган ҳудудда қулай шароитлар (хомашё, малакали персонал, инфраструктура, ўқув марказлар, илмий муассасалар ва б.)нинг мавжудлиги; гуруҳни давлат томонидан кучли қўллаш эвазига қатна­шувчиларнинг гуруҳда самарали иш­тирок этиш имкониятларининг кенглиги ва б.
     Кластер моделининг хорижий давлатлар тажрибасига АҚШни мисол қилиб келтириш мумкин
АҚШнинг барча штатларида ил­ғор технологияларга эга агросаноат кластерлари кенг тарқалган. Йирик агрокластерлар Вашингтон, Ок–лахома, Луизиана штатларида, вино ишлаб чиқариш Калифорния штатида жойлашган. Юқори самарада фаолият кўрсатаётган кластерларни Силикон водийсидаги “Ахборот технологиялар”, Голливуддаги “Кинофикация” кластерлари мисолида ҳам кўриш мумкин. Европада ҳам (Германия, Франция, Италия, Болгария, Греция, Голландия, Англия, Швейцария, Дания ва бошқа давлатларда) юқори технологияли агрокластерлар кенг ривож топган.
     Бугунги кунда аграр соҳани изчил ривожлантиришга:
     пахтачиликда: ишлаб чиқариш жараёнларини тезкор янгилаш ва илғор технологиялар асосида модернизация қилиш ва корпоратив бош­қарувнинг замонавий услубларини жорий этишнинг сустлиги; пахта тозалаш корхоналарининг ишлаб чи­қариш фаолиятини диверсификациялаш бўйича чораларнинг ўз вақ­тида кўрилмаганлиги; регионда агросаноат корхоналари ўртасида соғ­лом рақобат муҳитининг йўқлиги ҳам­да уларнинг самарали фаолияти учун қулай ҳуқуқий, ташкилий шарт-шароитларнинг яратилмаганлиги са­бабли тармоқнинг инвестициявий жозибадорлигининг пастлиги;
     тўқимачиликда: саноатнинг бош­қарув тизими тармоқнинг замонавий ривожланиш тенденцияларига жавоб бермаслиги; корхоналар лабораторияларида сифат менежментининг замонавий тизимларини жорий этиш паст даражадалиги, шу сабабли маҳаллий маҳсулотларни йирик хорижий савдо бозорларига чиқаришга, экспорт салоҳиятини юксалтиришга ҳамда маҳсулотлар сифати ва хавфсизлигига бўлган ишончни оширишга, тармоқнинг мамлакат ялпи ички маҳсулотидаги улушининг ошишига тўсиқ бўлмоқда.
     Мева-сабзавотчиликда: маҳсу­лотни етиштирувчилар ва тайёрловчилар ўртасида мева-сабзавот бозорларида харидоргир экинлар ва уларнинг навларини жойлаштириш масалаларида ўзаро ҳамкорликнинг бозор механизмларидан тўлиқ фойдаланилмаётганлиги; кичик қишлоқ ҳўжали­ги товар ишлаб чиқарувчи­лари томонидан шартнома интизомига риоя қилиш даражасининг паст­лиги; қишлоқ ҳўжалигида механизациялаштириш, замонавий технологияларни жорий қилиш, уларни сақ­лаш ва ташиш, қишлоқ ҳўжалиги маҳ­сулот­лари ишлаб чиқарувчила­рининг мус­тақил равишда ташқи бозорга чиқи­ши учун молия ресурсларини жамға­ришда қулай имкониятларнинг йўқ­лиги; мева-сабзавот бо­зорларида харидоргир бўлган юқори ҳосил­дорликка эга ва сифатли нав­ларнинг уруғи, кўчати билан қони­қарли равишда таъминланмаганлиги ва шу каби муаммоларни бартараф этиш чора-тадбирини ишлаб чиқиш муҳим аҳамиятга эга.
     Шу билан бирга замонавий ахборот-коммуникация технологиялари етарлича жорий қи­линмаганлиги сабабли хомашёни қа­бул қилиш, ташиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёр маҳсулотларни реализация қилиш жараёнлари устидан керакли даражада назорат тизимининг мавжуд эмаслиги; хомашё ва ишлаб чиқариш ресурсларининг нооқилона тақсим­ланиши; логистика ва муҳандислик инфратузилмасини ташкил этишдаги камчиликлар тармоқнинг асосий муаммолари ҳисобланади Бу муаммоларни бартараф этмаслик натижасида ишлаб чиқариш қувватлари­нинг анча қисми тўхтаб қоляпти, иқтисодий йўқотишлар оқибатида маҳ­сулотларнинг таннархи ошиб, ишлаб чиқариш рентабеллиги пасаймоқда. Соҳа корхоналарида ярим тайёр маҳ­сулотларни ишлаб чиқариш ва экспорт қилишнинг барқарор устунлик қилиши, юқори қўшилган қийматли тайёр маҳсулотларни ишлаб чиқариш ва жаҳон бозорларида муносиб ра­қобатлашишга қодир бўлган миллий брендларни шакллантиришнинг етар­ли даражада эмаслиги саноат корхоналари даромадларини ошириш имконини бермаяпти. Кадрлар тайёрлаш тизими агросаноатнинг реал эҳтиёжларига жавоб бермайди, соҳа тармоқларини ривожлантиришнинг долзарб масалалари бўйича ўқитишнинг инновацион йўналишларини жорий этиш ва илмий тадқи­қотларни чуқурлаштириш юзасидан халқаро ҳамкорлик йўлга қўйилмаган.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.