(O´zbek) ФРА миссияси – барқарор ривожланиш жараёнларини қўллаб-қувватлаш

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Франция ривожланиш агентлиги (ФРА) – Франция ҳукумати томонидан белгиланган сиёсатни ҳаётга татбиқ этувчи давлат молиявий муассасаси. У 75 йилдан буён барқарор ривожланишга кўмаклашиб келмоқда. Етмишдан ортиқ офисдан иборат тармоқ орқали тўрт қитъа аҳолисининг турмуш шароитларини яхшилаш, иқтисодий ўсишни қўллаб-қувватлаш ҳамда сайёрамизни муҳофаза қилишга йўналтирилган лойиҳалар ва дастурларни молиялаштирмоқда.
     ФРА 2009 йил июнда Ўзбекистонда тадқиқот ўтказишга, 2011 йилда «яшил ва солидар ўсиш»ни илгари суриш мақсадини кўзловчи мандат доирасида мамлакатда иш юритишга расман рухсат олди. 2015 йил август ойида эса диёримиздаги фаолиятини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрида ўз ваколатхонасини очди. Ваколатхона Франция элчихонаси биносида жойлашган бўлиб, Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигида аккредитация қилинган.
     Жорий йилнинг июлида делегация сафида Францияда бўлган «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журнали Бош муҳаррири ФРА Бош директори Реми Риу билан учрашиб, мамлакатларимиз муносабатларининг ривожланиши ва ушбу агентлик ёрдамида юртимизда амалга оширилаётган лойиҳалар хусусида суҳбатлашди.
 
     – Агентликнинг асосий мақсад ва вазифалари, унинг халқаро иқтисодий макондаги фаолиятининг бош йўналишлари нималардан иборат?
     – ФРА гуруҳининг фаолияти Жа­ҳон банки гуруҳи ишига жуда ўхшаб кетади. Агар агентликка режалаштирилган кўплаб вазифаларни бажарувчи ташкилот сифатида қарасак, у ривожланаётган мамлакатларга расмий даражада ёрдам кўрсатиш механизми ҳисобланади. Худди Жаҳон банки сингари ФРА ҳам давлат секторига, миллий ҳукуматларга ёки айрим ҳолатларда маҳаллий ҳоки­мият органларига, ҳатто давлат корхоналарига давлат кафолатлари остида ёки уларсиз грантлару кредитлар бериши мумкин. ФРА гуруҳи таркибидан кредитлар бериш ёки акциядорлик капиталига инвестициялар киритиш орқали хусусий секторни молиялаштирувчи шўъба компанияси шаклидаги «Иқтисодий ҳамкор­лик қилиш учун кўмаклашиш ва иштирок этиш жамияти» – PROPARCO ҳам ўрин олган.
     Агентлик дунёдаги энг қадимий ривожланиш банки бўлиб, Жаҳон банкидан олдин – Иккинчи жаҳон уруши авж олган 1941 йилда ташкил этилган. Дастлаб бундан кўзланган мақсад фашизмга қаршилик кўрсатиш кучларини молиялашдан иборат эди. Сўнгра Африкадаги собиқ француз аҳоли пунктларини молиялаш билан, улар мустақилликка эришгач, аввал Африкада, кейин бутун дунё миқёсида мустақил давлатлар ривожланишини қўллаб-қувватлаш би­лан шуғулланувчи муассасага айланди. Зеро, ФРАнинг миссияси молиялаш, қўллаб-қувватлаш ва барқарор ривожланишдаги ўтиш жараёнларини жадаллаштиришдан иборат.
     Агентлик ишининг асосий йўналишлари фаолият соҳасига боғлиқ. У энергетика, соғлиқни сақлаш, биохилма-хиллик, сув ресурслари, ра­қамли технологиялар, касбий тайёргарлик каби қатор секторларда иш юритади. Африка, Осиё, Яқин Шарқ, Лотин Америкаси, Кариб ҳавзаси ва Франциянинг денгиз ортидаги ҳудуд­ларида фаоллик кўрсатиб, аҳоли турмуш тарзини яхшилашга, иқтисодий ўсишга ёрдамлашади, Ер сайёраси муҳофазасига тааллуқли лойиҳа­ларни молиялайди ва қўллаб-қув­ватлайди. Қашшоқ мамлакатлардаги фаолияти негизида эса камбағалликка барҳам беришга интилишдек ва бар­қарор ривожланишга эришишдек эзгу мақсадлар мужассамлашган.
     ФРА 2005 йилдан буён иқлим ўзгаришига қарши курашиш ёки мамлакатларни иқлим ўзгариши оқибат­ларига мослаштиришга алоҳида эътибор қаратиб келаяпти. Иқлим ўзгариши мавзуси бажараётган барча ишларимизнинг асоси бўлиб қола­япти. Биз Африкада ва бошқа камба­ғал мамлакатларда ижтимоий соҳа­ларни, соғлиқни сақлаш ва таълим йўналишларини молиялаш чораларини кўраяпмиз.
     Қашшоқ мамлакатлар асосан ­Африкада жойлашган. ФРА илк фаолиятини айнан ўша қитъада амалга оширган, шу боис у биз учун муҳим ҳудуд бўлиб қолмоқда. Қолаверса, бу қитъа агентлигимиз француз солиқ тўловчилари берган пулларнинг катта қисмини йўналтирадиган материкдир. Ушбу маблағлар ФРА ажратадиган қарзлар ёки грантлар таркибига киради. Албатта, биз бутун олам бўй­лаб иқлим ўзгаришига қарши курашиш билан боғлиқ кўплаб инфратузилмавий лойиҳаларни молиялаш­тирамиз. Бундай ишларни кўплаб мамлакатларда олиб борамиз.
     Баралла айтиш жоизки, ўтган давр мобайнида агентлик фаолиятининг географик қамрови анча кенгайди. Олти йилча бурун у Осиё ва Марказий Осиё минтақасидаги мамлакатларда ҳам фаолият кўрсата бошлади. Ўзбекистон шу вақтда агентлик таркибига қўшилган энг сўнг­ги давлатлардан бири бўлди.
     ФРА 80 та мамлакатда минтақавий ваколатхонасини очган. Унинг Тошкентда ҳам офиси бор.
     – Сўнгги пайтларда агентлик Ўзбекистондаги кенг кўламли ис­лоҳотларда қай даражада қат­нашмоқда? У бизнинг республикамиз ва Франция ўртасидаги ҳам­корликнинг қайси йўналишларини устувор ҳисоблайди?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.