(O´zbek) Франциялик навоийшунос олим

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ўзбекистон иқтисодий ахборотномаси» журнали таҳририяти ходимлари Францияга қилган хизмат сафари давомида Ўзбек маданий меросига қизиқувчи билимга чанқоқ француз олими, профессор Марк Тутан билан Ўзбекистоннинг Фран­циядаги элчихонасида суҳбатлашди. 1978 йилда Францияда таваллуд топ­ган М.Тутан INALCO ни форс филологияси йўналишини тамомлаган. 10 йилдан буён Темурийлар даври тарихи, адабиёти ва қўлёзмаларини ўрганиш билан шуғулланади.
     Суҳбат чоғида М. Тутан ўзбек тилида суҳбат қуришни ёқтиришини айтди ва биз бу таклифни қабул қи­либ, унга ўзбек тилида саволлар билан мурожаат қилдик. У Тошкентда оиласи билан 6 йил яшагани, олиб бораётган илмий тадқиқотлари тўғ­рисида ўзбек тилимизда ҳаяжонла­ниб гапириб берди. Ўзбек тили ҳамда Абдурахмон Жомий, Заҳириддин Муҳаммад Бобур, Мир Алишер Навоий асарлари қаторида Шарқнинг кўплаб шоир ва мутафаккирлари унинг тад­қиқотлари асоси эканлигини сўзлаб берди.
     М. Тутан ўзбек тилини ўрганиш билан бирга ҳозирга қадар туркий тиллар тарихи ва этимологиясига бағишлаб 20 га яқин мақола ва китоб ёзган. М. Тутан илмий изланишлари марказида Алишер Навоий асарлари алоҳида ўрин тутади. Унинг асарлари нафақат бадиий, балки илмий нуқтаи назардан ҳам алоҳида диқ­қатга сазовор. Олим ҳозирги пайтда Бобурийзода Акбаршоҳ давридаги қўлёзмаларни ўрганиш билан бир қаторда 2020 йилда Парижда Темурийлар даври адабиётини кенг оммага таништириш мақсадида «Мир Алишер Навоий – машҳур темурийзодога янгича ёндашув» мавзусида 2 кунлик халқаро анжуман ташкил этиш масаласи устида иш олиб бормоқда.
     Ўзбек маданий меросини жону дили билан ўрганаётган ёш француз олимига миннатдорлик билдириб, унга ўзбек навоийшунос олимлари билан ҳамкорлик қилишида баҳоли қудрат ёрдам беришимизни айтиб хайрлашдик.
 
 
Бахтиёр АЗАМОВ,
«O‘zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.