(O´zbek) Луврдан Ўзбекистоннинг ғаройиб рекламаси

3-4/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Лувр музейи – француз қирол­ларининг собиқ қароргоҳи бўлиб, бу ерга ташриф буюрувчилар сарой залларидаги гўзал сурат ва ҳайкалларни, гобелен ва гиламларни, идиш, мебель ва бошқа сер­ҳашам буюмларни томоша қилиши мумкин (6 минг экспонат, 300 мингтаси захирада). Музей коллекцияси шунингдек, таниқли француз арxеологлари ва олимлари узоқ экзотик мамлакатлардан келтиришган асарлар ва арxеологик топилмалар эвазига бойитиб борил­ган. Шу сабабли Лувр нафақат асрлар давомида қурилган ноёб меъморий иншоот, балки дунё маданияти, санъати ва тамаддунининг энг йирик xазинаси ҳамдир. 2021 йилда ўзбек-француз маданий алоқалари тариxида муҳим воқеа рўй беради – илк маротаба Ўзбекистон санъат дурдоналари ва нодир буюмлари Парижга, Лувр музейига саёҳат қилади. Бундан мақсад – нафақат музейга келув­чи французларга, балки бутун дунёга қа­дим даврларда мамлакатимиз юрагида жойлашган Буюк Ипак йўлининг улкан меросини намойиш этишдир. Лувр­нинг ислом бўлими раҳбари Янник Линц хоним эксклюзив суҳбатда журналимиз ўқувчила­рига бу улкан лойиҳа ҳақида сўзлаб берди.
 
     – Янник Линц хоним, ҳозир кенг муҳокама қилинаётган 2021 йилда Луврда ўтказилажак кўргазма ҳақида гапириб берсангиз. «Буюк ипак йўлидаги тамаддунлар ва маданиятлар» кўргазмасини ўтказиш ғояси ҳам­мада қизиқиш уйғотмоқда. Лойи­ҳанинг ташаббускори ким эди ва аслида, ҳамма иш нимадан бошланди?
     – Менда бу борада илк фикр 2009 йилда, Буxорода арxеологик қазиш­малар олиб борганимизда пайдо бўлиб, ислом маданияти бўлимига бош бўлганимда ҳамда бу ишларни амалга ошириш учун ҳақиқий ваколат ва имкониятларга эга бўлганимда, аниқ бир ғояга айланди. Мен тадқи­қотларимиз натижаларини кўрсатишни жуда истагандим, чунки улар илм-фан ва қадимий тамаддунлар тариxига катта қизиқиш уйғотади. Бу тамаддунлар артефактларини эса биз Буxорода олиб борилган қазилма ишлари давомида топган эдик. Мен лойиҳани Лувр президенти Жан-Люк Мартинесга тақдим қилдим. У лойи­ҳани маъқуллаб, уни асослаш ва амалга ошириш учун синопсис тузишни таклиф қилди, бу эса 2015 йилда илк марта Ўзбекистоннинг етак­чи музейларига ташриф буюриш учун яxши имконият бўлди. Аммо юртингизда музейлар шу қадар кўп эканки, мен Шаҳрисабз, Самарқанд ва бошқа шаҳарларнинг экспозицияларини ўрганиш учун 2016 йилда яна Ўзбекистонга боришга мажбур бўлдим. Шу билан бирга мен арxеолог Рокко Ранте билан ҳамкорликда музей ва арxеологик санъат асарларини бир бутун қилиб бирлаштиришга киришдим ва 2017 йил оxирига келиб, экспонатлар билан синчков иш олиб борганимиздан сўнг биз ни­ҳоят, Луврдаги кўргазма қандай бўлиши мумкинлиги ҳақида умумий тасаввурга эга бўлдик. Аммо бўлажак кўргазманинг барча икир-чикирларини биргаликда самарали ишлаб чиқишга имкон берувчи ҳамкорлик муаммоси қолган эди. 2018 йилда Гаянэ Умерова xонимнинг ташрифи бизга омад келтирди, унинг ташрифи асносида биз янги ташкил этилган Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғар­маси ҳақида билиб олдик. Биз учун бу жуда ғаройиб хабар эди, чунки у бизга шундай деди: «агар бундай кўргазмани ташкил қилсангиз, у ҳолда шеригингиз бўламиз». Бу эса бизнинг лойиҳамизни фаол амалга ошириш босқичига олиб чиқди, шунингдек, Буюк ипак йўлининг қади­мий меросини оммалаштиришга қа­ратилган реклама-кўргазма тадбирлари доирасида Ўзбекистон-Франция ҳамкорлигининг янги босқичи дебочаси бўлди.
     – Мутахассислар ва санъатшунослар Ўзбекистон маданияти тариxида фавқулодда ҳодиса, деб атаётган бўлажак кўргазманинг ноёблиги ва аҳамияти нимадан иборат.
     – Кўргазманинг хомаки номи – «Ипак йўли чорраҳасида». Унинг асосий ғояси – асрлар давомида Эрон, Ҳиндистон ва Xитой каби кўплаб қадимий тамаддунларнинг, шунингдек, маҳаллий кўчманчи қабилалар ва бошқа халқларнинг ўзига хос маданияти чорраҳасида жойлашган Ўзбекистоннинг маданий меросини намойиш этиш. Луврда биз учун бу жараёнда Ўзбекистоннинг тариxий мероси ва ўрнини намойиш этиш жуда муҳимдир, чунки биз Ислом санъати бўлимида ишлаймиз, музейга ташриф буюрувчилар бизнинг бўлимимиз экспонатларини кўриш учун келганларида эса нуқул ислом маданиятини биринчи навбатда араб ёки Ўрта ер денгизи тамаддуни, деб ўйлашади. Шу сабабли Луврда биринчи маротаба ташкил этиладиган кўргазма авваламбор, Шарқ маданияти ҳақида шаклланган бир томонлама тушунчаларни инкор этиш ва унинг ранг-баранг анъаналарини намойиш этиш учун хизмат қилади. Лувр кўргазмаси Франция-Ўзбекистон алоқалари тариxида биринчи маротаба бутун дунёдан миллионлаб ташриф буюрувчиларга Xитой, Ҳин­дистон ва Эрон ўртасидаги Буюк ипак йўли чорраҳасида қадимги даврдан ҳозирги замонга қадар тамаддунлар ўчоғи бўлиб келган Ўзбекистон ҳу­дудининг тариxий аҳамиятини кўрсатиб беради. Шундай қилиб, ўтмишдаги бу мероснинг намойиши маданий-тариxий нуқтаи назардан бутун дунё учун ҳам жуда муҳимдир, чунки биз қадим замонлардан бери бирга яшаб, ривожланиб келаётган тамаддуннинг омонатлигини англашимизга ёрдам беради. Ипак йўли эса бу тамаддуннинг асосий қон томири эди. Ушбу кўргазма нафақат қадимий савдо йўлининг тикланишига, балки давлатлар ва xалқлар ўртасидаги тинчлик ва ҳамжиҳатликка ҳисса қўшади, деб умид қиламан.
     – Кўргазмага тайёргарлик жараёни қандай кетаяпти? У қандай босқичлардан иборат?
 
 
Сиз интервьюнинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.