(O´zbek) To‘qimachilik sanoati ravnaqi yo‘lidagi dadil qadamlar

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Миллий тўқимачилик саноат ва тўқимачи­лик тарихан шаклланган анъаналарга эга бўлган, ма­ҳал­лий хом­ашёлар­га асосланган ва кўпчиликнинг меҳ­нат билан бандлигини таъминлайдиган соҳалар жумласига киради. Демак, мамлакатимизда айни йўналишга ихтисослаш­ган янги корхоналарни барпо этишда масаланинг уш­бу жиҳатла­рини ало­ҳида назарда тутиш, мавжуд имкониятлардан унумли ва оқи­лона фойдаланиш, шунингдек, пахтачиликда ғўзани парваришлашдан тортиб, ҳосилини йиғиш­тириб олиш ва ундан тайёр маҳсулот ишлаб чи­қариш­гача бўлган жараёнларни ўзида мужассам этган замонавий клас­тер усулини амалиётга татбиқ этиш муҳим аҳамият касб этади. Бунда эзгу мақ­садда тасдиқланган тегишли ҳужжат­лар, айниқса, Президентимизнинг 2016 йил 21 декабрдаги «2017–2019 йилларда тўқима­чилик ва тикув-трикотаж саноатини янада ривожлантириш чора-тадбирлари дастури тўғрисида»ги қарори, 2017 йил 14 декабрдаги «Тўқимачилик ва тикув-трикотаж саноатини жадал ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ­рисида»ги фармони, ҳукуматимиз охир­ги пайтларда пахта-тўқимачилик ишлаб чиқаришининг янги шаклларини қўллаш, кластерлар фаолиятини йўлга қўйиш, соҳадаги ишларни янада ривожлантириш юзасидан қабул қилган қарорлар дастуриламал вазифасини ўтайди.
     Албатта, уларнинг ижросини таъминлаш борасидаги саъй-ҳаракатлар зое кетмаётир, аксинча, «Интилганга толе ёр!» деганларидек, ҳозирданоқ ижобий самарасини бераётир. Бунга мамлакатимизнинг турли гўшаларида эришилаётган натижалар мисолида яққол ишонч ҳосил қилиш мумкин.
     Экспорт салоҳиятини юксалтириш омилларидан бири
     Ўтган йили Фарғона вилоятида енгил саноатнинг барча тоифасига мансуб саналган, йилига жами 143,6 минг тонна калава, 149,9 млн. квадрат метр ип газлама, 20,6 минг тонна трикотаж мато ва 106,5 млн. жуфт пайпоқ тайёрлаш қувватларига эга 1520 та корхона давлат рўйхатидан ўтказилди. Улар томонидан қарийб 3 848,7 млрд. сўмлик товарлар тайёрланди. Соҳанинг вилоят бўйича ишлаб чиқа­рилган саноат маҳсулотларидаги улуши 30 фоизга етди.
Энг муҳими, тайёр маҳсулот ишлаб чиқарувчи корхоналар жамоалари давр талабларини ҳисобга олиб, бозор иқтисодиётига монанд фаолият юритиш пайида бўлишди. Пахтачиликка кластер усулини жорий этиш жараёнида эса асосий эътибор қишлоқ хўжалиги ҳамда енгил саноат тармоғи тараққиётини кескин жадаллаштириш, маҳсулот сифатини ях­шилаш эвазига қўшимча қиймат яратиш, экспортбоп тайёр маҳсулот­лар ишлаб чиқаришни кўпайтириш, янги иш ўринлари очиш, қайта ишлаш жараёнида барча иштирокчиларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш масалаларига қаратилди. Чунончи, Риштон туманидаги «Русс – Узбек текс» қўшма корхонасига 6245 гектар ер ажратилганди. Агротехник тадбирлар сифатли олиб борилгани, маъданли ўғитлардан ўринли фойдаланилгани, ҳашаротларга қарши кимёвий воситалар ўз вақтида қўл­ланилгани сабабли 2018 йилнинг ўзида 18600 тонна пахта етиштирилди. Шунинг баробарида 20 та сеялка, 10 та ҳар хил русумли трактор ва 10 та тиркама сотиб олинди. Бунданам қувонарлиси, мингдан ортиқ киши иш билан таъминланди.
     Бинобарин, кластер тизими ҳу­дуд­ларда саноат кооперацияси ривожланишига, кўп тармоқли фермер хўжаликлари фаолияти кенгайишига, қишлоқ хўжалиги тизимида камида 70 фоиз қўшимча расмий ва барқарор иш ўринлари яратилишига, норасмий секторда ишлаётганларнинг ижтимоий ҳимоясини кафолатлашга хизмат қилади. Алқисса, хомашё таннархи пасайишига, маҳсу­лотларнинг сифат ва нарх бўйича рақобатбардошлиги таъминланишига, экспорт салоҳияти ортишига ижобий таъсир кўрсатади.
 
 
Сиз мақоланинг тўлиқ матнини журналнинг босма нашрида ўқишингиз мумкин.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.