(O´zbek) Turkiya – O‘zbekistonning strategik hamkori

2/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон иқтисодиётининг интеграциялашуви шароитида енгил саноат капиталнинг юқори даражада айланувчанлиги, ресурсларнинг тезкор ҳаракатчанлиги ва унда аҳоли бандлиги улуши юқорилиги туфайли миллий иқтисодиётни капиталлаштиришда ва иқтисодий хавфсизлигини таъминлашда, ижтимоий муаммоларни ҳал этишда ва халқ фаровонлигини оширишда катта роль ўйнайди. Шунинг учун бу соҳани ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш ривожланган ва ривожланаётган мамлакатлар учун энг муҳим вазифалардан бири ҳисобланади. Бу борада Туркия Республикаси бой тарихга, азалий анъаналарга ва катта тажрибага эга. Шу боис журналимиз Бош муҳаррири Туркиянинг Ўзбекистондаги элчиси Меҳмет Сурейя Эр билан унинг ватанида тўқимачилик тармоғи қай тарзда ривожлангани, иқтисодиётда қандай ўрин тутаётгани ҳамда мамлакатларимизнинг айни йўналишдаги ҳамкорлиги ҳақида суҳбатлашди.
 
     Меҳмет Сурейя Эр муқаддам Туркия Бош вазири идорасида халқ дипломатиясини бошқарувчи раҳбарлардан бири бўлган. 2004–2010 йилларда АҚШдаги Мичиган университетида дарс берган. 2012 йилдан бошлаб Туркия ҳамкорлик ва мувофиқлаштириш агентлиги (TIKA)нинг вице-президенти лавозимида ишлаб, Марказий Осиё ва Кавказорти мамлакатлари департаментлари фаолиятини ҳамда ташқи алоқалар ва ҳамкорликни назорат қилган. 2018 йил ниҳоя­сида Туркия Республикасининг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси этиб тайинланган. У инглиз, рус, ўзбек, араб, француз тилларида эркин сўзлаша олади.
 
     – Кўп асрлик бой ўтмишга эга Туркия тўқимачилик ҳам яхши тараққий этган илғор давлатлардан бири. Модомики, шундай экан, суҳбатимиз аввалида ушбу тар­моқ­нинг ривожланиш тарихи ва иқтисодиётда тутган ўрни ҳа­қида бироз тўхталиб ўтсангиз…
     – Дарҳақиқат, тўқимачилик саноати Туркия иқтисодиётида беқиёс аҳамият касб этади. Бундан ташқари у мамлакатимиздаги энг қадимий ишлаб чиқариш соҳаларидан бири ҳисобланади. Анадўлуда тўқимачилик тарихи 3 минг йиллик олис ўтмишга, яъни хитит ва ассур даврига бориб тақалади. Осиёдан кўчиб борган турк, мўғул, татар қавмлари Анадўлуга келиб жойлашгач, бу ерда тўқи­мачилик анъанавий тус ола бошлаган. Эрон ва Сурия билан савдо-сотиқ ривожланиши натижасида соҳанинг замонавий усуллари, янги ранг-бе­заклар, янги мато турлари кириб келган. Салжуқийлар давлати ва усмонлилар сулоласи ҳукмронлиги даврида ипак ҳамда ипакдан тайёрланган маҳсулотлар энг асосий тижорат манбаи ҳисобланган.
     – Жаҳонда глобал сиёсий ва иқтисодий ўзгаришлар рўй бериб турган турли даврларда Европадаги саноат инқилоби Туркия тў­қи­мачилик мануфактурасига не­чоғли таъсир кўрсатди?
     – XVIII асрда Ғарбда янги замонавий ишлаб чиқариш техникалари пайдо бўлиши туфайли нарх-наво кескин пасая борди. Бу ҳол усмонийлар давлати ҳаётида ҳам кузатилди. XIX асрдан бошлаб тўқимачилик соҳаси инқирозга юз тутди. Фақатгина армия эҳтиёжлари учун ишлаб турган Бейкўздаги Чуха фабрикаси (1805), Халичдаги Фесхане (1826) ва Бакиркўйдаги босмахона фабрикаси фаолиятини тўхтатмади.
     Бу даврда тўқимачилик саноати пахта ва бошқа хомашёларни қайта ишлашга мослашганди. Тарсус ва Адана ҳудудларида ипакни қайта ишлаш корхоналари барпо этилиши эса тармоқ тез орада оёққа туришига туртки бўлди. 1923 йил 23 октябрда Туркия республика деб ­эълон қилингач, тўқимачилик саноатига эътибор янада кучайди. Саноатни қўл­лаб-қувватловчи қонунга муво­фиқ янги тўқимачилик фабрикалари қурилди, кичик цехлар очилди. Натижада ўтган асрнинг 30-йилларига келиб, мамлакатдаги иқтисодий ишлаб чиқариш корхоналарининг 23 фоизини тўқимачилик объектлари ташкил қилди. Бу саноат 50-йилларга қадар ишлаб чиқариш, иш ўрни яратиш ва маҳсулот қиймати жиҳа­тидан давлатнинг энг асосий иқтисодий соҳаси бўлди. 60-йиллардан бошлаб, давлат қўллаб-қувватлаши­нинг самараси ўлароқ, хусусий сектор ҳам жадал ривожланди. Агар 1950 йилда хусусий сектордаги 441 корхонада 32 мингга яқин киши ишлаган бўлса, 10 йилдан сўнг корхоналар сони мингтадан ошди ва улардаги иш ўрни 74 мингтага етди.
     Саноатни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар ички бозорни маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли тўқимачилик маҳсулотлари билан тўлдиришда қўл келди. Ҳукуматимиз шуни назарда тутиб, ривожланишнинг янги маррасини – ишлаб чиқа­рилаётган товарларни экспортга чи­қариш вазифасини белгилаб берди.
     Шу тариқа 80-йиллардан эътиборан Туркияда экспортга йўналти­рилган саноат сиёсати олиб борилди. Пировардида тўқимачилик саноати изчил равнақ топиб, мамлакат иқти­содиётининг энг йирик секторига айланди.
– Туркия тўқимачилик тармоғи жаҳон молиявий-иқтисодий инқи­рози даврида қандай ҳолатларни бошидан кечирди?
     – Табиийки, халқаро миқёсдаги бу нохушликлар турк фирмаларига ҳам салбий таъсир кўрсатди. Чунончи, ишлаб чиқариш фаолияти экспортга ихтисослаштирилган тўқима­чилик секторига жиддий зарар етказди. Давлат раҳбарияти уларни бартараф этиш устида тинимсиз изланди. Фақат АҚШ, Европа мамлакатлари билан чекланиб қолмай, инқи­роз таъсирига тушмаган бозорларни кашф этишга интилди. Албатта, бу маълум даражада фойда берди, би­роқ 2009 йилги «ортга чекиниш»­нинг олдини ололмади.
 
 
 
Siz suhbatning to’liq matnini jurnalning bosma nashrida o’qishingiz mumkin.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.