Iqtisodiy rivojlanish asoslari

04_Raximov_uz

Statistika – iqtisodiyotimiz ko‘zgusi

5-6/2017

     Мамлакатимизда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини  ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегияси доирасида туб ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бу, ўз навбатида, статистика тизимида ҳам ўзига  хос  ўзгаришларга монанд фаолият юритишни талаб  этмоқда. Журналимиз мухбири Саидмурод Раҳимов шу ҳақда суҳбатлашиш учун Давлат Статистика қўмитасининг Кадрларни қайта тайёрлаш ва статистика тадқиқотлари Маркази директори, иқтисодиёт фанлари доктори, профессор Баҳодир Ғойибназаровга бир неча саволлар билан мурожаат қилди:
 
     – Айни пайтда Ўзбекистоннинг ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий ҳаётида статистиканинг ўрни қандай аҳамият­га эга, шу ҳақ­да қисқача тўхталиб ўтсангиз?
     – Статистика – оммавий статистик (миқдорий ва сифатий) маълумотларни йиғиш, ўлчаш ва таҳлил қилиш­нинг умумий масалалари билан шуғулла­нувчи фан тармоғидир. Мазкур маъ­лу­мотлар асосида ҳар қандай хўжалик тармоғининг фаолиятини таҳ­лил этиш мумкин бўлади. Шунинг­дек, статистика ижтимоий турмуш тарзимизнинг ажралмас қисми ҳи­соб­ланиб, ижтимоий ҳодисалар та­рақ­қиёти, таназзули, ўсиш динамикасини аниқлайди. 
     Статистика иқтисодиётни бошқа­риш механизмида муҳим ролни бажаради. Рўй берадиган ҳодиса ва жараёнлар тўғрисида тизимли, тўла ва ўз вақтида ахборотларнинг мавжудлиги – давлат ва ҳудудий даражаларда самарали бошқарув қарор­ларини қабул қилишнинг зарурий шартидир. Статистик маълумотларнинг сифати ва ишончлилиги иқтисо­диётни муваффақиятли ислоҳ этишга ёрдам берадиган самарали ечимлар асосидир. 
Аниқ статистик маълумотлар асосида мамлакатдаги жорий ҳолатни англаб етиш ва тегишли мувофиқлаш­тирувчи тадбирларни амалга ошириш ва сезиларли даражада вазиятни яхшилашга эришиш мумкин бў­лади. 
     Статистика – иқтисодиёт кўзгуси. Чунки, кўплаб ижтимоий фанларнинг хулосалари асосида воқеа-ҳодиса­ларни статистик усуллар ёрдамида ўрганади. Бу статистика бошқарув масалалари бўйича қатор муаммоларни ечишга имкон беради, яъни:
     ● вазиятни доимий бошқариб туриш, ижобий ва салбий тенденция­ларни кузатиш;
     ● ҳар қандай операцияни унинг муваффақиятли омиллари бўйича ба­ҳолаш;
     ● статистик ахборот асосида ис­тиқболли ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш;
     ● ишончли маълумотлардан фой­даланиш эвазига раҳбарда ишонч ва хавфсизлик ҳиссини уйғо­тиш;
     ● фақат ишончли фактлар, ра­қамлар билан иш кўриш;
     ● яхшилаш ва мувофиқлаштириш зарур бўлган ҳудудлар ёки тармоқ­ларни ажратиш.
     Иқтисодиётни модернизация қилиш шароитида статистиканинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади, жумладан:
     ● ижтимоий ишлаб чиқариш самарадорлигининг мавжуд захираларини аниқлаш;
     ● ҳукуматни, ижро ва хўжалик бошқарув органларини ишончли ахборот билан ўз вақтида таъминлаш;
     ● илмий асосланган кўрсаткичлар тизими асосида жамиятда рўй бераётган чуқур ислоҳотларни, иқти­содий ва ижтимоий жараёнларни ҳар томонлама тадқиқ қилиш;
     ● миллий иқтисодиётни ривож­лантириш тенденцияларини умумлаштириш ва прогнозлаш.
     Статистикани ривожлантиришнинг бош йўналишлари қуйидагилар:
     ● статистик ахборотлар таҳлили­ни такомиллаштириш;
     ● ҳисоботдорликни тартибга солиш;
     ● ҳисоботларнинг ишончлилигини таъминлаш.
     – 2017–2021 йилларда Ўзбе­кистон Республикасини ривож­лантиришнинг бешта устувор йўна­лиши бўйича Ҳаракатлар стра­тегиясида белгиланган вазифалар статистика тизи­ми фаолия­тига ҳам ўзгаришлар киритишни тақозо этмоқда, уларнинг энг асосийлари нималардан иборат?
     – Албатта, Президентимиз томонидан қабул қилинган Ҳаракатлар стратегияси бирор соҳани четлаб ўтмайди. Шу жумладан, статистика тизими олдига ҳам улкан вазифа ва масъулият юклайди. Президентимизнинг 2017 йил 31 июлдаги «Ўзбекис­тон Республикаси Давлат статистика қў­митаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорида камчилик ва нуқсонлар кўрсатиб берилди. Давлат статистикаси тизимини тубдан такомиллаштириш, амалиётга синовдан ўтган, хал­қаро статистикада кенг қўлланила­ётган, халқаро талаблар ва стандарт­ларга мос келувчи статистик таҳлил­нинг замонавий усулларини, кўрсат­кичлар тизимини, баҳолаш мезон­ларини ва ҳисобот шаклларини жорий этиш, маҳаллий ва хорижий фой­даланувчилар учун ижтимоий-иқти­содий ислоҳотлар ва таркибий ўз­гартиришларни характерловчи ста­тистик ахборотларнинг ишончлилиги, очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини таъминлаш, бу борада халқаро ста­тистика ташкилотлари билан ҳам­корликни кенгайтиришнинг устувор йўналишлари аниқ белгилаб бе­рилди. 
     Ушбу устувор йўналишларни амал­га ошириш бўйича 2017–2021 йилларда статистика фаолиятини таш­кил этиш самарадорлигини тубдан ошириш, статистика ахборотлари сифатини ва уларни тарқатиш тизимини ях­шилаш бўйича чора-тадбирлар дас­тури ишлаб чиқилди ва ҳукума­тимиз томонидан маъқулланди.
     Ушбу қарорни амалга ошириш учун тизим фаолиятини янада такомиллаштириш мақсадида комплекс чора-тадбирлар ишлаб чиқилиб, ҳар бир масала юзасидан «Ҳаракат режалари» тузилди ва ўз вақтида, тўла­қонли ижроси бўйича назорат ўрнатилди.
Жумладан, Президент қарори би­лан маъқулланган дастурдан келиб чиқ­қан ҳолда Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитасининг марказий аппарати ва унинг ҳудудий органлари тузилмалари тубдан ўзгартирилган ҳолда янгидан шакллантирилди. Мавжуд тармоқ бошқарма­лари ва ундаги бўлимларда бошқарув ходимлари ротацияси амалга оширилди.
     Давлат статистикаси ишлари дас­турини амалга ошириш жараёнида барча тузилмавий бўлинмаларнинг масъулиятлари ва функцияларини ҳамда ваколатларини аниқ тақсимо­тини таъминлайдиган замонавий вер­тикаль-интеграллашган бошқарув схемасини шакллантириш бўйича ишлар амалга оширилмоқда. 
     Давлат статистика қўмитаси тизимида янги бўлинмалар ташкил этил­ди. Жумладан, Ахборотларни тар­қатиш, халқаро ахборот алмашув ва жамоатчилик алоқалари ҳамда Ижтимоий соҳа ва барқарор ривожланиш бошқармалари тузилди. 
     Шунингдек, аппарат таркибидаги тармоқ бошқармаларида ахборот-таҳлилий бўлимлар ташкил этилди. Бундай тузилмавий ўзгаришлар ходимлар сонини оширмасдан туриб, тайёрланадиган статистик ва аналитик материалларнинг сонини кенгайтириш ва сифатини яхшилаш имкония­тини беради. Мазкур бошқарма ва бў­лимларнинг асосий фаолияти мак­роиқтисодий, тармоқ ва ҳудудий даражаларда ўрганилаётган ижти­моий-иқтисодий жараёнларни кенг қамраб олган статистик маълумотларни, хал­қаро амалиётга мос статистик кузатувлар маълумотларини ишончлилигини оширган ҳолда тайёр­лаш ва уларни мажбурий тартибда тез­кор ва си­фатли таҳлил қилиш, ом­ма­вий ахборот воситаларида жой­лаш­тиришга қаратилди. Бу борада қў­мита сайти янгиланди ва унда дои­мий янгиланиб турадиган статистик маълумотлар ба­заси шаклланти­рилди. 
     2018 йилга тайёрланаётган давлат Статистика ишлари дастури лойиҳаси тубдан қайта кўриб чиқилиб, унда кенг жамоатчилик, шу жумладан, хал­қаро молиявий, иқтисодий ва статистика ташкилотларини Ўзбекистонда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар ва уларнинг натижалари тўғрисида ҳаққоний маълумотлар билан таъминлаш мақсадида кўрсаткичлар кў­лами кенгайтирилди.
     Давлат статистика ишлари дастурини самарали амалга ошириш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси, ҳудудий ста­тистика органлари тўғрисидаги янги низомлар ишлаб чиқилди. Бунда тизимнинг барча бўғинлари функ­циялари такомиллаштирилди. Давлат статистика қўмитасининг роли статистика соҳасида давлат сиёсатини юритиш ва амалга оширишда бош­қа давлат органларининг фаолиятини мувофиқлаштирувчи орган сифатида кучайтирилди.
     – Эндиликда статистика ишларини юритиш тартибларига янгича ёндашувлар кузатилаяпти. Иқтисодчилар, мутахассислар томонидан «халқаро стандартлар бўйича» деган иборалар кўп ишлатилаяпти…
     – Халқаро стандартлар турли мам­лакатларда ҳисобланадиган кўрсаткичларни солиштириш (қиёслаш)га эришиш учун ўрнатилади. Бу иж­тимоий-иқтисодий ҳодисаларни яхлит бир тизимда тавсифлаш ва қиёс­лаш ҳамда алоҳида мамлакатлар, ҳу­дудлар ва дунё бўйича олинган маълумотларни умумлаштириш имкониятини беради.
     Халқаро статистикада қуйидаги стандартлар гуруҳлари мавжуд:
     ● халқаро статистиканинг умумметодологик қоидалари;
     ● статистик кўрсаткичларнинг таснифи;
     ● кўрсаткичларни ҳисоблаш бў­йича қўлланмалар;
     ● маълумотнома ва техник қўл­ланмалар.
     1945 йил 26 июнь ҳолатига кўра, БМТ томонидан таъсис этилган 51 та миллий статис­тика хизмати мавжуд эди. Ҳозирги даврда 200 га яқин шундай хизматлар бор. 2015 йилда БМТга аъзо бўлган 191 та давлат Барқарор ривожланиш мақсадларига эришиш мажбуриятини олган. Халқаро статистика хизматларига олдингидек, уларнинг жорий фаолияти тажрибасини умумлаштириш ва ушбу асосда янги аниқлаш­тирилган халқаро тас­нифлагичларни миллий ҳисоблар ти­зими доирасида ҳамда уни аста-секин такомиллаштирилиши билан статистик кўрсаткичлар тизимини шакллантириш юклатилган. 
     Шундай қилиб, хориж статистикасини иккита асосий йўналишга аж­ратиш мумкин: 
     ● ташкилотларнинг ривожланиш хусусиятлари, тенденциялари ва статистик ахборот миллий тизими фаолиятини мамлакатларнинг ички таҳ­лили учун ишлаб чиқиладиган миллий статистикаси;
     ● кўрсаткичлар тизимининг бирхиллаштирилган тизим бўйича ва ҳи­соблашнинг ягона усуллари асоси­да алоҳида олинган мамлакатлар ва уларнинг гуруҳлари сингари бутун дунёнинг ривожланиш умумий қону­ниятларини аниқлаш учун ишлаб чи­қиладиган халқаро статистика. 
     Яъни, БМТга аъзо мамлакатлар статистик маълумотларни йиғиш ва қайта ишлаш ҳамда тайёрлаш бўйича ягона қабул қилинган метод ва ме­тодологиядан фойдаланишади. Айниқса, Миллий ҳисоблар тизими бў­йича қўлланиладиган халқаро стан­дартлар ишлаб чиқилган. Бунда асосан танлама кузатувлардан фойдаланилган ҳолда макроиқтисодий кўр­саткичларга эътибор қаратилади. Мазкур стандартларнинг охиргиси МҲТ-2008 ҳисобланади. Халқаро статистикада асосий статистик усул – танланма кузатув усули. Аммо ҳо­зиргача бизда ёппасига статистик кузатиш, статистик ҳисобот усулидан кенг фойдаланилади. Халқаро статистикадан ҳамда танланма кузатиш тамойилларидан келиб чиқиб, бос­қичма-босқич бу усулга ўтиш керак бўлади. Ҳозирги пайтда тадбиркорлик соҳасидаги чораклик статистик маълумотлар шу усулда ҳисоблан­моқда. 
     – Жаҳон банки, Халқаро вал­юта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тарақ­қиёт банки каби йирик халқаро молия муассасалари ҳамда халқа­ро иқтисодий ва статистика таш­килотлари турли мамлакатларга тааллуқли статистик маълумотларни эълон қилиб боради. Бу борада Ўзбекистон статистикаси билан қандай ҳамкор­лик йўлга қўйилган?
     – Статистик маълумотлардан миллий ва хорижий фойдаланувчиларнинг кенг оммаси учун статистик ахборотларнинг очиқ-ойдинлиги ва ошкоралигини максимал даражада таъминлаш, халқаро статистика ташкилотлари билан ҳамкорлик қилиш борасида ижобий қадамлар қўйилди.
     Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг халқаро рейтингларда холис ва тўғри баҳоланишини таъминлаш мақсадида халқаро ташкилотлар билан мамлакатни ижтимоий-иқти­содий ривожланиш натижаларига доир маълумотлар алмашинувини амалга ошириш юзасидан хатлов ўтказиш натижасида 18 та халқаро ташкилот билан статистик ахборотлар алмашинуви йўлга қўйилди.
     Масалан, Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК), Жаҳон банки, Хал­қаро валюта фонди, Европа тикланиш ва тараққиёт банки, Осиё тарақ­қиёт банки ва бошқа қатор БМТ хал­қаро ташкилотлари миссияларининг Ўзбекистон Республикасига таш­рифи доирасида статистика соҳаси­да ҳам ҳамкорлик масалаларида музокаралар олиб борилмоқда. 
     Мисол учун, 2017 йилнинг 1–2 ноябрь кунлари Давлат статистика қўмитасида БМТ Европа иқтисодий комиссияси (ЕИК) статистика бўлими директори Лидия Братанова ва комиссиянинг статистика бўйича ҳуду­дий маслаҳатчиси Стивен Вейл иштирокида семинар ташкил этилди. 
     Яна бир устувор йўналишлардан бири 2021 йилгача Давлат статистика қўмитаси ва унинг ҳудудий органлари расмий сайтларини кенгайтириш, унда фойдаланувчилар учун талаб этилган статистик ахборотларни, таҳли­лий материалларни ва маъ­рузаларни жойлаштириш, турли кесимларда маъ­лумотларни визуаллаш­тириш имкониятларини, шунингдек, фойдаланувчилар билан «онлайн мас­лаҳатчи» режимида тезкор муло­қот ўрнатилишини таъминлаш ҳисобланади. 
     Бу борада фойдаланувчилар учун янада қулайлик яратиш мақсадида қўмита расмий веб-сайтининг янгиланган шакли ишлаб чиқилди ва ишга туширилди. Унда мамлакатни иж­тимоий-иқтисодий ривожланиш на­ти­жаларига доир долзарб йўналишларда таҳлилий маълумотлар, чораклик натижалари таҳлил­лари ва пресс-релизлар кўринишида ахборотлар жойлаштириб борил­моқда. 
     Бундан ташқари, Халқаро валюта фондининг кенгайтирилган Маълумотларни тарқатишнинг умумий тизимига уланиш устувор йўналишлардан бири ҳисобланади. 
     Чунки, мазкур тизимга уланган мамлакатлар ўртасида молиявий-иқ­тисодий маълумотлар алмашинуви, қиёсий таққослаш ва таҳлил қилиш имкониятини бериб, пировардида молиявий-инвестициявий оқимлар ва қўйилмалар ҳажмини ошириш, натижадорлигига эришишга хизмат қилади. 
     Ушбу мақсадда ҳукумат томонидан зарур ҳуқуқий асослар яратилди. Буларга мувофиқ, ХВФнинг к-МТУТ талаблари асосида 2018 йилнинг 1 январидан бошлаб, тегишли маълумотларни эълон қилинишини йўлга қўйиш мақсадида ҳукумат томонидан алоҳида Назорат режаси ва Идоралараро ишчи гуруҳ таркиби тасдиқ­ланди ҳамда Давлат статистика қў­митасининг комплекс чора-тадбирлари ишлаб чиқилди. 
     Шунингдек, Давлат статистика қў­митасининг расмий сайтида ХВФнинг к-МТУТ саҳифаси очилди ва унда йиғ­ма маълумотлар миллий саҳифа­си, йиғма маълумотлар жадваллари, метамаълумотлар ва маълумотларни эълон қилиш тақвимлари белгиланган тартиб асосида жойлаштириш жараёнлари амалга оширилмоқда.
     Халқаро валюта фонди вакиллари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш борасида дастлабки музокаралар ўт­казилди, натижада 2018 йилнинг биринчи чорагида техник кўмак юзасидан Ўзбекистон Республикасига миссиянинг ташрифи режалаштирил­моқда.
     – Давлатимиз раҳбарининг Сиз эслатиб ўтган «Ўзбекистон Рес­публикаси Давлат статистика қўмитаси фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида»ги қарорида белгиланган устувор йўналишлардан ­бири – со­ҳа мутахассисларини тайёр­лаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш ишларини тизимли ташкил этишдир. Ҳо­зир бу борада қан­дай ишлар амалга оширилмоқда? 
     – Маълумки, миллий иқтисоди­ётнинг инновацион ривожланиши кўп жиҳатдан кадрлар салоҳиятига боғлиқ. Шунинг учун рақобатбардош кадр миллий иқтисодиётда муҳим омил ҳисобланади. Республикамизда кадрлар салоҳиятини ошириш борасида олиб бораётган ишларимиздан бири – бу соҳада кадрларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш билан узвий боғланган.
     Бугунги кунда дастурда белгиланган устувор вазифалардан келиб чиқиб, статистика органлари ходимлари малакасини ошириш, қайта тайёрлаш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. Жумладан, ходимларни қайта тайёрлаш мақсадида 2018 йилдан бошлаб «Статистика асослари» курсининг ташкил этилиши, ўқитиладиган барча курслар бў­йича ўқув дастурлари, ўқув-услубий мажмуаларни ишлаб чиқилиши бунга мисол бўла олади.
     Давлат статистикасини ривож­лантиришнинг устувор йўналишларини ҳисобга олган ҳолда 2017–2018 йилларда тизим ходимларини қайта тайёрлаш ва малакасини ошириш дастурлари ишлаб чиқилди. Шунинг­дек, иқтисодиёт йўналишидаги олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда илмий семинарлар, давра суҳбатлари ўтказиб келинмоқда.
     Истиқболда кадрларни қайта тай­ёрлаш ва малакасини ошириш, ай­ниқса, иқтисодий-ижтимоий кўрсаткичларни статистик таҳлил қилиш, МҲТ-2008 халқаро андозаларини мил­лий статистикага уйғунлаштириш, ҳудудлар иқтисодиётини комплекс тизимли статистик таҳлил қилиш, иқ­тисодиётни моделлаштириш ва прог­нозлаш, АКТдан тизимда кенг фойдаланиш бўйича ўқув курслари жараёнларини самарали ташкил этиш асосий мақсадимиздир.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    Вышел в свет

    5-6/2017

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    пр. Ислама Каримова, 55.

    • Телефоны:
    • (99871) 259-20-79, (99890) 987-96-66.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, пр. Узбекистанский, 55

    mailSmall info@evu.uz

    phone239-11-25, 259-22-26

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.