(O´zbek) Turizm rivojlanishi uchun yangi imkoniyatlar

1/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугун шиддат билан ривожланиб бораётган даврда туризм иқтисодиётнинг энг жадал ривожланаётган асосий тармоқларидан бири ҳисобланади. Шу боис йил сайин туристик хизматлар тобора оммалашиб бормоқда. Туризм индустриясида туризм фаолиятидан олинган фойда туристик маҳсулотни ташкил этиш учун қилинган харажатлар ва сарфланган маблағлардан анча юқори бўлади. Кўплаб мамлакатларда туризм индустрияси чет эл валютасида фойда олишнинг асосий манбаи ҳисобланади. Бугунги замон тобора кўлами кенгайиб бораётган туризм индустриясига туристик маҳсулотни ташкил этиш ва шакллантиришнинг янги усулларини жорий этишни тақозо этмоқда. Журналимизнинг ушбу сонида Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи Абдулазиз Ўролбоевич Аққулов билан соҳани ривожлантириш истиқболлари, мамлакатимизга сайёҳлар оқимини янада кенгроқ жалб қилиш, бугун юртимизда туризм тадбиркорлиги қандай қўллаб-қувватлаётганлиги ҳақида суҳбатлашдик.
 
01_1_R     – Ҳурматли Абдулазиз Ўролбоевич, айтингчи, Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилиши билан мамлакатимиз туризм соҳасида қандай янгиликлар амалга оширилди?
     – Хабарингиз бор, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил декабрдаги қарори билан Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси ташкил этилди. Шу вақтдан бошлаб туризм соҳасига Ўзбекистонда миллий иқтисодиётнинг стратегик тармоғи сифатида қарала бошланди. Мамлакатимиз туристик тармоғига нисбатан яхлит ёндашув амалга оширилмоқда. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва ҳукуматининг фармонлари ва қарорлари даражасида туризм соҳасида инфратузилмани ривожлантириш, институционал асосларни такомиллаштириш, саёҳатлар учун қулай муҳитни яратиш бўйича 50 дан ортиқ меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди, бунинг натижаси ўлароқ, қўмитанинг ташкилий асослари такомиллаштирилди. Қўмитанинг ташкилий тузилмаси ва функциялари туризм нуқтаи назаридан ривожланган мамлакатлар стандартларига мувофиқлаш­тирилди. Бу эса туризм соҳасида амалга оширилаётган давлат сиёсатининг самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Виза ва рўйхатга олиш тартиботлари тубдан соддалаш­тирилганини ҳам алоҳида таъкидлаш жоиз. Яъни фуқа­ролари учун визасиз режим ўрнатил­ган мамлакатлар сони кескин оширилиб, электрон кириш визаларини бериш тизими ишлай бошлади, чет эл фуқароларини рўйхатга олиш электрон форматга ўтказилди. Туризм соҳасида тадбиркорлик фаолиятини ривожлантириш учун кенг шароитлар яратилди. Хусусан, туризм субъектлари учун 20 га яқин имтиёзлар ва преференциялар таъсис этилди, жойлаштириш воситалари (меҳмон уйлари, хостеллар ва б.) ва туроператорларнинг фаолиятини ташкил этиш тартиби соддалаштирилди. Шунингдек, нафақат анъанавий шериклар билан, балки туристик бозорнинг бошқа субъектлари билан ҳам ҳамкорлик кенгайтирилди ва бу ҳаракат айни пайтда ҳам давом этмоқда.
     Мамлакатимизда ички туризмга бўлган муносабат тубдан ўзгарди. «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризмни ривожлантириш дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Бу нафақат миллий туристлар оқимининг ўсишига, балки барқарор ижтимоий-иқ­тисодий ривожлантиришнинг энг муҳим омилларидан бири сифатида ички туризмни жадал ривожлантиришга, фуқароларни мамлакатимизнинг маданий-тарихий мероси ҳамда табиий бойликлари билан таништиришга хизмат қилмоқда.
     Соҳадаги муҳим ўзгаришлар сифатида чет мамлакатларда Ўзбекистон туристик бренди элчиси (Tourism Brand Ambassador of Uzbekistan) институтини жорий этиш, «йўл хариталари» асосида кириш туризми (мамлакат/минтақа)нинг ҳар бир бозори учун алоҳида рек­лама-тарғиб сиёсатини юритишни ўз ичига олувчи миллий туристик салоҳиятни ривожлантириш комплекс дастури қабул қилиниб, амалга оширилаётганини ало­ҳида айтиб ўтиш жоиз.
Самарқанд шаҳрида янги «Ипак йўли» туризм хал­қаро университетининг очилишига қўйилган қадам соҳанинг кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлашда муҳим асос бўлди. Бу саъй-ҳаракатлар айни пайтда ҳам жадал давом эттирилиб, туризм тармоғидаги ислоҳотлар кун са­йин янги босқичга кўтарилмоқда.
     – Туристлар яхши дам олиши ва Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилиши ва уларга сифатли хизматлар кўрсатилиши учун иқтисодиётнинг барча тармоқ­лари уйғун ишлаши лозим. Миллий турис­тик маҳсу­лотни шакллантиришда иштирок этувчи барча тузилмалар ўзаро ҳамкорлиги қандай амалга оширилмоқда?

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.