(O´zbek) Kosonsoy tumani

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимизда ис­тиқлол йилларида замонавий массивлар, обод қишлоқлар, серфайз манзилларга дуч келиш одатий ҳолга айланди. Бундай бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов фаолия­ти билан боғлиқдир. Мана шундай ривожланишлар, ҳай­ратланарли даражадаги қурилиш­лар ҳам ҳар бир ватандошимизга чексиз фахр-ифтихор ва шукроналик туйғусини инъом этмоқ­да. Бу эса, биз­ни мулоҳазага ундаши табиий. Энг аввало, респуб­ликамиз­да инсон манфаатлари ҳимоя қили­нишига, ҳар бир жабҳада самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига катта аҳами­ят бе­рил­моқда. Бу, ўз навбатида, барча аҳоли қатламлари турмуш тар­зи яхшилани­шини, хизмат кўрсатиш сифати оширилишини таъминлаётган ҳуду­дий дастурлар ижроси билан боғ­лиқ бўл­моқда. Худди шу нуқ­таи на­зардан қа­раганда, Косонсой туманида ҳам сезиларли даражадаги яратувчилик, бунёдкорлик ишлари амалга оши­рилмоқда.
     Бугунги кунда туман иқтисодиёти ўсиб, аҳоли реал даромадлари муттасил ортиб бораётганини, оилаларнинг моддий фаровонлиги тобора ўсаётганини кузатиш мумкин. Айниқ­са, ҳукуматимиз томонидан иқтисо­диёт ти­зи­мини модернизациялаш, ис­лоҳот­ларни чуқурлаштириш, ишлаб чиқа­риш­ни ривожлантириш, ки­чик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қаратилаётган юксак эътибор боис, туман аҳлининг тад­бир­кор­лик имкониятлари янада кенгайиб бормоқда. Уларга берилаётган амалий ёрдам, яратилаётган қулай имкониятлар эса иқтисодиётимизнинг таянч бўғинига айланган хусусий секторнинг янада ривож топишига, тад­биркорлар сафи йилдан-йилга кен­гайиб, ялпи ҳудудий маҳсулот ҳаж­ми ўсишига, истеъмол бозори рақобат­бардош маҳсулотлар билан бойишига, жаҳон бозорида ўз ўрнига эга бў­лишига замин яратмоқда. Бу эса, иш­лаб чиқарилаётган ва етиштирилаётган маҳсулотларнинг нафақат ич­ки, балки ташқи бозорда ҳам хари­доргир бўлишини таъминламоқда.
     Туманимизда нафақат иқтисодий, балки ижтимоий, ҳуқуқий, маданий соҳаларда ҳам бир қатор ижобий ўз­гаришлар юз беряптики, бу аҳолини ҳақли равишда фахрлантирмоқда. Умуман олганда, республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ис­лоҳотлар инсон манфаатлари, ­орзу- умидлари рўёбга чиқиши, озод ва обод Ватанимиз ҳар жиҳатдан рав­нақ топиши учун хизмат қилаётга­нини теран англаш, сидқидилдан ҳисса қў­шишга интилиш қувонарли, албатта. Бу жиҳат ҳам ижтимоий, ҳам иқтисо­дий омиллар билан боғлиқ эканлиги ҳар иккала жабҳанинг баравар ривожланишига катта йўл очиб бермоқ­да. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Биринчи Президентининг 2014 йилда мамлакатимизни ижтимо­ий-иқтисодий ривожлантириш якун­лари ҳамда 2015 йилга мўлжалланган иқ­тисодий дастурнинг энг му­ҳим устувор йўналишларига ба­ғиш­ланган маърузасида белгилаб берилган вазифаларнинг ижроси бўйича ҳам барча жабҳа­ларда иқтисодий ўсиш таъминланди. Яъни, ҳисобот йилида саноат ва қиш­лоқ хўжалигини ривожлантириш, йирик ишлаб чиқариш қувват­ларини мо­дернизация қилиш, янгиларини иш­га тушириш, кўп тармоқли фермерлик ҳара­катини кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўл­лаб-қувватлаш ишларига жиддий эъти­бор берилди. Бунинг натижасида бар­ча жабҳаларда иқтисо­дий ривожла­ниш суръатлари барқа­рор­лашди.
     Хусусан, аҳоли истеъмол молларининг умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 75,3 фоизга тенг бўлган бўлса, жон бошига тақсимлаганда 347,5 минг сўмга тўғри келди. Саноатнинг етакчи тармоқла­ридан бири енгил саноатда тўқима­чилик, пахта тозалаш, пойабзал, қури­лиш материаллари, мебель ишлаб чи­қариш, озиқ-овқат, қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш жадал ривожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўллар очиб берилиб, соҳа ривожига ва аҳоли фаровонлигига хизмат қила­диган ҳар қандай ташаббус мутасаддиларимиз томонидан қўллаб-қув­ватланмоқда. Натижада, хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши тобора ортмоқда. Масалан, 2015 йилда саноат маҳсулотлари ишлаб чиқа­риш 69,3 фоизни, қишлоқ хўжалиги 97,9 фоизни, қурилиш ишлари 95,5 фоизни, чакана савдо айланмаси 55,7 фоизни ва аҳолига пулли хизмат кўрсатиш улуши 62,6 фоизни ташкил этди.
     Бу каби муваффақиятлар туманимиз аҳлини янгича фикрлашга, ис­тиқболли ташаббуслар кўрсатиб сид­қи­дилдан меҳнат қилишга ундамоқ­да. Энг муҳими, улар узоқни кўзлаб, мақсадли дастурлар асосидаги ҳуду­дий лойиҳаларни ишлаб чиқа­ришга самарали татбиқ қилмоқдалар. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқатнинг асосий қисми, саноат маҳсулотларининг эса аксарият қисми тадбиркорларимиз ҳиссасига тўғри келаётгани фикримиз тасдиғи­дир. Ана шу омиллар туфайли, иж­тимоий-иқтисодий кўрсаткичларимиз йил сайин ўсиб бормоқда.
     Масалан, биз таққослаш нуқтаи назаридан иқтисодий кўрсаткичларга эътибор қаратадиган бўлсак, қуйи­даги манзара ҳосил бўлади: яъни, 2014 йилга нисбатан 2015 йилда саноатда 115,1 фоиз, қишлоқ хўжалигида 106,2 фоиз, пудрат ишларида 111,1 фоиз, чакана савдода 112,2 фоиз, пулли хизматларда 113,1 фоиз ва умумий хизматлар ҳажмида 128,1 фоиз ўсиш қайд этилди.
     Туман иқтисодиёти барқарор ривожланишида, ялпи ҳудудий маҳсу­лотдаги улуши ортишида қишлоқ хў­жалиги муҳим ўрин тутади. Шу са­бабли, соҳа самарадорлигини ошириш учун қулай муҳит, ҳуқуқий ва иқ­тисодий асослардан, берилаётган енгиллик ва имтиёзлардан унумли фойдаланилмоқда. Хўжалик юритишни молиялаштириш, кредитлаш ва суғурталаш тизимини ҳамда маҳ­сулот, техника, ёқилғи ва минерал ўғитлар учун ўзаро ҳисоб-китоблар асослари бўйича янги меъёрлар тат­биқ этилаётгани ҳам ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунда қиш­лоқ хў­жалиги корхоналарининг иқтисодий мустақил­лиги кенгайди. Масалан, кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан қайта ишланаётган маҳсулотлар ҳам ички ва ташқи бозорларга эркин кириб бориши учун барча йўллар очиб берилди. Бу, ўз навбатида, хорижий дав­латларнинг мамлакатимизда етиш­ти­рилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулот­ларига бўлган қизиқиш­ларини орттиради. Шунинг учун ҳам, кўп тармоқ­ли фермерлик ҳаракатини устувор йўналиш сифатида ривож­лантиришга қаратилган аниқ мақсад­ли ва тизимли хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривожлантириш олдимизда турган долзарб вазифалар сирасига киради.
     Мустақиллик йилларида фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ташаббус ҳамда илғор ғояларини рўёбга чиқаришга катта эътибор берил­моқда. Бугунги кунда, уларнинг жамиятимизда тутган мавқеи тобора мустаҳкамланиб, ижтимоий фаоллиги ошиб бормоқда. Ана шу жиҳатлар­дан келиб чиққан ҳолда фермернинг ижтимоий-сиёсий фаоллигини янада ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, давлат ва жамият қурилишидаги иштирокини кучайтириш борасида қатор саъй-ҳа­ракатлар амалга оширилмоқ­да. 2015 йилда бу каби чора-тадбирлар туфайли жами қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қисми нодавлат сектори ҳис­са­сига тўғри келганлиги фикримиз далилидир. Бу иқтисодиётнинг аграр секторида мустаҳкам ва барқарор ривожланишни таъминлаётганини кузатиш мумкин: яъни, 2015 йил якуни бўйича қишлоқ хўжалигида 167,6 млрд сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилди ёки 2014 йилга нисбатан 106,1 фоиз ўсиш қайд этилди. Шу ҳисобдан давлатга 18,9 минг тонна ғалла ва 14,8 минг тонна пахта етказиб берилди.
     Шунингдек, барча турдаги хўжаликларда 7,5 минг тонна картошка, 32,4 минг тонна сабзавот, 1,7 минг тонна полиз, 10,9 минг тонна мева ва 8,1 минг тонна узум, 5,8 минг тонна гўшт, 43,1 минг тонна сут, 51,3 млн дона тухум, 84 тонна жун тайёрлаш­га эришилди.
     Таъкидлаш лозимки, туман миқё­сида инвестициявий лойиҳалар, кредит қўйилмалари ҳажмини кў­пай­тириш ишларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туманимиз­да фаолият кўрсатаётган тўртта тижорат банк филиаллари томонидан 2015 йил давомида жами 17,1 млрд сўмлик кредит маблағлари ажратилди. Бундан ташқари, 2014–2015 йилларда 225 та лойиҳа амалга оширилиши натижасида қиймати 31,2 млрд сўмлик ҳамда 621 минг долларлик хорижий инвестиция ўзлаштирилиб, 994 та янги иш ўрни яратилиши режалаштирилган эди. Шундан 2014 йилда саноат салоҳиятини ошириш бўйича 18 та, хизмат кўрсатиш ва сервис бўйича 76 та, қишлоқ хўжалиги бўйича 22 та лойиҳа амалга оширилиб 493 та иш ўрни, 2015 йилда эса 109 та лойиҳа ишга туширилиб 504 та, жами 997 та янги иш ўрни яратилди. Жами 31,5 млрд сўм ва 783 минг долларлик капитал маблағлар ўзлаштирилди. 2015 йил Инвестиция дастури доирасида 89,5 минг кв.м. турар-жой (120,3 %), 17 км. ичимлик суви (106 %) ва 1,5 км. табиий газ тармоқлари (100 %) тортилди. Пуд­ратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар ҳажми 100,6 млрд сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 116 фоиз ўсишга эришилди.
     Туманда 2016 йилнинг биринчи чорак якунлари бўйича саноат ишлаб чиқариш ҳажми 18,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги 7,4 фоиз, қурилиш ишлари 20 фоиз, чакана савдо айланмаси 7,7 фоиз ва пулли хизмат кўрсатиш ҳаж­ми 10,4 фоиз ўсиши таъминланди.
     Шунингдек, иқтисодиёт тармоқ­ларида фаолият юритаётган кичик бизнес субъектлари улуши саноатда 82,6 фоизни, қишлоқ хўжалигида 99,3 фоизни, қурилишда 99 фоизни, чакана савдода 49,8 фоизни, жами хизматлар улушида 64,4 фоизни ташкил этди.
 
Yusupov-1
     Жорий йилда 12 млрд сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилиши ва бу кўрсаткич 2015 йилга нисбатан 106,4 фоизга ўсиши белгиланиб, марказлашган маблағлар ҳисобидан битта тиббиёт бирлашмаси объектида ва «Болалар спортини ривожлантириш жамғармаси» ҳисобидан иккита мактабда реконструкция ишлари амалга оширилмоқда. Барча манбалар ҳисобидан 13,7 минг кв.м турар-жой, 3,5 км. ичимлик сув тармоғи фой­даланишга топширилади. Аҳоли­га за­монавий ва сифатли хизмат кўрсатишда ҳам сезиларли ишлар қилин­моқда. Ҳисобот даврида 24 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчалари фойдаланишга топширилди, бунга 8,3 млрд сўмдан ортиқ капитал маблағ сарфланди ва 80 та янги иш ўринлари яратилди.
     Қолаверса, 2016 йил­да «Аҳмадхон ҳожи Косоний» фермер хўжалигида сиғими 900 тонна бўлган музлаткичли омборхона қу­риш ҳамда мева-сабзавот маҳсу­лот­ларини экспортга йўналтириш ишлари ҳам амалга оши­рилмоқда.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йил 9 февралдаги «Соғлом она ва бола йили» давлат дастури ижроси бўйича 34,3 млрд сўмдан 17,2 млрд сўми давлат бюджети, давлат мақсадли жамғармалари маблағлари, 4,2 млрд сўми бажарувчи ва ҳомийлар маблағи, 12,7 млрд сўми тижорат банклари кредитлари ҳисобидан амалга оширилади. Шунингдек, аҳоли бандлиги бўйича тат­биқ этилаётган дастурлар ҳам ўзининг ижобий натижасини бермоқда. Айниқса, ўсиб келаётган, мустақил ҳаётга қадам қўяётган ёшлар – коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга қаратилаётган эътибор му­ҳим аҳамият касб этмоқда. Яратила­ётган иш ўринлари асосан, янги ишлаб чиқариш объектларини ишга ту­шириш, мавжудларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, кичик корхона ва микрофирмалар фаолия­тини қўллаб-қувватлаш, хусусий тад­биркорликка кенг йўл очиш, уй меҳ­на­тининг барча шаклларига эътибор қаратиш, кооперация шартномаси асосида касаначиликни, кўп тармоқ­ли фермер хўжаликлари фаоллигини ошириш ҳамда ишлаб чи­қариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаларини ривожлантириш, ишламаётган корхоналар фаолиятини тиклаш ҳисобига ташкил этил­моқда.
     Мана шундай ўзгаришлар, ютуқ­лар, ривожланишлар косонсойлик­ларнинг меҳнатсевар эканлигидан да­лолат бериб турибди. Уларнинг тад­биркорлиги, ўз юртини обод қилиш орзу ҳаваси, ватанимиз иқтисо­дий қудратини ошириш иштиёқи, бахтли келажак қуриш­га бўлган эзгу интилиши амалга ошираётган бунёдкорлик ишларида яқ­қол намоён бўл­моқда.
     Дарҳақиқат, бу азму-шижоат, юксак марраларни кўзлаб меҳнат қилиш азал-азалдан халқимиз табиатига хос бўлган энг улуғ фазилатлардан бири ҳисобла­нади.
 
Баҳодир ЮСУПОВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.