(O´zbek) Namangan shahri

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Наманган шаҳри нафа­қат Фарғона водийсининг, балки юртимизнинг энг гўзал, энг сўлим мас­канларидан би­ри ҳи­собланади. Тарихий манбаларга кўра, тахминан ўн еттинчи аср бошларида бунёд этил­ган бу азим шаҳар мустақиллик йилларида янада чирой очди. Бугун йўлингиз тушиб Наманганга келсангиз, кўз ўнгингизда мустақиллик берган неъматлардан баҳра олиб, янада навқирон­лашаётган масканни, қал­бида фақат бунёдкорлик, яратувчанлик каби эзгу мақсадлар жўш ураётган одамларни кўриб кўзингиз қуво­нади. Уларнинг чеҳрасидаги эртанги кунга қатъий ишонч, буюк келажак қу­риш иштиёқи беихтиёр қалбингиз­ни сурурга тўлдиради. Зеро, турли со­ҳаларда эришилган оламшумул на­тижалар, улкан ютуқлар замирида Юртбошимиз томонидан халқи­миз бахт-саодати йўлида амалга оши­рил­ган буюк ишлар мужассам.
     Наманган шаҳри Косонсой, Янги­қўрғон, Уйчи, Наманган ва Тўрақўрғон туман­лари билан чегарадош бўлиб, умумий майдони 83 кв/км.ни ташкил этади. Мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг қамровли ислоҳотлар туфайли барча шаҳару қишлоқлари­миз каби Наманган шаҳри қиёфаси ҳам йилдан-йилга кўркамлашиб, аҳо­ли турмуш даражаси юксалиб бор­моқда. Бу каби ижобий ўзгаришларни ҳар бир жабҳада кузатиш мумкин. Яъни, шаҳримиз илмий-техникавий ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда бозор иқтисодиёти талабларига ҳамоҳанг даражада ривожланмоқда. Айниқса, бу ерда саноат, қурилиш, транспорт, алоқа, хизматлар соҳаси ҳамда савдо, ташқи иқтисодий алоқалар, тадбиркорлик, меҳнат бозори ва ижтимоий соҳалар параллел равишда ри­вожлантирилишига катта эътибор бе­рилмоқда.
     Ўтган ҳисобот йилида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқаришни кенгайтириш, йирик ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш, янгиларини ишга тушириш, қайта ишлашни кенгайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш иш­ларини самарали тарзда йўлга қў­йиш­га муваффақ бўлдик. Бунинг натижасида барча жабҳаларда сезиларли даражадаги иқтисодий ўсиш суръатлари кўзга ташланди.
     Саноат маҳсулотлари ишлаб чи­қариш ҳажми солиштирма нархларда 1 трлн 230,7 млрд сўмдан иборат бўлиб, аввалги йилга нисбатан 118,2 фоиз ўсиш қайд этилди. Шунингдек, истеъмол моллари ишлаб чиқариш 125 фоиз, қишлоқ хўжалик маҳсулот­лари етиштириш 106,1 фоиз, қурилиш ишлари 111,3 фоиз, чакана савдо ай­ланмаси 123,8 фоиз, пулли хизмат кўрсатиш 119 фоиз ҳамда жами хизматлар ҳажми 114,3 фоизни ташкил этди.
Шаҳарда саккизта йирик ва 1490 та кичик саноат корхоналари фаолият юритмоқда. Ушбу корхоналарда маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажм­ларида муттасил равишда ўсиш тенденцияси кузатилмоқда. Шунга қара­май, айрим йирик корхоналарда маҳ­сулот ишлаб чиқаришда олдинги йил­га нисбатан ижобий ҳолат қайд этилмади. Жумладан, «Электрқурил­малари» корхонасида хомашё етарли бўлмаганлиги сабабли, режа 86,8 фоизга тенг бўлди, холос. Шунга ўхшаш бир қатор муаммолар ўз вақтида ҳал этилмаганлиги туфайли, «Наманганмаш» АЖда 89,5 фоиз, «Ўз Часис» МЧЖ ҚКда 75 фоиз, «Карбонам»да 35,4 фоиз ҳамда «Наманган тўқимачи» МЧЖда 94,4 фоизли кўрсаткичга эришилди.
     Қувонарлиси, маҳ­сулот экспорт қи­лувчи корхоналар сони ҳам йилдан-йилга кўпаймоқ­да. Хусусан, ўттиз­дан ор­тиқ ана шундай кор­хоналар томонидан ўтган йили жами 23 млн доллар миқдори­даги маҳсу­лотлар ва хизматлар экспорти амалга оширилди. Эътиборлиси, ҳу­дудий корхоналар амалга оширган экспорт­нинг 99,2 фоиздан зиёди тайёр маҳ­сулотлар улушига тўғри кел­моқда.
     Маҳсулотини хорижий бозорларга чиқараётган корхоналар томонидан 31 турдаги товар ва хизматлар экспорти йўлга қўйилиб, жорий йилнинг ўзида улар сафига яна еттита янги турдаги маҳсулотлар қў­шилди. Агар экспорт географиясига эътибор қаратадиган бўлсак, бундай давлатлар сони ҳам тобора кенгайиб бораётганини кўриш мумкин. Масалан, бу рўйхат яқинда Жанубий Корея, Ҳиндистон, АҚШ, Арманистон каби давлатлар ҳисобига 33 тага етди. Мазкур давлатларга мева-сабзавот маҳ­сулотлари ва декоратив қушлар экс­порт қилинди.
     Маълумки, мамлакатимизнинг иж­тимоий-иқтисодий ривожланиш давлат дастурларини тўлиқ амалга ошириш, ҳудудларда инвестициявий лойи­ҳаларни, кредит қўйилмалари ҳажми­ни кўпайтиришга жиддий эъти­бор бе­рилмоқда. Бу каби саъй-ҳаракатлар­ни қўллаб-қувватлаш ишларидан Наманган шаҳри ҳам четда қолаётгани йўқ. Мисол учун, шаҳарда 17 та тижорат банк филиаллари ва йигирмадан зиёд мини-банклар фаолият кўрсат­моқда. Мазкур банклар кичик биз­нес ва хусусий тадбиркорлик субъ­ект­ларини ривожлантиришда муҳим аҳа­мият касб этмоқда. Масалан, ўтган йили ана шу мақсадда жами 289,2 млрд сўмлик кредит маб­лағлари ажратилган бўлиб, бу борадаги режа 104 фоизга бажарилди. Бу жараёнда ай­ниқса, саноат соҳаси ало­ҳида эътиборда турибди. 2015 йилда мазкур соҳага 114,1 млрд сўм, яъни жами аж­ратилган маблағ­нинг 39 фоизи йўналтирилди. Шунинг­дек, қишлоқ хўжалиги, қурилиш, хизмат кўрсатиш соҳалари ва бошқа тар­моқларни ривожлантиришга ҳам етар­лича кредит маблағлари ажратилди. Якка тартибдаги тадбиркор аёллар ва улар раҳ­барлигидаги корхоналарни қўллаб-қувватлаш мақ­сад­лари учун жами 18,4 млрд сўм ёки ўтган йилга нисбатан 126 фоиз кўп кредитлар аж­ратилди. Маъ­лумки, мам­лакатимизда тадбиркорликни ривож­лантириш, бун­да ай­ниқса, хотин-қиз­лар ва эндигина коллежни битириб мустақил ҳаётга қа­дам қўя­ётган ёш­ларни ҳар томонлама қўллаб-қувват­лаш масалалари ҳа­миша диқ­қат-эъти­боримизда бўл­моқда. Шу мақ­садда, тадбиркорлик фаолиятини бош­лаётган касб-ҳунар коллежи битирувчиларидан 72 нафарига жами 1,1 млрд сўм кредит маб­лағлари ажратилди, натижада ўнлаб янги иш ўринлари яратилди.
     Қолаверса, 2015 йилда шаҳар бў­йича 133 та лойиҳа амалга оширилди. Енгил саноат йўналишида 72 та, озиқ-овқат йўналишида 20 та, қурилиш материаллари саноатида 21 та, чарм-пойабзал тайёрлаш йўналишида еттита, кимё ва нефть-кимё соҳасида битта, машинасозлик ва металлни қай­та ишлашда иккита, мебель ва қоғоз саноатида саккизта, фармацевтика йўналиши бўйича битта лойиҳа жорий қилинди. Ушбу лойиҳаларнинг амалга оширилиши натижасида 3433 нафар маҳаллий аҳоли вакиллари муқим иш ўринларига эга бўлди. Эътиборлиси, мазкур дастур доирасида фойдаланишга топширилган лойиҳа­лар ҳисобига вилоятда авваллари умуман ишлаб чиқарилмаган маҳсу­лот­ларни тайёрлаш йўлга қў­йилди.
     Шунингдек, «2015–2019 йил­ларда тайёр маҳсулотлар, бутловчи буюмлар ва материаллар ишлаб чиқариш­ни маҳаллийлаштириш» дастури дои­расида ўтган йили бешта ҳудудий та­сарруфдаги корхоналарда еттита ис­тиқболли лойиҳа амалга оши­рилди ва 7,9 млрд сўмлик маҳсу­лот ишлаб чиқарилди ҳамда 28 минг долларлик маҳсулот хорижий бозорга чиқарил­ди.
 
 Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.