(O´zbek) Mintaqalarda sanoat korxonalarini mutanosib joylashtirish mexanizmlari

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Минтақаларда корхоналарни жойлаштиришни рағбатланти­риш механизмлари бо­зор иқтисодиёти муноса­батлари бўйича қулайликлар яратиш, турли даражадаги имтиёзлар беришдан иборат. Жумладан, рағбат­лантириш механизмини бозор иқти­содиёти шароитида бевосита давлат корхоналарига, хусусий корхоналарга кенг қўллаш кўзда тутилади.
     Хориж тажрибаси ва республика­да қўлланилаётган жойлаштириш ме­ханизмларини умумлаштирган ҳол­да, иккита йирик йўналишга ажра­тиш мумкин. Булар жойлаштиришни рағ­бат­лантириш ва чегаралаш механизмидир. Корхоналарни жойлаштиришни чегаралаш механизми асосан маъ­мурий чоралар сифатида қўлланади. Ушбу механизм йирик шаҳар ва агломерациялар ривожланишини чеклаш ва экологик вазиятни юмшатишга қа­ратилган (1-расм).
 
14_2-uz
 
     Корхоналарни жойлаштиришнинг асосий механизмлари таркибига мам­лакатимиз ва минтақаларимиз­даги инвестицион дастурлар, шунингдек, тармоқ ва соҳаларни ўрта, узоқ муддатларда ривожлантиришнинг мақ­сад­ли дастурларини киритиш мумкин. Шу билан бир қаторда, корхоналарни жойлаштиришда шаҳарлар доирасида ишлаб чиқилган бош режаларга қатъий риоя қилиш мажбурияти белгилаб қўйилганини эътиборга олиш зарур.
     Саноат корхоналарини жойлаш­тиришни рағбатлантиришда минтақа­ларда инфратузилма объектлари қу­риш, кадрлар тайёрлаш, божхона им­тиёзлари бериш, хорижий давлат му­тахассисларини жалб қилиш учун қу­лайликлар яратишдан иборат. Бундан ташқари, солиқ, кредит, субсидия бе­риш бўйича имтиёзлар тизими қўлла­нилиши мақсадга мувофиқ. Бугунги кун тажрибасида рағбатлантириш ме­ханизмларидан эркин иқтисодий ҳу­дуд­лар, тех­нопарклар ва махсус сано­ат зоналарида қўллаш кенг тус олган.
     Умуман, жойлаштириш назариялари, тамойиллари ва механизмларини амалиётда қўллаш мамлакатимиз ҳудудларини параллел ривожлан­тиришга жуда катта ижобий таъсир кўр­сатади. Бу жиҳат ўз навбатида мил­лий жойлаштириш сиёсатини шакллантириш ҳамда ривожлантириш учун катта имкониятлар эшигини очиб беради. Минтақа­лар доирасида уларни ўзига хос хусусияти (ижтимоий-иқтисодий ривожланиш даражаси, табиий-иқти­содий салоҳияти ва бошқалар) корхоналарни жойлаштиришнинг такти­ка ва стратегиясини илмий асослашни талаб қилади.
     Ҳозирги кунда минтақаларда саноатни ривожлантириш ва жойлаш­тириш устувор йўналишлар қато­рига киритилган. Ушбу жараёнга таъсир кўрсатувчи омилларни чуқурроқ ўрганиш, уларни алоҳида ҳудудлардаги ўрни ва аҳамиятини белгилаш бугунги кундаги энг долзарб масалалардан бири сифатида тадқиқ этилмоқда.
     Бизнинг фикримизча, саноат корхоналарини самарали жойлаштириш­дан кўзда тутилган асосий мақсад, энг аввало, республикамиз минтақа­ларини турли хил маҳсулотларга бўл­ган талабларини қондириш, ишлаб чи­қариш ҳамда истеъмолчига етка­зиб беришдаги омилларни эътиборга олиш, минимал харажатлар сарфи ор­қали эҳтиёжларни қондиришдан иборат бўлиши лозим.
     Минтақаларда бозор муносабатини шакллантириш ва ривожланти­риш жараёни саноатни жойлаштиришга таъсир этувчи омилларнинг сон ва сифат жиҳатдан ўзгаришига олиб келиши табиий ҳол, албатта. Шунинг учун турли омилларни ишлаб чиқаришни жойлаштириш таъсирига қараб, уч гуруҳга бўлиш мумкин.
     Табиий ёки анъанавий омиллар гуруҳига минерал хомашё, ер, сув ва рекреация ресурслари, табиий иқлим шароити, минтақанинг географик жой­лашуви ҳамда экологик вазият киради. Ўзгарувчан иқтисодий омиллар эса, демографик ва меҳнат салоҳияти натижасида юзага келади.
     Минтақаларнинг ижтимоий-иқ­ти­содий ривожлантирилиши, иқтисо­диёт таркиби ва ихтисослашувининг шаклланиши, макроиқтисодий муҳит, инвестициялар жалб қилиш имконият­лари ҳамда тадбиркорлар учун қу­лай­ликлар яратилиши ва молиявий ресурслар жалб этилиши билан бевосита боғлиқ. Учинчи гуруҳга кирув­чи инфратузилма омиллари аҳа­мия­ти мунтазам ошиб бораётганлиги би­лан характерланади. Яъни, ижтимо­ий ишлаб чиқариш ва бозор инфра­ту­зилмаси, янги инновация ҳамда ин­формацион технологияларнинг сано­ат корхоналарини жойлаштиришда ўзига хос долзарб аҳамиятга эгалигини таъкидлаш лозим (2-расм).
 
14_1-uz
 
     Саноат корхоналарини жойлаш­тиришда минтақалар меҳнат бозори­даги талаб ва таклиф Ўзбекистон ша­роитида ўзига хос омил бўлиб хизмат қилади. Чунки, деярли барча минта­қа­ларда меҳнат салоҳияти юқори эканлиги, бу эса, ўз навбатида, кўп меҳ­нат талаб этадиган корхоналарни жойлаштириш учун энг мақбул қу­лайликни юзага келтиради.
     Илмий-техника тараққиёти ва ин­новация, информацион технологиялар саноат корхоналарини жойлаш­тиришда кўп тарафлама таъсир ку­чига эга. Биринчидан, ушбу омиллар инновацион ва илмий сиғими юқори иш­лаб чиқаришнинг ривожланиш дара­жасини белгилаб беради. Иккинчидан эса, қайта ишлаш саноатини хомашёга боғлиқлигини маълум даражада камайтиради. Учинчидан, са­ноат кор­хоналарини минтақаларда бир текис жойлашувини таъминлайди.
     Умуман олганда, инфратузилма омилига алоҳида гуруҳ сифатида қа­раш бежизга эмас. Чунки, бозор иқ­ти­содиёти мамлакатларида инфратузилмаларга саноатни жойлаштиришнинг энг асосий омиллари сифатида қаралади. Ушбу жиҳат Ўзбекис­тонда саноат корхоналарини жойлаштиришда, минтақаларни барқа­рор ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришда ҳам муҳим ўрин тутади.
     Ишлаб чиқариш ва транспорт ин­фратузилмасини ривожлантиришга берилаётган эътибор минтақаларда саноатни жойлаштириш учун қулай шароит яратиш ва тўғридан-тўғри хориж инвестицияларини жалб қилиш билан чамбарчас боғлиқ. Айниқ­са, транспорт омилини маҳсулот таннархини камайтиришдаги таъсири катта. Эксперт ва олимларнинг ҳисо­бига кўра, транспорт харажатларининг маҳсулот таннархидаги улуши металлургия саноатида 25–35 фоизни, қурилиш материалларини ишлаб чиқаришда 20–35 фоизни, машинасозликда 3–4 фоизни, тўқимачилик са­ноатида 6–7 фоизни ташкил қила­ди.
     Жойлаштиришнинг муҳим омиллари қаторига бозор инфратузилмаси объектларини жадал суръатлар билан ташкил қилиш киради. Улар мо­лия ва банк институтлари, лизинг, су­ғурта, биржа ва бошқа субъектлар бў­либ, корхоналарни моддий ва молиявий ресурсларини тезроқ айирбошлаш имконини яратади.
     Замонавий информацион технологиялар ва алоқа тизимини шакллантириш саноатни жойлаштиришда янги сифатли йўналишни очиб бер­моқда. Юқори технологияларга асос­ланган ва деярли чегараси бўлмаган информатикани қўлланилиши саноатнинг барча тармоқларида таркибий ўзгаришларга ва бошқарув тизимида тезкор қарор қабул қилишга олиб келади. Информацион ресурс­лар ва технологиялар алоҳида корхоналарни жойлаштириш бўйича аниқ таклифлар ишлаб чиқишга ёрдам бе­ради.
     Саноат корхоналарини жойлаш­тириш институционал ўзгаришларга, яъни хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай шароитлар яратилиши билан боғлиқ. Жумладан, қишлоқ жойларда кичик саноат корхоналарини жойлаштириш маҳаллий хомашё ресурсларидан, меҳ­нат салоҳиятидан унумли фойдаланишда ва бошқа бир қанча долзарб муаммоларни баратараф этиш­да қўл келади.
     Бозор муносабатлари шароитида янги корхоналарни жойлаштиришнинг асосий омили бўлиб молиявий ресурслар хизмат қилади. Асосий мо­лиявий ресурслар манбаи сифатида минтақалар инвестицион жозибадорлигини ошириш, хориж инвестицияларини кенг кўламда жалб қилиш, маҳаллий бюджетларнинг даромад базаларини кенгайтириш ва кичик корхоналарни жойлаштириш, аҳоли маблағлари ҳисобига инвестицион фаолликни ошириш, бюджетдан таш­қари жамғармалар ва халқаро молия ташкилотлари грантларидан унумли фойдаланиш кўзда тутилади.
     Минтақаларда саноатни жойлаш­тиришда макроиқтисодий муҳитнинг ўрни ошиб бораётганлигини таъкидлаш лозим. Жумладан, солиқ, бюджет, кредит ва пул сиёсати, истеъмол товарлари баҳоси шаклланиши, бож­хона тарифи, давлат инвестицияла­рини корхоналарни жойлаштиришда иқтисодий механизм сифатида қўл­лаш тартиби кучайиб бормоқда. Ус­лубият нуқтаи назаридан қараганда, корхоналарни жойлаштиришда бир томондан минтақаларнинг, иккинчи томондан, тармоқнинг ўзига хос хусусиятларини эътиборга олиш талаб этилади. Бу ерда гап, авваламбор, кор­хоналар, товарлар бозори ҳамда мин­тақаларни мажмуали тарзда ривож­лантириш ўртасидаги манфаатларни ўзаро мувофиқлаштириш тўғ­рисида кетаяпти.
     Корхоналарни ҳар бир тармоқ­нинг ўзига хос хусусиятларидан келиб чиққан ҳолда жойлаштириш, шу билан бирга, алоҳида омилларнинг мин­тақада тутган ўрни ҳамда аҳамиятини албатта эътиборга олиш лозим. Бу ўринда минтақанинг табиий-иқтисо­дий салоҳиятини тўлиқ ўрганиб чи­қиш, сўнгра корхонани жойлаштиришга энг катта таъсир кўрсатувчи омилларни аниқлаш жуда муҳим роль ўйнайди. Фарғона водийсида бундай омиллар қаторига сув ресурслари ва экологияни киритиш мумкин. Шуни таъкидлаш лозимки, айнан сув ва экология омилининг саноат корхона­ларини жойлаштиришдаги ўрни вақт ўтиши билан янада кучайиб боради.
     Сув билан боғлиқ экологик омилнинг саноатни жойлаштиришдаги аҳа­миятини қуйидагилар билан изоҳлаш мумкин:
     ● минтақада сув ресурсларининг чекланганлиги ва нотекис жойлашганлиги;
     ● Орол денгизи инқирози, яъни сув сатҳининг камайиш тенденцияси;
     ● сув истеъмол ҳажмининг тобора ошиб бораётганлиги;
     ● сув ресурсларини ҳимоя қилиш, янги оқова сувларини тозалаш қувватларини ишга тушириш;
     ● саноат корхоналарини жойлаш­тириш жараёнининг кучайиши муносабати билан сув билан таъминлаш ва ишлатилган сувни чиқариб таш­лаш тизимига эҳтиёж ортиши.
 
 Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.