(O´zbek) O‘zbekistonda turistik xizmatlarning rivojlanish omillari

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бугунги кунда турли минта­қалар ва давлатларда хал­қаро туристик оқимлар нотекис кўринишга эга эканлигини кузатиш мумкин. Туристик оқим­лар ер шарининг бир неча минтақа­ларида мужассамлаштирилган бўлиб, улар асосан минтақалараро характер ва кайфиятни намоён этади. Масалан, бу борада қуйидаги нисбатлар куза­тилмоқда: яъни, оммавий ёки гуруҳ­ли туристлар чет элга саёҳат қилув­чилар умумий сонининг 70–80 фоизини ташкил этаётган бўлса, қолган 20–30 фоизи эса яқин давлатларга саёҳат қилувчи индивидуал туристлардан иборат бўлмоқда.
     Рекреацион фаолият тури ва рек­реацион тизимнинг амалга оширувчи функциялари, одатда, санаторий-курорт ва даволаш муассасалари, турли туристик ташкилотлар ҳамда фитнес-клублар, шунингдек, корхоналарда хордиқ олиш учун махсус жиҳозланган хоналар (руҳий зўри­қиш­ни камайтириш кабилар) тушунилади. Кўрсатиб ўтилган муассасалар мажмуаси рекреацион муҳитни ташкил этиб, нафақат институт ва му­ассасалар мажмуаси, балки унинг иж­тимоий функциясини намоён этув­чи қадриятлар ва воситаларнинг бутун бир тўплами назарда тутилади. Етарли даражада режалаштириш ва бош­қаришнинг мавжуд эмаслиги туфайли рекреацион фаолиятни ривожлантириш табиий муҳитнинг бузилишига ва даромадларнинг кескин камайишига олиб келади. Бу эса, ўз навбатида, ҳудудий ташкил этишнинг экологик жиҳатдан асосланган режаларини ишлаб чиқишни тақозо эт­моқда.
     Маълумки, санаторий-рекреацион ҳудудларни бошқариш масалаларига мажмуали тарзда ёндашилгандагина мақом бериш масаласида му­ҳим ҳисобланган экологик вазиятни мувозанатга келтириш ва яхшилаш имкони туғилади. Бу эса, санаторий-курорт ҳудудлари, агросаноат ва рек­реацион мажмуалар ўртасидаги ўза­ро муносабатларни назорат қилиш, ди­намик тарзда ривожланаётган муво­занатлашган тизимни яратиш, катта ландшафт-иқлимий ва рекреацион салоҳиятга эга бўлган, ҳали қўшилма­ган ҳудудларни жалб қилиш ҳисобига рекреация фаолиятини сезиларли да­ражада кенгайтиришни юзага келтиради.
     Ҳудудларда яратиладиган рекреацион мажмуалар йирик хўжалик тар­моқларининг бўғинлари сифатида намоён бўлиб, улар ҳокимият органларининг эътиборини рекреацион индустрияни ривожлантиришга, объектларни ҳудуднинг ихтисослашувига мос равишда жойлаштириш ва ечим топишга қаратади. Табиий рекреацион ресурсларни ўзлаштириш, инфратизимни ривожлантириш, рекреацион маҳсулотни қайта ишлаш каби ҳудудлар учун долзарб вазифалар ечими давлат даражасидаги масала ҳисобланади. Маълум ҳудуднинг рекреацион мажмуасини яратишнинг муҳим асосларига табиий-иқ­лим шароитларининг ўрганилганлиги ва рекреацион амалиётнинг мавжуд анъаналари киради.
     Рекреацион хизматларга аҳоли­нинг меҳнат қобилияти ва соғлиғини тиклаш, дам олиш жараёнига бевосита алоқадорлик, истеъмолчи-рекреантларга ишлаб чиқарувчилар кўр­сатадиган хизматларни тақдим этишнинг мажмуали тизими сифатида таъриф бериш мумкин. Бунда рекреацион хизматларнинг ишлаб чи­қувчилари сифатида санаторий-курорт соҳасининг ихтисослашган кор­хо­налари хизмат қилади: санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, туристик базалар ва бошқалар. Шу нуқтаи назардан рекреацион хизматлар туристик хизматларнинг бир кў­риниши сифатида намоён бўлади.
     Туристик-рекреацион хизматлар мураккаб таркибли элемент ва сифатий тавсифларга эга рекреацион хўжалик, ҳудуднинг ишлаб чиқариш ва ноишлаб чиқариш объектлари мажмуасини ташкил этади. Ушбу хизматлар асосини санаторий-курорт­лар, муассаса-санаторийлар, пансионатлар, дам олиш уйлари, болаларни соғломлаштириш муассасалари, дам олиш базалари, шунингдек, тадбиркорлик мақсадларидаги турис­тик-спорт, туристик-экскурсион, ихтисослашган ва бошқа шахсий меҳ­мон­хоналар ташкил этади.
     Ўзбекистон табиати бой ва ранг-баранг бўлиб, мамлакатнинг турли ҳудудларида 200 дан ортиқ шифобахш ерости минерал сувлари ҳамда балчиқ манбалари аниқланган. Ушбу ерости сувлари кимёвий таркиби, тиббий-биологик ва бошқа хусусият­ларига кўра турли-туман бўлиб, улар асосида физиотерапевтик шифохоналар, санаторий-курортлар ва бош­қа соғломлаштириш муассасалари ташкил этилган. Масалан, Зомин, Чим­ён, Оқтош, Чортоқ, Ситораи Моҳи Хоса, Турон, Чинобод кабиларни қайд этиш мумкин. Ҳозирги пайт­да республикамизда 56348 тадан зиёд ўринга мўлжалланган жойлар бўйича номер фондига эга бўлган махсус санаторий, профилакторий ва дам олиш уйлари фаолият кўр­сатмоқда.
     Ўзбекистонда нафақат йилнинг ис­сиқ вақтларида, шунингдек, қиш ва куз мавсумида ҳам фаол дам олишни ташкил этиш мумкин. Чимёндаги қишки спорт-дам олиш мажмуаси бу­нинг ёрқин далилидир. Яъни, Белдир­сой оромгоҳида 1800–2000 м баланд­ликда куздан кеч баҳоргача қор спор­ти билан шуғулланса бўлади. Худ­ди шундай спорт оромгоҳла­рини Қаш­қадарё, Самарқанд ва Сурхондарё вилоятларида ҳам ташкил қилиш учун барча табиий шарт-шароитлар мавжуд.
     Ўзбекистонда туристик-рекреацион хизматлар бозори ривожланишида санаторий-курорт ва дам олиш масканларида сезиларли даражада ҳудудий бирликлар концентрацияси ва таклифининг дифференциацияси мавжудлигини кўрсатмоқда. Рекреацион туризмнинг таркибий қисми бўл­ган санаторий-курорт ва дам олиш масканлари ривожланишининг ҳо­зирги ҳолати бўйича ҳар бир вилоятнинг ўзига хос хусусиятлари фарқ­ланади.
     Ўзбекистон ҳудудларидаги санаторий-курорт муассасалари фаолиятининг аҳолига кўрсатаётган хизматларини қуйидаги гуруҳларга бирлаштириш натижасида ҳудудий бирликлар концентрацияси ва таклифининг дифференциацияси қай даражада эканлигини аниқлаш мумкин.Бунда ўта ривожланган вилоятлар қаторига Тошкент, Фарғона, Наманган, Тошкент шаҳри киради. Ривож­ланган вилоятлар қаторига Жиззах, Самарқанд вилоятлари, ўртача ривожланган вилоятларга Қашқадарё, Навоий, Сурхондарё вилоятлари ва кам ривожланган вилоятлар қаторига эса, Бухоро, Қорақалпоғистон Рес­пуб­ликаси, Андижон, Хоразм, Сирдарё вилоятлари киради.
     Ўзбекистон ҳудудларидаги санаторий-курортларда даволаниш хизматларининг яхши йўлга қўйилиши асосан ҳудудий бирликлар концентрациясида туризм соҳаси ривожланган шаҳарларга тўғри келмоқда. Так­лифнинг дифференциацияси нисбатан кам ривожланган вилоятлар қа­тори Бухоро, Хоразм каби тарихий ша­ҳарларга ҳам тўғри келаётгани, Навоий ва Сирдарё вилоятларида эса талаб тўла қондирилмай қолаётгани кузатилмоқда. Демак, ҳудудларда жой­лашган санаторий-курортларда даволаниш хизматларини кўрсатиш бў­йича ҳудудий бирликлар концентра­цияси нотекис ривожланмоқда. Шу билан бирга, санаторий-курорт муассасалари фондидаги ўринлар со­ни бўйича Тошкент, Наманган, Фар­ғона вилоятлари ва Тошкент шаҳ­ри, муассасалар сони бўйича ҳам улар устунлик қилмоқда. Бунда Са­марқанд вилояти эса бешинчи ўринни эгаллаб турибди.
     Ўзбекистонда кам ривожланган вилоятлардан Навоийда бешта санаторий-курорт ташкилоти, Жиззахда – тўртта, Хоразмда – тўртта ва Бухорода – учта, Сирдарёда аттиги иккита санаторий-курорт ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда.
     Санаторий-курортларда даволаниш ва дам олиш ташкилотлари хизматларига бўлган талаб ва таклифнинг дифференциацияси бўйича ҳу­дудий бирликларнинг концентрацияси юқори даражада эканлиги маъ­лум бўлмоқда. Айниқса, бу Тошкент, Фарғона, Наманган, Қашқадарё вилоятлари ҳамда Қорақалпоғистон Рес­публикаси мисолида яққол кў­ринади, чунки, ушбу вилоятларда ­Ўзбекистондаги жами санаторий-курорт ташкилотларининг 57 фоизи жойлашган бўлиб, қолган тўққизта вилоятга 43 фоиз улуш тўғри келади. Дам олиш ташкилотлари ҳудудий бирликлар концентрациясининг юқо­ри даражаси Тошкент шаҳри, Тошкент, Хоразм, Қашқадарё вилоятлари ҳудудларида республикамиздаги жа­ми дам олиш ташкилотларининг 70 фоизи жойлашган бўлиб, қолган 30 фоиз улуш 10 та вилоятга тўғри кел­моқда.
     Ўзбекистонда рекреация-соғлом­лаштириш объектлари етарли даражада бўлсада, аҳоли сони ортиб боришини ва келажакда хорижий давлат фуқароларининг дам олиш ва да­воланиш мақсадларида келишларини ҳисобга олганда мавжуд объект­лар барча рекреантлар талабини қон­ди­ра олмаслиги маълум бўлмоқ­да. Жумладан, Сурхондарё, Навоий, Анди­жон, Бухоро, Самарқанд ва Жиззах вилоятларида кўплаб санаторий, ку­рорт, пансионат, болалар шифохоналарини бунёд этиш учун имкониятлар мавжудлиги аниқланди. Агар бу минтақаларда тегишли рекреация инфратузилмалари ташкил этилса, мамлакатимиз аҳолиси соғлигини тиклаш имкониятлари кенгайишига ва хорижий туристлар оқими ошишига хизмат қилади.
     Мамлакатимиздаги санаторий ва соғломлаштириш ҳамда дам олиш масканларининг хизмат кўрсатиш им­кониятларини кенгайтиришда, турфирмаларнинг самарадорлигини оши­риш учун зарур бўлган чора-тадбирларни қўллаш талаб этилади. Турфирмаларнинг йўлланмалари асосида чет элдан келадиган туристларга да­волаш санаторияларида ва дам олиш жойларида қулайлик яратиш, уларни хал­қаро талабларга етказиш иқтисодий ва ҳуқуқий жиҳатдан ўз ечимини ку­тиб турган долзарб масалалар ҳисобланади. Ушбу масала ўзбекистон­лик фуқаролар учун ҳам долзарб бў­либ, фуқароларимизнинг аксарият қис­ми мавжуд пансионат, санаторий ва соғломлаштириш мас­канлари хизматларидан деярли фойдаланмайди.
Бизнингча, ушбу масалаларни ҳал қилишда рекреацион туризм фаолиятида янги имтиёзлар тизими ишлаб чиқилса, халқимиз ва чет элликларнинг қизиқиши кучаяди, бу, ўз навба­тида, мавжуд санаторий ва соғлом­лаштириш масканларидан самарали фойдаланишга ва натижада, турис­тик-рекреацион хизматлар соҳаси жадал ривожланишига олиб келади.

 

Зумрад УСМОНОВА,
мустақил тадқиқотчи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    1/2019
  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.