(O´zbek) Oziq-ovqat sanoatining eksport hajmlari ortmoqda

5/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Истиқлол халқимизга чексиз имкониятларни туҳ­фа этаётганини ҳар бир соҳадаги ўсиш ҳамда ривожланиш жараёнларида кўриб турибмиз. Мустақиллик йил­ларида халқимиз ҳаётида асрларга татигулик ўзгаришлар, янгиланишлар юз берди. Айниқса, жойларда давлат ва ҳудудий дастурлар асосида бозор муносабатларига босқич­ма-босқич ўтиш ва ижтимоий-иқти­содий соҳаларни тизимли ислоҳ қилиш масалаларига жиддий аҳамият қаратиляпти. Энг муҳими, барча со­ҳа­лар қатори озиқ-овқат саноатида ҳам янги чўққиларни забт этишга эри­шилмоқда. Чунки, иқтисодиёти­мизнинг бар­қа­рор ўсиши, ривожланиш истиқбол­лари, аҳоли турмуш даражаси ва си­фати кўп жиҳатдан маз­кур вазифалар амалга оширила­ётгани билан боғлиқ.
     Таъкидлаш лозимки, озиқ-овқат хавф­сизлиги республикамиз ижтимо­ий-иқтисодий сиёсатининг устувор йў­налишларидан бири сифатида қа­бул қилинганлиги боис, юртимизда аҳоли жон бошига нисбатан етиштирилаётган асосий турдаги озиқ-овқат маҳсу­лотлари – ғалла, гўшт, сут, тухум ва мева-сабзавотлар миқдори ҳамда қайта ишланган ҳажмлари кескин кў­паймоқда. Натижада, асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотларининг бар­часини ўзимизда ишлаб чиқариш кенг йўлга қўйилиб, озиқ-овқат мус­тақиллиги ва хавфсизлигига эришил­ганлиги халқаро миқёсда тан олиниб эътироф этилгани катта воқеа бўл­ди. Унинг асосий жиҳатлари илғор таж­риба сифатида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Жаҳон озиқ-ов­қат дас­тури томонидан ривожлана­ётган бош­қа мамлакатларга ўрганиш ва амали­ётда қўллаш учун тавсия этилди.
     Бундай салмоқли ишлар, самарали ислоҳотлар ўз навбатида, Жиззах вилояти ривожланишига ҳам сезиларли даражада таъсир кўрсатаётгани ҳар бир жабҳада кузатилаётган ижобий ўзгаришларда, дадил одимларда намоён бўлмоқда. Вилоят аҳли янги-янги марраларни эгаллаш йўлида фидокорона меҳнат қилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ, бугунги кун­га келиб Жиззах йирик саноат марказларидан бирига айланмоқда. Бунда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи­қариш саноатини ҳам алоҳида таъ­кид­лаш ўринли.
     Хусусан, вилоятда 2014 йилда озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чи­қариш­га ихтисослаштирилган 310 та корхона мавжуд бўлган бўлса, 2016 йилнинг ўтган даврида 450 га яқин корхона фаолият олиб бораётгани қайд этилди.
     Ҳудуднинг иқтисодий истиқбол­лари ҳақида сўз кетганида тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, саноат салоҳиятини юксалтириш ҳисобига ишлаб чиқаришни кенгайтириш бў­йича комплекс чора-тадбирлар изчил амалга оширилаётганини қайд этиш лозим. Хусусий секторга қаратилаёт­ган эътибор боис, кўплаб янги корхоналар ва хизмат кўрсатиш шохобчалари ишга туширилди. Жумладан, озиқ-овқат саноатида янги корхоналар ташкил этилиб, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, диверсификация­лаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича амалга оширилаётган ишлар кўлами йил сайин кенгайиб бормоқда.
     Шунингдек, аҳолини сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда тадбиркор ва фермерларга яратилаётган шароит, қабул қилинган қонун ва қарорларнинг ўз вақтида ижро этилиши ниҳоятда муҳим аҳа­миятга эга бўлмоқда. Ҳудудда озиқ-ов­қат маҳсулотлари етиштириш ва уни саноат асосида қайта ишлаш, юқори сифатли замонавий истеъмол маҳсу­лотлари миқдори ва турларини кў­пай­тириш борасида босқичма-бос­қич аниқ тадбирлар амалга оширил­моқда. Жумладан, соҳада юқори тех­но­логияга асосланган ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилиши, ўз нав­батида, маҳсулот турлари кўпайиши­га, бозор зарур истеъмол товар­лари билан бойишига, экспорт сало­ҳияти кенгайишига, импорт ҳажмла­рининг кескин қисқаришига сезиларли даражада таъсир кўрсат­моқда.
     Соҳани ривожлантиришдаги ижтимоий-сиёсий фаоллик, изланишлар, тадбиркорлик ва ишбилармонлик кўникмалари мунтазам рағбат­лан­ти­рилиб борилаётгани ҳам ўз са­марасини бермоқда. Қолаверса, замо­навий ва қудратли озиқ-овқат саноатини шакллантириш ҳамда мунта­зам равишда ривожлантириш учун республикамизда асосий эътибор ма­ҳаллий хом ашёларни қайта ишлашга қаратилмоқда. Ушбу мақ­сад­да ишлаб чиқаришни модернизация қи­лиш ва технологик қайта жи­ҳозлаш дастурлари амалга оши­рил­моқда. Ва­ҳоланки, жадал суръатларда ривож­ланаётган кичик бизнес ва хусу­сий тадбиркорлик ҳамда фермерлик ҳа­ра­катига эътибор юқори бўлаётгани бугунги кунда соҳада чуқур таркибий ва иқтисодий чора-тадбирлар қўлла­ниб, биринчи навбатда, аҳоли эҳтиёж­ларини ўзимизда тайёрланаётган озиқ-овқат маҳсулотлари билан қондириш кўз­да тутилмоқда.
     Иккинчидан, тармоқ корхоналарини олий ва ўрта махсус маълумотли муҳандислар ва малакали техник кадрлар билан таъминлаш ишлари тубдан яхшиланмоқда. Вилоятда амал­га оширилаётган иқтисодий ис­ло­ҳотлар жараёнида миллий иқти­со­ди­ё­ти­мизни янада ривожлантириш ме­ханизмлари йил сайин такомиллаш­тирилиб, ишлаб чиқарувчиларнинг жамиятимизда тутган мавқеи тобора мустаҳкамланиб, ижтимоий фаоллиги оширилмоқда. Уларнинг қонуний ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, та­шаббус ҳамда ғояларини рўёбга чиқа­ришга катта эътибор берилаётгани ҳамда аҳоли даромадлари таркибида тадбиркорлик фаолиятидан олинаётган даромадлар улуши тобора ортиб бораётгани ҳам чекка ҳудуд­ларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишида муҳим аҳамият касб этмоқда. Ша­ҳару қишлоқларимиз замонавий қиё­фа касб этиб, турмушимиз кун сайин обод ва фаровон бўлиб бормоқда.
     Бугун вилоятнинг қайси ҳудудига борманг, озиқ-овқат саноати жадал тараққий этишига салмоқли ҳисса қў­шаётган янги турдаги замонавий талабларга тўлиқ жавоб берадиган кор­хоналар фаолият олиб бораётганига кўзингиз тушади. Бундан 10 йил аввал вилоят бўйича атиги 80 га яқин озиқ-овқат маҳсулот­лари ишлаб чи­қа­рувчи корхона мавжуд бўлган бўлса, ҳозирги кунда уларнинг сони қа­рийб олти баробарга кўпайди. Янгиланиш ва ул­кан бунёдкорлик ишлари натижасида ҳар бир шаҳар, туман, қиш­лоқ ҳамда ма­ҳаллаларнинг тобо­ра чирой очаётгани тадбиркорларимиз, деҳ­қону фер­мерларнинг юксак салоҳия­тини намоён этмоқда. Жорий йилда вилоятда саноат салоҳиятини оширишга қаратилган дастурлар до­и­расида яна умумий қиймати 25 ­млрд сўмдан зиёд 95 та лойиҳа фойдаланишга топширилади ва 800 га яқин иш ўринлари яратилади.
     Мана шундай юқори технологияга асосланган ишлаб чиқариш корхоналари ташкил этилаётгани, маҳсу­лотлар тайёрлаш ва бозор зарур са­ноат ва истеъмол товарлари билан бойитилаётгани натижасида экспорт салоҳияти кенгаймоқда. Импорт ўрнини босадиган маҳсулотлар ишлаб чиқараётган корхоналар сафи кенгайиши уларга яратилаётган қулай шарт-шароитлар, берилаётган солиқ имтиёзлари, преференциялар билан бевосита боғлиқ. Айниқса, ишлаб чи­қариш ҳар тарафлама қўллаб-қувват­ланаётгани боис, ички бозорларимиз сифатли маҳсулотлар билан тўлиб бор­моқда. «Ўзбекистонда ишлаб чи­қарилган» белгиси остидаги ҳар томонлама қулай, тежамкор, сифатли ва арзон маҳсулотлар нафақат иш­лаб чиқарувчиларимиз ютуғи балки саноатимиз қувватлари ҳам ортиб бораётганидан далолат беради. Буларнинг натижасида мамлакатимизда иқ­тисодий ис­лоҳотлар ўзининг юқо­ри самарасини бераётгани ҳамда давлат дас­турлари ҳаётга муваффа­қи­ятли тат­биқ этилаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз.
     Масалан, 2014 йилда Жиззах шаҳ­рида фаолият бошлаган «Бону ширинликлари» масъулияти чекланган жамиятида тижорат банки кредитлари ҳисобига Германия ва Италия давлатларидан замонавий технологиялар олиб келиниб, ўша йилнинг ўзидаёқ тўрт млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди. 2015–2016 йилларда корхона фаолияти кенгайтирилиб, йилига 2000 тонна Европа стандартларига тўлиқ жавоб берадиган қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқариш қувватлари ишга туширилди. Агар 2015 йилда корхона томонидан аҳолига 6,5 млрд сўмлик маҳ­сулот етказиб берилган бўлса, жорий йилнинг ўтган даври давомида 7,0 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқа­рилишига эришилди. Келгусида ушбу маҳсулотларни қўшни давлатларга экспорт қилиш режалаштирилган.
     Бундан ташқари, вилоятда замонавий қайта ишлаш корхоналари ҳам­да озиқ-овқат маҳсулотларини сақ­лаш омборхоналари ташкил этиш бораси­да ҳам самарали ишлар олиб борил­моқда. Жумладан, биргина 2016 йилда қуввати қарийб 20 минг тонна­га тенг бўлган 40 га яқин қишлоқ хўжа­лиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари ҳамда сиғими қа­рийб 15 минг тонна бўлган 15 та совутгичлар ташкил этилмоқда.
     Шу ўринда Тошкент шаҳрида бўлиб ўтган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркасини ҳам алоҳида таъкидлаб ўтишимиз лозим. Ўзбекистон Респуб­ликаси Биринчи Президенти Ислом Каримов ташаббуси билан ташкил этилган мазкур ярмаркада қирқдан зиёд мамлакатдан халқаро савдо ташкилотлари, савдо-саноат палаталари, қишлоқ хўжалиги соҳасига ихтисослашган вазирлик ва идоралар, компаниялар, мамлакатимиз мева-сабзавотчилик соҳасида фаолият кўр­сатувчи корхоналар вакиллари иш­тирок этди.
     Бу муҳим тадбир нафақат юртимизнинг жаҳон ҳамжамиятида тутган ўрнини янада мустаҳкамлашга, балки аграр соҳани ривожлантириш, қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотларини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш, сақлаш ва аҳолига етказиб бе­риш бўйича олиб борилаётган самарали ишларни тўлиқ намоён этишга хизмат қилади. Энг муҳими, ўзимиз­да етиштирилаётган экологик тоза, си­фатли ва мазали мевалар, узум ва полиз маҳсулотлари чет эллик тадбир­корларнинг ҳам юқори эътиро­фига са­зовор бўлмоқда. Қиш­лоқ хўжалигида амалга оширилаётган исло­ҳотлар туфайли, хўжалик юритиш ме­ханизми тубдан янгиланиб, ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ер ўзининг ҳақиқий эгаси – тажрибали деҳқону фермерлар қўлига ўтганлиги агросаноат соҳаси жадал тараққий этишига катта йўл очиб берди. Жиззахлик деҳқону фермер, тадбиркорлар ушбу ярмаркаларда фаол иштирок этиб, ўзлари етиштираётган маҳ­сулотларни чет эллик ҳамкорларга ет­казиб бериш бўйича қулай имкониятларга эга бўлишди. Бунинг натижасида 76 млн долларлик шартнома имзоланди.
     Бундай чора-тадбирларни тизимли равишда йўлга қўйган субъектлар қишлоқларда кўп тармоқли фермер хўжалиги сифатида чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик каби бир қанча йўналишларни ҳам жадал ўзлаштиришга эришмоқда. Улар томонидан жаҳоннинг энг илғор техноло­гиялари асосида сифатли ва харидоргир озиқ-овқат маҳсулотлари иш­лаб чиқарилмоқда. Бу вилоятимизда озиқ-овқат саноати ривожи йилдан-йилга кенгайиб, аҳоли эҳти­ёжлари тўлиқ қон­дирилишига ҳамда экспорт ҳажм­лари ортиб боришига ижобий таъсир кўрсатмоқда.

 

 

Олимжон САТТОРОВ,
саноат бўлими бошлиғи

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.