(O´zbek) Arnasoy tumani

1-2/2018

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Бадиий асарда ёзилишича, номаълум одамларнинг тақдири сайхонлик, кимсасиз қумликлар билан боғланади. Улар бу ерларда яшашни тирикликнинг ягона риштаси сифатида қабул қила­ди. Йиллар ўтиб, уларнинг болалари, авлодлари шу кимсасиз манзилларга мослашади, гарчи беаёв ғаним қум балоси билан мунтазам курашишга тўғри келса ҳам. Зеро, Ватан, ота-она танланмайди. У Яратган томонидан инсон тақдирига битилади. Шунинг учун ҳам улар муқаддас, шунинг учун ҳам уларнинг қадри баланд.
     Мана шундай жаннатмакон юрт­нинг фарзанди бўлиш, меҳнатсевар, танти ва оқкўнгил кишилар қуршо­вида улғайиш бахт эмасми?! Онгу шу­уримизга, қалбимизга сингиб кетган, авлоддан-авлодга ўтиб келаётган қад­риятлар ва урф-одатлар билан ғурур­ланмай бўладими?
     Арнасой жаннатмакон юртимизнинг бир парчаси сифатида турли миллат ва элат вакиллари аҳил-иноқ яшаб келаётган ана шундай қад­риятлар ўчоқларидан бири ҳисобланади. Зеро, туман номида кўпмиллатлилик нафаси сезилиб туради. Бу ердаги «Ҳайдаркўл» (халқ тилида «Ай­даркўл», дейилади) Арнасойни Қозо­ғистон билан боғлаб туради. 1975 йил­да ташкил этилган туманнинг ил­гари туб аҳолиси бўлмаган. Манбаларга кўра қўшни туманлардан кў­чиб келган аҳоли шу ерда ўрнашиб қолган. Қозоқлар кўлни «арна» яъни, «сой» дейишган. Ўзбеклар унга «сой» сўзини қўшиши натижасида эса «Арнасой» сўзи келиб чиқ­қан. 40 йиллик тарихга эга туманда ўзбек, қозоқ, қирғиз, тожик, рус ва бош­қа миллат вакиллари ягона оила фарзандларидек аҳил-иноқ яшашмоқда.
     Истиқлол йилларида мамлакатимиз ҳудудларида замонавий массивлар, обод қишлоқлар, серфайз манзилларга рўбару келиш одатий ҳолга ай­ланди. Бундай бунёдкорлик, ободонлаштириш ишлари таг-замирида, албатта, ҳукуматимиз юритаётган ич­ки ижтимоий-иқтисодий сиёсатнинг нечоғли тўғри танланганининг натижаси десак, асло муболаға қил­маган бўламиз.
     Бугун мамлакатимиз ҳуқуқий-де­мократик давлат, эркин фуқаролик жамияти барпо этиш йўлидан дадил бормоқда. Демократик жамиятнинг эркин муносабатлар негизини белгилайдиган, миллий тараққиёт талаб­ларига тўла-тўкис жавоб берадиган Конституциямиз яратилгани, кўплаб қонун ва норматив ҳужжатларнинг қабул қилинаётгани муҳим аҳамият касб этмоқда.
     Мана шундай ижобий ўзгариш­лар ҳар бир ватандошимизга чексиз фахр-ифтихор ва шукроналик туйғу­сини инъом этмоқда. Бу эса бизни му­лоҳазага ундаши табиий. Энг аввало, республикамизда инсон манфаатлари ҳимоя қилинишига ҳамда ҳар бир жабҳада самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратилишига катта эътибор қара­тилди. Бу ўз навбатида, барча аҳо­ли қатламлари турмуш тарзи яхшиланишини, хизмат кўрсатиш сифати оши­рилишини таъминлаётган ҳуду­дий дастурлар ижроси билан боғ­лиқ. Президентимизнинг 2017 йил­ни «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили», деб эълон қилган­ларида ҳам ўзига хос рамзий маъно бор. Эндиликда «Халқ биздан рози бўлса, яратган ҳам биздан рози бўлади», деган ғояни амалга ошириш, халқи­мизнинг ишончини қозониш, унинг дарду ташвишлари, муаммоларини ўз вақтида ҳал этиш учун тинимсиз меҳнат қилишимиз, изланиш ва ташаббус кўрсатиб ишлашимиз лозим.
     Худди шу нуқтаи назардан қара­ганда, Арнасой туманида ҳам сезиларли даражадаги туб ўзгаришлар, яратувчилик, бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Яъни бугунги кунда туман иқтисодиёти ўсиб, аҳоли реал даромадлари муттасил ортиб бораётганини, оилаларнинг моддий фаровонлиги тобора ўсаётганини ку­затиш мумкин. Айниқса, ҳукуматимиз томонидан иқтисодиёт тизимини мо­дер­низациялаш, ислоҳотларни чу­қур­­лаштириш, ишлаб чиқаришни ри­вожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига қарати­лаётган юксак эътибор ­боис меҳ­нат аҳлининг тадбиркорлик имкониятлари кенгайиб бормоқда. Улар­га берилаётган амалий ёрдам, ярати­лаётган қулай имкониятлар эса иқтисодиёти­мизнинг таянч бўғинига ай­ланган ху­сусий секторнинг янада ри­вож топи­шига, тадбиркорлар сафи йилдан-йил­га кенгайиб, ялпи ҳудудий маҳсу­лот ҳажми ўсишига, истеъмол бозори рақобатбардош маҳсулотлар би­лан бойишига, жаҳон бозорида ўз ўр­ни­га эга бўлишига замин яратмоқ­да. Бу ишлаб чиқарилаётган ва етиш­тирилаётган маҳсулотларимизни на­фа­қат ич­ки, балки ташқи бозорда ҳам хари­доргир бўлишини таъмин­ла­моқда.
03_Berdiboyev1_uz     Туманда нафақат иқтисодий, балки ижтимоий, ҳуқуқий, маданий со­ҳаларда ҳам бир қатор ижобий ўзгаришлар юз бераяпти. Умуман ол­ганда, республикамизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар инсон манфаатлари, орзу-умидлари рўёбга чиқиши, озод ва обод Ватанимиз ҳар жиҳатдан равнақ топиши учун хизмат қилаётганини англаш, сидқидилдан ҳисса қўшишга интилиш қувонарли ҳол албатта. Бу жиҳат ҳам ижтимоий, ҳам иқтисодий омиллар билан боғлиқ эканлиги ҳар иккала жабҳанинг баравар ривожланишига катта йўл очиб бермоқда. Қолаверса, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2016 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2017 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига ба­ғиш­ланган маърузасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш му­ҳим аҳамиятга эга. Яъни ҳисобот йи­лида саноат ва қишлоқ хўжалигини ривожлантириш, йирик ишлаб чиқа­риш қувватларини модернизация қи­лиш, янгиларини ишга тушириш, кўп тармоқли фермерлик ҳаракатини кен­гайтириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувват­лаш ишларига жиддий эътибор бе­рилмоқ­да. Бунинг натижасида барча жабҳа­лар­да иқтисодий ривожланиш суръ­ат­лари барқарорлашди.
     Хусусан, аҳоли истеъмол молларининг умумий саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришдаги улуши 53,8 фоизга, жон бошига тақсимлаганда 825,5 минг сўмга тўғри келди. Саноатнинг етакчи тармоқларидан бири енгил саноатда тўқимачилик, пахта тозалаш, пойабзал, қурилиш материаллари, мебель ишлаб чиқариш ҳажм­лари кўпайди, озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалик маҳсулотларини қайта ишлаш жадал ривожланмоқда. Кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка кенг йўллар очиб берилиб, соҳа ривожига ҳамда аҳоли фаровонлигига хизмат қилувчи ташаббуслар қўл­лаб-қувватланмоқда. Натижада хусусий тадбиркорлик субъектлари улуши то­бора ортмоқда. Масалан, ҳисобот йилида саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 53,8 фоизни, қишлоқ хўжалиги 100,0 фоизни, қурилиш-пудрат ишлари 100,5 фоизни, чакана савдо 96,5 фоизни ва жами хизмат кўрсатиш улуши 99,0 фоизни ташкил этди.
     Бу каби муваффақиятлар аҳолини янгича фикрлашга ҳамда истиқболли ташаббуслар кўрсатиб сидқидилдан меҳ­нат қилишга ундамоқда. Энг му­ҳи­ми улар узоқни кўзлаб, мақсадли дастурлар асосидаги ҳудудий лойиҳа­ларни ишлаб чиқаришга самарали татбиқ қилмоқда. Бугунги кунда ишлаб чиқарилаётган озиқ-овқатнинг асосий қисми, саноат маҳсулотлари­нинг эса аксарият қисми тадбиркорларимиз ҳиссасига тўғри келаётгани фикримиз тасдиғидир. Ана шу омиллар туфайли, ижтимоий-иқтисодий кўрсаткичлар йил сайин ўсмоқда.
     Туман иқтисодиёти барқарор ривожланишида, ялпи ҳудудий маҳсу­лотлардаги улуши ортишида қишлоқ хў­жалиги муҳим ўрин тутади. Шу са­бабли соҳа самарадорлигини ошириш учун қулай муҳит, ҳуқуқий ва иқ­тисодий асослар, енгиллик ва имтиёзлардан унумли фойдаланилмоқ­да. Хўжалик юритишни молиялаштириш, кредитлаш, суғурталаш тизимини ҳамда маҳсулот, техника, ёқилғи ва минерал ўғитлар учун ўзаро ҳи­соб-китоблар бўйича янги меъёрлар татбиқ этилаётгани ўз самарасини бермоқда. Бугунги кунда қишлоқ хўжалиги корхоналарининг иқтисодий мустақиллиги кенгайди. Масалан, кўп тармоқли фермер хўжалиги томонидан қайта ишланаётган маҳсулотлар ҳам ички, ҳам ташқи бозорларга эркин кириб бориши учун барча йўллар очиб берилди. Бу ўз навбатида, хорижлик ҳамкорларнинг мамлакатимизда етиштирилаётган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларига бўлган қизи­қиш­ларини орттиради. Шунинг учун ҳам кўп тармоқли фермерлик ҳара­ка­тини устувор йўналиш сифатида ривожлантиришга қаратилган аниқ мақсадли ва тизимли хизмат кўрсатувчи инфратузилмаларни ривож­лантириш олдимизда турган энг долзарб вазифалар сирасига киради.
     Мустақиллик йилларида фермер хўжаликларининг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлашга, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга, ташаббус ва илғор ғоялари рўёбга чи­қиши учун катта эътибор берилмоқда. Бу эса уларнинг жамиятимизда тутган мавқеи мустаҳкамланиб, ижтимоий фаоллиги янада ошишига хизмат қил­моқда. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққан ҳолда фермерларнинг иж­тимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, иқтисодий ва ҳуқуқий билимларини юксалтириш, давлат ва жамият қури­лишидаги иштирокига ало­ҳида урғу берилмоқда. Бу каби чора-тадбирлар туфайли қишлоқ хўжалигида етиштирилган маҳсулотларнинг асосий қи­ми нодавлат сектори ҳис­сасига тўғри келаётганлиги ва иқтисодиёт­нинг аграр секторида мустаҳкам ҳам­да барқарор ривожланиш таъминланаётганини кузатиш мумкин. Яъни 2017 йил бўйича қишлоқ хўжалигида 197,3 млрд. сўмлик ялпи ҳудудий маҳсулот ишлаб чиқарилди ёки 2016 йилга нисбатан 100,8 фоиз ўсиш қайд этилди. Шу ҳисобдан давлатга 24,9 минг тонна ғалла етказиб берилди.
     Туман миқёсида инвестициявий лойиҳалар, кредит қўйилмалари ҳаж­мини кўпайтириш ишлари учун икки­та тижорат банк филиали томонидан 2017 йилда жами 10,3 млрд. сўмлик кредит ажратилди. Бундан ташқари, 2017 йилда 92 та лойиҳа амалга ошири­лиши натижасида қиймати 22,3 млрд. сўмлик ва 100 минг долларлик хорижий инвестиция ўзлаш­тирилиб, 353 та янги иш ўрни яратилди. Шундан саноатда 17 та, хизмат кўрсатиш ва сервис соҳасида 51 та, қишлоқ хўжа­лигида 24 та лойиҳа ишга туширилди. Инвестиция дастури бўйича 18,1 минг кв/м. тураржой (100,1 %), 27,9 км ичимлик суви (102 %) ва 3,5 км табиий газ тармоғи (100 %) тортилди. Қурилиш пудратчи ташкилотлар томонидан бажарилган ишлар ҳажми 15,4 млрд. сўмни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 92,2 фоизни ташкил этди.
     Ҳисобот даврида 23,0 млрд. сўмлик капитал қўйилмалар ўзлаштирилди, марказлашган маблағлар ҳи­собидан битта мактаб ва битта мактабгача таъ­лим муассасасида капитал таъмирлаш ишлари амалга оширил­моқ­да. Барча манбалар ҳисобидан жорий йил давомида 18,1 минг кв/м. тураржой, 27,9 км ичимлик сув, 3,5 км табиий газ қувури фойдаланишга топширилади. Шу билан бирга, 51 та савдо ва маиший хизмат кўрсатиш шохобчаси ишга туширилиши учун 13,1 млрд. сўмдан ортиқ капитал маб­лағ сарфланди ва 270 та янги иш ўринлари яратилди.
     2017–2018 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурига асосан, «Арнасой агробизнес» МЧЖда 1,5 млрд. сўм сарфланиб икки гектар ер майдонида иссиқхона ташкил этиш, «Арнасой пойабзали» МЧЖда йилига 200 минг жуфт пойабзал ишлаб чиқариш, 30,0 млрд. сўмлик кредит ҳисобига «Arnasoy gold tex» МЧЖда тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойи­ҳа­сини амалга ошириш ва 280 та янги иш ўрни яратиш кўзда тутил­ган. 2017 йилда «Узум шарбати» фермер хўжалигида сиғими 100 тонналик музлаткичли омборхона қу­риш ҳам­да мева-сабзавот маҳсулот­ла­рини экспортга йўналтириш ишлари амалга оширилади.
     Ўзбекистон Президентининг «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» давлат дастурининг ижроси бўйича 64,9 млрд. сўмлик чора-тад­бирлар амалга оширилди. Шу­нинг­дек, аҳоли бандлигига қара­тила­ётган дастурлар ҳам ўзининг ижобий нати­жаларини бермоқда. Айниқса, катта ҳаётга қадам қўяётган ёшлар, коллеж битирувчиларини иш билан таъминлашга жиддий эътибор берил­моқда. Мустақиллик йиллари давомидаги ижтимоий-сиёсий ва иқ­тисо­дий ис­ло­ҳотлар билан таништиришда дахл­дорлик ва шукроналик туйғула­ри­ни шакл­лантириш, «оммавий ма­даният»­нинг салбий таъсирларидан ас­раб-авайлаш, ёшларимиз­ни халқи­миз ва миллий қадриятла­римизга ҳур­мат ва садоқат руҳида тарбиялаш энг долзарб масалалардан бирига айланди. Бу йўлда ёш авлодни иш билан таъминлаш энг тўғри тадбир ҳисобланади. Яратилаётган иш ўринлари асосан, янги ишлаб чиқариш объект­ларини ишга тушириш, мавжудларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, кичик корхона ва микрофирмалар фаолиятини қўллаб-қув­ватлаш, хусусий тадбиркорликка кенг йўл очиш, уй меҳна­тининг барча шаклла­рига эътибор қаратиш, кооперация шартномаси асосида касаначилик, кўп тармоқли фермер хўжаликлари, бозор инфратузилмаларини ривож­лантириш ҳам­да ишламаётган корхоналарни қайта ишга тушириш му­ҳим аҳамият касб этади.
     Бу каби ўзгаришу ютуқларга астойдил бел боғлаган арнасойликларнинг меҳнатсеварлигига шубҳа йўқ. Уларнинг тадбиркорлиги, ўз юртини обод қилиш орзуси, ватанимизнинг иқтисодий қудратини ошириш ишти­ёқи, бахтли келажак қуришга бўлган эзгу интилишлари бунёдкорлик ва яра­тувчанлик ишларида намоён бўлмоқда.
     Дарҳақиқат, бу азму шижоат, юксак марраларни кўзлаб сидқидилдан меҳнат қилиш азал-азалдан халқимиз табиатига хос бўлган энг улуғ фазилатлардан бири ҳисобланади.
 
Жамолиддин БЕРДИБОЕВ,
туман ҳокими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.