(O´zbek) Egiluvchan bandlik shakllarining iqtisodiy taraqqiyotga ta’siri

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сўнгги йилларда ишсизлик масаласи геосиёсий вазиятга бевосита боғ­лиқлигини кўрсатмоқ­да. Бутун дунё иқтисо­дий инқирози мамлакатлар иқтисодиётига, миллий меҳнат бозори ҳолатига ҳам бевосита таъсир этмоқда. Бундай вазиятда мамлакатдаги ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитига мос ҳолатда иш билан бандликнинг мослашувчан шакл­ларини жорий этиш муҳим ҳисобланади. Жумладан, бандликнинг мос­лашувчан, эгилувчан шаклларини ривожлантириш иш билан бандлик муаммосини юмшатишга, ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳоли қатламла­рини иш ўринлари билан таъминлаш, даромад манбаини яратиш ва малакасини ошириб боришга имкон беради. Иқтисодий субъектлар учун эса, иш билан бандликнинг ностандарт турларини ташкил этиш ва хизмат кўрсатиш, корхона харажатларини оптималлаштиришга ёрдам беради. Қайд этилган жи­ҳатлар, ўз навбатида эгилувчан иш би­лан бандликнинг ривожланиш тенденциялари ва муаммолари бўйи­ча илмий изланишлар олиб бориш муҳимлиги­дан далолат беради.
     Бугунги кунда корхоналар самарадорлиги ва рақобатбардошлигини оширишда ходимларнинг иш вақти­дан унумли фойдаланиш, иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларини жорий этиш ва самарали бошқарув усулларини қўллашни талаб этади. Дунёдаги етакчи корхоналар тажрибасини ўрганадиган бўлсак, технологик жараёнлар, иқтисодий тарақ­қиёт туфайли корхонанинг фаолият самарадорлиги меҳнат бозори талабларига ҳамда ходимлар бошқаруви ва меҳ­нат муносабатларида рўй бераёган ўз­гаришларга тезкор мослашишни та­лаб этади. Инновацион ўзгаришлар шароитида фа­қат­гина ижодкор ва мослашувчан кадрлар иш ўринларини ташкил этиш­нинг эгилувчан шаклларини яра­тиши ва замонавий бош­қарув тузилмаларига мослашиши мум­кин. Замонавий бошқарув усуллари ва иш ўринларининг хусусиятлари хо­димлардан нафа­қат аниқ бир йўналиш­даги янги билим ва малакани эгаллаш­ни, балки шахсий ва психологик жи­ҳатдан янгиликларга тайёр бўлишни тақозо этмоқда.
     Эгилувчан меҳнат муносабатлари маълум бир иқтисодий тенденциялар ҳамда меҳнат бозоридаги ўзгариш­лар туфайли пайдо бўлган. Шу сабабли, меҳнат фаолиятини ҳамда меҳ­нат муносабатларининг эгилувчан шаклларини татбиқ этиш, корхоналарни бошқаришда қайси вазифа ва муаммоларни ижобий ҳал этиш­ни ўрганиш муҳим. Иккинчи то­мондан, меҳнатни ташкил этишнинг ушбу шакллари ходимлар учун қан­дай қулайликлар яратиши, қай даражада хоҳиш ва истакларга мос келишини таҳлил қилиш ҳам муҳим. Албатта, корхоналарда қулай меҳнат шароитлари яратилган тақдирдагина ўз олдига қўйган мақсадларга тўлиқ эришиш имконияти пайдо бўлади.
     Тадқиқотларда меҳнат ресурслари сифат даражаси иш билан бандлик даражаси ва аҳоли фаровонлигига бевосита таъсир этувчи омил сифатида ўрганилган. Шу билан бирга, дунё ҳамжамиятида инновацион тех­нологияларнинг ривожланиши ноанъанавий иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларига бўлган эътиборни оширмоқда. Иш билан банд­лик эгилувчанлигининг иқтисодий ри­вожланишдаги ўрни, ноанъанавий шакллари ривожланиши, уларни мил­лий меҳнат бозорига мослаштириш ва иқтисодий субъектлар фаолиятини тадқиқот объекти сифатида ўрганишга эътибор қаратилди.
     Меҳнат ресурслари ва тузилмавий ўзгаришлар технологик инновацияларнинг ривожланиши ва иқтисо­диётдаги тузилмавий ўзгаришларга мослашиб бориши зарур. Ривожланаётган давлатларнинг меҳ­нат бозоридаги вазиятга эътибор қа­ратадиган бўлсак, мавжуд ишсизликнинг асосий сабаби, бу – ишсизларнинг малакаси ва мавжуд иш ўринларининг малака талабларига мос келмаслигидир. Уш­бу ҳолат ишсизлардан мослашувчанликни ва ўзгаришларга мойил бўлишни талаб этади.
     Дунёда рўй бераётган глобаллашув жараёни туфайли, дунё бўйича ягона бозор шаклланаётганининг гу­воҳи бўлишимиз мумкин. Миллий кор­хоналарнинг фаолиятига бошқа давлатдаги корхонанинг таъсири, маҳ­сулот бозорлари кўлами кенга­йиб бо­риши, ишлаб чиқаришнинг замонавий технологиялари ривожланиши, товарларнинг ҳаётий даврийлиги қис­қариши ишлаб чиқарувчи­ларга бўл­ган тазйиқни кучайтирмоқ­да. Иш­лаб чиқаришнинг замонавий усул­лари, инновацион технологиялар қисқа ва узоқ муддатга ор­тиқча банд­ликни юзага келтир­моқда. Бу, ўз нав­батида, корхоналарда ишлаб чиқа­риш, меҳ­натни ташкил этиш усулларида қўлла­ниладиган технологияларни ўзгартиришни, кадрлар сиёсати ва ходимлар сонини ислоҳ қи­лишни талаб эта­ди. Юқори рақо­бат­чилик шароитида бозордаги мавқеи, ишлаб чи­қа­риш маромини сақлаш, мослашувчанлигини таъминлаш ишлаб чиқа­риш харажатлари ва ишчи кучини камайтиришни талаб этади. Бандликнинг эгилувчан шакллари қўллани­лиши корхоналар фаолиятида танг­лик юзага келган даврда ходимлардан воз кечмасдан уларнинг меҳна­тидан самарали фойдаланиш имкониятини беради.
     Ўзбекистон ва МДҲда эгилувчан иш билан бандликнинг ривожланиш ҳолатини таҳлил қилишда, энг аввало меҳнат бозори самарадорлигини ўрганиш мақсадга мувофиқ. Меҳнат бозори ҳолатини мамлакатдаги демографик вазият белгилаб беради. Агар, 2015 йил бошида МДҲда 282 млн киши истиқомат қилганини ҳи­собга олсак, бу кўрсаткич дунё аҳоли­сининг тўрт фоизини ташкил этади.
     МДҲ мамлакатлари миқёсида 2011–2014 йиллар мобайнида умумий аҳоли сони ўсиш тенденциясига эга бўлса ҳам, иқтисодий фаол аҳоли сони 0,5 фоизга қисқарган. Шу билан бирга, ишсизликнинг ўртача даражаси 6,2 фоиз, ва энг юқори кўрсаткич 2011 йилда 6,7 фоизни ва энг қуйи кўрсаткич 2014 йилда 6,1 фоизни ташкил этди. 2013 йилга қадар МДҲ бўйича ишсизлик даражаси пасайиб келган, фақатгина 2014 йилда ўсиш кузатилган. Ишсизликнинг энг юқори даражаси Арманистонда – 18,1 фоизни ва энг қуйи даражаси Молдовада тўрт фоизни ташкил этган. Иш билан бандлик даражаси 2012–2014 йил­лар мобайнида 0,2 фоизга па­сайган.
     Умуман олганда, МДҲ мамлакатлари бўйича иш билан бандлик даражаси 2015 йилда 65,2 фоизни, ушбу кўрсаткич Европа мамлакатларида 64,9 фоизни ташкил этган.
     МДҲ бўйича иш билан банд аҳо­лининг асосий қисми хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритади. Ушбу соҳада иш билан бандларнинг улуши 2000 йилда 53 фоиздан 2014 йилга келиб 61 фоизга ўсган бўлишига қа­рамай, Европа ҳамжамияти (73 %) ҳамда АҚШ (81 %)га нисбатан анча паст. Қишлоқ хўжалиги, овчилик ва ўрмон хўжалиги ҳамда балиқчилик соҳасида 2000 йилдаги 20 фоизга нисбатан 2014 йилда 15 фоизга паса­йишига қарамай, ривожланган дав­латлардаги кўрсаткичларга нисбатан юқори.
 
Nasimov1
 
     Ривожланган мамлакатлар таж­рибасига эътибор қаратадиган бўлсак, иқтисодий тараққий этиш аҳоли­нинг хизмат кўрсатиш соҳасидаги бандлик даражасини ошириб боради. Аҳолининг иш билан бандлигида хизмат кўрсатиш улушининг ортиб бориши ўз-ўзидан иш билан банд­ликнинг эгилувчан шакллари кенг­роқ қўлланилишига ва такомиллашиб бо­ришига олиб келади.
     Меҳнат бозоридаги таркибий ўзгаришлар билан бирга, МДҲ мамлакатларида иш билан бандликнинг эгилувчан шаклларига ҳам эътибор ошиб бормоқда. Бандликнинг эгилувчан шаклларининг бир тури сифатида аҳолининг мустақил иш билан бандлиги кўрсаткичи ҳисобланади. Статистик маълумотларга кўра, МДҲ мамлакатларида 2008-2014 йилларда Арманистон, Молдова, Украина ҳамда Ўзбекистонда аҳоли ўзини-ўзи мустақил иш билан таъминлаш кўрсаткичи ўсиш тенденциясига эга бўлди. Ушбу маълумотларга кўра, Арманистон, Молдова, Ўзбекистон, Қирғи­зистон, Қозоғистонда жами иш билан банд аҳоли сонида мустақил иш билан бандлик айрим ривожланган мамлакатларга нисбатан юқори ҳисобланади.
     Иш билан бандликнинг эгилувчанлик кўрсаткичларидан бири, бу – касаначилик. Бунга МДҲ мисолида қарайдиган бўлсак, тадқиқот йиллари давомида ушбу кўрсаткич ўсиш тенденциясига эга бўлди, аммо дунёнинг бошқа ривожланган ва ривож­ланаётган мамлакатларига нисбатан ушбу кўрсаткич паст даражада. 2015 йил 1 январь ҳолатига ушбу кўрсаткич иқтисодий фаол аҳоли таркибида 7,4 фоизни ташкил этган, холос.
     Касаначиликнинг афзаллиги шундаки, чекка ҳудудларда яшовчиларга қўшимча даромадларга эга бўлиш, мослашувчанлик ҳамда кенг ҳудудда фаолият юритиш имконини беришдир. Мамлакатимизда, МДҲ давлатларида касаначилик – уй меҳнати, оилавий бизнесга юқори эътибор қаратилиши ўз самарасини бермоқда.
     Бу борада ривожланган давлатлар тарихига эътибор қаратсак, 1970 йиллар бошидан иш билан бандликнинг эгилувчан шакллари қўлланиб келинган. Инқироз давридан сўнг корхоналар учун ўз мавқеини сақлаб қолиш, янги маҳсулотларни ишлаб чиқариш, янги технологияларни қўл­лаш, янги маркетинг сиёсатини қўл­лаш, ишлаб чиқаришни ташкил этиш­даги ислоҳотларни жорий этиш учун меҳнат муносабатларида такомиллашган усулларга эҳтиёж кучли бўл­ган. Биргина Европа Иттифоқида 1975 йилдан 1991 йилгача эгилувчан меҳ­нат муносабатларининг қўллани­лиши уч фоиздан 26 фоизгача ўсган. 1991 йилга келиб Голландия, Англия, Данияда бешта корхонадан бирида қис­қартирилган иш соати қўлла­нилган.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.