- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) «O‘zIA» – «ЭВУ» № 4/2016

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 14.10.2016 @ 14:37 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Журналнинг №4-сони Наманган вилояти ҳокимлиги билан ҳамкорликда тайёрланган бўлиб, мақолаларда вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий ҳаётидаги ижобий ўзгаришлар, ривожланиш даражалари акс эттирилган. Қолаверса, ҳудуднинг ишлаб чиқариш соҳасидаги барқарор ўсиш суръатлари, иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини модернизациялаш, мавжуд корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, замонавий технологияларга асосланган янги қувватларни ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш юзасидан амалга оширилаётган муҳим чора-тадбирлар хусусида салмоқли, мулоҳазаларга бой қатор туркум мақолалар эълон қилинган.
     Жумладан, «Иқтисодий салоҳият ва чексиз имкониятлар диёри» сарлавҳали бош мақолани ўқисангиз, Наманганда фаолият юритаётган юқори қувватли корхоналарда истиқболли лойиҳалар кенг кўламда  татбиқ этилиб, замонавий технологиялар асосида сифатли маҳсулотлар ишлаб чиқарилаётгани  борасидаги қизиқарли маълумотлар ўқувчини албатта, ўйлашга, мушоҳада қилишга чорлайди. Масалан, барча минтақаларда бўлгани каби Наманганда ҳам кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка иқтисодиётнинг мустаҳкам таянчи сифатида жиддий эътибор қаратилмоқда. Унинг ҳар тарафлама ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берилмоқда. Айни пайтда ушбу йўналишда 15700 дан зиёд субъектлар фаолият кўрсатаётгани, ўтган йили ЯҲМдаги улуши 80,2 фоизни ташкил этганини мамнуният билан тилга олиш мумкин. Аҳоли бандлигида бу кўрсаткич 83,4 фоизни ташкил этмоқда. Мазкур жумлалар ҳам турган гап-ки, муштарийни беҳад қувонтириб, тўлқинлантириб юборади.      
     Наманган шаҳрига бағишланган навбатдаги мақола ҳам бош мақоланинг мантиқий давоми бўлиб, унда муаллиф Наманган шаҳри қиёфаси ҳам йилдан-йилга кўркамлашиб, аҳоли турмуш даражаси юксалиб бораётгани, бу каби ижобий ўзгаришларни ҳар бир жабҳада кузатиш мумкинлигини, шаҳар илмий-техникавий ва меҳнат ресурслари салоҳиятидан самарали фойдаланган ҳолда бозор иқтисодиёти талабларига ҳамоҳанг даражада ривожланаётгани, айниқса, саноат, қурилиш, транспорт, алоқа, хизматлар соҳаси ҳамда савдо, ташқи иқтисодий алоқалар, тадбиркорлик, меҳнат бозори ва ижтимоий соҳалар параллел равишда ривожлантирилишига катта эътибор берилаётгани хусусида мамнуният билан алоҳида тўхталиб ўтади.  
     Шунингдек, Косонсой, Наманган, Поп, Уйчи, Чортоқ, Янгиқўрғон туманларига бағишланган мақолаларда ҳам ҳудудларда ишлаб чиқариш соҳаси тубдан ўзгариб ҳукуматимиз томонидан қабул қилинган қатор дастурлар ҳаётга муваффақиятли равишда татбиқ этилаётгани ҳамда амалга оширилаётган ислоҳотлар ўзининг кутилган натижаларини бераётгани, иқтисодиётни либераллаштириш, ҳар бир жабҳада рақобатбардошликни ошириш, экспорт салоҳиятини мустаҳкамлаш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш, юқори технологияли муҳим қувватларни ишга тушириш каби истиқболли лойиҳаларга қаратилаётган алоҳида эътибор эришилаётган муваффақиятларда ўз ифодасини топаётгани хусусида ажойиб фикрлар баён қилинган.  
     Журналнинг ушбу сонида ҳам ўзининг мақомидан келиб чиқиб мамлакатимиз иқтисодиётининг турли соҳалари ривожи ҳақида илмий қарашларини, таклиф ва тавсифларини илгари сурган олимларимизнинг туркум мақолаларига кенг ўрин берилган. Масалан, катта илмий ходим-изланувчи Мақсуда Атаниязованинг «Инновацион бандликни шакллантириш имкониятлари», катта илмий ходим-изланувчи Султонмурод Игамбердиевнинг «Инновацион банклар операцияларининг муҳим жиҳатлари», и.ф.д, профессор Давлат Кудбиев ҳамда мустақил тадқиқотчи Шерзод Кудбиевнинг «Касб-ҳунар коллежи битирувчиларини ишга жойлаштириш тизимини такомиллаштириш», иқтисод фанлари номзоди Шерзод Мустафақуловнинг «Ҳудудий инфратузилмани кластерли ёндашув асосида шакллантириш» каби мақолалар кўплаб илмий янгиликни ўзида мужассам этгани билан аҳамиятлидир.


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/ekonomika.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/ekonomika.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.