(O´zbek) Elektromagnit moslik: inson salomatligi va atrof-muhit muhofazasi garovi

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     «Ақлли» ва «симсиз» электроника маҳсулотлари, алоқа-ахборотлашти­риш воситалари кў­па­йиб бораётгани натижасида хонадонларимизда, кўча-кўйда атрофимизни кўринмас радио тўлқинлари тобора чулғаб олмоқда. Радио тўлқинларнинг инсон ҳаётига таъсири йўналишидаги тадқиқотлар 1950 йиллардан буён амалга ошириб келинади. Аммо, ҳали мазкур масала бўйича бирон тўхтамга, аниқ хуло­сага келингани йўқ. Ҳозирча ягона ху­лоса шуки, ҳар бир ҳодисага муно­сабат каби электрон воситалардан фой­даланишда ҳам меъёр ва ўзига хос мувофиқлик бўлиши керак.
     Айни шу мақсадда «электромагнит мослик», деган тушунча ва бу йў­на­лишдаги алоҳида илмий фаолият мавжуд. Электромагнит мослик – бир қанча электромагнит қувват тар­қатувчи электрон воситаларнинг яго­на электромагнит муҳитида бир-бирига халақит қилмасдан фаолият кўр­са­тишидир. Электромагнит мос­лик мавжуд бўлмаган тақдирда, радиоэлектрон воситалардан тарқаёт­ган радиошовқин ҳам муайян техникага тўлиқ имконият ва сифатда ишлашга халақит беради. Шунингдек, электрон воситаларнинг ўзаро ному­вофиқ таъсири атроф-муҳит ва инсон саломатлиги учун ҳам жуда хавфли.
     Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 21 ноябрдаги «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғрисидаги умумий техник регламентни тасдиқлаш ҳақида»ги қарори электромагнит во­ситалардан фойдаланиш чоғида инсон ҳаёти ва соғлиғи, юридик, жисмоний шахсларнинг ва давлатнинг мол-мулки хавфсизлигини таъминлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, шунингдек, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш, савдодаги техник тўсиқларни бартараф этиш, маҳсулотлар, ишлар ва хизматлар хавфсизлиги хусусида истеъмолчилар манфаатларини ҳи­моя қилишни кўзда тутади.
     Жамиятни электромагнит воситалардан фойдаланиш чоғида инсон ҳаёти ва соғлиғини ҳимоя қилиш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, табиий ресурслардан оқилона фойдаланишни таъминлаш мамлакатимиз­да ахборот-коммуникация технологияларини ривожлантириш ва фойдаланиш муҳим устувор вазифа сифатида қабул қилинган. Хусусан, 2009 йилда Ўзбекистон Республикасининг «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуни қабул қилинди.
     Қонун техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги, маҳсулот, ишлар ва хизматларнинг хавфсизлигига доир, уларда инсон ҳаёти ва соғлиғи учун зарарли бўлган моддалар, касаллик туғдирувчи унсурлар мавжудлиги, касаллик ташувчиларнинг кириб келиши ёки тарқалишининг олдини олиш, тиббиёт учун мўлжалланган буюмлар, тиббий техника ва до­ри воситаларини ишлаб чиқариш, қўл­лаш бўйича мажбурий талабларга тааллуқли ишларнинг бажарилишини, табиий ресурслардан самарали фойдаланиш, атроф-муҳит ифлосланишига йўл қўймаслик каби муҳо­фаза чоралари қўлланилишини таъминлайди.
     Мазкур қонуннинг 16-моддасида электромагнит мослашувчанлик маҳ­сулот ва хизматлар хавфсизлигини таъминлашга доир талаблар билан тенглаштирилган. Айнан шунинг учун ҳам, алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари со­ҳасида техник кенгаш томонидан 2015 йилдан бошлаб «Техник воситаларнинг электромагнит мослиги тўғри­сида»ги умумий техник регламентни ишлаб чиқиш бошланган эди.
     Техник воситаларнинг электромагнит мослигига ягона талабларни белгилаш техник тартибга солишнинг қуйидаги муҳим тамойиллари амалга оширилишини таъминлайди:
     ● республика ҳудудида техника воситаларидан хавфсиз ва халқаро стандартлар асосида фойдаланиш, уларни талаб асосида ишлаб чиқа­риш, олиб кириш ва улардан хавфсиз, самарали фойдаланиш;
     ● мамлакатимиздаги техник воситалар бозорига номувофиқ элект­рон воситаларининг олиб кирилишининг олдини олиш ва техник воситаларни ишлаб чиқаришда техник тўсиқларни бартараф қилиш.
     Техник регламентни тайёрлаш жа­раёнида халқаро тажриба ҳам яқиндан ўрганилди. Жумладан, ишчи гуруҳ Германия, АҚШ, Япония каби етакчи давлатлар, шунингдек, Евроосиё иқтисодий иттифоқи, Мустақил давлатлар ҳамдўстлиги мамлакатларининг техник регламенти билан танишди. Шу билан бирга, Европа Ит­тифоқининг «Электромагнит мослашувчанлик йўриқномаси»га алоҳида эътибор қаратилиб, техник воситаларнинг электромагнит мослигига ягона талабларни белгилашда энг са­марали усуллар ва билимлар уй­ғунлаштирилди.
     Ҳужжатда электромагнит товуш чиқарувчи ва ташқи электромагнит товуш таъсирида фаолият кўрсатувчи қурилмаларга тааллуқли талаблар кўзда тутилган. Техник регламент техник воситаларнинг электромагнит мослашувчанлигига, уларнинг қадоқ­ларига, уларни маркалашга, улардан фойдаланишга оид қўлланма ва ҳуж­жатларга, шу билан бирга, техник воситалардан фойдаланиш ва идентификация қилиш бўйича муайян талабларни ўз ичига олган.
     «Техник жиҳатдан тартибга солиш тўғрисида»ги қонуннинг «Техник рег­ламентларнинг мазмуни», деб номланган 17-моддаси талабларидан ке­либ чиқиб, регламентда маҳсулот­лар ва хизматлар хавфсизлиги тавсифлари, хавфсизлик талаблари белгиланаётган маҳсулотлар ва хизматларнинг тўлиқ рўйхати, атамаларга, ўров-идишга, тамғаларга ёки ёрлиқ­ларга ҳамда уларни акс эттириш қои­даларига ва маҳсулотни идентификация қилишга доир талаблар, инсон­нинг ҳаёти ва соғлиғига, атроф-му­ҳитга зарар етказилиши хавфини тад­қиқ этиш ҳамда баҳолаш усуллари бирма-бир кўрсатиб ўтилган.
     Мазкур ҳужжат 2017 йил 29 майдан бошлаб кучга киради. Шундан бошлаб, техник воситаларнинг элект­ромагнит мослигига нисбатан талаб­ларнинг мажбурийлигини бекор қи­лиш ва стандартлаштириш бўйича нор­матив ҳужжатларнинг қўлланили­ши ихтиёрий равишда амалга оширилади.
     Техник регламент кучга киришига қадар техник воситалар учун олинган сертификатлар қуйидаги муддатлар мобайнида амал қилади:
     ● серияли ишлаб чиқариладиган техник воситаларга берилган сертификатлар – ўзида кўрсатилган муддатгача амал қилади;
     ● муайян партиядаги техник воситалар учун берилган сертификатлар – маҳсулотларни шу партияси бозорда сотиб бўлингунига қадар.
     Техник регламентнинг давлат назорати Ўзбекистон Республикаси Ах­борот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, «Ўзстандарт» агентлиги ва бошқа ваколатли давлат органлари томонидан амалга оширилади.
 
 
Шуҳрат САТТАРОВ,
АТКР вазирлиги матбуот хизмати
мутахассиси

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.