(O´zbek) “O‘zIA” sug‘urta xizmatlari va lizing bozorining rivojlanishiga bag‘ishlangan maxsus sonni nashrga tayyorlamoqda

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

“ЎзИА” журнали таҳририяти Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси, Ўзбекистон суғурта бозориининг профессионал иштирокчилари уюшмаси ҳамда барча манфаатдор компаниялар билан биргаликда суғурта хизматлари ва лизинг бозорининг ривожланишига бағишланган махсус сонни нашрга тайёрламоқда.

МАХСУС СОННИНГ РЕЖАСИ.

Лизинг блоки.

  1. Лизинг бозори иштирокчилари ҳисобланган ташкилотлар фаолиятини тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий база.
  2. Лизинг тадбиркорликни ривожлантиришга кўмаклашиш усули сифатида.
  3. Иқтисодиётнинг лизинг қўлланиладиган соҳалари. Лизинг компанияларининг давлат ва ҳудудий ривожланиш дастурларидаги иштироки.
  4. Ўзбекистонда лизинг хизматлари бозорининг тузилмаси ва ҳолати.
  5. Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмасининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари.
  6. Тадбиркорларнинг иқтисодий ҳуқуқлари ва эркинликларини ҳимоялаш, мамлакатимиз ва чет эл компаниялари шериклик фаолиятининг Ўзбекистон лизинг берувчилар уюшмаси томонидан қўллаб-қувватлаш.
  7. Лизинг компаниялари томонидан қўлланиладиган замонавий бошқарув, маркетинг, менежмент технологиялари ва АКТ.
  8. Ўзбекистон лизинг бозорининг долзарб масалалари ва ундаги мавжуд муаммолар.
  9. Лизинг бозорининг фаолиятини такомиллаштиришнинг асосий йўналишлари, ушбу мақсадда «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да назарда тутилган тадбирлар.
  10. Мамлакатимизда лизинг бозорининг профессионал иштирокчиларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Лицензиялаш.
  11. Муваффақиятли лизинг компанияси раҳбари билан интервью.

Суғурта блоки

  1. Ўзбекистонда суғурта фаолиятини тартибга солувчи қонун ҳужжатлари. Қонун ҳужжатларининг асосий қоидалари суғурта фаолиятида тез-тез ишлатиб турилади;
  2. Суғурта мамлакатимиз молиявий инфратузилмасининг элементи сифатида. Суғуртанинг иқтисодий моҳияти;
  3. Ўзбекистонда ва чет элда суғурта хизматлари бозорининг тузилмаси, турли хилдаги хизматларни кўрсатувчи ташкилотлар. Суғурта фаолияти субъектлари;
  4. Суғурта фаолияти турлари. Қайси хизматлар турларидан энг кўп фойдаланилади;
  5. Тадбиркорлик фаолиятини суғурталашнинг ўзига хос хусусиятлари;
  6. Мамлакатимизда суғурта фаолиятини тартибга солувчи ва назорат қилувчи органлар;
  7. Мамлакатимизда суғурта бозорининг профессионал иштирокчиларини ташкил этиш ва давлат рўйхатидан ўтказиш. Лицензиялаш;
  8. Ўзбекистонда суғурта хизматлари бозорининг ҳолати;
  9. Суғурта бозориининг фаолиятини такомиллаштириш мақсадида «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили»да назарда тутилган тадбирлар;
  10. Мамлакатимиз компаниялари фаолиятини халқаро рейтинг агентликлари томонидан баҳолаш. Энг муваффақиятли компаниялар;
  11. Мамлакатимиз компаниялари томонидан илғор чет эл тажрибасидан фойдаланиш;
  12. Аҳолининг турли хилдаги суғуртага ва мамлакатимиз компанияларига бўлган муносабати;
  13. Суғурта соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш юзасидан таклифлар;
  14. Тармоққа хорижий инвестициялар. Мамлакатимиз суғурта бозорида йирик халқаро компаниялар иштироки.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • АФИША

  • Реклама

  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    Узбекистан, 100000, г. Ташкент, ул. Матбуотчилар, 32

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.