(O´zbek) G‘alla ishlab chiqarish barqarorligi va samaradorligini oshirishda innovatsiyaning o‘rni

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Республикамизда буғдой етиш­тириш ғаллачилик со­ҳасининг асосини ташкил этиб, халқимизнинг ризқ-рўзи, дастурхонимиз кўрки бўлган нон ва нон маҳсулотлари тайёрлашда қимматли хомашё ҳисобланади. Ғалла етиштириш ва уни қайта ишлаш қадим замонлардан бу­ён жамият ижтимоий ҳаётида му­ҳим ўрин тутиб, инсон организми эҳ­тиёжи учун доимий зарур бўлган углеводлар, оқсил ва бошқа фаол моддаларнинг табиий манбаи ҳамдир.
     Шунинг учун ҳам, дунёда озиқ-овқат муаммоси ўткирлашиб бораётган ҳозирги мураккаб шароитда ғал­лачиликни ривожлантириш, табиатнинг турли экстремал шароитларига чидамли, сифатли дон берадиган ғал­ла навларини яратиш, етиштирил­ган маҳсулотлардан тежамкорлик билан фойдаланиш, ғалла етиш­ти­ришга инновация ва инвестицияларни кенг кўламда жалб этиш, ғал­лани қайта ишлаш саноатини модернизациялаш каби масалаларни ҳал этиш долзарб вазифалар ҳисобланади.
     2014 йил 5–6 июнда Тошкентда «Ўзбекистонда озиқ-овқат дастурини амалга оширишнинг муҳим захиралари» мавзуида бўлиб ўтган халқа­ро конференцияда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти, БМТнинг озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти, Халқаро қишлоқ хўжалигини ривожлантириш фонди, Жаҳон банки, Ислом тараққиёт банки, нуфузли хал­қаро ташкилотлар ва молия институтлари вакиллари, дипломатик миссия раҳбарлари, АҚШ, Хитой, Жанубий Корея, Япония, Буюк Британия, Франция, Германия, Австрия сингари 40 дан зиёд мамлакатдан етакчи эксперт ва ишбилармонлар иштирок этди. Халқаро конференция­да Биринчи Президентимиз Ислом Каримов нутқ сўзлаб, «Ерларнинг экологик жиҳатдан бузилиши кимёвий моддалар, минерал ўғит ва пестицидларни тинимсиз ишлатилиши оқибатида янада кучаймоқда», деган эдилар.
     Бугунги кунда ғаллачилик маҳсу­лот­лари ишлаб чиқаришда тупроқ унумдорлиги ва ҳосилдорлигини оши­ришда органик ўғитлар, биофунгицид, биоўғитлардан фойдаланиш за­рурати янада долзарб масалага айланди. Ушбу зарурат ота-боболаримиз фойдаланган анъаналардан, яъни, полиз экинлари, сабзавот, мойли экинлар ҳамда дон маҳсулотларини кимёвий воситаларсиз етиштириш, жумладан, тупроқ таркибида гумус миқдорини кўпайтириш биринчи нав­батдаги асосий тадбирлардан бири бўлмоғи зарур. Бунинг учун биринчидан, маҳаллий ўғит жамғариш, ун­дан компост тайёрлаш, маҳаллий био­ўғит, биофунгицидлар тайёрлаш ва улардан фойдаланиш зарур.
     Фермер хўжаликларида ғаллачи­лик­ни ривожлантириш борасида олиб борилаётган ишларни ўрганиш мақ­садида Андижон вилоятининг Шаҳ­ри­хон туманидаги «Найнаво оқшо­ми» фермер хўжалигида сўровнома ўтказилди.
     Фермер хўжалиги ер майдонининг 20 гектарига ғалла экилган бўлиб, хўжалик ва дон корхонаси ўртасида гектаридан 36 центнер, жами 72 тонна буғдойни давлат эҳтиёжлари учун харид қилиш юзасидан контрактация шартномаси имзоланган.
     Фермер хўжалиги томонидан амалда гектаридан 56 центнер ёки жами 112 тонна ҳосил олинган. Давлат буюртмасидан ортиқча олинган 40 тонна ҳосилнинг бир қисми ишчи-ходимларга иш ҳақи сифатида тақ­сим­ланган, ички истеъмолга ишлатилган ва қайта ишланган. Фермер хўжалигининг юқори ҳосил олишида маҳаллий биоўғит ва биофунгицидлардан фойдаланиш муҳим омил бўлиб хизмат қилган.
     Ҳашарот ва зараркунандаларнинг ғалла ҳосилдорлиги пасайишига сабаб бўлаётгани, шунинг учун фермер хўжаликларида заҳарли химикатлардан фойдаланиш зарурати пайдо бў­лишига олиб келмоқда.
     Агарда ҳисоб-китоб қилиб кўриладиган бўлса, бир гектар майдонга 0,5 литр инсектицид ва гербицид қўл­ланилишини, бир литрини нархи 200 минг сўмдан 650 минг сўмгачани таш­кил этишини инобатга оладиган бўлсак, фермер хўжалигига ўртача сарф этиладиган кимёвий воситанинг умумий қиймати 2,5 млн сўмни ташкил этади. Бу эса, ғалла таннархининг оши­шига, хўжалик фойдасининг камайишига ва дон сифатининг ёмонлаши­шига олиб келади.
     Юқоридагиларни ҳисобга олиб, «Найнаво оқшоми» фермер хўжалигида зараркунанда ва ҳашаротларга қарши курашишда заҳарли кимёвий воситадан эмас, балки маҳаллий хом­ашёлардан, яъни зубтурм, ялпиз, рай­ҳон, исириқ, ёнғоқ, аччиқ қалам­пир каби ўсимликларнинг япроқ ва мевалари асосида тайёрланган препаратлардан фойдаланиб, бир гектар майдон ҳисобига сарф-харажатларни сезиларли даражада камайтиришга эришилган.
     Мазкур препарат маҳаллий хом­ашёлардан тайёрланган экологик соф биологик восита бўлиб, у кимёвий во­ситалардан бир неча баробар арзонлиги ва дон таркибига заҳарли таъсир қилмаслиги билан ажралиб туради. Шу билан бирга, бошқа за­ҳар­ли инсектицид ва гербицидларга сарфланадиган 2375 минг сўмлик маб­лағлар иқтисод қилиб қолинган­лиги унинг инновацион ишланма си­фатида не­чоғли аҳамиятли эканлигидан далолат беради.
     Фермер хўжалиги ғаллазорларига маҳаллий мутахассислар томонидан ишлаб чиқарилган экологик соф «Био­энергия-М» препарати қўлланган, бир литр препаратнинг нархи 8000 сўмдан, 20 гектар ғаллазорга жами 160 минг сўмлик препарат ишлатил­ган. Фермер хўжалиги раҳбарининг таъкидлашича, шу ҳисобидан гектаридан ўртача саккиз центнердан, жами 16 тонна қўшимча ҳосил олинган. Бу бозор нархида жами 19,2 млн сўм қўшимча даромад олиш имконини берган.
     Олтинкўл тумани «Истиқлол» илмий-экспериментал фермер хўжали­гида «Биоэнергия-М» препарати қўл­ланилганда «Андижон-4» кузги буғ­дой нави ҳосилдорлиги 65ц/га ет­ган ва ўсув даври 5–6 кунга қис­қарган. Шу тумандаги «Асадбек Туркистон» илмий-экспериментал ф/хўжалигида «Биоэнергия-М» препарати «Андижон-4» кузги буғдой навига қўллан­ганда вегетация даври 5–7 кунга қис­қариб, ҳосилдорлик 11,5 центнерга ошганлиги аниқланган.
     Қўрғонтепа туманидаги «Оқ сув» илмий-экспериментал ф/ хўжалигини 150 гектар ғалла майдонида буюртма бўйича гектаридан 32 цент­нердан, жами 480 тонна буғдой топ­шириш режалаштирилган. Фермер хўжалигида амалда гектаридан 40 центнердан, жами 600 тонна ёки режага нисбатан 120 тонна кўп буғдой олинган.
     Фермер хўжалиги қўшимча олган буғдой ҳосилини ички истеъмолига ишлатган, яъни ишчи-ходимларига тарқатган ва ўз тегирмонида қайта ишлаб, ишчиларини мавсум давомида иссиқ овқат билан таъминлаб кел­ган. Фермер хўжалиги қўшимча ҳо­силдорликка эришиш учун инновацион техникалардан унумли фойда­лан­моқда, ғалла майдонларига ҳай­дов ва ишлов беришда аммиакли селитра махсус ясалган агрегатда сепилади. Аммиакли селитра таркибида 85 фоиз азотнинг мавжудлиги ўсув­ни тезлаштириб, тупроқдаги зараркунанда ва ҳашаротларни йўқо­тади.
     Ғаллани экишда агротехникаларга риоя этиш, экиш меъёри, муддатига амал қилиш кўплаб муаммоларни бартараф этмоқда. Мазкур масалада яхши самара бераётган янги универсал сеялкада ҳам культивация қилиш, ҳам экиш ҳисобига гектарига 15 литр ёнилғи сарфланади. Анъанавий сеялкада эса, ҳайдов, чизел ва борона қилиш учун гектарига жами 40 литр ёки ўртача 30 гектар ғалла майдонига 1200 литр ёнилғи ишлатилади. Ёнилғи нархи ўртача 3000 сўм деб ҳисобланса, ёнилғининг умумий қиймати 3,6 млн сўмни ташкил этади, инновацион универсал сеялка билан экилганда эса ушбу майдонга 450 литр ёки 1,35 млн сўмлик ёнилғи сарф­ланиб, жами 2,25 млн сўм маблағ ва вақт тежаб қолинади.
     Яна бир инновацион технология­лардан бири – Американинг «Тримбил» компаниясининг универсал трак­тори бўлиб, у замонавий технология­лар билан жиҳозланган ва сунъий йўлдош орқали бошқарилади. Унинг афзалликлари ерни тайёрлаш лозим бўлган далани контур бўйича йўналиши киритилади ва трактор ҳайдов, культивация барча агротехник тадбирларни бажаради, қаерга ва қанча миқдорда ўғит бериш кераклиги дас­тур орқали амалга оширилади, бу эса ёнилғи ва вақтни тежаш имконини беради.
     Юқорида келтирилган соф экологик препарат ва технологиялардан фойдаланиш орқали экологик тоза нон ва нон маҳсулотлари билан аҳо­лини таъминлаш, яъни маҳаллий нав­ларни катта майдонларга экиш ҳисо­бига қўшимча даромад олиш, четдан уруғлик олиб келиш учун сарфланадиган валютани тежаш, замонавий, инновацион техника ва технологиялардан кенг миқёсда унумли фойдаланиш, ёнилғи, меҳнат сарфини камайтириш фермер хўжаликлари мо­лиявий барқарорлигини таъминлаш­да муҳим омил бўлиб хизмат қи­лади.
     Илмий-тадқиқот ишлари, истиқ­болли янги навларнинг яратилаётгани, деҳқонларнинг фидокорона меҳ­нати, фермерларнинг ғалла етиштиришдан манфаатдорлигининг ортиб бориши, ғаллачиликнинг моддий-тех­ника базасини мустаҳкамлаш, бу со­ҳанинг давлат томонидан қўллаб-қув­ватланаётганлиги республика ғалла­чилигини янги босқичга кўтариш им­конини бермоқда. Ўзбекистон ўз аҳо­лисини дон маҳсулотлари билан таъ­минлаб қолмасдан, балки хорижга ҳам ғалла экспорт қилувчи давлатлар сафига қўшилди.
     Айни пайтда республикада инновацион жараёнларни чуқурлашти­ришга ва инновация базасини мус­таҳкамлаш учун барча зарур ижти­моий-иқтисодий асослар мавжуд. Би­роқ, ғаллачилик тармоғини инновацион тартиб бўйича ривожлантиришга ўтказишда айрим муаммолар мавжуд, жумладан:
     ● биринчидан, фермер хўжалиги ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотла­рини қайта ишловчи субъектларнинг илмий-тадқиқот ишларига буюртма бериш ҳамда тадқиқотларни молия­лаштиришдаги иштирокининг сустлиги;
     ● иккинчидан, илғор инновацион технологияларни ишлаб чиқариш бўйича тадқиқот олиб бориш ва ил­мий-тадқиқотларни молиялаштириш­ни хўжалик субъекти ўзи амалга оши­ра олмаслиги;
     ● учинчидан, замонавий технологиялар, янги навлардан фойдаланиш бўйича маҳсулот ишлаб чиқарув­чилар ва қайта ишловчиларнинг етар­ли даражадаги билимга эга эмас­лиги;
     ● тўртинчидан, олий таълим ва илмий-тадқиқот институтлари олимлари томонидан тайёрланган инновацион ишланмаларда маҳсулот ишлаб чиқа­рув­чиларнинг талаблари етар­ли да­ра­жада қондирилмаслиги, улар ўр­та­сида узвий боғлиқлик йўқлиги.
     Келгусида ғаллачилик тармоғини инновацион асосда ривожлантириш учун қуйидаги чора-тадбирларни иш­лаб чиқиш ва амалиётга татбиқ этиш мақсадга мувофиқ, жумладан:
     ● фермер хўжаликларининг инновацион ишланмалари ва инновацион ғояларини молиявий қўллаб-қувватлаш ва ҳар томонлама рағбат­лан­тириш орқали амалиётга кенг кў­ламда жорий этиш;
     ● инновацион фаолиятни татбиқ этишни таъминловчи меъёрий-ҳуқу­қий базани шакллантириш ва мавжудларини такомиллаштириш;
     ● ғалла етиштириш агротехнологиясини оқилона йўлга қўйиш, ре­сурс тежовчи усулларни жорий этиш ҳамда маҳсулот таннархини пасайтиришга эришиш;
     ● сув ресурсларидан тежамкорлик билан фойдаланишни таъминловчи агротехнологияларни ишлаб чиқаришга жорий этишга устуворлик бериш;
     ● инновацион жараёнларни фаоллаштириш чора-тадбирларини амал­га ошириш ҳамда изчиллигини таъминлаш бўйича мониторинг тизимини йўлга қўйиш;
     ● инновацион маҳсулотларни ама­лиётга жорий этишни талаб даражасига етказиш ва уни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш механизмини янада такомиллаштириш;
     ● ғаллачиликда инновацион йўналиш ва инновацион маҳсулот борасида аниқ маълумотлар базасини шакллантириш ва тизимлаштириш, улардан фойдаланиш механизмини соддалаштириш;
     ● ғаллачилик фермер хўжалиги раҳбарларининг инновацион йўналиш, инновацион фаолият ва инновацион маҳсулотлардан фойдаланиш борасидаги билимини ошириш, уларнинг инновацион муҳитга қара­тилган дунёқарашини кенгайтириш ва бош­қалар.
     Хулоса қилиб айтганда, юқорида­ги таклифлар асосида мақсадли давлат дастурини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш-ғаллачилик тар­моғида илмий сиғимли инновацион технологияларни қўллашга ва ишлаб чиқариш самарадорлигини оширишга ҳамда соҳани барқарор ривожлантиришга кенг йўллар очиб бериши мумкин.
 
 
Умир ХАЛИЛОВ,
ҚХИИТИ катта илмий ходими

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Скоро

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.