(O´zbek) Hunarmandlari ko‘p el – ko‘ngli hamisha to‘q el

1/2019

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Каштачилик, зардўзлик, заргарлик, ўймакорлик, ҳайкал­та­рош­­лик буюм-жиҳозлари моҳир ва тиниб-тинчимас ҳунарманд­ларимизнинг машақ­қат­ли ва ҳалол меҳнатлари маҳсу­лидир. Улар нафақат ҳамюртлари­мизни, балки хорижлик амалий санъат ихлосмандларини ҳам доимо ўзига ром этиб келган. Юртимизда изчил олиб борилаётган туб исло­ҳотлар эса ижтимоий ҳаётимизнинг барча жабҳа­лари қатори ҳунарманд­чилик ҳам жадал равнақ топишида муҳим аҳа­мият касб этмоқда. Президентимизнинг 2017 йил 17 ноябрдаги «Ҳунар­мандчиликни янада ривож­лан­ти­риш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қув­­ватлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги фар­мони бу борада дастуриламал ҳужжат вазифасини ўта­моқда. У ай­ниқса, оилавий тадбиркорлик шак­лида ҳунар­мандчилик би­лан шуғулланаётган­ларга янада кенг имкониятлар эшигини очди. Қо­лаверса, халқ амалий санъати янги босқичга кўтарилишига ва аҳоли да­­­­­­ромадлари ошишига туртки бўлди.
     Зеро, халқимиз азал-азалдан ҳу­нар ўрганиб, ранг-баранг буюм-идиш­лар ясашни, кундалик турмушда асқотадиган жиҳозлар тайёрлашни, шу зайл жамиятга наф келтиришни умри боқий қадриятларимиздан бири деб билган. Ҳунармандчиликнинг муайян йўналиши бир оила вакилларининг асосий машғулотига айланиши натижасида бой тажрибага эга ҳунармандлар сулоласи шаклланган ва жойларда ўзига хос ҳунарманд­чилик мактаблари пайдо бўлган.
Бугунга келиб мамлакатимиз ҳу­нармандлари турли-туман буюмлар ва товарлар ишлаб чиқарадиган, ишлар бажарадиган ва хизматлар кўрсатадиган йўналишлар сони 25 тадан 34 тага етди. Энг муҳими, бу соҳа маҳ­сулотлари юқори сифатга эгалиги, бадиий жиҳатдан юксаклиги, табиийлиги ҳамда ўзида миллий анъаналаримиз ва тарихий-маданий қад­риятларимизни уйғунлаштиргани билан кескин ажралиб туради. Ҳозир табаррук кўҳна қадамжоларимизга ва диққатга сазовор бошқа гўшаларимизга ташриф буюраётган хорижлик сайёҳлар ҳунармандларимиз қўл меҳнати ила яратилган мўъжизалар қаршисида лол қолишмоқда. Уларнинг бетакрор истеъдодига, юксак диди ва маҳоратига тан беришмоқда. Биз бундан ҳар қанча қувонсак ар­зийди ҳамда ўша маҳсулотлар Ўзбекистоннинг ташриф қоғозига ва туризм брендига айланди, десак асло муболаға бўлмайди.
     Сўнгги пайтларда уюшмамиз миллий ҳунармандчилик маҳсулотларини экспорт қилиш ва ҳунармандлар фао­лиятини янада ривожлантириш мақ­садида қатор хайрли ишларга қўл урмоқ­да. Чунончи, ўтган йили Ҳин­дистон, Хитой, Россия, Франция, Греция, Италия, АҚШ, Украина, Германия, Тожикистон, Қозоғистон, Туркманистон каби йигирмадан ортиқ давлатларда ўт­казилган кўргазма, ярмарка, фестиваль ва савдо-кўргазмаларида 220 нафардан зиёд ўзбек ҳунар­мандлари иштирок этишди. Улар ўзлари қат­нашган ўттиздан зиёд тадбир жараёнида 50 мингга яқин ҳунар­мандчилик маҳсулотларини сотиб, жами 671200 АҚШ доллари миқдо­рида даромад орттиришди. 24 нафар ҳунармандга эса 13–15 июль кунлари АҚШнинг Санта-Фе шаҳрида уюштирилган «Халқ амалий санъати хал­қаро бозори» фестивалида қатна­шишлари учун амалий ёрдам кўрсатилди. Натижаси чакки бўлмади. Улар уч кун мобайнида умумий қиймати 451 минг долларлик миллий ҳунар­мандчилик маҳсулотларини сотишга эришдилар. Пировардида тадбирда ўз маҳсу­лотларини намойиш қилган 30 дан ортиқ давлат вакиллари орасида биз­нинг ҳунармандларимиз маҳсу­лотлар реализацияси бўйича энг юқори ўринни эгалладилар.
     Давлатимиз раҳбари 2017 йил 17 ноябрда имзолаган «Ҳунарманд» уюшмаси фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғ­рисида» қарорга мувофиқ Савдо-саноат палатаси ҳамкорлигида ҳу­нар­мандчилик маҳсулотларини олис ту­манлар (шаҳарлар)дан харид қи­лиш ва келгусида йирик шаҳар­ларда сотиш ҳамда экспорт қилишга кўмаклашиш мақсадида «Ҳунарманд» уюшмаси қошида «Craft and Art» масъулияти чекланган жамияти тузилди. У МДҲ мамлакатларидаги санъат галереялари ва савдо уйлари билан ўзаро келишувларга эришиб, 44 минг АҚШ доллари миқдоридаги миллий ҳунармандчилик маҳсулот­ларини экспорт қилди. Қўшимча равишда жами қиймати 31 минг АҚШ долларига тенг ҳунармандчилик маҳ­сулотларига буюртмалар олди.
     Россиянинг Қозон ва Калининград шаҳарларидаги бир нечта санъат галереяси ва савдо марказида ҳам миллий ҳунармандчилигимиз маҳсу­лотлари савдосини ташкиллаштириш бўйича музокаралар олиб борилди. Шунинг самараси ўлароқ, 2018 йили деярли 49 минг долларлик маҳсулот етказиб берилди. 22–23 сентябрь кунлари Тошкентнинг Сайилгоҳ кўчасида «Ўзбекистон совғалари» Биринчи республика кўргазма-савдоси ўтказилди. Дастлабки натижаларга кўра унда миллий ҳунармандчили­гимиз маҳсулотлари 520 миллион сўмга ва 100 минг доллардан ортиқ маблағга сотилган. Бинобарин, бундай тадбирлар ҳунармандларимиз маҳсулотларини кенг тарғиб этишнинг муҳим омиллари сирасига киради.
 
 
 
Ушбу мақола тўлик матнини журналнинг босма версиясида ўқинг.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.