(O´zbek) Innovatsion bandlikni shakllantirish imkoniyatlari

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Ушбу мақолада хорижлик ва маҳаллий иқтисодчи олимларнинг ёндашувлари асосида инновацион бандликнинг шаклланиш хусусиятлари ба­ён қилинган. Ўзбекистон Республикаси ҳудудларида инновацион банд­ликни шакллантириш имкониятлари таҳлил қилинган, ҳудудий меҳнат бозорлари инновацион фаоллик даражасига қараб гуруҳларга ажратилган, инновацион турдаги бандликни мик­родаражада баҳолаш методологияси таклиф этил­ган ҳамда республика корхоналари бўйича «инновацион» иш билан банд­лик индекси ҳи­собланган.
     Ҳозирги даврда иш билан банд­лик тизимининг ўзига хос хусусиятлари, белгиларини тўлиқ ва аниқ ифода этувчи янгича «матрица» асосидаги лойиҳани ишлаб чиқиш та­қозо этил­моқда. Институционал ёндашув корхоналарда меҳнатни ташкил қилишни таҳлил қилиш орқали ички меҳнат бо­зори механизмлари ишлашини тад­қиқ қилишга имкон бе­ради. Иш билан бандлик таҳлилига институционал ён­дашув «ишчи-иш берувчи» муносабатлари барқарор­лигини таъминловчи ва кафолатловчи меҳнат шартномаларига алоҳида эътибор беришни назарда тутади. Ушбу шартномалар таҳлили узоқ муд­датли меҳнат хизматлари алмашинуви воситаси сифатида ноаниқ шарт­номалар назариясида янгилик ҳисобланади.
Юқорида қайд этилган ёндашувларнинг ҳеч бирида иш билан банд­лик категорияси моҳиятининг таҳ­лили комплекс равишда ўрганилмаган. Балки, унинг ташқи намоён бўлиш шакллари ва ўзаро боғлиқлигига эътибор қаратилган. Мазкур назарий концепциялар бўйича тадқиқотчилар ўртасида «иш билан бандлик» категорияси тўғрисида турлича қарашлар мавжуд. Шунингдек, «унумли иш билан бандлик», «оптимал иш билан бандлик», «оқилона иш билан банд­лик», «самарали иш билан бандлик» ҳақида ҳам ягона тўхтамга келинган эмас.
     «Инновацион иш билан бандлик»­нинг моҳиятини аниқлаш учун инновация категориясига мурожаат қилиш лозим. Инновация тушунчасининг нис­бийлик нуқтаи на­заридан кўриб чи­қиш унинг ягона кўринишдаги таърифи мавжуд эмас. Адабиётларда инновациянинг моҳиятини аниқлаш­да икки хил ёндашув кенг тарқалган: би­ринчидан, ижодий фаолият натижаси (маҳсулотлар, технологиялар, усуллар); иккинчидан, янги, самарали маҳ­сулотлар, ёндашувлар, тамойил­ларга кириш жараёни тушунилади.
     Бизнинг фикримизча, инновациянинг ҳозирги кундаги тушунчасига технологик янгиликларни киритиш мумкин. Хусусан, инновацион жараёнларнинг кенг миқёсдаги моҳияти институционал, ташкилий ва бошқа­рувни ўз ичига олади. Инновациянинг замонавий назариясида унинг тўрт асосий гуруҳи ажратиб кўрсатилади:
     ● якуний маҳсулотлар ёки хизматлардаги ўзгаришлар;
     ● янгиларини яратиш ва мавжуд технологик жараёнлар ва жиҳозлар, воситалар, материалларни такомиллаштириш;
     ● комплекс ташкилий-таркибий янгиликлар, бошқаришнинг янги усул­лари ва воситаларидан фойдала­ниш;
     ● кадрлар хизмати ва ижтимоий-психологик муносабатлар соҳасида янгиликлар, меҳнат жамоаларида персонални танлаш, моддий ва маънавий рағбатлантириш, психологик муҳитни яхшилаш шаклларини такомиллаштириш.
     Инновацион иш билан бандлик категорияси ибораси таҳлилига кўра, у назарий ва предмет-амалий кўринишдаги фаолиятларнинг бирикиши сифатида аниқланади.
     Ўзбекистон ҳудудларида инновацион иш билан бандликни шакллантиришнинг барча имкониятлари ва шарт-шароитларини гуруҳлар бўйи­ча қуйидагича тизимлаштириш мумкин:
     ● иқтисодий шарт-шароитлар (мин­тақанинг ресурслар ва иқтисо­дий са­лоҳияти). Хусусан, ресурслар билан таъминланганлик, технологиялар со­ҳаси ва иқтисодиёт таркиби, асосий фондлар, ихтисослашув ҳамда «иқти­со­диётни интеллектуаллаштириш» даражаси, меҳнат унумдорлиги; инвестицион ва инновацион фаоллик; ахборот комплекси ривожланиши; давлат ва маҳаллий бюджет ҳолати; кичик бизнес ривожланиши; меҳнат бозори ва бошқалар. Бунда ишсизлик даражаси кўрсаткичини тан­лаш ҳам муҳим. Унинг муҳимлиги, бир томондан, минтақаларда янги иш ўринларини ташкил этиш жараёни ва ишлаб чиқариш ҳажмининг қисқаришини, иккинчи томондан эса иқтисодий фаолликни кенгайтириш учун иш билан банд бўлмаган ресурс­лар мавжудлигини акс эттириши;
     ● демографик ва ижтимоий шарт-шароитлар (аҳоли таркиби ва инсон салоҳияти сифати, миграцион фаоллик, ижтимоий соҳа ҳолати);
     ● сиёсий шарт-шароитлар (сиёсий вазият, аҳолининг сиёсий ва фу­қаролик фаоллиги ва бошқалар);
     ● институционал шарт-шароитлар (минтақада меҳнат бозори ва иш билан бандлик ҳолатига таъсир этувчи асосий институтларнинг фаолият кўрсатиши);
     ● ижтимоий-маданий шарт-шароитлар (аҳолининг ўзгарувчан иқти­содий вазиятга мослашишга тайёрлиги ва қобилияти, уни касбий ўзгаришларга йўналтириш, иш билан банд­лик турлари ва шакллари, инсон ка­питалини жамғариш ва бошқалар).
     Ўзбекистон Республикаси ҳудуд­ларида инновацион турдаги иш билан бандликни шакллантириш имкониятларини таҳлил қилиш учун ҳу­дудлар меҳнат бозорини туркумлашни таклиф этамиз. Яъни, унинг асоси­да қуйидаги фаразлар бор:
     ● Ўзбекистон Республикаси ҳу­дуд­лари иш билан бандликнинг инновацион турини ривожлантириш учун етарли салоҳиятга эга;
     ● иш билан бандликнинг таркибий тавсифи, иқтисодий ўзига хослик­лари бўйича ҳудудларни кўп ўлчамли гуруҳлаш;
     ● ҳудудларни иш билан бандлик таркибий кўрсаткичини гуруҳлаш би­лан уларнинг инновацион фаоллиги ўр­тасида боғлиқликни аниқлаш.
     Фаразларни текшириш учун статистик манбаларни қайта ишлаш асосида ҳисоблаб чиқилган кўрсаткичлардан фойдаланилади.
     Ўзбекистоннинг барча ҳудудла­рида инновацион бандликнинг ривожланиши учун етарли салоҳият мав­жуд, бироқ унинг алоҳида элементлари ҳудудларда турли даражада ифодаланади (масалан, телеишлар, янгича бандлик турлари ва шакл­ларининг ривожланиш имконияти, таълим ва илмий-саноат марказларида сифатли таълим олиш имкониятлари).
     Таълим комплекси доирасида шакл­ланаётган инсон капитали сифатининг юқорилиги минтақада инновацион иш билан бандликнинг муҳим шарти ҳисобланади. Статистик маъ­лу­мотларга кўра, сўнгги йилларда Ўзбекистонда олий таълим муассасалари сони 66 тага етиб, шундан 34 таси Тошкент шаҳрида жойлашган. 2013/2014 ўқув йилида олий таълим муассасаларида таҳсил олган талабалар сони 259,3 мингтани ташкил этган.
     Ўзбекистон ҳудудларида иш билан банд аҳолининг таълим таркиби таҳлили шуни кўрсатадики, Қорақал­по­ғистон Республикаси, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Наманган, Самар­қанд, Сурхондарё, Хоразм вилоятлари ва Тошкент шаҳрида олий маълумотлилар кўрсаткичи республика ўр­тача кўрсаткичидан юқори.
     Инновацион иш билан бандликни шакллантириш имкониятлари бў­йича минтақавий меҳнат бозори гу­руҳларини аниқлаш мақсадида кўр­саткичлар тўпламини кластерлаш ва олинган натижаларни ўзаро таққос­лаш мақсадга мувофиқ. Статистика маълумотларини таҳлил қилиб, ушбу таснифда биз иш билан бандлик таркибининг алоҳида жиҳатларини тавсифлайдиган кўрсаткичлар йўналишини кўриб чиқамиз:
     ● хизматлар соҳасидаги иш билан бандлик;
     ● кичик бизнес соҳасида иш билан бандлик;
     ● иш билан банд бўлганлар таркибида тадқиқот ва ишланмалар билан банд ходимлар улуши;
     ● иш билан банд бўлганлар таркибида олий маълумотлилар улуши.
     Ноишлаб чиқариш соҳасидаги банд­лик кўрсаткичлари постиндуст­риал ривожланиш йўналишида иқти­со­диётдаги ўзгаришларни баҳо­лашга имкон беради. Илмий тадқиқот ишлари билан банд бўлган ходимлар улу­ши иш билан бандликнинг «инно­вацион»лигини тавсифлайди. Шубҳа­сиз, ушбу тўплам кенг қамров­ли ҳи­соб­ланмайди. Лекин, ҳудудларда етар­ли даражада бир хил турда бўлган меҳ­нат бозорлари гуруҳла­рини ажратишга имкон беради.
     Ҳисоб-китоб натижаларини қайд этишдан олдин кластерли таҳлил ҳа­қида қисқача тўхталиб ўтсак. Клас­терли таҳлил деганда, ўзгарувчи ёки объектлар ўртасидаги фарқлар бош­қа кластерлар фарқидан камроқ бў­ладиган тарзда гуруҳларга (ёки клас­терларга) бирлаштириш имконини берадиган ҳолат тушунилади. Клас­терлаш усулларининг аксарияти бир­лаштирувчи ҳисобланади. Инновацион бандлик таркибини тавсифлайдиган кўрсаткичлар тўплами бўйича минтақавий меҳнат бозорларини ра­қамли таснифлаш учун SPSS статис­тик усуллар стандарт пакетидан фойдаланилди.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.