(O´zbek) Investitsiya loyihalari iqtisodiy taraqqiyot omili

2/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатларнинг ижти­моий-иқтисодий ри­вож­ланиши иқти­со­диёт тармоқларига, илм-фан равнақига ва ижтимоий соҳаларга жалб қилинаёт­ган инвестициялар, уларнинг ҳажм­лари ҳамда самарали фойдаланиш даражасига боғлиқ. Бунга иқтисодиё­ти ва ижтимоий соҳалари жадал та­рақ­қий этаётган бир қатор Шарқий Осиё мам­лакатларининг ривожланиш тажри­баси яққол мисол бўла ола­ди. Ушбу мамлакатларда иқтисо­диёт бир­мунча танг аҳволда бўлиши­га қа­рамасдан, ўта муҳим тармоқлар­га ич­ки ва ташқи инвестиция маблағ­ла­ри қатъий назорат асосида жалб қи­линмоқда. Натижада, мазкур мам­ла­катлар қисқа даврда жаҳон иқтисо­диётида катта ўрин тутиб, йиллик ўсиш суръатлари ва кучли илмий салоҳия­тини намоён этмоқда.
     Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти И.А.Каримов «Биз оддий бир ҳақиқатни доимо эсда тутишимиз дар­кор. Яъни, сармоясиз тараққиёт йўқ, ишлаб чиқаришни ва умуман, мамлакатимизни модернизация қилиш, техник ва технологик янгилашни инвестицияларсиз тасаввур этиб бўлмайди», деб жуда оқилона фикрни башорат қилган эдилар.
     Мамлакатимизга кейинги йилларда катта ҳажмдаги инвестиция маб­лағ­лари жалб қилиниб, жуда кенг қам­ровли қурилиш ишлари олиб борил­моқда. Буни республикамизнинг бар­ча ҳудудлари қатори Қорақалпоғис­тон Республикаси мисолида ҳам кў­риш мумкин. Зеро, бу ҳудуд иқтисо­диётига киритилган инвестициялар миқдори 2016 йил натижаларига кўра 3,7 трлн сўмни ташкил қилган бўлса, қу­рилиш тармоғи ялпи ҳудудий маҳ­сулотда етакчи ўринлардан бирини эгаллаган ҳолда, 9,3 фоизни ташкил этди.
     Сўнгги уч йилда республика иқти­со­диётига жалб қилинган инвестиция­лар 13,6 трлн сўмни ташкил қил­ган. Ўзлаштирилган инвестицияларнинг 2,3 трлн сўми (16,9 %) марказлашган ва 11,3 трлн сўми (83,1 %) марказлашмаган манбалар улушига тўғри келмоқда.
     Шуни таъкидлаш жоизки, ҳукума­тимиз томонидан яратилаётган имтиёзлар ва преференциялар натижасида жалб қилинаётган тўғридан-тўғ­ри хорижий инвестициялар миқдо­ри кейинги уч йилда ўртача 1,6–1,8 трлн сўмни ташкил қилиб, жами марказ­лашмаган инвестицияларнинг 51–52 фоизига тўғри келмоқда. Бунда, ал­батта, корхоналарнинг ўз маблағ­лари ва тижорат банклари кредит маблағ­лари ҳам салмоқли ўрин тут­моқда.
     Жами инвестициялар миқдори­нинг 80–82 фоизи ишлаб чиқариш со­ҳаси улушига тўғри келиши, тар­моқ­ларининг ривожланиши бўйича катта миқдорда қурилиш ишларининг олиб борила­ётганлигини кўр­сатмоқ­да. Натижада, 2014–2015 йилларда ҳудудда кимё, нефткимё соҳаларида йирик лойиҳа­лар ҳаётга жорий қи­линди.
     Қорақалпоғистон Республикасининг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш дастурларига мувофиқ, кейинги уч йилнинг ўзида саноат соҳасида 856 та ишлаб чиқаришга йў­налтирилган лойиҳалар амалга оши­рилди, 18 минг­дан зиёд фуқаро дои­мий иш ўринларига эга бўлди. Лойи­ҳа­ларни амалга оширишда энг муҳим омиллар си­фатида барча манбалардан жалб қи­линган 295,1 млрд сўм ва 30,2 млн долларлик инвестициялар салмоқли роль ўйнади.
     Хусусан, 2015 йилда фойдаланишга топширилган «UZ-KOR GAS CHEMI­CAL» МЧЖ шаклидаги ҚКнинг Устюрт газ-кимё мажмуаси нафақат мамлакат, балки жаҳон миқёсида «энг самарали лойиҳа» сифатида тан олингани бу борадаги бунёдкорлик ишла­ри кўлами ва аҳамиятини яққол намоён қилмоқда.
     2012 йилда қурилиши бошланган газ-кимё мажмуаси қуввати 4,5 ­млрд м3 табиий газни қайта ишлаб, 4 млрд м3 товар гази, 400 минг тонна турли зич­ликдаги полиэтилен, 100 минг тон­на полипропилен ва 100 минг тонна пи­ролиз бензинини ташкил этади.
     Мажмуанинг умумий қиймати 4,16 млрд доллар, 2016 йилда жами 2,8 млрд метр куб табиий газ қазиб олиниб, 1859,1 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилган. Шундан 792 млрд сўмлик 3750,9 млн метр куб табиий газ, 774,3 млрд сўмлик 327,1 минг тонна полиэтилен, 157 млрд сўмлик 77,1 минг тонна полипропилен, 19,5 млрд сўмлик 77 минг тонна пиролиз дистиллят ва 91,7 минг тонна конден­сат газ, 408,4 млн кВтч электр энергияси ишлаб чиқарилди. 354,4 млн долларлик 417,9 минг тонна (юқори сиғим­даги полиэтилен ва полипропилен) маҳсу­лотлари Хитой, Туркия, Жанубий Корея, Латвия, Италия, Россия, Афғо­нистон, Қозоғистон, Қирғи­зис­тон ва Туркманистон каби ўн­дан ортиқ давлатларга экспорт қи­линди. Қорхонада бугунги кунда 1400 га яқин ишчи-ходим меҳнат қилмоқ­да, уларнинг 300 дан зиёди касб-ҳу­нар коллежлари битирувчиларидир.
     Қорақалпоғистон Республикасида шунингдек, йирик инвестициялар эвазига енгил саноат, ун-дон саноати, ёғ-мой саноати таркибидаги йирик корхоналарда катта ҳажмдаги қу­рилиш ва реконструкция ишлари амалга оширилди. Диверсификация ва модернизация ишлари натижасида ички ва ташқи бозорда рақобат­бардош бўлган 10 дан зиёд янги турдаги маҳсулотлар ишлаб чиқарилиши ўзлаштирилди.
     Қўнғирот сода заводида 109,5 млн доллар инвестиция ҳисобига корхо­нанинг иккинчи босқичи фойдаланишга топширилди. Натижада, корхо­нада кальцийланган сода ишлаб чи­қариш қуввати йилига 200 минг тон­нага етди, қўшимча 300 га яқин иш ўринлари яратилди.
     Инвестициялар ўзлаштирилиши натижасида Қўнғирот туманидаги «New Global» МЧЖда аргон газ (инерт газ), Нукус шаҳридаги «Tidy-Vita» МЧЖда синтетик кир ювиш воситалари, Тўрткўл туманидаги «Хуршид Ворис» МЧЖда каустик сода, Амударё туманидаги «Амударё чарм тайёрлов савдо» ширкатида пойабзал, Беруний туманида «Ҳайдар-Бек­полат» корхонасида шпатлёвка, мих ва рубероид, Тўрткўл туманидаги «Сантехника Тўрт­кўл» корхонасида раковина, ванна ва унитаз, Хўжайли туманидаги «Нурбек Оқ Олтин» корхонасида аккумулятор, Қораўзак туманидаги «Сверхбелпроект» МЧЖда вермикулит концентра­ти, Чимбой ту­мани «Колдасбаева Мыр­захан» МЧЖда кир ювиш восита­лари, Мўй­ноқ тумани «Artemia group» МЧЖ артемияни қай­та ишлаш, Қўн­ғирот туманидаги «Қўн­ғирот теплица» корхонасида ёнилғи брикети, Қонли­кўл тумани «Наурызлы Истам» ФХда сметана, музқаймоқ ва йогурт маҳсу­лот­лари ишлаб чиқа­рилиши ўзлаштирилди.
     Жалб қилинаётган салмоқли сармоялар, кенг кўламли қурилиш-пуд­рат ишлари Қорақалпоғистон Респуб­ликасида ижтимоий соҳаларнинг ҳам ривожланишига имкон яратмоқда. Кейинги уч йилда 2,1 млн кв.м тураржой, шу жумладан, намунавий лойи­ҳалар асосида 1945 та уй-жойлар, 70 та умумтаълим мактаблари, 30 та касб-ҳунар коллежлари, олис туман марказларида барча шароитларга эга олтита замонавий мусиқа мактаблари фойдаланишга топширилди.
     Республикада ижтимоий-иқтисо­дий ривожланишни жадаллаштириш, ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳага сармояларни жадал жалб этиш, қу­ри­лиш-пудрат ишлари ҳажмини кес­кин оширишга алоҳида эътибор қа­ратил­моқда. Хусусан, республиканинг олис туманларига ин­вестиция киритиш, ижтимоий-иқ­тисодий лойи­ҳа­лар­ни амалга оширишни қўллаб-қувват­лаш, қўшимча имтиёз ва преференциялар бериш борасида қа­бул қи­линган қа­рор­лар ўз самарасини бермоқда.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 18 январдаги «2017–2021 йилларда Оролбўйи мин­та­қасини ривожлантириш давлат дас­тури тўғрисида»ги қарори асосида саноат соҳасида кўплаб микрофирмалар ва кичик корхоналар ташкил этилди.
     Бундан ташқари, ушбу қарорда Оролбўйи минтақаси аҳолисини тоза ичимлик суви билан таъминлаш, янги иш жойлари яратиш, экологик ҳолатни яхшилаш бўйича лойиҳалар­ни молиялаштириш учун хорижий донорларнинг техникавий кўмак маб­лағлари (грантлари)ни жалб этиш кўз­да тутилган.
     Президентимизнинг 2017 йил 28 февралдаги «Қорақалпоғистон Рес­публикаси Мўйноқ туманини 2017–2018 йиллар давомида иқтисодий ривожлантириш ва аҳоли бандлигини таъминлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ, 2017 йил 1 апрелдан 2027 йил 1 январга қадар «Мўйноқ» кичик саноат ҳудуди майдонида саноат ишлаб чиқариш соҳасида фаолият юритувчи янгидан ташкил қилинадиган тадбиркорлик субъектлари барча со­лиқ турларидан озод қи­линган.
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 17 мартдаги «Қо­рақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида тадбиркорлик фаолиятини олиб бориш учун қўшимча қулай шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига му­вофиқ, ушбу ҳудудда рўйхатдан ўтган, фармацевтика товарлари ва препаратлари, электротехника маҳсулот­лари (кабель-ўтказгич маҳсулотлари­дан ташқари), шунингдек, пардозлаш, қурилиш материаллари ишлаб чиқа­ришга ихтисослашган юридик шахс­лар 2017 йил 1 апрелдан 2022 йилнинг 1 январигача мулк солиғи, ер со­лиғи, ободонлаштириш ва ижтимо­ий инфратузилмани ривожлантириш солиғи, шунингдек, Ўз­бе­кистон Респуб­ликаси Вазирлар Маҳ­камаси ҳузури­даги Республика йўл жамғармасига маж­бурий ажратмалар тўлашдан озод этилади.
     Хулоса қилиб айтганда, яратила­ётган ушбу имтиёз ва имкониятлар шубҳасиз келгусида Қорақалпоғистон Республикасида инвестициялар миқ­дорининг ошишига, қурилиш-пудрат ишлари ҳажмларининг жадал ўсишига, иқтисодий ва ижтимоий соҳада кўп­лаб лойиҳаларнинг амалга оширилишига имкон яратади. Бу эса, ҳу­дуд тараққиётига, аҳоли фаровонлигига, турмуш даражаси яна­да яхшиланишига ижобий таъсир этади.
 
Баҳромжон ГУЛИМОВ,
иқтисод фанлари номзоди

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.