(O´zbek) Iqtisodiy jarayonlar rivojlanishini prognozlash

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Сўнгги ўн бир ой давомида мамлакатимизнинг ижтимоий-иқтисодий портрети тубдан ўзгарди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳа­ра­катлар стратегиясига кўра, республикамиз иқтисодиёти янги бос­қичга ўтди. Биз ҳар куни ижтимоий-иқтисо­дий ҳаётдаги ижобий ўзгаришларга гувоҳ бўлаяпмиз, иқтисодиётни ислоҳ қилишга нисбатан янги ёндашувлар қўлланилмоқда. Улар биринчи нав­батда саноат тармоқларидаги, солиқ-бюджет тизимидаги, божхона ва валюта сиёсатидаги чуқур таркибий ўзгаришларда ва тадбиркорликни ривожлантириш бўйича шакллантирилаётган қулай ишбилармонлик муҳитида ўз ифодасини топмоқда.
 
     Жаҳон мамлакатлари ривожланиш тажрибасини ўрганиш шуни кўр­сатмоқдаки, хусусий секторни қўл­лаб-қувватлаш ва кичик бизнес учун қулай ишбилармонлик муҳити яратишда комплекс чора-тадбирларни амалга ошираётган давлатлар ташқи таҳдидларни бартараф этишда ушбу тизимдан самарали фойдаланмоқда.
     Мамлакатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг дастлабки дастурий ҳужжати «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қилишга ва ишбилармонлик муҳитини сифат жиҳатидан яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги фармони қабул қилин­ганлиги ҳам бежизга эмас. Бу жиҳат республика раҳба­рияти мазкур соҳани ривожлантиришга жиддий эътибор қаратаётганидан далолат бериб турибди.
     Қисқа муддатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш ва тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш учун Ўзбекистон Республикасининг учта қонуни, Президентимизнинг 20 дан ортиқ фармони ва 25 та қарори қабул қилинди. 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясига оид Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили давлат дастурида ишбилармонлик муҳитини такомиллаштириш ҳамда тадбиркорликни қўллаб-қувватлашга доир 60 дан ортиқ чора-тадбирлар амалга оширилади.
     Шу билан бирга, бир қатор йўналишларда мавжуд бўлган тизимли муаммолар ҳамон сақланиб қолмоқда, бу жиҳат эркин тадбиркорлик фаолияти амалга оширилишига жиддий тўсқинлик қилмоқда:
     Йирик бизнес ҳали хамон солиқ тизими ва солиқ маъмурчилигидаги мураккабликлар билан тўқнашмоқда.Тадбиркорлик фаолиятида кўплаб эскирган, мутлақо давр талабларига жавоб бермайдиган лицензиялар ва рухсат этувчи тартиботлар мавжуд. Яъни, 58 турдаги лицензия ва 196 турдаги рухсат этувчи ҳужжатлар, бу – ривожланаётган иқтисодиёт учун кўплик қилади. Тадбиркорлар улар фаолиятига ҳамон назорат қилувчи идораларнинг аралашаётганлигини таъкидлашмоқда. Бизнесни ташкил этиш учун ер участкалари берилиши шаффоф кўринишга эга эмас. Бу борада бир-биридан фарқ қилувчи бир неча тартиблар мавжудлиги сабабли, тадбиркор ўз фаолиятининг дастлабки босқичидаёқ, ҳақиқий амалдорлик бюрократиясига дуч келмоқда.
     Кўрсатиб ўтилган муаммоларни ҳал этишда, биринчи навбатда бизнеснинг барча даражадаги давлат органлари, шу жумладан, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари ҳамда банклар билан ўзаро муносабатларини рақобатнинг устувор принципи, «жимгина розилик» принципи, ҳамжиҳатлик ва жавобгарлик принципи ва «иккита учун битта» принципи каби янги илғор принциплар асосида ўрнатиш таклиф этилади.Бу, миллий қонунчилигимиз учун мутлақо янги институтлар, ушбу принциплар орқали давлат ва бизнеснинг манфаатлари биринчи бор кун тартибига қўйилмоқда. Масалан, рақобатнинг устуворлиги принципига мувофиқ хусусий сектор фаолият юритиши мумкин бўлган жойда соғлом рақобат муҳити мавжуд, аммо у ерда давлат иштирокидаги корхоналарнинг фаолият кўрсатиши чек­ланган. Давлат томонидан тартибга солишни сезиларли даражада қисқартириш мақсадида алоҳида назорат функ­цияларини жамоат ҳамда фуқаролик жамияти институтларига бериш таклиф этилади. Бундан ташқари, назорат функциялари жабовгарлигининг бир қисмини суғурталаш, сертификатлаш ва ваколатларни хусусий аккредитацияланган ташкилотларга топшириш каби бо­зор механизмлари билан алмаштириш мумкин.
     Тадбиркорлик фаолияти соҳасидаги 60 дан ортиқ турдаги лицензия ва рухсат этувчи ҳужжатларни, шу жумладан 41 та лицензия ва рухсатномани 19 та турга бирлаштириш йўли билан бекор қилиш тўғрисида так­лифлар тайёрланди. Масалан, фармацевтика, тиббиёт, туристик ва божхона соҳаларидаги ҳамда улгуржи савдо ва автоташувлар соҳаларидаги лицензиялар мавжуд. Фаолиятнинг айрим турларини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи барча лицензияларни амал қилиш муддати чекланмаган ҳолда бериш таклиф этилади.
     Тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун ер участкалари беришнинг ягона тартибини татбиқ этиш вақти келди. Бунда ер участкаларининг берилишига доир материалларни ваколатли органлар кўриб чиқиши ва келишилиши фақат ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда электрон шаклда амалга оширилиши лозим. Ҳозирги вақтда маҳсулот­ларимиз учун «Best in Uzbekistan» ягона экспорт брендини жорий этиш кўриб чиқилаяпти. Кўплаб давлатлар сифатли маҳсулотларни мамлакатнинг ягона бренди остида сотувга чиқариш амалиётини қўллашмоқда. Бундай ёндашув маркетинг ва товарларни ташқи бозорларда реклама қилиш функциясини қисман давлатга топширилиши ҳисобидан ишлаб чиқарувчилар ўз харажатларини камайтириш имконига эга бўладилар. Ўтказилган тадқиқот натижаларига кўра, бундай чора-тадбирлар мамлакатимизда ишлаб чиқарилган товарларнинг машҳурлигини ва уларга бўлган талабни бир неча марта ошириш имконини беради.
     Мазкур чора-тадбирлар мамлакатимиз раҳбария­тининг топшириғини бажариш йўлида ишлаб чиқилган ҳамда тадбиркорлик субъектлари фао­лиятидаги энг кес­кин ва тизимли муаммоларни ҳал этишга йўналтирилган ҳужжатлар тўпламига киритилган. Булар жорий йил 16 августдаги Ўзбекистон Республикасининг норматив-ҳу­қуқий ҳужжатларига хизмат кўрсатиш порталига жойлаштирилган.
     Энг муҳими, тадбиркорлар ўзларининг конструктив таклифлари билан ўртоқлашган ҳолда мазкур жараёнда фаол иштирок этишмоқда. Масалан, қисқа вақт ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги манзилига тадбиркорлик субъектларидан 200 дан ортиқ таклифлар келиб тушди.
Эркин иқтисодий зоналар биринчи навбатда иқти­содиётга хорижий инвестицияни жалб қилиш, янги технологиялар, менежмент ҳамда корпоратив бошқарув­нинг янги ва замонавий усулларини жорий этиш учун ниҳоятда зарур.
     Бу борада республикамизда кўп­лаб чора-тадбирлар қўлланилди. Хусусан, мустаҳкам норматив-ҳуқуқий база, имтиёзлар ва енгилликларнинг самарали тизими яратилди. Улар фаолиятининг устувор йўналишлари белгилаб олинди. Шундай статистик маълумотни келтириш мумкин: «Навоий», «Ангрен» ва «Жиззах» эркин иқтисодий зоналарида умумий қиймати 454,4 млн долларлик 63 та лойиҳа (58 та корхона негизида) фойдаланишга топширилиб, тўрт мингдан ортиқ янги иш ўринлари барпо этилди.
     Мазкур лойиҳалар туфайли автомобиллар учун бутловчи қисмлар, мобиль телефонлар, светодиод лам­палар, иситиш ва сув иситувчи қозонлар, сантехника маҳсулоти, автомобиллар учун газ баллонлари, дори препаратлари, косметика, ошланган тери маҳсулотлари каби замонавий экспортга йўналтирилган маҳсулот­ларнинг турли хилларини ишлаб чиқариш йўлга қў­йилди.
     Сўнгги йилларда республикамизнинг ўнта минта­қасида 11 та эркин иқтисодий зона ташкил этилди. Энди олдинда уларни янада ривожлантириш, аниқ ихтисослашувини ва замонавий технологияларга йўналтирилганлигини белгилаш, хорижий инвесторлар ва янги технологияларни жалб қилиш учун зарур шарт-шароитларни яратиш бўйича катта ҳажмдаги ишларни амалга ошириш турибди. Бизнингча, айнан эркин иқтисодий зоналар мамлакатимиз иқтисодий ўсишининг ўзига хос локомотивларига айланиши мумкин.
     Мамлакатимиз фармацевтика тармоғини ривожлантириш, ушбу соҳага инновацион технологиялар ҳам­да илмий-тадқиқот ишланмаларини жорий этиш, ишлаб чиқарила­диган маҳсулотлар рақобатбардошлигини оши­риш учун ташкил этилган еттита эркин иқтисодий зонани алоҳида таъкидлаш мумкин.
     Фармацевтика зоналарини ривожлантириш доирасида мақсадли дастурнинг ишлаб чиқилиши назарда тутилган. Бу саноат плантацияларини ташкил этиш ва етиштириш учун тавсия этилаётган доривор ўсимлик­ларнинг муайян турлари рўйхатини тайёрлаш, дори воситалари ва биологик фаол қўшимчаларни чуқур қайта ишлаш ва ишлаб чиқаришни ташкил этиш каби ишларни ўз ичига олади.
     Эркин иқтисодий зоналар маъмурий кенгаши томонидан «Сирдарё-фарм»эркин иқтисодий зонаси ҳудудида жойлаштириш учун 38,2 млн.доллар қийматидаги битта инвестиция лойиҳаси маъқулланди, бунда фармацевтика ва озиқ-овқат саноати учун шиша идишлар ишлаб чиқариш ва 200 та иш ўрни ташкил этиш назарда тутилмоқда. Шунингдек, умумий қиймати 69,9 млн долларни ташкил қиладиган 15 та инвестиция лойиҳаси кўриб чиқилмоқда.
     Шу билан бирга, тадбиркорлар томонидан умумий қиймати 403,7 млн долларга тенг бўлган 27 та инвестиция лойиҳаси ишлаб чиқилмоқда. Мазкур лойиҳаларнинг амалга оширилиши дори воситалари ишлаб чиқаришнинг тўлиқ циклини йўлга қўйиш ҳамда четда ишлаб чиқа­рилган дори-дармон препаратларини импорт қилиш ҳажмини кескин камайтириш ва экспорт қилиш ҳажмини ошириш имконини беради.
Миллий фармацевтика тармоғида талабнинг барқа­рор юқори кўрсаткичга эгалигини ҳисобга олган ҳолда, фармацевтика зоналари эркин иқтисодий зоналар ичида етакчиларга айланишлари мумкин.
     Президентимиз томонидан ҳар бир минтақа, шаҳар, туман ва қишлоқнинг комплекс ва параллел ривожланишини таъминлашга қаратилган минтақаларни ислоҳ қилишнинг асосий йўналишлари белгилаб берилди. Ушбу йўналишда минтақалар ва ҳудудларни мутаносиб ривожлантириш энг муҳим масала ҳисобланади. Чунки, муаммонинг кескинлиги шундан иборатки, мамлакатимизда иқтисодиётнинг юқори ўсиш суръатларига эришиш билан бир қаторда, алоҳида минтақа ва ҳудудларни ривожлантиришда номутаносибликлар ҳам мавжуд. Масалан, йирик шаҳарлар ҳамда минтақаларнинг саноат марказлари жадал ривожлантирилаётгани ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсу­лотлари етиштиришга ихтисос­лаш­ган ҳудудлардаги ислоҳотларга камроқ эътибор берилаяпти. Бу республикамиз минтақалари даражасида ҳам, вилоят туманлари даражасида ҳам, ижтимоий-иқтисодий ривожланишнинг табақаланишига олиб кел­моқда. Мазкур вазият яна шу билан мураккабки, мин­тақалардаги муаммолар йиллар давомида тўпланиб қолган.
     Масалан, Хоразм, Жиззах, Фарғона, Наманган, Андижон, Самарқанд вилоятларида аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми респуб­лика кўрсаткичидан 1,5–2 марта паст, аксарият минтақа­ларда аҳоли жон бошига хизматлар кўрсатиш ҳажми респуб­ликамизнинг ўртача кўрсаткичидан ҳам паст.
     Вилоятлар туманлари ўртасида ҳам ана шундай қарама-қарши вазият юзага келган. Мисол учун, Навоий вилояти республикамизда аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш бўйича энг юқори кўрсаткичга эга минтақалардан ҳисобланади. Лекин, Нурота туманида ушбу кўрсаткич вилоят ўртача кўрсаткичи­дан қарийб 10 марта, Томди ва Хатирчи туманларида эса беш марта кам.
     Шунга ўхшаш вазият Қорақалпоғистон Республикасида, Наманган, Сурхондарё ва Сирдарё вилоятларида ҳам кузатилади.
     Нима учун бундай ҳолатлар юзага келмоқда? Биринчи навбатда, тар­моқ ва ҳудудий ривожланиш дастурида туманларнинг ўзига хос хусусиятлари, эҳтиёжлари ва салоҳияти, шу жумладан, минерал-хомашё базалари, меҳнат ресурслари ва инфратузилма тизимлари чуқур ўрганилмасдан хулоса қилинган.
     Бундан ташқари, республикамизнинг кўплаб туманларидаги мавжуд муҳандислик-коммуникация ва йўл инфратузилмалари замонавий талаб­ларга, иқтисодиёт корхоналари ва аҳоли эҳтиёжларига жавоб бермайди. Узоқ йиллар давомида муҳандислик тармоқлари, айниқса, ички автомобиль йўлларини таъмирлаш ишлари эътибордан четда қолган.
     Албатта, юқорида қайд этиб ўтилган масалаларни бир лаҳзада ҳал қилиб бўлмайди. Улар катта ҳажмдаги капитал қўйилмаларни талаб қилади. Ушбу муаммоларни ҳал этиш учун минтақалар ва айрим туманларни жадал ривожлантириш дастурлари амалга оширилади. Бу эса, бизнес шароити ва ҳар бир инсон ҳаёти, аҳолининг турмуш фаровонлигини таъминлаш учун қаратилади.
     Биргина жорий йилда мамлакатимизнинг барча вилоятлари, шунингдек ижтимоий-иқтисодий ривожланишдан ортда қолаётган алоҳида 32 та туман ва шаҳар­ларини комплекс ривожлантириш дастури қабул қи­линди. Бунда ушбу дастурларни шакллантиришга нис­батан мутлақо янги ёндашувлар қўлланилмоқда: яъни, уларни ишлаб чиқиш юзага келган вазиятни чуқур таҳлил қилиш, ҳудудлар – ҳар бир маҳалла, қишлоқ, шаҳар, туманнинг эҳтиёжлари ва таклифларини ўрганиш асосида амалга оширилмоқда.
     Мазкур жараёнда Иқтисодиёт вазирлигининг роли барча манфаатдор давлат органлари, хўжалик бирлашмалари, фуқаролик жамияти институтларининг ҳудуд­ларни нафақат тор соҳаларини, балки шаҳар ва туманлар, ҳудудлар ривожланишида комплекс ва махсус ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш комплекс дастурларини иш­лаб чиқишда фаолиятини мувофиқлашти­ришдан иборат.
     Ҳар бир тадбир учун кафолатланган молиялаш манбалари, объектларни ишга туширишнинг муайян муд­датлари белгиланади, янги саноат ҳамда хизматлар кўрсатиш объектларини ташкил этиш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини ривож­лантириш учун тадбиркорларга фойдаланилмаётган объектларни бериш ҳамда ноль қийматда харид қилиш юзасидан таклифлар ишлаб чиқилади.
     Бундан ташқари, ҳар бир лойиҳани амалга оширишда юзага келган муаммоларни ўз вақтида аниқлаш ва уларни ҳал этиш юзасидан тезкор чоралар кўриш имконини берувчи мониторинг тизими яратилади.
     Шунингдек, замонавий босқичда маҳаллийлаштириш дастурининг роли ва унинг диққатга молик вазифаларини алоҳида таъкидлаш жоиз. Маҳаллийлаштириш дас­тури маҳаллий хомашё ресурслари негизида импорт­нинг ўрнини босувчи, ички бозорни зарур истеъмол товарлари, дори воситалари, техник йўналишдаги бутловчи маҳсулотлар ва материаллар билан тўлдирилишини таъминловчи тармоқ­лараро йирик корхоналар билан кичик бизнеснинг саноат кооперациясини юзага келтириш мақсадида қабул қилинган эди.
     Ўтган давр мобайнида мазкур чора-тадбирлар яхши натижаларни берди. 2000 йилдан бошлаб мазкур дастур доирасида 5,5 млрд доллар қийматидаги 2,8 минг­тадан ортиқ лойиҳа амалга оширилиб, илгари импорт қилинган 4,8 минг турдаги янги маҳсулотни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Яъни, сўнгги уч йилда 356 та товар позицияси, шу жумладан, электр-маиший техникалари, автомобиль фильтрлари ва радиаторлари, пўлат ва мис қувурлар, керамик плиткалар, синтетика толасидан тайёрланган газмол турлари, тиббий ампула, болалар ўйинчоқлари, спорт анжомлари бўйича импорт ҳажми икки мартадан кўпроққа қисқарди.
     Шу билан бирга маълум бўлишича, Маҳаллийлашти­риш дастури иштирокчилари учун амал қилиб турган шарт-шароитлар ва имтиёзлар тизими соғлом рақобат муҳи­тига салбий таъсир кўрсатмоқда. Яъни, ушбу дас­турга киритилган корхоналар кўплаб йиллар мобайнида турли имтиёзлар ва енгилликлардан фойдаланишга ўрганиб қолди. Бу эса, улар фаолиятида ташаббускорлик ва ишбилармонлик фаоллигини пасайишига олиб кел­моқ­да, бу ҳол маҳсулотлар сифатига, истеъмолчиларнинг харид қобилиятига таъсир кўрсатмоқда. Натижада, маҳ­сулот нафақат ташқи бозордаги рақобатбар­дошлигини йўқота­ди, балки ички бозор учун ишлаб чиқариш ҳажми ҳам қисқаради. Валюта бозори либераллаштирилиши шароитида импорт қилинаётган маҳсу­лотлар билан солиштирилганда рақобатбардошлик хусусиятини йўқот­моқда.
     Нима қилиш керак? Маҳаллийлаштириш дастурини шакллантириш принциплари ва механизмларини тубдан қайтадан кўриб чиқиш лозим. Бунда унга муайян корхоналарни киритиш амалиётидан воз кечиш зарур.
     Бунинг ўрнига мамлакатимиз корхоналарида ўзлаш­тирилиши тавсия қилинадиган импортнинг ўрнини босувчи тайёр маҳсулот, бутловчи қисмлар ва материаллар рўйхатини ҳар йили янгилаб бориш таклиф этилади. Тақдим этилаётган имтиёзларнинг амал қилиш муддатлари маҳаллийлаштирилаётган маҳсулот турлари тасдиқ­ланадиган рўйхатга киритилган вақтдан бошлаб икки йилдан ошмаслиги керак. Шу билан бирга, мазкур рўйхатга соғлом рақобат муҳитида яратилган, мамлакатимиз бозорини тўлдирган ёки шунга ўхшаш маҳсулотларнинг маҳаллий ишлаб чиқарувчилари мавжуд бўлган маҳсулот турлари киритилмайди.
     Барча амалга оширилаётган ислоҳотлар биринчи навбатда минтақаларда аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини оширишга йўналтирилган бўлиб, бунга фақат иш ўринларини барпо этиш ва фуқароларни ишга жойлаштириш ҳисобидан эришилади.
     Ушбу масалаларни қандай қилиб ҳал этиш мумкин? Албатта, биринчи навбатда янги корхоналарни ташкил этиш, ишлаб турган ишлаб чиқариш қувватларини модернизация қилиш ва кенгайтириш, аҳолини тадбиркорлик фаолиятига кенг кўламда жалб қилиш учун қулай шарт-шароитларни яратиш билан амалга ошириш мумкин. Агар ҳар жиҳатдан қулай ишбилармонлик муҳити яратилмаса ушбу вазифани амалга ошириб бўлмайди, бу эса, мазкур йўналишдаги ислоҳотлар ўта муҳимлигини кўрсатади.
     Ҳаракатлар стратегиясига кўра, валюта сиёсати либераллаштирилиши шароитида хорижий инвестициялар жалб қилиниши ҳамда замонавий технологиялар жорий этилиши кутилмоқда. Бу эса, ўз навбатида, ишчи кучининг сифати ва малакасини оширишни тақозо этади.
     Хулоса қилиб шуни алоҳида таъкидлаш керакки, кенг кўламли таркибий ўзгаришлар ва ислоҳотлар ҳар биримиздан ўз имкониятларимизни сафарбар этишни ҳамда сидқидилдан ишлашимизни талаб этмоқда. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги республикамизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича ўз олдига қўйган стратегик мақсадларга эришиш учун бор куч-ғайратини ишга солади.
 
Ўзбекистон Республикаси
Иқтисодиёт вазирлиги матбуот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.