(O´zbek) Iqtisodiy salohiyat va cheksiz imkoniyatlar diyori

4/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Йигирма беш йил тарих учун киприк қоқ­гулик лаҳза. Бироқ, Истиқлол аталмиш тот­ли неъмат таъмидан баҳра­манд бўл­ган халқимиз учун унинг қадри асрларга та­тийди. Боиси, ана шу шонли даврда ўз йўлимизни танлаб олдик. Мамлакатимизнинг Биринчи Президенти Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган та­раққиёт­нинг ўзига хос модели асосида ривожланиб, Ўзбекистоннинг улкан имкониятлар мамлакати эканлигини бутун жаҳонга намоён эта олдик.
Озод ва обод ватанимизда ҳукм сураётган тинчлик, фаровонлик, мамлакатни иж­ти­моий-иқтисодий юксалтириш каби эзгу мақсадлар халқимизни – ана шундай муваф­фа­қиятлар сари ил­ҳом­лан­тирмоқда. Бугун юртимизнинг исталган ҳудудида бўлга­ни каби Наманган вилоятида ҳам кенг миқёсли бунёдкорлик, яратувчанлик ишларига алоҳи­да аҳамият берилмоқда. Кундан-кунга авж олаётган улкан ўзгаришларни кўрган киши қалбида чексиз қувонч ва келажакка ишонч руҳи янада ортиши табиий ҳол, албатта.
     Гўзал ва бетакрор Фарғона водийсининг гавҳари ҳисоблан­ган Наманган вилоятида бугунги кунда 2603,2 минг киши истиқомат қилади. Улар мамлакатимизда амалга оширилаётган ҳаётбахш ислоҳотларда фаол иштирок этмоқда. Наманган қулай географик жойлашувга эга бўлиб, унинг замини хилма-хил фойдали қазилма­лар, хусусан нефть, олтин ва кумуш каби нодир рудаларга, қури­лиш материаллари учун зарур бўлган хомашёга, ғоят шифобахш минерал сувларга бойлиги билан ажралиб туради. Норин дарёси эса йирик гидроэнергетик ресурслари бў­йича Марказий Осиёда Вахш дарёсидан кейинги иккинчи ўринда туради. Туризм, сайру-саёҳатни ривожлантириш ва курорт соҳасининг муҳим омили бўлган рек­риацион ҳамда больнеологик ресурслар вило­ят иқти­содиётининг истиқбол­даги та­раққиётини белгилаб берувчи му­ҳим омиллардан ҳисобланади. Бу имкониятларнинг катта қисми ис­тиқ­лол шарофати билан халқимиз манфаатлари учун хизмат қила бош­лади.
     Вилоят ижтимоий-иқтисо­дий ҳа­ётидаги ўзгаришлар энг аввало фаровон турмуш асоси бўлган иш­лаб чиқариш соҳасининг барқарор ўсиш суръатларида намоён бўл­моқда. Хусусан, иқтисодиётнинг етакчи тар­моқларини модернизациялаш, мавжуд корхоналарни техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш, замонавий технологияларга асосланган янги қувватларни ишга тушириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик соҳасини қўллаб-қувватлаш юзасидан муҳим чора-тадбирлар амалга оширилди. Натижада, бугунга келиб вилоятда машинасозлик ва металлни қайта ишлаш, енгил ва озиқ-овқат са­ноати, қурилиш материаллари тайёр­­лаш ва хизмат кўрсатиш соҳаси­да бе­қиёс имкониятлар юзага келтирилди. Шуни ишонч билан айтиш мумкинки, қулай инвестициявий му­ҳит яратил­ганлиги, ишлаб чиқариш инфратузилмаси ривожланишига ус­тувор аҳа­мият берилаётгани, бандлик дастури ижроси изчиллик билан таъминланаётгани энг муҳим омиллар сифатида барча жабҳаларнинг параллел тараққий этишига йўл очиб бер­моқда.
     Масалан, вилоят саноат салоҳия­тини юксалтириш бўйича уч йил аввал қабул қилинган махсус дастурнинг якунловчи босқичи бўлмиш 2015 йилда 314 та лойиҳани амалга ошириш учун 226,1 млрд сўмлик инвестиция жалб этилди. Бу эса, жойлардаги ишламай турган ёки паст қув­ватда ишлаётган, маънавий ва жисмоний жиҳат­дан эскирган технологик воситаларда маҳсулот чиқара­ётган корхоналар қувватини тиклаш имконини берди. Кичик бизнес субъектлари томонидан ишлаб чиқаришга хорижнинг илғор технологиялари жорий этилди. Яъни, 2015 йилда қарийб 2,7 трлн сўм­лик саноат маҳсу­лотлари ишлаб чиқарилиб, ўтган йилга нисбатан 114 фоиз ўсишга эришилди.
     Барча минтақаларда бўлгани каби Наманганда ҳам кичик бизнес ва хусусий тад­биркорликка иқтисодиётнинг мус­таҳ­кам таянчи сифатида жиддий эъти­бор қаратилмоқ­да. Унинг ҳар та­рафлама ривожланиши учун барча шарт-шароитлар яратиб берил­моқ­да. Айни пайтда ушбу йўналишда 15700 дан зиёд субъектлар фаолият кўрсатаётгани, ўтган йили ЯҲМдаги улуши 80,2 фоизни ташкил этганини мамнуният билан тилга олиш мумкин. Аҳоли бандлигида бу кўрсаткич 83,4 фоизни ташкил этмоқда. Мазкур корхоналарда илғор технологияларни жорий этиш ҳисобига вилоят учун янгилик бўлган автомобилларга мўлжалланган сиқилган газ баллонлари ҳамда ак­кумуляторлар, болалар ва катталар велосипедлари, тиббиёт воситалари, дори-дармонлар, мармар плиталар, цемент ва шиферлар, ўлчов асбоблари сингари маҳсулот­ларни ишлаб чиқариш ўзлаштирилди. Шу ўринда кичик бизнесда фаолият кўрсатаётган тадбиркорларнинг ис­тиқ­болли режалари ижроси йўлидаги имтиёз ва имкониятлар хорижлик­ларнинг ҳам қизиқишини орттираётганини таъкидлаб ўтишимиз лозим. Бу борадаги ишлар тўғридан-тўғри инвестиция киритиш билан боғлиқ ҳам­корлик алоқалари ривожига кенг йўл очмоқда. Қўшма ло­йи­ҳалар нафақат вилоят ва туман марказлари, балки, олис қишлоқларда амалга оширилаётгани муҳим аҳа­мият касб этмоқда. Масалан, Поп ту­манидаги «Асадбек Чоркесар» фермер хўжалиги негизида ташкил этилган «Абдумалик Лазиз импекс» қўш­ма корхонасида фермер Абдумалик Йўлдошев ва унинг хорижий ҳамкори томонидан тенг равишда ки­ритилган 150 минг АҚШ доллари миқдоридаги сармоя ҳисобига йилига 30 минг дона трикотаж маҳсу­лотлари тайёрлаш қувватига эга бўл­ган линия ишга туширилди. Айни пайтда бу ерда ўрнатилган хорижий дастгоҳларни 70 нафардан зиёд қиш­лоқ ёшлари моҳирлик билан бошқа­риб, 20 турдаги экс­портбоп кийим-кечаклар тайёрлашяпти.
     Иқтисодиётнинг реал секторини ривожлантиришга йўналтирилган бун­дай лойиҳалар ижроси ишлаб чи­қариш салоҳиятини муттасил ўстириш, пировардида, истеъмол бозорини рақобатбардош маҳсулотлар билан тўлдириш, аҳоли ва ёшлар учун иш ўринлари яратиш, экспорт имкониятларини кенгайтириш истиқ­бо­лини очмоқда. Масалан, наманганликларнинг ташқи иқтисо­дий фаолиятдаги иштирокини кўздан кечирадиган бўлсак, 2000 йилда жаҳон бозорига 75,3 млн АҚШ долларига тенг маҳсулот чиқарилган бўлса, 2010 йилга келиб бу кўрсаткич 119,5 млн долларни ташкил этди. Ўтган йили эса, ташқи бозорга 165,5 млн долларлик маҳсулот ва хизматлар сотилди. Муҳими, экспорт таркиби сифат жиҳатдан яхшиланиши натижасида ташқи савдода хомашё улуши кама­йиб, тайёр маҳсулотлар ҳажми ортмоқ­да. Масалан, 1991 йилда 96,8 фоиз маҳсулот вилоят ҳу­дудидан оддий хом­ашё сифатида четга сотилган бўлса, қайта ишлаб чиқаришни ри­вож­лантириш эвазига бу кўрсаткич 2015 йилда 91,8 фоизга пасайди. Айни пайтда вилоят экспортчилари томонидан жаҳон бозо­рига биотармоқ маҳсулотлари, эркаклар костюм шими, момиқ со­чиқ, мебель ватаси, асал, ҳатто тўти­қуш сингари паррандалар чиқа­рил­моқда. Бу эса, корхоналарнинг экс­порт географияси кенгайишига, 70 дан ортиқ мамлакатлар билан иқ­ти­содий алоқалар ўрнатишга имкон бер­моқда.
     Ўтган йили ноябрь ойида Халқ де­путатлари вилоят кенгашининг нав­батдан ташқари сессияси бўлди. Унда Юртбошимиз вилоят аҳли олдида турган муҳим вазифалар ҳақида сўзлаб, Наманганнинг саноат сало­ҳия­ти ва инфратузилмасини кескин ривожлантиришга мўлжалланган мах­сус дастур ишлаб чиқилганлигини алоҳида таъкидлаб ўтган эдилар. Дарҳақи­қат, Ўзбекистон Респуб­ликаси Биринчи Президенти ташаббуси билан қабул қилинган «2016–2019 йилларда Наманган вилоятининг саноат са­лоҳиятини ривожлантириш дастури тўғриси­да»ги қа­рор ҳудуднинг иж­тимоий-иқтисодий тараққиё­тида янги босқични бошлаб беради. Унда умумий қий­мати қа­рийб 5 млрд долларга тенг 254 та лойиҳани амалга ошириш натижасида 16 мингдан зиёд иш ўринлари яратиш кўзда тутилган. Дастур доирасидаги лойи­ҳаларда му­ҳандислик-коммуникация тар­моқ­лари ва инфратузилмаларни ривожлантириш, ер ости қазилма бойликларидан самарали фойдаланиш, саноат корхоналарини хомашё ресурслари билан таъминлаш, янги корхоналар ташкил этиш, ишлаб чиқариш жараёнини техник ва технологик жиҳат­дан модернизация қилиш, кенгайтириш ва диверсификациялаш тадбирлари амалга оширилади. Ушбу вазифалар иж­ро­си натижасида 2019 йилга бориб, саноат маҳсулотлари ишлаб чи­қариш ҳажми 4,6 трлн сўмга, вилоятнинг республика умумий саноат ишлаб чи­қари­шидаги улуши 2,7 фоиздан 4,2 фоизга етказилади.
     Айни пайтда босқичма-босқич амалга оширилаётган дастурдан кўп­лаб йирик лойиҳалар ўрин олган. Улар орасида «Аср қурилиши», деб ном олган «Ангрен-Поп» электрлаштирилган темир йўли қурилишини олайлик. Фарғона водийсини республиканинг бошқа ҳудудлари билан боғловчи темир йўли ишга туширилиши Қамчиқ довонида транспорт ва юк ташиш оқими зўриқишини ка­майтиради. Шу билан бирга, вилоят корхоналари ишлаб чиқараётган маҳ­сулотлар экспортида сарф-харажатларни сезиларли даражада қис­қар­тиради. Энг му­ҳими, йилига 611,7 минг нафар йўловчи ва 2067,1 млн тонна юк ташиш имкони туғилади. Яъни, узунлиги 123,1 километр бўлган мазкур йўлни қуриш жараёнида 19,1 километрли туннель бунёд қилинди. Бу дегани, темир йўлда мингга яқин киши меҳнат қилади, бу иш ўринларининг 660 таси вилоят ҳисобига тўғ­ри келади. Айтиш лозимки, буларнинг барчаси вилоятимиз аҳли учун улкан истиқбол, чексиз имкониятдир.
     Минтақада электр энергияси таъминотини яхшилаш­га хизмат қилувчи «Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси» қурилиши ҳам истиқболли ло­йиҳалардан ҳисобланади. Тўрақўр­ғон туманининг Шохидон қишлоғида барпо этилаётган ушбу йирик объектнинг қурилиш лойиҳаси ҳамда технологик жиҳозлари Япониянинг «Жайка» Халқаро ҳамкорлик агентлиги томонидан тақ­дим қилинмоқда. Техник ва иқтисодий асослар лойиҳа­си ва қурилишнинг умумий қиймати қарийб 1,2 млрд долларга тенг бўлиб, у ўзлаштирилиши давомида биринчи босқичда, яъни, 2017 йилда 450 мегаватт қувватга эга дастлабки буғ газ турбинаси ишга туширилиши кўз­да тутилган. Кейинги босқичларда яна учта шундай турбина фойдаланишга топширилади. Ўта замонавий техникалар билан жиҳозланадиган бу улкан иншоот шуб­ҳасиз халқимиз фаровонлиги учун хизмат қилади.
     Мамлакатимиз қишлоқ хўжалигида юз бераётган туб ўзгаришлар Наманган вилоятида ҳам ўз аксини топмоқда. Ҳукуматимизнинг фермерчиликка қаратаётган эътибори ва соҳибкорларимиз учун яратаётган имкониятлари уларни янги-янги марраларни эгаллаш учун сафарбар эт­моқда. Натижада, бугунга келиб ушбу соҳа иқтисоди­ётнинг устунига айланди. Бунда ер эгаларининг фаолиятини янада такомиллаштириш, соҳада илғор технология ва иш усулларини муваффақиятли жорий этиш, фермер хўжалик­лари моддий-техник базасини мустаҳкамлаш муҳим омил бўлиб хизмат қилмоқда. Пировард натижада, вилоятда етиштирилаётган пахта, ғалла ва чорвачилик маҳсулот­лари ҳажми йилдан-йилга кўпаймоқ­да. Муҳими, фермер чинакам ишлаб чиқариш соҳиби сифатида шаклланди. Боиси, қишлоқ мулкдорларининг аксарияти кўп тармоқли хўжалик юритишни йўлга қўйган бўлиб, на­фақат пахта, ғалла ёки мева-сабзавот етиштириш билан чекланиб қолмоқ­да, балки қайта ишлаш, саноат маҳ­сулоти тайёрлаш, ҳунарманд­чилик, қурилиш соҳаси билан ҳам мунтазам шуғуллана бошлашди.

 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.