внимание-читатели_узб

Jurnal o‘quvchilari va hamkorlariga tahririyat murojaati

Ҳурматли дўстлар, қадрли ўқувчи ва ҳамкорларимиз!

Маълумки, «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» –  «Экономический вестник Узбекистана» журнали Марказий Осиёдаги етакчи нашрлардан бири ҳисобланади. 1919 йилдан бошлаб бугунги кунгача у олти ном остида бир неча миллион нусхалик умумий адад билан 600 мартадан кўп нашр қилинди.

Бугун эса нашримиз ўзининг қарийиб бир асрлик тарихида навбатдаги бурилиш босқичини бошдан кечирмоқда.

Улкан тажрибага ва билимлар багажига эга бўлган қадимий журнал охирги 15 йил мобайнида ўзининг давлат муассасаларига хос бўлмаган фаоллиги билан кўпчиликни ҳайрон қолдирган ҳолда мамлакатимиздаги кўплаб нашрлар тақлид қилиши учун намуна бўлиб қолган эди. Соҳа бўйича ҳамкасбларга ҳамма вақт нашрнинг муваффақиятли фаолияти сирларини билиш қизиқ бўлган, улар ҳамон ушбу сирни билишга уринишади. Ҳақиқатдан ҳам журналимиз ҳамкорлари ва реклама берувчилар сонига ҳавас қилиш мумкин эди.

Нафақат республикамиз, балки МДҲ мамлакатлари илмий доиралари ичида тан олинган журнал олимлар учун майдонча ҳисобланади.  Академиклар ва профессорлар, фан номзодлари ва магистрлар ўзининг илмий мақолаларини «O’zIA — ЭВУ» нашр қилдиришни шараф деб билишади.

Журнал ходимлари ҳамиша ўз тажрибасини янги нашрлар билан ҳам ўртоқлашадилар. «O‘zbekiston iqtisodiy axborotnomasi» – «Экономический вестник Узбекистана» ўз вақтида «Налогообложение и учет», «Ўзбекистон», «Оила» каби журналларга оёққа туриб олишга ёрдам берди, «Бозор, пул ва кредит» журнали билан ўз билимларини ўртоқлашади, шунингдек «Узбекский журнал нефти и газа», «Матбуотчи» каби кўплаб нашрлар учун намуна бўлган.

Ўзининг кўп йиллик тарихи давомида нашримиз турли босқичларни, сиёсий ва иқтисодий қийинчиликлар давридаги қийинчиликларни бошдан кечириб, ривожланишнинг янги босқичини муносиб қарши олиб келган.

Бугун, мамлакатимиз Президентининг журнални ёпиш тўғрисидаги қарорига унинг зарар кўриб ишлаётганлиги сабаб сифатида кўрсатилиши бизни таажжубга солди. Ҳақиқатдан ҳам журнал ДУК эди, лекин у ҳеч қанақа давлат дотациялари ҳисобидан эмас, балки ҳамкорларимиз ва обуначиларимизнинг ишончи ҳисобидан нашр қилиниб келди. Мамлакатимиз раҳбариятининг журнал фаолиятини тўхтатиш тўғрисидаги қарорини таҳририятимиз жамоаси журнал тарихида янги саҳифа очилаяпти, деб қабул қилади.

Биз ушбу янги саҳифани янада ёрқин ва муваффақиятли қилишга уринамиз, чунки ўзгаришлар муқаррар ва маррани янада баланд олиш учун ўзгаришлар зарур. Биз юзага келган вазиятдан фойдаланиб, ўйлаб қўйган ғояларни ва инновацион лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этамиз.

Таҳририятимиз жамоаси журналистиканинг 100 йиллик анъанасини сақлаб қолган ҳолда Устозларимиз ва содиқ ходимларимиз саъй-ҳаракатлари унутилишига йўл қўймайди. Ушбу биз учун бурилиш соатларида биз сизнинг кўмагингизга ва бизни тушунишингирзга умид қилиб қоламиз.

Биз бутун куч-ғайратимизни ишга солиб, ўз зиммамизга олган барча мажбуриятларимизни муносиб адо этамиз.
Таҳриррият жамоаси.

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    Вышел в свет

    3/2018

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, пр. Узбекистанский, 55

    mailSmall info@evu.uz

    phone239-11-25, 259-22-26

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.