(O´zbek) Barkamol avlodni voyaga yetkazish – pirovard maqsad

3/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мустақилликка эришган дастлабки давр­ларданоқ мамлакатимизда ёш авлодга таъ­­лим ва тарбия бериш, уларни етук ва баркамол қилиб вояга етказишга ўта муҳим масала сифатида қаралди. Яъни, таълим тизими Ўзбекистоннинг ижтимоий та­рақ­қиётида энг устувор йўналиш, деб эълон қилинди.
     Дарҳақиқат, мазкур тамойил Юрт­бошимиз раҳбарлигида соҳада амал­га ошириб келинаётган ислоҳотлар­нинг мағзини ташкил этади. Мазкур соҳа ҳам фарзандлар камолига йўналтирилган аниқ стратегия бўйича тубдан қайта кўриб чиқилиб, ўтмиш­дан қолган мафкуравий қарашлар ва сарқитлардан тўла халос этилди. Натижада, Ўзбекистонда ривожланган демократик давлатлар даражасида, юксак маънавий ва ахлоқий талаб­ларга жавоб берувчи юқори малакали кадрлар тайёрлаш миллий тизими яратилди. Бу тизим тараққиёт­нинг «ўзбек модели» мазмун-моҳия­тига тўла мос келади.
     Ўтган чорак асрлик даврда халқи­миз барча соҳаларда, хусусан, таълим йўналишида ҳам асрларга татигулик муваффақиятларни қўлга киритди. Бугун тизимда қўлга киритилаётган ютуқларимизни бутун дунё кўриб, тан олмоқда, эътироф этмоқда. Қо­лаверса, нуфузли халқаро ташкилотлар, қатор хорижлик экспертлар Ўзбекистонда ҳар йили таълим учун сарфланаётган харажатлар ялпи ички маҳсулотнинг 10–12 фоизини, дунёнинг энг илғор мамлакатларида эса бу кўрсаткич атиги 3–5 фоиз атрофида экан­лигини қайд этмоқда. Бу шубҳасиз, ҳа­вас қилишга арзигулик натижа. Шу боис ҳам, улар Ўзбекистонда Кадрлар тайёрлаш миллий дас­тури муваффа­қиятлари, 2009 йилдан бошлаб жорий этилган 12 йиллик маж­бурий таълим самараларига мудом юқори баҳо бериб келишяпти.
     Амалиётга татбиқ этилган узлуксиз таълим тизимида мактабгача таъ­лим боланинг соғлом, ҳар томонлама камол топиб шаклланадиган, унинг ўқиш­га интилишини ва билим олишга бўл­ган дастлабки қизиқишини уйғотади­ган муҳим босқичдир. 2008 йилда ушбу босқич мазмунини белгилайдиган «Ўзбекистон Республикасида мактабгача таълим Концепцияси» ишлаб чи­қилди. Ушбу концепцияда мактабгача таълимнинг асосий мазмуни, мақ­сади, вазифалари, янгиланиш тамойиллари, татбиқ этиш йўллари ва айниқ­са, болани шахс сифатида шакллантиришга алоҳида эътибор қара­тилди. Давлат ва маҳаллий бюджет маблағ­лари ҳисоби­дан қури­лиш, таъмирлаш ҳамда зарур дидактик материаллар, ўйинчоқлар ва спорт инвентарлари билан босқичма-босқич таъминлаш тизими йўлга қў­йилди.
     2010–2015 йилларга мўлжалланган давлат дастури асосида мамлакатимиздаги 4916 та мактабгача таълим муассасаларига ҳар йили давлат бюджетидан уч млрд сўм маблағ ажратилиб, интеллектуал ривожлантирувчи ўйинлар ва ўйинчоқлар билан бос­қичма-босқич таъминланмоқ­да. Яратилган шарт-шароитлар мактабгача таълим-тарбия сифатини ян­ги­лаш ва шу орқали болаларни мак­табга сифатли тайёрлаш жараёнини ташкил этиш имконини бер­моқда.
     Ёш оилаларни қўллаб-қувватлаш мақсадида мактабгача таълимнинг янги муқобил шакли яратилди. Унга кўра, мактабгача таълим муассасалари, умумтаълим мактаблари, ма­ҳалла гузарларида қисқа муддатли мактабга тайёрлаш гуруҳлари ташкил этилиб, уларда педагогика коллежини битирган ёш кадрлар сабоқ бер­моқда. Ҳозирда республика бўйича 2070 та ана шундай гуруҳ ташкил этилган бўлиб, уларда 53980 нафар болажонлар таълим-тарбия олмоқ­далар.
     Мактабгача таълим муассасалари билан қамраб олинмаган 5–6 ёшли болаларнинг оилаларида болаларни мактабга сифатли тайёрлаш мақса­дида ота-оналар учун мўлжалланган бешта номдаги («Нутқ ўстириш, ўқиш ва саводга тайёрлаш», «Математик тасаввурларни шакллантириш», «Болажон» дастури асосида насрий ҳам­да шеърий тўпламлар, «Соғ танда-соғлом ақл») суратли қўлланмалар тайёрланди ва етказиб берилди. Бундан ташқари, мактабгача таълим муассасаларида бадиий гимнастика, шахмат-шашка ва бошқа оммавий спорт турлари бўйича секциялар, чет тили, касб-ҳунарга эрта йўналтириш бўйича тўгараклар фаолияти йўлга қўйилган. Аксарият мактабгача таълим муассасаларида болаларга хал­қимизнинг миллий мероси ва бой анъаналари ҳамда тарихини ўргатиб бориш учун маънавият хоналари, музейлар ҳамда кутубхоналар ишлаб турибди. Агар 2011 йилда мазкур тизимда 6546 нафар олий маълумотли мутахассис фаолият кўрсатган бўлса, 2016 йилга келиб уларнинг сони 17742 нафарни ташкил этди. Соҳа ходимлари малакасини ошириш, ўқитиш­нинг замонавий шакллари билан та­ништириш мақсадида миллий малака ошириш тизими яратилди. Унга кў­ра, мактабгача таълим муассасалари педагоглари ҳар уч йилда малакасини ошириб боради.
     Юртбошимизнинг бевосита раҳ­барлигида ишлаб чиқилган «Таълим тўғрисида»ги, «Кадрлар тайёрлаш мил­лий дастури тўғрисида»ги қонун­лар асосида яратилган малакали кадр­лар тайёрлаш тизими ўзининг стра­тегик мақсадларига эга экани билан мамлакатимизнинг буюк келажагини қу­ришда муҳим роль ўйна­моқда. Шу­ни алоҳида таъкидлаш жоизки, Миллий дастурни ҳаётга татбиқ этиш бораси­да «ўзбек модели» тамойилларига қатъий амал қи­линиб, ислоҳот­лар мам­лакат та­рақ­қиёти билан узвий боғ­лиқ ҳолда босқичма-босқич амалга оширил­моқ­да. Натижада, мамлака­тимизда узлуксиз 9+3 шак­лидаги 12 йиллик бепул мажбурий таълим тизими жорий қилинди.
     Таълим соҳасида эришилган яна бир муваффақият, бу шубҳасиз фар­зандларимизнинг қисқа даврда замонавий таълим масканларига эга бўл­ганлигидир. Мисол учун, 1991 йил­гача республикадаги 8214 та мактабдан 3525 таси мослаштирилган биноларда, 1167 таси, яъни 33 фоизи ўтган асрнинг 40–60-йилларида ҳа­шар йўли билан пахса ва хом ғишт­дан қурилган, бирор-бир меъёрга жавоб бермайдиган биноларда фаолият кўрсатар эди. Шу туфайли, истиқлол­нинг дастлабки йиллари­даноқ таълим тизимини ҳам шаклан, ҳам мазмунан тубдан ислоҳ қилишга киришилди ва Юртбошимиз раҳнамо­лигида «бу оғир, масъулиятли, аммо ҳал қилишни асло пайсалга солиб бўл­майдиган иш» қадам-бақадам, из­чиллик билан жорий қилина бошланди. Натижада, 1991–2003 йилларда республикамизнинг барча ҳудуд­ларида бир млн 893 минг ўқувчига мўлжалланган умумтаълим мактаб­лари, 152,8 минг ўринга мўлжалланган мактабгача таълим муассасаларини қуриш ва мавжудларини таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
 
BarkamolAvlod-2
 
     Кадрлар тайёрлаш миллий дастурининг узвий ва мантиқий давоми бўлмиш Мактаб таълимини ривож­лантириш давлат умуммиллий дастури доирасида 2004–2009 йиллар мобайнида жами 8501 та мактабда, 2010–2016 йилларда 2255 та мактабда қурилиш-таъмирлаш ишларини амалга ошириш учун жами 2,9 трлн сўм маблағ сарфланди. Айнан мус­тақиллик йилларида жами 4173 та мактаблар янгидан қурилди ва реконструкция қилиниб, замонавий кў­ринишга келтирилди. Мазкур таълим масканлари замонавий ўқув-лабора­тория ускуналари, компьютер техникалари билан жиҳозланди ва ушбу мақсадни рўёбга чиқариш учун 1,09 трлн сўм маблағ сарфланди. Тасаввур қилинг, 2004 йилда республика бў­йича 1342 та (14 %) мактабларда ком­пьютер бор эди. Бугунги кунда энг сўнгги русумдаги ўқув компьютер синфлари 12956 тани ёки умумий мак­табларнинг 81,5 фоизини ташкил этади.
 
BarkamolAvlod-3
 
     Мустақиллик йилларида таълим мазмунини янгича талаблар асосида ташкил этиш, такомиллаштириш бў­йича жуда кўп изланишлар олиб борилди. Собиқ иттифоқ республикалари ичида биринчилардан бўлиб ишлаб чиқилиб, 1999 йилдан амалга жорий этилган Давлат таълим стандартлари ушбу изланишларнинг самарасидир. Бундан ташқари, умумий ўрта ва ўрта махсус касб-ҳунар таълимининг Давлат таълим стандартлари, ўқув дастурлари ва дарсликлари узвийлик, узлуксизлик ҳамда ўқувчи­ларнинг ёши ва психофизиологик хусусиятларига мослиги жиҳатидан таҳлил қилиниб, 1260 соат ҳажмдаги мавзулар оптималлаштирилди. Қола­верса, умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим муассасаларида ўқитиладиган 18 та умумтаълим фанлари бўйича янги – компетенциявий ёндашувга асосланган Давлат таълим стандартлари ва ўқув дастурлари лойиҳалари ишлаб чиқилиб, 76 та умумий ўрта таълим муассасалари, 52 та касб-ҳунар коллежи ва 18 та академик лицейда тажриба-синовдан ўтказилмоқда.
     Бошланғич таълимда илғор педагогик ва ахборот технологияларни кенг жорий этиш мақсадида бошлан­ғич синф ўқитувчилари учун етти номдаги методик қўлланмалар ва уларнинг мультимедиали иловалари тайёрланди ҳамда 745 минг нусхада таълим муассасаларига етказиб берилди. Шунингдек, 500 дан ортиқ номдаги электрон дарсликлар, видео ва аудиодарслар, интерактив ва анимацияли виртуал лаборатория ишлари, тестлар, таълимий ўйинлар ҳам­да 30 дан зиёд интерактив хизмат ва ахборот тизимлари яратилиб, амалиётга жорий этилди.
     1991 йилда мактаб ўқувчилари­нинг дарсликлар билан таъминланиши 55,4 фоизни ташкил этган, холос. Бу кўрсаткич 2016 йилга келиб 100 фоизга етди. Умумтаълим мактаблари учун ҳар йили ўртача 26–28 млн нусхада, жумладан, охирги беш йилда 1958 номда, 132 млн дан ортиқ нусхадаги 234,2 млрд сўмлик дарслик ва ўқув-методик қўлланмалар, жумладан, чет тилидан 1–4-синфлар учун жами 1,8 млн нусха дарсликлар маж­муаси, ўқитувчилар учун 41,8 минг нусха методик қўлланмалар ва уларнинг мультимедиа иловалари тайёрланди.
 
 BarkamolAvlod-4
 
     Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 10 декабрдаги «Чет тилларни ўрганиш тизимини яна­да такомиллаштириш чора-чадбирлари тўғрисида»ги қарорига кўра, замонавий педагогик ва ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда ўсиб келаётган ёш авлодни чет тилларга ўқитиш, шу тилларда эркин сўзлаша оладиган мутахассисларни тайёрлаш тизимини тубдан такомиллаштириш мақса­дида узлуксиз таълим тизими учун чет тилларидан Давлат таълим стандартлари яратилиб, тасдиқланди ва 2013–2014 ўқув йилидан мактабларда чет тиллари 1-синфдан бошлаб ўқитила бошланди.
 
Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником!

    5/2019

    № 5/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Матбуотчилар, 32.

    • Телефон:
    • (99871) 239-11-25.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.