(O´zbek) Manfaatlar uyg‘unligiga erishayotgan sug‘urta xizmati

1/2017

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Мамлакатимиз муста­қиллиги қўлга киритилган дастлабки кунлардан бошлаб ижти­моий-иқтисодий фаолиятимизни дунё андозалари даражасида ташкил этиш учун суғурта хизматларига бўлган муносабатни ҳам тубдан ўзгартириш зарурияти туғилди. Шу сабабли, 1997 йил 25 февралда «Ўзагросуғурта» давлат-акциядорлик суғурта компанияси ташкил этилди. Мазкур даврда жамият тизимида 1997–2000 йиллар давомида даъво ҳужжатларини кўриб чиқиш бўйича департамент ёки алоҳида бўлим фаолият юритмаган.Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари даъво ҳужжатлари қай­си суғурта турига тегишли эканли­гига қараб белгиланган бўлимлар томонидан ўрганилган. Хусусан, қиш­лоқ хўжалиги бўйича даъво ҳужжат­лари филиаллар лимити доирасида масъул шахслар томонидан ҳам­да лимит доирасида бўлмаган ҳуж­жат­лар эса жамият бошқаруви мутахассиси хулосасига асосан махсус комиссия томонидан суғурта товони аниқланган. Шунингдек, мол-мулк суғуртаси, аҳоли суғуртаси ва бошқа суғурта турларига оид даъво ҳужжат­лари бўйича мол-мулк бўлими, молиявий таваккалчиликларни суғурта­лаш бўлими, шахс суғуртаси бўлими ва тегишли бўлимлар мутахассислари хулосасига кўра тайинланган комиссия томонидан суғурта товонлари аниқланган ва суғурталанувчилар (жабрланувчи ва наф олувчи)га товон пуллари тўлаб берилган. 2001–2002 йилларда бу жараён давом этган ва жамият бошқарувида ички назорат бўлими ташкил қилинганидан сўнг, ушбу бўлим бевосита даъво ҳужжатларини ўрганиш ҳамда аниқлаш жараёнида иштирок этиб бошқарувга тақдим этилган даъво ҳужжатлари бўйича бўлим мутахассиси томонидан хулоса берилган ва суғурта товони аниқланишини назорат қилган.
     Жамиятнинг фаолият кўлами кенгайиши натижасида суғурта даъвола­рини такомиллаштириш ва суғурта то­вонларини аниқлаш, уларни ўз вақ­тида суғурталанувчилар (жабрланувчилар)га тўлаш мақсадида 2003 йилда жамият бошқарувида Суғур­та даъ­волари департаменти ташкил этилди. Бунинг натижасида, жамият тизимида суғурта шартномалари (полислар) асосида жамиятнинг туман ва шаҳар бўлинмалари, суғурта марказлари, филиаллари ва бошқарувига келиб тушган суғурта даъво аризаларини қонунчилик доирасида ўрганиш, суғурта товони (пули) миқдор­ларини аниқлаш ва тўлаш тартибини назорат қилиш ҳамда суғурта товонлари тўлови билан боғлиқ бўлган бош­қа иш­ларни амалга ошириш имконияти яра­тилди.
 
     Суғурта фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштириш
 
     Мазкур департамент ташкил этил­ган дастлабки кунларданоқ, Суғурта даъволари департаменти томонидан «Жамият тизимида суғурта даъволарини кўриб чиқиш тартиби» ишлаб чиқилди.
     Бунинг натижасида, жуда қисқа фур­сатда жамиятнинг барча ҳудудий бўлинмаларида ҳужжатларни қабул қи­лиш, уларни расмийлаштириш, бел­гиланган муддатларда кўриб чи­қиш ва аниқланган суғурта тўловини су­ғур­та қилдирувчиларга тўлаш борасида амалга оширилган ишлар сифа­тида кескин ижобий ўзгаришлар юза­га келди. Шунингдек, департамент томонидан йилдан-йилга ушбу тартибга қўшимча ва ўзгартиришлар ки­ритилиб такомиллаштириб борилди. Масалан, Фарғона вилоятида намунавий тўлов ҳужжатлар тўплами китобча ҳолига келтирилиб, барча филиалларга юборилиши натижасида тақдим қилинаётган ҳужжатлар сифати тубдан яхшиланди.
     Шунингдек, жамиятимиз тизимида суғурта даъволарини такомиллаш­тириш ва зарар қопламаларни тезкор равишда тўлаб бериш мақсадида ма­софадан мониторинг қилиш йўлга қў­йилди. Республикамиз ҳудудида содир бўлган ҳо­дисалар натижасида мол-мулкларга зарар етган тақдирда жойлардаги бў­линмаларимиз аввало, филиалларга, кейин эса жамият бош­қарувига хабар беришади, талофатнинг ҳажмига қараб жамият бошқа­руви томонидан ишчи гуруҳ ташкил этилиб, ҳодиса оқибатлари тезкор ўрганилади ва зарар миқдори аниқ­ланади. Мисол тариқасида айтсак, 2007 йил 22 апрель куни Навоий вилоятининг Хатирчи туманида содир бўлган табиий офат (дўл ёғиши), 2011 йил 20 июль куни Фарғона вилоятининг Риштон, Олтиариқ, Фарғона ва Боғдод туманлари ҳудудида содир бўлган зилзила оқибатида аҳоли иморатлари ва ижтимоий объектларга зарар етган. Ушбу табиий офатларни тезкорлик билан бартараф этишда суғурта тўловлари ўзига хос муҳим роль ўйнади.
     Суғурта турлари бўйича зарарлилик даражасини таҳлил қиладиган бўлсак, 2000 йилда жами тўланган су­ғурта товонлари тушган суғурта мукофотларига нисбатан 75,2 фоизни ташкил қилган бўлса, 2001 йилда 64,8 фоиз, 2002 йилда 39,7 фоиз, 2003 йилда 18,8 фоиз, 2014 йилда 16,8 фоиз ва 2015 йилда 22,6 фоизни ташкил этди.
     Жамиятимиз ташкил этилган 1997 йилда суғурта тўловлари 196,1 млн сўмни ташкил этган бўлса, 2007 йил­га келиб 2950,7 млн сўмни ташкил этди. 2007 йилда суғурта тўловлари 1997 йилга нисбатан 15 бараварга, яъни, 1504 фоизга ўсди. Шунингдек, бу кўрсаткич 2014 йилга келиб 1997 йилга нисбатан 77,7 бараварга, яъни, 7768 фоизга ва 2015 йилга келиб 1997 йилга нисбатан 126,4 бараварга, ­яъни, 12638 фоизга ўсди. Жамиятимиз ташкил этилганидан буён, яъни 20 йил давомида суғурта қил­дирувчиларга 123 млрд сўмдан ор­тиқ суғурта тўловлари амалга оширилди.
     Шунингдек, жамиятимиз томонидан йирик ҳажмдаги суғурта тўловлари ҳам амалга оширилди. Хусусан, «Иш берувчининг фуқаролик жавоб­гарлигини мажбурий суғурта қилиш» суғурта тури бўйича «Жалақудуқ тиб­биёт бирлашмаси» ишчиси М.Мамадалиеванинг ишлаб чиқа­ришда тан жароҳати олиши бўйича 499,8 млн сўм ва «Алоқаинвест» МЧЖ ишчиси М.Сайдуллаевнинг ишлаб чиқариш­даги бахтсиз ҳодиса туфайли вафот этиши натижасида 375,5 млн сўм су­ғурта тўловлари, «Гаровга қўйилаёт­ган автотранспорт воситаларини су­ғурта қилиш» суғурта ту­ри бўйича «Elektroshitkomplekt» МЧЖга 112,1 млн сўм суғурта товони тўлаб бе­рилди.
     Жамият бошқарувининг суғурта хизматларини ривожлантириш департаменти ҳамда қишлоқ хўжалиги ва молиявий таваккалчиликларни су­ғурталаш департаменти томонидан ишлаб чиқиладиган қоидалар, намунавий шартномалар ва тартибларга ўзгартириш киритиш бўйича таклифлар бериб борилади.
     Чунки, амалдаги суғурта қоида­ларида, айниқса қишлоқ хўжалик экин­лари ҳосилини ихтиёрий суғур­та­лаш қоидаларида жуда кўп мунозарали ҳолатлар мавжуд. Бу эса, су­ғурта даъволарини кўриб чиқишда қийинчиликлар туғилишига ҳамда ми­жозлар норозиликларига сабаб бў­лиши табиий ҳол. Бунинг натижасида суд жараёнида жамият манфаатларини ҳимоя қилишда турли хил мунозарали вазиятлар вужудга келади.
     Шу билан бирга, Суғурта даъволари департаменти томонидан ҳу­қуқ­ни муҳофаза қилувчи органлар, судлар, тиббиёт, сейсмология, ветеринария, гидрометеорология ва бош­қа ташкилотлардан ҳодисалар­нинг тасдиғини олиш учун улар билан ҳам­корликда иш олиб бориш зарурияти муҳим аҳамият касб этади. Жа­миятимиз ўз мижозларига суғурта шартномасига мувофиқ аниқланган суғурта товонларини белгиланган тартибда тўлаб келмоқда. Бу, ўз нав­батида, мижозларнинг жамиятга бўл­ган ишончи ортиб бораётганлигидан далолат беради.
 
Жамиятнинг стратегияси – белгиланган мақсад ва вазифалари
 
     Бу жиҳат жамият бошқарувининг таркибий тузилмалари асосини ташкил қилади. Шу сабабли ҳам, иш фао­лиятимизда йўл қўйилган камчилик­ларни бартараф қилиш ва ҳозирги давр талаблари даражасида профессионал тажриба тўплаш учун бир қа­тор муаммоларни, олдимизга қў­йил­ган вазифаларни ҳал этишимиз лозим бўлади.
     Жумладан, суғурта даъволарини кўриб чиқиш жараёнини соддалаш­тириш ва тезлаштириш, суғурта даъволари бўйича оммабоп, содда, барча ҳудудий бўлинмалар ходимлари учун тушунарли бўлган услубий қўл­ланмалар яратиш, департамент ходимлари малакасини узлуксиз ошириб бориш, суғурта зарарларини тар­тибга солиш бўйича хорижий мамла­катлар, шунингдек, Ўзбекистондаги бошқа суғурта жамиятлари тажрибаларини ўрганиш ва амалиётга жорий этиш каби вазифаларни амалга оширишга ҳаракат қиляпмиз.
     Суғурта даъволарини кўриб чи­қиш бўйича ўқув-семинарлари ташкил этиш, суғурта ҳодисаси юзасидан мурожаат этган шахсларнинг мурожаатларини тўлиқ ўрганиб чиқиш ҳам­да қисқа муддат ичида суғурта қилди­рувчи, наф олувчи ва жабрланувчиларга суғурта товонларини аниқла­ниши ёки аниқланмаслиги бўйича тезкор хулосалар бериш йўллари тат­биқ этилмоқда.
     Суғурта даъволарини кўриб чи­қиш бўйича электрон ҳисоботни ташкил этиш ва жойларда су­ғурта даъволари кўриб чиқилишини назорат қилиш ҳамда суғурта қилди­рувчи (наф олувчи, жабрланувчи)лар­га аниқ­ланган суғурта товонларини ўз вақ­тида тўланиши бўйича назорат олиб бориш, ҳисоботларни электрон қабул қилишни йўлга қў­йиш, яъни:
     ● даъво аризалари кўриб чиқи­ли­шини назоратга олиш;
     ● даъво аризалари бўйича аниқ­ланган ёки рад этилган суғурта товонлари юзасидан белгиланган муддатларда жавоб берилишини назоратга олиш.
     Шунингдек, департамент томони­дан ахборот-коммуникация технологияларини жорий қилиш ва ривож­лантиришда суғурта қилдирувчилар (жабрланувчилар)га ҳодиса содир бўл­ганда суғурталовчига тезкор мурожаат қилиш имкониятини янада кенгайтириш ва қулайликлар яратиш мақ­садида даъво ҳужжатларини онлайн тарзда қабул қилиш бўйича электрон ҳужжатлар базаси яратилишини ташкил қилиш долзарб вазифаларимиздан биридир.
     Хуллас, республикамиз суғурта бозорида ўз мавқеини мустаҳкам­лашга ҳаракат қилаётган жамиятимизнинг иш фаолияти йилдан-йилга такомиллашиб, янада ривожланиб бораётгани манфаатлар уйғунлигига хизмат қилмоқда. Бу эса, асосий мақ­сад-муддаомиз – манфаатлар уйғун­ли­гига эришиш эканлигини англатади ҳамда мамлакатимизда суғурта бозори жадал ривожланиши учун кенг имкониятлар эшигини очиб беради.
 
«Ўзагросуғурта» матбуот хизмати

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.