(O´zbek) Maqbul investitsiya muhiti – iqtisodiy o‘sishning asosiy omili

6/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Муайян мамлакат иқти­содиётининг инвес­тиция муҳитига баҳо беришда инвестиция­ларнинг нафақат ҳажм ёки миқдор кўрсаткичларига, шу билан бирга, уларнинг сифат кўрсаткичларига (шакли, тури, ижтимо­ий-иқ­ти­содий самараси ва б.) ҳам ало­ҳида эътибор қаратилади.
     Агар иқтисодий ислоҳотларнинг дастлабки босқичларида республикага жалб қилинган ва ўзлаштирил­ган инвестицияларнинг аксарияти бе­восита давлат иштирокидаги инвес­тицияларни ташкил этган бўлса, бу­гунги кунда билвосита, яъни тўғри­дан-тўғри инвестицияларнинг улуши тобора ортиб бормоқда. Биргина 2015 йил якунлари бўйича асосий капиталга киритилган жами инвестицияларнинг ўсиш тенденциясини таҳ­лил қиладиган бўлсак, уларнинг ўтган 2014 йилга нисбатан ўсиш тенденция­си 9,6 фоизни, чет эл инвестициялари ва кредитлари ҳажмининг ўсиши 32,4 фоизни ташкил этган.
     Бундай иқтисодий ўсишнинг асосий омиллари сифатида мамлакатда яратилаётган инвестиция муҳитининг ўзига хос тавсифларини келтириб ўтиш мумкин. Уларга ҳуқуқий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллардан иборат бўлган комплекс тавсиф­лар киради. Хусусан, ҳуқуқий тавсиф­даги омилга эътибор қаратадиган бўл­сак, биргина жорий йил давомида уш­бу йўналишдаги саъй-ҳаракат­лар яна иккита муҳим ҳужжат билан такомиллаштирилди. Жумладан, 2016 йилнинг 5 ва 26 октябрь кунлари Президентимизнинг «Тадбиркорлик фаолиятининг жадал ривожланишини таъминлашга, хусусий мулкни ҳар томонлама ҳимоя қи­лишга ва ишбилармонлик муҳити­ни сифат жиҳа­тидан яхшилашга доир қў­шимча чора-тадбирлар тўғриси­да»ги ҳамда «Эркин иқтисодий зоналар фаолиятини фаоллаштириш ва кенгайтиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғ­рисида»ги фармонлари қабул қилин­ди.
     Мазкур ҳуқуқий омиллар шубҳа­сиз инвестиция муҳитини янада қу­лай ва жозибадор қилишга ижобий таъсир кўрсатади. Мана шундай ҳуқу­қий, ижтимоий-иқтисодий тавсифдаги омилларни туман, шаҳар ва вило­ятлар кесимида янада ривожлантириш ва такомиллаштириш имкониятлари ҳам жуда кенг. Улар ўз мо­ҳият эътибори жиҳатидан кластер хусу­сиятига эга бўлган тасниф ва тавсиф­ларни ўз ичига олади. Ушбу тас­ниф ва тавсиф­лар, ўз навбатида, иқтисо­дий фаолиятнинг якуний натижаларига, яъни тадбиркорлик субъ­ектлари фаолиятида эришилаётган ва кутилаётган на­тижалар самарадорлигига боғлиқ.
     Мана шу нуқтаи назардан қарал­ганда, амалга оширилаётган чора-тадбирлар ва эришилаётган натижалар «мақбул инвестиция муҳити»нинг мезонларига сезиларли даражада таъ­сир қилмаяпти, бу эса, уларни янада фаоллаштириш салоҳияти ва им­кониятлари ҳали мавжуд эканлигидан дарак беради. Бунинг учун, энг аввало, инвестиция жозибадорлигини таъминловчи мезонларга туман, ша­ҳар, вилоятлар кесимида янада аниқ­лик киритиш ҳамда шу асосда «мақ­бул инвестиция муҳити»ни шакл­лантиришнинг концептуал асослари­ни яратиш масаласини кўриб чи­қиш лозим.
     Мақбул инвестиция муҳитини шакл­лантириш давлат сиёсатининг муҳим шартларидан бири бўлиб, у республикадаги туман, шаҳар ва вилоятларнинг ҳар бирини ўзига хос ху­сусиятидан келиб чиққан ҳолда иж­тимоий-иқтисодий ривожлантириш, ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳат­дан қайта таъминлаш, улар ўртасида ра­қо­бат муҳитини фаоллаштириш, бозор инфратузилмасини такомиллаштириш каби устувор масалаларни ҳал этишга қаратилгандир.
     Мазкур устувор масалаларнинг ком­бинацион ечими ва уларнинг самараси юқорида қайд қилинган ҳуқу­қий, ижтимоий, иқтисодий ва сиёсий омиллар таснифи ва тавсифининг ҳу­дудлар бўйича табақалаштирилган ҳолда қабул қилинадиган чора-тадбирлар режасига боғлиқ. Демак, мақ­бул инвестиция муҳитининг ўзига хос жозибаси ва ҳаётийлиги юқоридаги омилларнинг таъсирида шаклланиб, ривожланар экан, уни илмий-амалий нуқтаи назардан ўрганиш, тадқиқ этиш ва мазмун-моҳиятини очиб бериш шу даврнинг муҳим вазифалари қаторига киради.
     Бир қатор хорижий ва маҳаллий иқ­тисодчи олимлар ва мутахассислар хулосаларида муайян мамлакатда яра­тилган инвестиция муҳити инвес­торлар учун фақат «фойда» келтириши лозимлиги таъкидланади. Бир тарафдан, ушбу мантиқ инвестиция муҳити учун тўғри туюлади, аммо бошқа тарафдан, яъни, инвестор фао­лияти нуқтаи назаридан ушбу хулоса билан муроса қилиш қийин. Мақ­бул инвестиция муҳитини яратиб бе­риш билан кўзланган мақсадга эришиб бўлмайди. Бунда иккинчи томоннинг, яъни инвестор фаолияти­нинг на­тижаси қандай бўлади? Агар инвес­тор ўз ишини профессионал даража­да яхши ташкил этмаса, у хал­қаро бо­зорда рақобатбардош бў­ла олмайди. Фикримизча, мақбул инвес­тиция муҳити шароитида ўз фаолиятини барқарор даражада таъминлай олма­ган ҳар қандай инвесторни бундай муҳитга қайта қўшилиши (аъзоси бў­лиши)ни чекловчи «ишончсиз инвес­тор» ахборот базасини ташкил этиш мақсадга мувофиқ.
     Шу ўринда, мақбул инвестиция муҳити тушунчасига тавсиф бериб ўтсак мақсадга мувофиқ бўлар эди. Мақбул инвестиция муҳити – бу, инвестиция фаолиятини амалга оширишда давлат томонидан маҳаллий ва чет эллик инвесторлар учун яратилган ўзига хос бир хилдаги ташки­лий-ҳуқуқий, ижтимоий-иқтисодий ва сиёсий шарт-шароитлар тизимидир.
     Мақбул инвестиция муҳитининг шаклланиши ва ривожланиши, улар ўртасида инвестицияларнинг самарали тақсимланиши ва фаолият самарадорлигининг ортиши инвесторлар сармояларининг реинвестиция қилинишига, даромадларининг ошишига, ишлаб чиқариш кучларининг рақобатбардош бўлишлигига ва бар­қа­рор реал иқтисодий ўсишни таъминлашга катта ижобий таъсир кўрсатиши мумкин.
     Шуни алоҳида таъкидлаш лозимки, иқтисодчи олимларнинг аксарияти иқтисодий ўсишнинг муҳим омили сифатида айнан инвестициялар ролини эътироф этишмоқда. Инвес­тицияларнинг иқтисодий ўсишга таъ­сири, муайян вақт оралиғида қай­та капиталлашуви ва даромадларнинг олдинги ва кейинги қиймати­ни сақ­лаб қолиш билан тавсифланишига қа­рамай, инвестициялашган маблағ­лар­нинг ҳар доим ҳам ўз қийматини айни пайтдаги қийматда сақлаб қо­лишнинг имкони йўқ. Кўпинча инвес­тициялаш жараёни бир пайтда рўй бермай, узоқ вақт давом этиши мумкин. Шунинг учун биринчи босқичдан ташқари, барча кейинги босқичларда шакллантирилган инвестициялашган капиталлар ва даромадлар (пул оқи­ми)ни бугунги қийматга келтириш бар­ча инвесторлар учун ўта долзарб муаммолардан бири ҳисобланади.
     Шуни айтиш лозимки, инвестиция фаолияти учун яратилаётган имтиёзлар тизимининг қисқа ис­тиқбол учун вақтинчалик аҳамият касб этиши аксарият ҳолларда инвесторларга ўша давр учун вақтинчалик фаолият кўрсатиш хусусиятини ва аксинча, ушбу имтиёзлар тизимининг узоқ истиқбол учун барқарор аҳами­ят касб этиши, улар фаолиятининг узоқ йилларга амал қилишини таъминлашга хизмат қилиши лозим.
     Мана шундай узоқ йилларга мўлжалланган инвесторларнинг фаолият йўналишларини таъминлашга хизмат қиладиган мақбул инвестиция муҳитини яратиш билан боғлиқ амалга оширилаётган кенг қамровли чора-тадбирлар тизими туман, шаҳар ва вилоятлар кесимида қабул қилина­ётган мақсадли давлат дастурлари билан тавсифланади. Бу эса, иқтисо­диётда ялпи инвестициявий фаолликни рағбатлантиришга қаратилган ўзига хос фаол инвестициявий меха­низмнинг амал қилаётганлигини ифодалайди. Мазкур механизм айни пайт­да давлат томонидан рағбатлантири­лиш тавсифига эга бўлиб, бевосита умуминвестиция муносабатларини тавсифлайди. Шу ўринда қайд этиш лозимки, қимматли қоғозлар (порт­фель) билан боғлиқ инвестиция фао­лияти механизмини ҳам янада рағ­батлантириш ва ривожлантиришни асло кечиктириш керак эмас.
     Юқорида кўриб чиқилган барча ҳолатлар мақбул инвестиция муҳити­ни яратиш муносабатларида ўзига хос аҳамият касб этади. Яъни, иқтисо­диётнинг ўзаро узвий ҳолда фаолият кўрсатиши, барқарор иқтисодий ўсишга эришиш, инвестицияларнинг самарали тақсимланиши ва фаолият самарадорлигининг ортишида муҳим роль ўйнаши мумкин.
 
Бунёджон ОХУНОВ,
иқтисод фанлари номзоди

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • С праздником

    1/2019

    № 1/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.