- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Agrar sohadagi zalvorli yutuqlar

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 05.09.2016 @ 17:30 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Истиқлолнинг шонли са­ҳифаларига кўз таш­лар эканмиз, мамлакатимиз, халқимиз ҳаё­тида юз бер­ган ўзгаришлар ўз-ўзидан амалга ошмаганига гувоҳ бў­ламиз. Ватанимизнинг мустақил та­раққиёт йўли барча жабҳаларда дунё андозалари даражасидаги янгиланиш, ривожланишлар сари дадил қа­дам ташлади. Ўтган йигирма беш йил ичида салмоқли ютуқларга эришиб, дунё ҳамжамиятининг юқори эътирофига сазовор бўлдик. Буни иқти­содиётимизнинг муҳим таркибий қис­ми бўлган аграр соҳада ҳам куза­тиш мумкин.
     Президентимиз раҳнамолигида қишлоқ хўжалигида амалга оширил­ган туб ислоҳотлар туфайли хўжалик юритиш механизми тубдан янгиланиб, ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ер ўзининг ҳақиқий эгаси – тажрибали деҳқону фермерлар қўлига ўтди. Натижада эса, улар яратилган кенг имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, ғайрат-шижоат билан меҳнат қилмоқда. Бунинг самараси ўлароқ пахта, ғалла, пилла, ме­ва-саб­завот, полиз, чорвачилик маҳ­су­лот­лари етиштириш салмоғи ва си­фати йил сайин ортиб бормоқда. Шунинг­дек,чорвачилик, паррандачи­лик, аса­ларичилик йўналишлари ҳам жадал ривожланишига, дунёнинг энг замонавий технологиялари асосида сифатли ва харидоргир озиқ-овқат маҳ­сулотлари тайёрланишига эри­шил­моқда. Айниқса, кўп тармоқли фермер хўжаликлари сони тобора кўпайиб бораётгани, деҳқон ва фермер хўжаликлари республикамиз иқ­ти­содий салоҳиятига сезиларли ҳис­са қўшаётгани қувонарли ҳол.
     Истиқлолга эришилмаганда бундай муваффақиятлар қаерда эди, де­ган ҳақли савол туғилиши табиий. Шу боис, кечаги кунимизни асло ёддан чиқаришимиз керак эмас. Мустабид тузум даврида Ўзбекистонда пахта яккаҳокимлиги туфайли деҳ­қончилик, иқтисодиётимиз не-не йўқо­тишларни кўрмади, халқимиз қандай жабру жа­фоларни ўз бошидан ўтказмади?! Ўша даврда собиқ иттифоқда ишлаб чиқариладиган пах­та толасининг 63– 65 фоизи Ўзбекистон ҳиссасига тўғри келарди. Су­ғориладиган асосий майдонларга пах­та экилар, бунинг оқи­батида эса йигирма бир миллиондан зиёд аҳоли истиқомат қилади­ган юртимизга кўп­лаб турдаги озиқ-ов­қат маҳсулот­лари четдан олиб кели­нарди. Қулай туп­роқ-иқлим шароитига эга бўлишига қарамасдан, Ўзбекистон аҳолиси бир­гина нонга бўлган эҳтиёжини Россия, Қозоғистон ва бош­қа давлатлардан келтирилган дон маҳсулотлари эвазига қоплашга мажбур эди. Бу ҳам етмагандек, экин майдонларига узоқ йиллар давомида фақат битта экин – пахта экилиши, ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилашга эътибор қаратилмаганлиги туфайли тупроқ унумдорлиги кескин пасайиб кетди.
 
Aripov_
     Истиқлолнинг дастлабки пайтларида омборларда бир неча кунга етарли дон қолган, нақд очарчилик остонасида турган эдик. Шундай танг, оғир пайтда Президентимиз Ислом Каримов ғалла мустақиллиги масаласини ўртага қўйиб: «Токи ғалла мус­тақиллигига эришмас эканмиз, иқ­тисодий мустақиллик ҳақида гапириш ортиқча», деган эдилар. Шу та­риқа халқимизни ўзимизда етиштирилган дон ва дон маҳсулотлари билан таъминлаш, ғалла мустақиллигига эришишга қаратилган кенг кўламли чора-тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ этила бошланди. Тез орада бу ўз самарасини берди.
     Рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, мамлакатимизда 1991 йилда 1 миллион тоннага яқинроқ ғалла ҳо­сили олинган бўлса, бу кўрсаткич 2001 йилда 4,1 миллион тонна, 2015 йилда эса 7,3 миллион тоннадан зи­ёд­роқни ташкил этди.
     Шу билан бирга, пахтачиликни ривожлантириш масаласига ҳам ало­ҳида эътибор қаратилиб, муҳим комплекс чора-тадбирлар амалга оши­рил­моқда. Бунинг натижасида жа­ҳон бозорида ўзбек пахта толаси то­бора харидоргир бўлиб бормоқда. Қола­верса, серқуёш заминимизда етиштирилган пахта толасининг сифат кўрсаткичлари ҳам юқори даражада бў­либ, рангининг тиниқлиги, пишиқ­лиги ва узунлиги, энг муҳими, саноатбоплиги билан ажралиб туради. Мамла­катимизда пахтачилик тармо­ғида ис­лоҳотларнинг изчил амалга оширилаётгани, аввало, ғўзанинг тезпишар, серҳосил, тола сифати юқо­ри, касаллик ҳамда зараркунандаларга чидамли навлари яратилиб, илғор агротехнологиялар татбиқ этилаётгани ана шундай ютуқларга эришиш им­конини бермоқда. Айни пайтда, ян­ги ғўза нав­ларини яратиш, уруғчи­лик тизимини яхшилаш ва пахта етиштиришда те­жамкор технология­ларни ишлаб чи­қариш бўйича илмий-амалий тад­қи­қотлар янада чуқурлаш­тирилган ҳол­да олиб борилаяпти. Бу эса пахта­чиликда янги уфқларни очиш­га хизмат қилиши шубҳасиз.
     БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти (ФАО) ва Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига қараганда, ҳозирги пайтда ер юзи аҳолисининг 840 млн нафари тўйиб овқатланмаган ҳолда кун кечиришга мажбур. Бу жаҳонда деярли ҳар саккиз нафар кишидан бири шундай қисматга дучор деганидир. Бундан ташқари, дунё аҳолиси тўлақонли овқатланмаслик натижасида асосий микроэлемент ва витаминлар етишмаслиги муаммосини бошдан кечирмоқда. Демак, бу жи­ҳатлар озиқ-овқат таъминотини мус­таҳкамлаш нақадар устувор вазифа эканлигидан далолат беради.
     Жаҳонда ана шундай мураккаб вазият кузатилаётган бир пайтда жонажон диёримизда мўл-кўлчилик, фаровонлик. Халқимиз бу кунларга осонликча эришгани йўқ. Истиқлол­нинг дастлабки даврида одамлар дў­конлар олдида нон сотиб олиш учун «турна қатор» бўлиб навбатда турганлигини яхши эслайди. Қисқа вақт ичида вазият ўзгарди: бугунги кунга келиб бозорлардан тортиб, дала дў­конлари-ю, супермаркетлар расталаригача турфа ноз-неъматларга тў­ла. Бугун одамлар эҳтиёжидаги маҳ­сулотларни сифатига қараб харид қил­япти. Маълумки, Президентимиз раҳ­намолигида аграр соҳада амалга оши­рилаётган ислоҳотлар, яратилган қу­лай шарт-шароитлар, имтиёз ва имкониятлар ҳамда деҳқону фермерларимизнинг фидокорона меҳнати туфайли барча турдаги қишлоқ хўжалиги экинларидан ҳар йили мўл ва сифатли ҳосил олинмоқда.
     Кейинги йилларда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳаж­ми­нинг ўсиши ўртача 6–7 фоиздан кам бўлмаяпти. Биргина 2015 йилда далалардан 7,3 млн тоннадан ортиқ дон, 12,8 млн тоннадан зиёд сабзавот ва картошка, салкам икки миллион тонна полиз маҳсулотлари, қарийб 2,8 млн тонна мева, 1,5 млн тоннадан зиёд узум маҳсулотлари йиғиштириб олинди. Гўшт ишлаб чиқариш ҳажми 2014 йилга нисбатан 106,7, сут ишлаб чиқариш 107,1, тухум ишлаб чиқариш 111,1 фоизни ташкил этди. Бу қишлоқ меҳнаткашлари, соҳа мутахассислари ва мутасаддиларининг қишнинг изғирини-ю, баҳор инжиқликлари, ёзнинг жазирама иссиғини матонат билан енгиб қилган меҳнатлари самарасидир.
     Шу ўринда таъкидлаш жоизки, бугунги кунда юртимизда 160 минг­дан зиёд фермер хўжаликлари фао­лият кўрсатаётган бўлиб, уларнинг 36 мингдан ортиғи кўп тармоқли йирик субъектларга айланди. Бунинг қу­во­нарли жиҳати шундаки, айни пайтда улар фақатгина деҳқончилик ёки чорвачилик билан чекланиб қол­масдан, балки замонавий технологиялар, ихчам қайта ишлаш ускуналарини жалб этган ҳолда, қўшимча тармоқларни ўзлаштиришга ҳаракат қилишаяпти. Бу аҳоли, айниқса, қиш­лоқ одамларининг бандлигини таъминлаш, даромадини ошириш, ички бозорни арзон ва юқори сифатли маҳ­сулотлар билан тўлдиришда му­ҳим роль ўйнамоқда.
 
Aripov_2
     1990 йилларда аҳолисининг озиқ-овқат товарлари, аввало дон, картошка, гўшт, сут ва бошқа маҳсулот­ларга бўлган эҳти­ёж­ларини импорт ҳисобига қоплаган Ўзбекистон бугунги кунда муҳим кун­далик истеъ­мол товарларга бўл­ган талабни қон­дириб қолмасдан, балки уларни катта миқдорда экспорт қил­моқда. Ушбу жараён фермер хўжали­гида ишловчиларнинг даромадларини ошириш, уларни ижтимоий ҳи­моя­лаш ва муносиб меҳнат шароитини яратиб бериш билан бирга олиб борилмоқда. Энг муҳими, мазкур соҳага қаратила­ётган алоҳида эътибор ва яратилаётган имтиёзлар натижасида фермерлар қиш­лоқ­ларни янада обод ва кўр­кам қи­лишга, аҳоли фаровонлигини юксалтиришга, иқтисодиёт рав­на­қига сал­моқли ҳисса қўшишга ҳаракат қил­моқда.
     Ўзбекистон ўзининг озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашдан таш­қари, мева-сабзавот ва бошқа қиш­лоқ хўжалиги маҳсулотларини экс­порт қилиш орқали хорижий давлатларнинг озиқ-овқат таъминотига ҳам муносиб ҳисса қўшаётгани хал­қаро ҳамжамият томонидан юксак эътироф этилмоқда. БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг 2015 йил июнь ойида Рим шаҳрида бўлиб ўтган 39-конференциясида Мингйиллик ривожланиш мақсадла­рига эришган давлатларни тақдирлаш маросимида Ўзбекистон 14 та давлат қаторида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашда эришган ютуқлари учун махсус мукофот билан тақдир­ланди.
     Экспертларнинг таъкидлашича, юртимизда етиштирилган мева-саб­завотлар табиий шакар, амино ва ор­ганик кислоталар, саломатлик учун энг муҳим бўлган микроэлементлар ва озиқ-овқат рационида ўрнини ҳеч нарса билан алмаштириб бўлмайдиган турли биологик моддаларга бойлиги ҳамда хуштаъмлиги билан бош­қа минтақаларда етиштирилган ана шундай маҳсулотлардан сезиларли даражада юқори туради.
     Буни жорий йилнинг 12–16 июль кунлари пойтахтимизда ўтказилган I Халқаро мева-сабзавот ярмаркаси­да қатнашган кўплаб хорижлик экс­пертлар, ишбилармонлар ҳам алоҳи­да эътироф этишди. Ярмарка якунларига кўра, республикамизда етиш­ти­рилган мева-сабзавот маҳсулотла­ри экспорти бўйича умумий қиймати икки млрд доллардан зиёд 270 та шартнома имзоланди. Экспорт қили­надиган маҳсулотларнинг 27 фоизини сабзавотлар, 25 фоизини узум, 20 фоизини мева, 17,6 фоизини қури­тил­ган ва қайта ишланган маҳсулот­лар, 8,4 фоизини дуккакли маҳсулот­лар, икки фоизини қовун ташкил қил­ди.
 
Aripov_3
     Демак, Ўзбекистон заминида етиш­тирилган мева-сабзавот маҳсулотла­рига бўлган талаб дунё миқёсида то­бора ортиб бормоқда. Шу боис ҳам, ҳукуматимиз томонидан истиқ­бол­да озиқ-овқат экинлари майдонларини кенгайтиришга жиддий эътибор қара­тилмоқда. Айниқса, Президентимизнинг 2015 йил 29 декабрдаги «2016–2020 йиллар даврида қиш­лоқ хўжалигини қайта шакллантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғ­ри­сида»ги қарори бу бо­рада муҳим дастуриламалдир. Чун­ки, мазкур ҳуж­жатда тупроқ унум­дорлиги нисбатан паст, сув таъминоти оғир, кам рентабелли экин майдонларига пахта ва ғалла ўрнига мева-сабзавот, картошка, мойли, озуқабоп экинлар экиш вазифалари белгилаб берилди. Уларнинг амалга оширилиши натижасида яқин беш йилда бошоқли дон етиштириш ҳаж­мини 8,5 млн тоннага етказиш, картошка етиштиришни 35 фоизга, саб­за­вотни 30 фоизга, мева ва узумни 21,5 фоизга, гўшт етиштиришни 26,2 фоизга, сутни 47,3 фоизга, ту­хумни 74,5 фоизга кўпайтириш, ба­лиқ етиш­тиришни 2,5 мартага ошириш мўлжалланмоқда.
     Мамлакатимизда ишлаб чиқари­лаётган ялпи қишлоқ хўжалик маҳ­сулотининг 40 фоиздан ортиғини чор­вачилик маҳсулотлари ташкил эта­ди. Ушбу соҳада ҳам эркин бозор меха­низмлари шакллантирилгани, кўп­лаб имтиёзлар тақдим этилаётгани натижасида чорва моллари бош сони ва чорвачилик маҳсулотлари ишлаб чи­қариш ҳажми муттасил ортиб бораяпти. Чорвачилик фермер хўжалик­ларини ривожлантириш, улар­да насл­ли қорамоллар подасини кўпайтириш мақсадида кейинги ўн йил мобайнида Польша, Австрия, Голландия, Германия каби Европа мамлакатларидан 60 минг бошдан ортиқ наслли қора­мол келтирилди. Бу, ўз навбатида, со­ҳа маҳсулдорлиги ортишига са­баб бўлиб, наслчилик хўжаликларида сигирлардан бир кунда 20–25 килограмм­дан ёки лактация давомида 6–7 минг кгдан сут соғиб олинмоқда. Аҳолини сут, гўшт ва тухум маҳсу­лотлари билан таъминлаш борасида амалга оширилаётган кенг қамровли ишлар сабаб­ли халқимиз­нинг чорвачилик маҳ­су­лотларига бўл­ган эҳтиёжи тўлиқ қон­ди­рилаяпти. Гўшт ва сутни қайта ишлайдиган, маҳ­сулотни қадоқ­лайдиган юзлаб мини-технологиялар ўрнатилиб, ишга туширилди.
 
 
Мақоланинг давоми [2]


Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/metallurgiya-sanoatida-xarajatlar-hisobini-tashkil-qilish-xususiyatlari.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/metallurgiya-sanoatida-xarajatlar-hisobini-tashkil-qilish-xususiyatlari.html/print

[2] Мақоланинг давоми: http://evu.uz/magazine/7769.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.