- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) Mintaqalarda sanoat korxonalarini mutanosib joylashtirish mexanizmlari (davomi)

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 09.12.2016 @ 12:27 In Архив номеров | No Comments

     Саноат корхоналарини ривожлан­тириш ва жойлаштирилиши натижасида шаҳар ва қишлоқ жойларда сув балансининг, ҳамда бошқа ресурсларнинг ўз­гариши рўй беради.
     Табиий сувларнинг ифлосланиши­даги асосий хавф-хатар маълум вақт ўтгандан кейин заҳарли моддалар миқ­дорининг белгиланган даражадан ошиб кетишига олиб келади. Уш­бу ҳолатларни янги корхоналарни жойлаштиришда, албатта, эътиборга олиш зарур.
     Саноат корхоналарини жойлаш­тириш вариантларини кўриб чиқиш­да ва уларнинг самарадорлигини аниқ­лашда сувнинг заҳарланиши оқиба­тида вужудга келадиган иқтисодий за­рар миқдорини, шунингдек, таби­ат­ни асраш учун кетадиган харажат­лар­ни ҳисобга олиш зарур.
     Ушбу услуб шаҳарлар, шаҳар поселкалари, туманлар ва саноат майдончаларидаги муҳандислик омили, экологик ва ижтимоий вазиятни ба­ҳолаш, ижтимоий-иқтисодий самара­дорлик мезонлари асосида саноат корхоналарини жойлаштириш ҳудуд­ларини аниқлаш имконини беради.
     Саноат корхоналарини жойлаш­тириш бўйича асосланган қарорни қабул қилиш учун камида уч йил ичи­да бир марта захиралар ва жойлашув шароитларини мажмуали тарзда ба­ҳо­лаш ишларини ташкил қилиш лозим.
     Корхонани жойлаштиришнинг мақ­бул варианти қурилиш учун кетадиган ялпи харажатнинг миқдори орқа­ли аниқланади.
     Минтақадаги барча шаҳарлар, қишлоқлар ва саноат майдончалари жойлашув омилларига мувофиқ учта гуруҳга бўлинади:
     Биринчи гуруҳга қулай ижтимоий-иқтисодий ривожланиш шароитига эга бўлган шаҳарлар (поселкалар) ки­ради (саноат майдончалари сув, электроэнергия манбалари билан таъ­минланганлиги ва бошқалар).
     Иккинчи гуруҳга маълум даража­да ноқулай ижтимоий-иқтисодий ри­вожланиш шароитига эга шаҳар ва по­селкалар (фойдаланилаётган ер майдонларидан ажратиш, сув ва электроэнергия билан таъминлаш учун қўшимча қувватларни шакллантириш зарурлиги).
     Учинчи гуруҳга ноқулай ижтимо­ий-иқтисодий ривожланиш шароитига эга бўлган шаҳарлар (поселкалар) киради (сув, электроэнергияни узоқ масофадан олиб келиш лозимлиги, унумдор ерларни ажратиб бериш ва бошқалар).
     Саноат корхоналарини жойлаш­тириш тасдиқланган давлат дастурлари, ҳукумат ва маҳаллий ҳокимият­лар қабул қилинган қарорларга асос­ланиши зарур. Илмий лойиҳа институтлари ишлаб чиққан ва ҳукумат тас­диқлаган аҳолини жойлаштириш схе­малари, шаҳар ва ҳудудлар бош ре­жалари минтақаларда саноат корхоналарини жойлаштиришда асосий қўл­ланма бўлиши керак.
     Таҳлиллар ва мажмуали баҳолаш­да саноат корхоналари жойлашувига таъсир қилувчи қуйидаги омиллар ва шароитлар эътиборга олинади: ҳу­дудий режалаштириш шароитлари; ин­женер-геологик шароитлар; сув ва энергия билан таъминлаш; қурилиш базаси; транспорт; меҳнат захирала­ри; ижтимоий ва экологик шароитлар.
     Барча харажатларни ҳисоблашда таклиф этилаётган кўрсаткичлар тизи­мидан фойдаланиш мақсадга муво­фиқ. Қурилишни баҳолаш коэффициентлари шаҳарлар, шаҳар поселка­лари ва саноат майдончаларининг қу­лай, нисбатан қулай, ноқулай шароитларини эътиборга олган ҳолда ло­йиҳа институтлари томонидан аниқ­ланади ва қурилиш меъёрларида ўз аксини топади.
     Минтақаларимизда саноатни ривожлантириш ва жойлаштириш механизмларини такомиллаштиришда қу­йидаги хориж тажрибалари маъ­лум даражада ҳам амалий, ҳам илмий аҳамиятга эга:
     ● саноат корхоналарини оқилона жойлаштиришга қаратилган чора-тад­бирларнинг асосий қисми махсус қа­бул қилинган қонун, ҳукумат қарор­лари асосидаги мақсадли дастурлардан иборат бўлиши;
     ● тўғридан-тўғри тартибга солиш механизмлари маълум дастур ёки ло­йиҳалар доирасида амалга оширилиши;
     ● саноатни жойлаштириш механизмлари маълум вазият, устувор йў­налишларни амалга ошириш билан ўзаро боғлиқ, ўзгарувчан хусусиятга эга бўлиши;
     ● турли иқтисодий усул ва рағ­батлантириш механизмлари қутбли ривожланиши, ўсиш нуқтаси, урбани­зация концепцияси, инфратузилма ривожланишига қаратилган минтақа­вий назарияларни ўзига хос амали­ётдаги кўринишидан иборат бўлиши;
     ● жаҳон молиявий-иқтисодий ин­қирози шароитида мамлакатларда минтақавий дастурларга эътиборнинг кучайиши, ишсизлик муаммосини ечиш ва аҳоли турмуш даражаси барқарорлигини таъминлашда янги иш жойлари ташкил қилиш.
     Хориж тажрибасидан келиб чиқ­қан ҳолда, республикамиз минтақа­ларида ишлаб чиқариш кучларини жойлаштиришнинг илмий асосланган концепциясини тайёрлаш, мин­тақа­ларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишидаги табақалашув, та­би­ий-иқ­тисодий салоҳиятини эътиборга олиш, саноат корхоналарини ташкил этиш ва уларни оқилона жой­лаш­тиришнинг иқтисодий механизм­ларини янада такомиллаштириш за­рур.
 
Обидхон САЙДАХМЕДОВ,
Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти
катта илмий ходим-изланувчиси

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/mintaqalarda-sanoat-korxonalarini-mutanosib-joylashtirish-mexanizmlari-davomi.html

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.