(O´zbek) Yengil sanoat korxonalarini klasterlashning muhimligi

1/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Жаҳон тажрибаси кўрсатишича, хомашёни чу­қур қайта ишлаш ҳисо­бига қўшимча қиймат­нинг сезиларли даражада ўсиши кузатилади, бу эса, аҳоли, корхоналар ва давлат даромадларининг ортиши, шунингдек, экспорт ҳажмининг юқо­ри суръ­атларини ва импорт ҳажм­лари қисқа­ришини таъминлаш имконини беради. Мамлакатимиз ҳуку­мати яқин келажакда пахта толасини қайта ишлаш ҳажмини жорий йилда 44 фоиздан 2020 йилда 70 фоизгача етказишни таъминлаш вазифасини қўйганлиги бежизга эмас. Бунинг натижасида тўқимачилик маҳсулоти экспорти 800 млндан 1,5 млрд долларга етади.
     Ҳақиқатан ҳам, хомашё экспортини камайтириб, тайёр маҳсулотлар сотиш тўқимачилик саноати даромадларини сезиларли даражада оши­ради. Ҳисоб-китоблар кўрсатишича, агар ички бозорда 1 кг. пахта толаси 1,4 долл. қийматга эга бўлса, трикотаж маҳсулотлари 5,4 ва тайёр маҳсулот­лар ўртача 16 долл.ни ташкил қилади. Маҳаллий ишлаб чиқа­рувчиларга катта имтиёзлар яратиб берилган. Ма­салан, пахта толасини сотиб олиш­да жаҳон нархига нисбатан 15 фоизлик чегирма тақдим қили­нади, улар МДҲ ва Европанинг йирик бозорларига чиқиш имконига эга.
     Бу борада ҳукуматимиз тармоқ ривожланишига йўналтирилган фаол сиёсат олиб бормоқда. Бироқ, пахта толасини етарлича қайта ишлаш, газлама ва тикув маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг сўнгги поғоналаридаги паст даражадаги рақобатбардошлик имконияти билан боғлиқ қатор жиддий муаммолар мавжуд. Шу сабабли, экспортнинг асосий улуши – ҳамон пахта толаси ва йигирилган ипдан иборат бўлиши ташқи бозорга паст қўшимча қийматга эга маҳсулотлар чиқарилаётганини кўрсатади.
     Ўзбекистонда тўқимачилик саноати муваффақиятли фаолият юритиши учун шиддат билан ўзгариб бораётган жаҳон бозорига мувофиқ ривожлантирилиши, гуруҳларга аж­ратилган субъектларнинг ўзаро ҳам­корлигига эришиш (корхоналар, инс­титутлар, илмий-тадқиқот маркази кабилар) маълум ҳудудларда янги билим ва технологиялар, яъни саноат кластери яратилиши зарур.
     Бугунги кунда мамлакатимизнинг автомобиль ва нефть-кимё саноатида кластерлар яратилган бўлиб, улар тармоқлар самарадорлиги ва рақо­бат­бардошлиги ортишига катта таъсир кўрсатмоқда. Тугалланган технологик жараёнга мувофиқлашган ҳам­да йирик рақобатбардош корхоналар тўқимачилик саноатида муваффақи­ятли кластер яратилишининг асоси бўлиши зарур. Шу асосда ихтисослаш­ган элементларнинг таъминловчилари шаклланишига ва рақобатбар­дош ишлаб чиқаришнинг яхлит тизими яратилишига эришилади.
     Кластер шакллантирилиши даст­лабки шарт-шароитига, тўқимачи­лик корхоналари бирлашишининг асосий қоидаларига қуйидагилар киради:
     ● минтақада ишлаб чиқариш қув­­ватлари ва илмий тадқиқот, таж­риба конструкторлик ишларини олиб бориш учун ташкилий тузилмалари мав­жудлиги;
     ● тўқимачилик соҳасида хусусий мулкнинг асосли тақсимоти ва ривожланиши, бошқарувда давлат мақ­садлари моҳияти;
     ● товар бозорлари ҳолати ва минтақаларда инфратузилма истиқ­боллари;
     ● товар ва хизматлар ҳамда эркин капитал айланмаси ҳаракатини таъминловчи муассасалар;
     ● тўқимачилик ва енгил саноатни хомашё, материал, асбоб-ускуналар билан таъминлаш бўйича бир-бирига яқин минтақа тармоқларининг имкониятлари;
     ● тўқимачилик ва енгил саноатда кластерларни татбиқ этган мамлакатлар тажрибасини ўрганиш.
Тўқимачилик ва енгил саноатда кластерларни ривожлантиришнинг асосий мақсади – Ўзбекистонда ишлаб чиқариш рақобатбардошлигини ошириш, ички ва ташқи бозорни сақлаш ва кенгайтиришдан ҳамда аҳолининг бандлигини таъминлаш­дан иборат.
Қуйидагилар тўқимачилик ва енгил саноатда кластерни яратишнинг асосий вазифалари саналади:
     ● давлат буюртмалари бўйича махсус маҳсулотларда давлат иқти­содий хавфсизлигини таъминлаш ва газлама, кийим-кечак, оёқ кийимга эҳтиёжларни қондириш. Иқтисодий хавфсизлик талабларини тўлиқ қон­ди­риш учун 2000 йил даражасига нисбатан ишлаб чиқариш ҳажмла­рини кенгайтириш зарур: барча тур матоларни – 3–4 маротабага, трикотажни беш мартага, пайпоқ маҳсулот­ларини – 2,5 мартага, оёқ кийимини – 3-4 мартага кўпайтириш лозим;
     ● мавжуд хомашё базасидан, тў­қимачилик ва енгил саноат, шунинг­дек, ўзаро боғлиқ тармоқларнинг (машинасозлик, агросаноат мажмуи, кимё саноати) илмий-техник ҳамда ишлаб чиқариш имкониятларидан самарали фойдаланиш ва уни ривожлантириш;
     ● кластерлар самарали фаолияти доимий ҳуқуқий асос билан таъминланади. Бу хўжалик фаолияти учун рухсатнома (лицензия) бериш тартибларини соддалаштириш, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш ва маҳсулотларни сертификатлаш учун барқарор ҳуқуқий меъёрлар ҳамда қўшма ва хорижий корхоналар учун имтиёз ва бошқалар.
     Тошкент вилояти республикамизнинг йирик саноат минтақаларидан бири саналади. Бу ерда жами саноат маҳсулотининг 20 фоизи, электро­энергиянинг 45 фоизи, кўмирнинг 98 фоизи, цементнинг 43 фоизи, металл прокатнинг 100 фоизи, рангли металл­нинг асосий қисми тайёрланади. Мавжуд 87 та йирик корхонадан 51 тасида аҳоли истеъмол товарлари ишлаб чиқари­лади. 2014 йилда 5,3 трлн сўмлик саноат маҳсулоти, 1,4 трлн сўмлик аҳо­ли истеъмол товарлари тайёрланиб, ишлаб чиқаришнинг умумий ҳажми­да енгил саноат (13,6 %), озиқ-овқат (15,3 %), кимё саноати (12,7 %), қури­лиш материаллари ишлаб чиқа­риш (7,9 %), машинасозлик ва металлсозлик (5,5 %) ва ёқилғи саноати (2,4 %)ни ташкил қилди.
     Тошкент вилоятининг тўқимачи­лик ва енгил саноати мулкчиликнинг турли шаклларидаги 106 та корхонани ўзига бирлаштириб, 97,2 фоизини тикув-трикотаж ва ип йигириш ҳамда фақат 2,8 фоизини тўқимачилик корхоналари ташкил қилади. Бундай ҳо­лат толани қайта ишловчи корхоналарни вертикал интеграция тизимига бирлаштириб, кластер ташкил этишда муаммолар туғдиради, чунки толани қайта ишлашнинг турли бос­қичларидаги ишлаб чиқариш қувват­лари ўртасидаги номувофиқ­лик бартараф қилинмаган. Маҳсулотни чуқур технологик тарзда қайта ишлашни таъминлаш учун ип йигириш, тайёр газламалар тайёрловчи тўқувчилик, газламага ишлов бериш, тикувчилик корхоналарини яратиш зарур.
     Бундан ташқари, тўқимачилик кор­­хоналари самарали кластерини яратиш учун «хомашё – тайёр маҳсу­лот» ишлаб чиқаришни таъминловчи вертикал-яхлит корпорация ташкил этилиши зарур. Бу ерда тўқимачилик корхоналарининг кучли инфратузилмаси мавжудлиги кластернинг самарали ишлашини таъминланиши мумкин.
     Кластернинг муваффақиятли ишлаши учун вилоятдаги мавжуд тўқи­мачилик корхоналаридан ташкилотчилик ролини бажарувчи йирик ра­қобатбардошларини танлаб олиш ва ишлаб чиқаришнинг яхлит тизимини шакллантириш лозим. Тўқима­чилик саноатида ишлов беришнинг икки босқичдан иборат жараёнини қам­раб олувчи, ип йигириш (йиги­риш-тўқув­чилик), тўқувчилик ва пардоз­лаш (пардозлаш-тўқувчиликка) ажратиш мумкин. Бундан ташқари, ишлов беришнинг барча босқичлари (ип йигириш, тўқувчилик ва пардозлаш)ни қамраб олувчи бирлашмани ташкил этиш мумкин. Бундай бирлашмалар тўлиқ якуний мажмуали комбинат ҳисобланади.
     Бирлашмага кирувчи ип йигириш, тўқувчилик ва пардозлаш фабрикалари тузилмалари ишлаб чиқариш бирликлари сифатида бошқа тузилмалардан фарқ қилади. Шунинг учун бирлаштириш даражаси унинг тузилмасини белгиловчи муҳим омил саналади. Яъни, ишлаб чиқариш тузилмасига турли омиллар: ишлаб чиқа­риш­нинг ташкилий тури, техник ривожланиш, мавжуд техник ва тех­но­логик даража, ишлаб чиқарила­диган маҳсулотлар тури, ишлаб чиқариш кўлами кабилар таъсир қилади.

 

Мақоланинг давоми

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.