(O´zbek) Imkoniyatlardan samarali foydalanayotgan tadbirkor

1/2016

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Истиқлол йилларида мамлакатимиз иқтисодиётининг етакчи соҳаларидан бири бўлган қишлоқ хўжалигини ривожлантириш ва самарадорлигини ошириш масалаларига устувор аҳа­мият берилди. Айниқса, фермерлик ҳаракатини ривожлантириш, эркин фаолият кўрсатиши учун яратиб бе­рилган шарт-шароитлар ўзининг юқо­ри самарасини кўрсатмоқда. Яъни, аҳоли турмуш даражасини юксалтириш, реал даромадларни ошириш, иш билан таъмин­лашда муҳим йўналиш эканлигини амалда исботламоқда.
     Дарҳақиқат, бу каби ижобий ўзгаришлар Сурхон воҳаси агросаноат тар­моғида ҳам яққол кўзга ташланмоқ­да. Бу ерда муваффақиятли фаолият кўрсатаётган «Абдураҳмон Абдуғаффор давр» фермер хўжалиги иқтисодий им­кониятларини тобора кенгайтириб бораётган нуфузли меҳнат жамоаларидан бири сифатида танилган. Чунки, А. Аҳмедов раҳбарлик қилаёт­ган мазкур хўжалик аъзолари ер билан тиллашадиган, сидқидилдан меҳнат қила­диган тажрибали миришкорлар эканлигини ҳар йили исботлаб келишмоқда. Аҳил жамоа бир ёқадан бош чиқариб, меҳ­нат қилаётганлиги туфайли, воҳа­нинг намунали, кўп тармоқли фермер хўжаликларидан бирига айланди.
     Агар натижаларга эътибор қарата­диган бўлсак, ҳар бир жабҳада фермер хўжалиги самарали фаолият кўрсатаётганини кузатиш мумкин. Бу ерда деҳ­қончилик, боғдорчилик ва тадбиркорлик ишлари ҳам замонавий бошқа­рувга асосланаётганлигига гувоҳ бўласиз.
     Жумладан, фермер хўжалигига «Аг­робанк» филиалининг 660 млн сўм кредити жалб этилиб, харажатларни қисқа фурсатда қоплаш имконини берадиган 10 гектар майдонда интенсив боғ барпо этилди ҳамда 12 та иш ўрни яратилди. Қолаверса, хўжаликда ишлаб чиқариш ва ижтимоий инфратузилмани шакллантириш, ирригация ти­зимини барпо қилиш, ерларнинг ме­лиоратив ҳолатини яхшилаш, уруғ­лик, минерал ўғит, ёнилғи-мойлаш мате­риаллари билан таъминлашга ало­ҳида эътибор берилмоқда. Бу жи­ҳат экинлар ҳосилдорлигига, етиштирилган маҳ­сулотларнинг сифати тубдан яхшиланишига хизмат қилаяпти.
     Бу муваффақиятларда, албатта, аграр ислоҳотларни амалга ошириш жараёнида бозор муносабатларини жорий қилиш ва хусусий мулкчиликни ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирлар ҳаётга изчил татбиқ қилина­ётгани муҳим омил бўлмоқда. Бу эса, кўп тармоқли фермер хўжаликларини шакллантиришга, аҳо­ли турмуш фаровонлигини оширишга, тўкин-сочин­ликни таъминлашга, муқим иш ўринлари яратишга сабаб бўлмоқда.
     Ўз фаолиятини тўлиқ оқлаётган фермерлик ҳаракати юртимизда жуда қисқа давр ичида нафақат қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари асосий ишлаб чиқарувчиси, балки аграр соҳани ва у билан боғлиқ бошқа тармоқларни ривожлантириш, шунингдек, аҳолининг турмуш даражаси ҳамда сифатини ошириш учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир бўлган қудратли ижтимоий-сиёсий кучга айланди. Масалан, мазкур хўжаликда ўз маблағи ҳисобига 80,3 минг доллар қийматга эга бўлган қишлоқ хўжалиги корхоналари учун зарур бўлган пластмасса қутилар ишлаб чиқариш лойиҳаси амалга оширилди. Бунинг натижасида яна бешта янги иш ўрни яратилди.
     Қишлоқ мулкдорлари ўз олдига қў­йилган улкан мақсадларини бос­қичма-босқич амалга ошираётгани туфайли, юртимиздаги кўплаб фермер хўжаликлари шаклланиш давридан ўтиб, бугун тўла маънода саноат маж­муи сифатида фаолият юритмоқда. Энди, бу хўжаликлар фақат хомашё маҳ­сулотлари ёки мева-сабзавот етиш­тириш билан чекланаётгани йўқ, балки уларни чуқур қайта ишлаб, бежирим қадоқларда истеъмолчига етказиб бермоқда. Бу таърифу тавсифлар «Абду­раҳмон Абдуғаффор давр» фермер хўжалиги фаолиятига ҳам таал­луқли, десак муболаға қилмаган бўламиз.
     Халқимизда «Қаловини топсанг қор ҳам ёнади», деган ибора бежиз айтилмайди. Мазкур хўжалик меҳнат жамоаси ҳам ана шу иборанинг маъно-мазмунини теран англаб, янги-янги лойиҳаларга дадил қўл урмоқда. Мисол учун, яқинда бу ерда 450 млн сўм эвазига катта бир лойиҳа амалга оширилди. Натижада, бир гектару 30 сотих ер майдонида иссиқхона қад ростлади. Иссиқхонага 1100 туп лимон кўчатлари экилиб, бешта янги иш ўрни яратилди.
     Фермер хўжалигида маҳсулотлар­ни хориж бозорларига чиқариш бўйи­ча ҳам катта ишлар олиб борилмоқ­да. Жум­ладан, ўтган йили Россия ва Қозо­ғистонга олти млн 640 минг доллар қийматидаги турли хил қишлоқ хўжалиги маҳсулот­лари экспорти амалга оширилди. Бундан ташқари, ишлаб чи­қариш ҳажмини кенгайтириш, самарадорлик ва рентабеллик изчиллигини таъминлайдиган моддий-техник базани мустаҳкам­лаш, ер майдонларини оптималлаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар қўллани­шига муҳим эътибор берил­моқда.
     Айни пайтда қишлоқларда фермерларга кенг кўламли хизмат кўрсатувчи замонавий ишлаб чиқариш ва бозор инфратузилмаси яратилмоқда. Масалан, «Ўзсаноатқурилишбанк» филиали томонидан 2011 йилда ажратил­ган 2,5 млрд сўм кредит маблағи эвазига 2000 тонна сиғимга эга бўлган музлаткичли омборхона ташкил этилди. Замон талабларига тўла жавоб берадиган ушбу иншоотда ҳозир 10 нафар ишчи меҳнат қилмоқда. Айни пайтда, бу ерда «Микрокредитбанк» кредити ҳисобига 249 минг долларга 1000 тонналик қишлоқ хўжалиги маҳ­сулотларини сақлайдиган яна бир музлаткичли омборхона қурилмоқда. Уш­бу лойиҳа шу кеча-кундузда ишга туширилади ва яна бешта янги иш ўрни яратилади.
     Хулоса қилиб айтганда, дунё миқё­сида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш масаласи тобора ўткир муаммога айланиб бораётган бугунги кунда мамлакатимизда аграр соҳада амал­га оширилаётган ислоҳотлар на­қа­дар долзарб ва муҳим эканлигини англаймиз. Шу билан бирга, деҳқон ва фермерларимизнинг самарали меҳна­ти эвазига яратилаётган озиқ-овқат маҳ­сулотлари халқимиз эҳтиёжини тўла-тўкис таъминлаётгани кишига мамнуният бағишлайди.
 
 
Саидмурод РАҲИМОВ,
«O‘zIA» мухбири

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    2/2019

    № 2/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.