(O´zbek) O‘zbekiston Respublikasi Prezidenti Shavkat Mirziyoyevning Oliy Majlisga Murojaatnomasi

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

MUHTARAM DEPUTAT VA SENATORLAR!
AZIZ VATANDOSHLAR!
HURMATLI MEHMONLAR!

Бугун биз барчамиз жонажон Ватанимизнинг сиё­сий ҳаётидаги муҳим воқеада иштирок этмоқдамиз.
Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан биринчи марта мамлакатимиз парламенти – Олий Мажлисга Мурожаатнома тақдим этилмоқда.
Сизларга яхши маълумки, дунёдаги кўпчилик та­раққий топган мамлакатларда давлат раҳбарининг мил­лий парламент аъзолари ҳузурида энг асосий ва долзарб сиёсий, ижтимоий-иқтисодий масалалар ва жамиятни демократик ривожлантириш бўйича Муро­жаатнома билан чиқиш тажрибаси мавжуд.
Давлат бошқарувининг бундай демократик усули бугун Ўзбекистонда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, авваламбор, халқ билан мулоқот принципига ғоят уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, бизнинг иш фаолия­тимиз самарадорлигини янада оширишга хизмат қи­лади, деб ўйлайман.
Бугунги нуфузли анжуманда Олий Мажлис Сенати ва Қонунчилик палатаси аъзолари билан бирга, видео­конференция алоқа тизими орқали туман, шаҳар ва ви­лоятлардаги маҳаллий Кенгашларга сайланган халқ ноиблари ҳамда барча бўғиндаги ижро ҳокимияти ва хўжа­лик бошқаруви органлари раҳбарлари, нодавлат таш­килотлар ва жамоатчилик вакиллари иштирок эт­моқда.
Тараққиётимизнинг янги босқичи бўлган 2017 йил­да амалга оширилган асосий ишлар якуни ва Ўзбекистон Республикасини 2018 йилда ижтимо­ий-иқтисодий ри­вожлантиришнинг энг устувор йўна­лишларига бағиш­ланган Мурожаатномани эъти­бо­рингизга ҳавола этишга рухсат бергайсиз.
Аввало, йил давомида мамлакатимизни янада та­раққий эттириш бўйича Ҳаракатлар стратегиясида кўзда тутилган мақсад ва вазифаларни бажариш учун давла­тимиз ва жамиятимизнинг бор куч ва имкониятлари сафарбар этилганини таъкидлаш жоиз.
Бу борада «Халқ билан мулоқот ва инсон манфаатлари йили» Давлат дастурида белгиланган чора-тадбирларни амалга ошириш муҳим қадам бўлди, десак, айни ҳақиқат бўлади.
Мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар халқимиз томонидан қўллаб-қувватланмоқда. Бу ўзгаришларнинг дастлабки натижалари аҳолимиз ҳаёти ва кундалик турмушида ўзининг яққол ифодасини топмоқда, эл-юртимизнинг ижтимоий фаоллиги, эр­танги кунга ишончи ўсиб бормоқда.
Биз мамлакат ҳаётига доир ҳар бир қарорни халқи­миз билан маслаҳатлашиб, бевосита мулоқот асосида қабул қилмоқдамиз. «Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак» деган ғоя бу борада фаолиятимиз мезонига ай­ланмоқда.
Давлат ходимлари, аввало, биринчи раҳбарлар фақат кабинетда ўтирмасдан, жойларга бориб, аҳолини безовта қилаётган энг долзарб муаммоларнинг амалий ечими билан шуғулланмоқда.
Шу маънода 2017 йил халқ билан яқиндан мулоқот қилиш, унинг дарду ташвишлари, ҳаётий муаммоларини самарали ҳал этиш бўйича янги тизим яратилган йил бўлди, деб айтишга тўла ҳақлимиз.
Бу тизимнинг асоси бўлган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Халқ қабулхоналари ва виртуал қабул­хонаси фуқароларнинг мурожаатлари билан ишлашнинг ўзига хос демократик институти сифатида амалда ўзини оқламоқда.
Қисқа муддатда ана шу қабулхоналарга бир ярим миллиондан зиёд фуқаро мурожаат қил­гани ва қанча-қанча одамнинг йиллар давомида ҳал этилмаган муаммолари ижобий ечилгани Ўзбекистонда халқ ҳокимияти номига эмас, амалда жорий этилаётганини кўрсатмоқда. Жойларда раҳ­барларнинг йўл қўйилган хато ва камчиликларни тезлик билан бартараф этиш юзасидан шахсий жавобгарлиги кучайгани мазкур тизимнинг муҳим натижаси бўлди.
Айнан халқимиз манфаатларини ҳисобга олиб, иж­тимоий адолатни таъминлаш бўйича энг муҳим институт бўлган суд-ҳуқуқ соҳасида, прокуратура ва ички ишлар органлари тизимида ҳам катта ўзгаришлар амалга оши­рилмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Консти­туциясининг 25 йиллигига бағишланган тантанали ма­росимда атрофлича сўз юритилгани учун, ўйлайманки, бугун бу мавзуда ортиқча тўхталиб ўтиришга зарурат йўқ.
Жорий йилда Ўзбекистон ёшлар иттифоқини ташкил этиш, Хотин-қизлар қўмитаси, «Маҳалла» ва «Нуроний» жамғармалари ишини янада фаоллаштириш бўйича аниқ чора-тадбирлар амалга оширилди.
Юртимизда яшаб келаётган, лекин фуқаролиги бўл­маган 1100 дан ортиқ шахсга Ўзбекистон фуқаролиги берилди. Ўйлайманки, бу инсон ҳуқуқ ва эркинликларини амалда таъминлашга қаратилган ишларимизнинг яна бир тасдиғидир.
2017 йилда иқтисодиёт соҳасида замон талабларига жавоб берадиган, янгича маъно-мазмундаги ва самарали ислоҳотларни амалга ошириш йўлида биринчи қадам­ларни қўйдик.
Иқтисодиётимизни мутлақо янги асосда ташкил этиш ва янада эркинлаштириш, унинг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш, ишлаб чиқаришни модернизация ва диверсификация қилиш бўйича қатор қонунлар, фармон ва қарорлар, пухта ўйланган дастурлар қабул қи­линди ва улар изчил амалга оширилмоқда.
Мамлакатимизда қисқа муддатда 161 та йирик саноат объекти ишга туширилди. Бу биз учун келгуси йилда қўшимча 1,5 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш имконини беради. Масалан, Тошкент иссиқлик электр станциясида буғ-газ қурилмаси барпо этилди. Бу эса қў­шимча равишда 2,5 миллиард киловатт электр энер­гияси ишлаб чиқариш имконини беради. Шунинг­дек, Навоий иссиқлик электр станциясида иккинчи буғ-газ қурилмаси, Қизилқум бағридаги Авминзо-Амантой олтин конлари негизида гидрометаллургия заводи қуриш бўйича ишлар давом этмоқда.
Ҳозирги вақтда Олмалиқ кон-металлургия комбинати томонидан «Ёшлик – 1», «Ёшлик – 2» конларини ўзлаш­тиришга киришилди. Сардоба, Марказий Фарғона ва Тўпаланг сув омборларини қуриш бўйича ишлар жадал олиб борилмоқда. Бу йирик иншоотлар ҳам, ҳеч шубҳа­сиз, мамлакатимиз иқтисодий ҳаётида муҳим воқеа бўлади.
Фарғона – Марғилон йўналишидаги темир йўл тар­моғи айни пайтда электрлаштирилмоқда.
Яна бир йирик объект – Қандим газни қайта ишлаш комплекси ишга туширилиши ҳисо­бидан 2018 йилда қўшимча равишда 4 миллиард 100 миллион куб метр табиий газни қайта ишлаш, 67 минг тоннадан зиёд кон­денсат, 106 минг тоннадан ортиқ олтингугурт ишлаб чиқариш имкони яратилади.
Ўзбекистон иқтисодиётининг локомотивларидан бири бўлган Муборак газни қайта ишлаш заводида келгуси йили қўшимча равишда 6 миллиард куб метр табиий газни олтингугуртдан тозалайдиган блоклар тўлиқ фаолият бошлайди. Шулар қаторида «Ўзагротехсаноатхолдинг» акция­дорлик жамиятида янги йилда 5 мингдан кўпроқ замонавий тракторлар, мингдан зиёд пахта териш машинаси ва 2 мингдан ортиқ прицеплар ишлаб чиқариш йўлга қўйилади.
Бундай мисолларни яна узоқ давом эттириш мумкин.

Тўлиқ матнни сиз ЎзА сайтида ўқишингиз мумкин

http://uza.uz/uz/documents/o-zbekiston-respublikasi-prezidenti-shavkat-mirziyoyevning-o-22-12-2017

РЕКОМЕНДОВАТЬ ДРУЗЬЯМ

  • Вышел в свет

    3-4/2019

    № 3-4/2019

  • сделать заказ

    сделать заказ
  • Купить журнал

    PodpiskaПо вопросам приобретения журнала обращайтесь в отдел распространения и подписки редакции.

    Адрес:  г. Ташкент,
    ул. Ислама Каримова, 55.

    • Телефон:
    • (99897) 773-22-91.

    Также вы можете приобрести журнал в киосках города.

     

  • Подписка на журнал

    Подписка на журнал
  • ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ

    ЭЛЕКТРОННАЯ ВЕРСИЯ
  • АРХИВ НОМЕРОВ ЖУРНАЛА

  • Контакты

    chekIn г. Ташкент, ул. Ислама Каримова, 55.

    mailSmall info@evu.uz

    phone+99871 239-11-25, +99897 773-22-91.

  • Подписка на новости

    Чтобы подписаться на наши новости, впишите свой e-mail
  • Любое воспроизведение или использование выдержек из публикаций может быть произведено только с письменного согласия редакции; при перепечатке материалов обязательна ссылка на источник.