- Экономический вестник Узбекистана - https://evu.uz -

(O´zbek) «O‘zIA» – «ЭВУ» № 3/2016

Posted By vestnik1919_is0g0ljt On 31.08.2016 @ 12:40 In Архив номеров | No Comments

Извините, этот техт доступен только в “Узбекский [1]”. For the sake of viewer convenience, the content is shown below in the alternative language. You may click the link to switch the active language.

     Журналимизнинг №3-сони Ўзбекистон Мустақиллигининг 25 йиллигига бағишланди. Мазкур сонда республикамизда чорак асрда амалга оширилган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти тўғрисидаги мулоҳазаларга бой туркум мақолалар билан танишасиз.
     Жумладан, «Улуғ мақсадлар йўли!» сарлавҳали бош мақолани ўқисангиз, Ўзбекистоннинг улкан имкониятлар мамлакати эканлигини юзага чиқаришда, тараққий этишини таъминлашда – «ўзбек модели» бешта бир-бирига узвий боғланган комплекс моделлар сифатида мамлакат иқтисодиёти барқарор ўсишига, аҳоли турмуш фаровонлиги сифат жиҳатдан тамомила янги босқичга кўтарилишига, инсон омили ҳар томонлама ривожланишига замин яратгани эътироф этилади. Шунингдек, мақолада озод ва обод ватанимизда чорак асрда ижтимоий-иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда эришилган оламшумул натижалар, республикамизда давлат ва жамият бошқаруви самарали ташкил этилиб, мулкни давлат тасарруфидан чиқариш, тадбиркорлигу ташаббускорликка, деҳқону фермерлар фаолияти қўллаб-қувватланишига, ҳудудий ҳамда тармоқлараро дастурлар ижроси таъминланишига кенг йўллар очиб берилгани ҳам алоҳида бир мамнуният билан қаламга олинган.  
     «Ўзбекистон – улкан имкониятлар мамлакти!» деб номланувчи навбатдаги мақола ҳам бош мақоланинг мантиқий давоми бўлиб, унда Ўзбекистон нисбатан қисқа даврда ижтимоий- иқтисодий, маънавий-маърифий соҳаларда юқори натижаларни қўлга киритгани, мамлакатимизда 25 йил давомида содир бўлган асрларга татигулик ўзгаришлар, эришилаётган улкан меҳнат зафарлари тўғрисида кенг қамровли ҳамда муҳим бўлган маълумотлар тақдим қилинган. Бу ерда шунчаки мақтовлар келтирилмаган, балки, ҳаётий далилларга, рақамларга, таққослашларга асосланган ҳолда улкан ўзгаришлар ва ривожланишлар хусусида атрофлича фикр юритилган. 
     «Аграр соҳадаги залворли ютуқлар» мақоласи эса, қишлоқ хўжалигидаги туб ислоҳотлар туфайли хўжалик юритиш механизми тубдан янгиланиб, ризқ-рўзимиз манбаи бўлган ер ўзининг ҳақиқий эгаси – тажрибали деҳқону фермерлар қўлига ўтгани, натижада эса, улар яратилган кенг имконият ва шарт-шароитлардан унумли фойдаланиб, ғайрат-шижоат билан меҳнат қилаётгани, бунинг самараси ўлароқ пахта, ғалла, пилла, мева-сабзавот, полиз, чорвачилик маҳсулотлари етиштириш салмоғи ва сифати йил сайин ортиб бораётгани қаламга олинган. 
     «Юксак марраларни кўзлаётган соҳа!» мақоласи «Соғлом она – соғлом бола» мақсадли дастури ишлаб чиқилиб, узвийлик билан ҳаётга татбиқ этилаётгани, энг илғор тажрибалар асосида она ва бола скрининг хизмати, перинатал муассасалар тармоғи ишга туширилгани, аҳолининг репродуктив саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича махсус марказларга асос солингани ҳамда юртимизда аҳолига шошилинч тиббий ёрдам кўрсатишнинг дунёда ўхшаши бўлмаган ноёб тизими яратилгани қайд этилган.
     Қолаверса, «Баркамол авлодни вояга етказиш – пировард мақсад», «Буюк келажакка қаратилган бунёдкорлик!» ва «Асрларга татигулик 25 йил» мақолаларида  иқтисодиётни демократлаштириш ва эркинлаштириш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ва тадбиркорлик соҳасида яратиб берилаётган қулай шарт-шароитлар, мамлакатимизда ёш авлодга таълим ва тарбия бериш, уларнинг етук ва баркамол вояга етиши учун ўта муҳим масала сифатида қаралаётгани, барча соҳалар бўйича давлат дастурлари ҳаётга муваффақиятли татбиқ этилаётгани ўзининг кутилган натижаларини бераётгани хусусида фикр юритилган.
     Иқтисодиётнинг турли соҳалари бўйича олимларимизнинг туркум мақолаларига кенг ўрин берилган. Масалан, катта илмий ходим-изланувчи Дилмурод Насимовнинг «Эгилувчан бандлик шаклларининг иқтисодий тараққиётга таъсири», мустақил тадқиқотчи Зокир Ортиқовнинг «Аҳолининг ҳаёт даражасини оширишдаги устувор йўналиш», катта илмий ходим-изланувчи Жаҳонгир Абиевнинг «Туризмнинг миллий иқтисодиётдаги ўрнини аниқлашнинг методологик асослари», ТДИУ тадқиқотчиси Акбар Султоновнинг «Ишлаб чиқаришни диверсификатциялаш истиқболлари» ҳамда мустақил тадқиқотчи Учқун Шириновнинг «Алоқа ва ахборотлаштириш хизматларининг бухгалтерия ҳисоби» мақолаларида бугунги куннинг долзарб муаммоларига илмий асосланган ечим топишга ҳаракат қилинган.

Article printed from Экономический вестник Узбекистана: https://evu.uz

URL to article: https://evu.uz/magazine/o-zia-evu-2-2016.html

URLs in this post:

[1] Узбекский: https://evu.uz/uz/magazine/o-zia-evu-2-2016.html/print

Copyright © 2015 EVU. All rights reserved.